«Энфилд»даги фантастик ўйин ёхуд «Манчестер Сити» АПЛ ушбу мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди
«Энфилд»даги фантастик ўйин ёхуд «Манчестер Сити» АПЛ ушбу мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди
Ўқилган: 5037

«Энфилд»даги фантастик ўйин ёхуд «Манчестер Сити» АПЛ ушбу мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Энфилд»да кечган учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув дебютидаёқ Алекс Окслейд-Чемберлен кучли зарба билан рақиб дарвозабони Эдерсонни доғда қолдирган бўлса, биринчи бўлим якунланишига оз вақт қолганида Лерой Сане «Ливерпуль» жарима майдонига осонликча кириб борди дарвозанинг яқин бурчагини тўғри нишонга олиб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар жуда юқори кайфиятда бошладилар, кучли прессинг тез орада ўз самарасини берди. 59-дақиқада мерсисайдликлар рақиб хатосидан унумли фойдаландилар, ўз жарима майдони яқинида тўпни йўқотган «Сити» футболчиларини Роберто Фирмино гол билан жазолади.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, Садио Мане тўққизлик бурчакни аниқ нишонга олиб ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 68-дақиқада манкунианликлар посбони Эдерсон хатога йўл қўйди: посбон анча олдинга чиқиб кетиб тўпни узоқлаштирмоқчи бўлди, бироқ унинг зарбасидан сўнг тўп Муҳаммад Салоҳга келиб тушди. Мисрлик футболчи ўйланиб ўтирмай узоқ масофадан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоасининг ғалабасини мустахкамлади.

Барчаси меҳмонларнинг йирик мағлубиятига қараб кетаётган бир вақтда, «Сити» вазиятни бироз юмшатишга эришди. Учрашув сўнггида бор кучини ҳужумга ташлаган «шаҳарликлар» икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга улгурдилар. Дастлаб жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Бернарду Силва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Илкай Гюндоган ҳисобни минимал даражагача қисқартирди. Бироқ мағлубиятдан қутилиб қолиш учун меҳмонларга вақт етарли бўлмади.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдлари АПЛдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар.

Англия чемпионати, 23-тур

Ливерпуль – Манчестер Сити 4:3 (1:1, 3:2)

Голлар: 1:0 – 9 Окслейд-Чемберлен, 1:1 – 40 Сане, 2:1 – 59 Фирмино, 3:1 – 61 Мане, 4:1 – 68 Салах, 4:2 – 84 Бернарду Силва, 4:390 Гюндоган.

Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес, Ловрен, Фирмино, Окслейд-Чемберлен, Салах (Лаллана, 88), Вейналдум, Мане (Клаван, 90), Джан (Милнер, 79).

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф (Данило, 31), Гюндоган, Фернандиньо, Стерлинг (Бернарду Силва, 71), де Брюйне, Сане, Агуэро.

Огоҳлантиришлар: Фирмино (60), Отаменди (65), Стерлинг (69), Фернандиньо (72), Милнер (90).


Манба: www.uff.uz
ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
21 февраль
00:43
«Сўғдиёна» яна бир футболчиси билан дўстона хайрлашди
0
00:23
«Насаф» - «Ал Васл» 1:0. Учрашувга оид статистик маълумотлар
0
00:20
Рўзиқул Бердиев: Биз мухлисларимиздан миннатдормиз
0
00:06
«Cўғдиёна» Тожикистоннинг номдор клубини мағлубиятга учратди
0
20 февраль
23:24
«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
0
23:02
Родолфа Аррауабаррена: «Насаф»ни ҳақли ва ишончли ғалаба билан табриклайман
0
20:22
InterFUTBOL блоги: Ғалабалар вақтининг бош тамойили
0
19:59
ОЧЛ. Қаршида байрам! «Насаф» илк марта БАА клубини мағлуб этди
2
17:22
ОЧЛ «Насаф» - «АЛ Васл». Асосий таркибда майдонга тушадиганлар
0
15:46
Даврон Файзиев: «Қўқон-1912» жамоасига суперлига баҳсларида омад тилайман!
0
14:34
Қорақалпоғистонда 5та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилмоқда
0
14:17
Умид Аҳмаджонов: Чимён ва Зоминда спортчиларимиз учун ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилади
0
14:02
«Пахтакор» бугун БАА биринчи лигаси вакили билан назорат ўйини ўтказади
0
12:46
Сардор Рашидов: «Зобаҳан»га қарши ўйин анча қийин кечди
0
12:14
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
11:23
ЎзПФЛ Sport TV таклифи билан 3 март кунги Суперлига ўйинлари бошланиш вақтини ўзгартирди
0
09:23
Бугун «Насаф» Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди
0
07:26
Дмитрий Михайлович блогида. Кутилмаган натижаларсиз, 1-давра якуни
0
21 февраль
00:39
InterSPORT блоги: «Олд Траффорд» армонлари
0
00:26
«Челси» ўз тарихида илк бор ЕЧЛ плей-офф ўйинини бирорта инглиз футболчисисиз бошлайди
0
20 февраль
23:48
«Челси» - «Барселона»: Таркиблар!
0
23:45
«Бавария» - «Бешиктош»: Таркиблар!
0
22:55
Серхио Агуэро жиддий тарзда жазоланади
0
22:26
«Кристал Пэлас» Лондон дербиси арафасида иккита асосий посбонидан айрилди
0
22:04
«Бавария» араб компанияси билан 50 млн евролик шартнома имзолади
0
21:17
Де Врей ёзда эркин агент сифатида «Интер» футболчисига айланиши мумкин
0
21:00
Ибрагимович ва Погба «Севилья» жамоасига қарши ўйин олдидан машғулотларда қатнашишди
0
20:14
Игуаин қачон сафга қайтиши маълум бўлди
0
20:08
Коутиньони бир кунда уйини ўмаришди ва машинасини олиб кетишди
0
19:46
Зидан: Модрич, Кроос ва Марсело «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинига тайёр бўлишлари керак
0
19:31
Аспиликуэта: «Стэмфорд Бриж» стадиони Иньестани ўзига ҳос кутиб олади
0
18:45
Клеман Лангле: «Манчестер Юнайтед» жамоасидан қўрқмаймиз
0
18:41
«Вольфсбург» янги бош мураббий номини эълон қилди
0
17:20
Эвребе: «Челси» - «Барселона» ўйинидан кейин кўпчилик одамнинг менга бўлган ҳурматини йўқотдим
0
17:06
Салоҳ: Клопп менга ҳеч бир мураббий айтмаган гапни айтди
0
16:03
Анчелотти: «Милан» ушбу мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олади
0
Барча хабарлар >>
19 февраль
18 февраль
17 февраль
16 февраль
15 февраль
14 февраль
13 февраль
11 февраль
10 февраль
9 февраль
7 февраль
6 февраль
4 февраль
2 февраль
30 январь
29 январь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О