Одил Аҳмедов: Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак
Одил Аҳмедов: Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак
Ўқилган: 2587

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов тарих саҳифаларидан жой олиб улгурган 2017 йилнинг сўнгги кунлари Хитойга жўнаб кетди.

Аслида «Шанхай СИПГ» футболчиларига 4 январгача таътил берилганди. Лекин Андре Виллаш-Боаш  бош мураббий ваколатини топширгач, клуб режалари бироз ўзгарди.

Вақтида «Мюнхен-1860», «Порту», «Фенербахче» ва «Олимпиакос» каби клубларда ишлаган Витор Перейра шанхайликлар бошқарувини қўлга олгач, табиий равишда тайёргарлик режаларини қайта кўриб чиқди.

Хуллас, «СИПГ» муддатидан чамаси 10 кун аввал янги мавсум тадоригига киришди.

- Одил, таътил қандай ўтди? Олдиндан мўлжалланган барча ишларга улгурдингизми?

- Яхши дам олдим, барчасига улгурдим, ҳисоб. Фақат бир жиҳат кўнгилни бироз хира қилди - Янги йил байрамини Ватанда ўтказишни хоҳлагандим. Лекин янги бош мураббий қарори натижасида бу режам амалга ошмади. Аслида клуб ихтиёрига 4 январь куни етиб боришимиз белгиланган эди. Яъни янги мавсумга қаратилган тайёргарлик ишларини 4-санада бошлашимиз айтилганди. Тўғри, таътил қисқартирилган бўлсада, ўйлаб қўйган бир қатор ишларга вақт топдим. Масалан, ўзим таҳсил олган футбол мактаб-интернатида бўлиб, ёш футболчиларга мўлжалланган янги майдон очилишида иштирок этдим. Қолаверса, Наманган шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашдим. Бундан ташқари, Наманган, Тўрақўрғон ва Тошкентда фаолият юритаётган Odil Junior болалар клуби тарбияланувчилари ҳузурида бўлдим. Бу клубни яхши ниятда ташкил қилганмиз. Мана, қисқа фурсат ичида катта ишларни амалга оширдик. Хусусан, Италиянинг «Карпи» клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Яқинда жамоамиз Италияда бўлиб қайтди. 2018 йили ҳамкорлик ишларини янада кенгайтирамиз.

- «Шанхай СИПГ»да қандай ўзгаришлар бор?

- Бош мураббий алмашгач, Карвалью клубдан кетди. Таркибда яна ўзгаришлар бўлиши тайин. Жамоа олдига қўйилажак вазифалар ҳам жиддийлашади, албатта. Билишимча, биздан камида Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш талаб этилади. Аввалги мавсум бу борада озгина омад етишмади. Жамоамиз янгитдан шаклланаётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳар ҳолда, асосий рақибимиз ҳисобланган «Гуанжоу» етарли тажрибага эга ва унга айни шу ҳолат қўл келди, менимча.

- Миллий футболимизда ҳам катта ислоҳотлар бошланди. Янгиликларга муносабатингиз...

- Фақат ижобий. Чунки терма жамоа кучини айнан ички чемпионат белгилаб беради. Афсуски, шу пайтгача олий лигамиз мақтайдиган, терма жамоани кучайтирадиган даражада эмасди.

Тўғри, бош жамоага олий лига клубларидан футболчилар қўшилишяпти, лекин ўйинни яққол кучайтирадиган бирор йигит чиққани йўқ. Сифат жуда паст. 25 ёшда олий лигадан кетгандим.

Охирги вақтларда элит лигада ўткинчи ўйинлар миқдори шиддатли учрашувлар сонидан кўп бўлгани ҳаммага аён. Умуман, ЎФФ бошлаган ислоҳотлар натижасида футболимиз янги босқичга кўтарилса, ажабмас.

Ҳар ҳолда, 12та жамоа иштирокидаги чемпионат анча муросасиз ва шиддатли ўтишига шубҳа йўқ. Ҳа, яна жаҳон чемпионати ортида қолганимиз афсусланарли ҳолат. Аммо ҳаёт курашлардан иборат.

Демак, хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, фақат олға интилиш керак. Олдимизда турган энг муҳим мусобақа - Осиё кубоги-2019.

Энди қитъа чемпионатида совриндорлар қаторига киришимиз шарт. Билишимча, Суперлиганинг иккинчи босқичида 6та кучли клуб чемпионлик масаласини ҳал қилади, қолган 6таси элитада қолиш учун курашади.

Менимча, ҳақиқий шиддат шу босқичда кузатилади. Шахсий фикримча, энди легионерлар масаласига ҳам жиддий ёндашиш керак. Зеро, чемпионатимизда ўйнаган барча легионерлар ҳақида ижобий фикр билдириш мушкул.

Мисол учун, мен ўйнаган даврда олий лигада бир қатор кучли легионерлар тўп суришарди. Дейлик, «Пахтакор»да Боян Миладинович бор эди.

Агар унга жароҳати халал бермаганида, бемалол Европанинг кўзга кўринган клубида ўйнаб кетарди. «Бунёдкор»нинг ўша пайтдаги легионерлари ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин.

Ҳозирчи? Афсуски, бундай ижрочилар йўқ. Чунки клубларда хориждан футболчи таклиф этишда кўр-кўрона иш олиб бориляпти. Катта маблағ ҳавога совурилмаяптими?

Ўртамиёна футболчига кетадиган пул ёш иқтидорларни ўстиришга сарфланса, фойдаси кўпроқ бўлади, менимча. Ёки хорижлик кучли селекционерлар билан ҳамкорликда ишлаш лозим.

Чунончи, маҳаллий йигитларнинг янги даражага чиқишлари учун савияли легионерлар керак.

- Бугунги кунда миллий жамоа бош мураббийи масаласи диққат марказида турибди. Бу борада нима дея оласиз?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.


Манба: www.uff.uz
ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
21 февраль
00:43
«Сўғдиёна» яна бир футболчиси билан дўстона хайрлашди
0
00:23
«Насаф» - «Ал Васл» 1:0. Учрашувга оид статистик маълумотлар
0
00:20
Рўзиқул Бердиев: Биз мухлисларимиздан миннатдормиз
0
00:06
«Cўғдиёна» Тожикистоннинг номдор клубини мағлубиятга учратди
0
20 февраль
23:24
«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
0
23:02
Родолфа Аррауабаррена: «Насаф»ни ҳақли ва ишончли ғалаба билан табриклайман
0
20:22
InterFUTBOL блоги: Ғалабалар вақтининг бош тамойили
0
19:59
ОЧЛ. Қаршида байрам! «Насаф» илк марта БАА клубини мағлуб этди
2
17:22
ОЧЛ «Насаф» - «АЛ Васл». Асосий таркибда майдонга тушадиганлар
0
15:46
Даврон Файзиев: «Қўқон-1912» жамоасига суперлига баҳсларида омад тилайман!
0
14:34
Қорақалпоғистонда 5та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилмоқда
0
14:17
Умид Аҳмаджонов: Чимён ва Зоминда спортчиларимиз учун ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилади
0
14:02
«Пахтакор» бугун БАА биринчи лигаси вакили билан назорат ўйини ўтказади
0
12:46
Сардор Рашидов: «Зобаҳан»га қарши ўйин анча қийин кечди
0
12:14
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
11:23
ЎзПФЛ Sport TV таклифи билан 3 март кунги Суперлига ўйинлари бошланиш вақтини ўзгартирди
0
09:23
Бугун «Насаф» Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди
0
07:26
Дмитрий Михайлович блогида. Кутилмаган натижаларсиз, 1-давра якуни
0
21 февраль
00:39
InterSPORT блоги: «Олд Траффорд» армонлари
0
00:26
«Челси» ўз тарихида илк бор ЕЧЛ плей-офф ўйинини бирорта инглиз футболчисисиз бошлайди
0
20 февраль
23:48
«Челси» - «Барселона»: Таркиблар!
0
23:45
«Бавария» - «Бешиктош»: Таркиблар!
0
22:55
Серхио Агуэро жиддий тарзда жазоланади
0
22:26
«Кристал Пэлас» Лондон дербиси арафасида иккита асосий посбонидан айрилди
0
22:04
«Бавария» араб компанияси билан 50 млн евролик шартнома имзолади
0
21:17
Де Врей ёзда эркин агент сифатида «Интер» футболчисига айланиши мумкин
0
21:00
Ибрагимович ва Погба «Севилья» жамоасига қарши ўйин олдидан машғулотларда қатнашишди
0
20:14
Игуаин қачон сафга қайтиши маълум бўлди
0
20:08
Коутиньони бир кунда уйини ўмаришди ва машинасини олиб кетишди
0
19:46
Зидан: Модрич, Кроос ва Марсело «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинига тайёр бўлишлари керак
0
19:31
Аспиликуэта: «Стэмфорд Бриж» стадиони Иньестани ўзига ҳос кутиб олади
0
18:45
Клеман Лангле: «Манчестер Юнайтед» жамоасидан қўрқмаймиз
0
18:41
«Вольфсбург» янги бош мураббий номини эълон қилди
0
17:20
Эвребе: «Челси» - «Барселона» ўйинидан кейин кўпчилик одамнинг менга бўлган ҳурматини йўқотдим
0
17:06
Салоҳ: Клопп менга ҳеч бир мураббий айтмаган гапни айтди
0
16:03
Анчелотти: «Милан» ушбу мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олади
0
Барча хабарлар >>
19 февраль
18 февраль
17 февраль
16 февраль
15 февраль
14 февраль
13 февраль
11 февраль
10 февраль
9 февраль
7 февраль
6 февраль
4 февраль
2 февраль
30 январь
29 январь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О