Сегодня
Завтра
Вчера
Все игры
Икромжон Аввалбоев
Икромжон Аввалбоев
Спортга оид мулоҳазалар, тезкор таржима ахборотлар
Спортчининг отаси: Телевизор қаршисида ўтира олмадим...
Дата: Сен. 15, 2016, 3:11 п.п.

Нега бундай қилдинг, болам, десам

Абрамович сотқинларга тўламайди
Дата: Фев. 16, 2016, 2:40 п.п.

Футболда энг яхшилар бу ўйинчилар деб кўп гапиришади. Аммо худди Жозе Моуриньо ва унинг жамоасида бўлгани сингари томонлар ўртасида ихтилоф келиб чиқса, улардан бирини танлашга тўғри келади. 

ЕЧЛ: нимчорак финалда ким кучлироқ?
Дата: Фев. 12, 2016, 2:48 п.п.

Футбол мухлислари орзиқиб кутаётган кунлар ҳам яқин қолди. Ҳадемай ЕЧЛнинг нимчорак финал баҳслари старт олади. 

Голланд саркардалари тўқнашуви: «Челси» — «МЮ»
Дата: Фев. 7, 2016, 3:06 п.п.

АПЛнинг 25-турида бугун мухлислар навбатдаги марказий ўйиннинг гувоҳи бўлишлари мумкин. Унда Лондонинг “Челси” клуби “МЮ”ни (бугун, соат 21:00 да) ўз майдонида синовбдан ўтказади

Моуриньо ва Гвардиолани Манчестерда кутишмоқда
Дата: Фев. 2, 2016, 5:29 п.п.

Айни пайтда Мюнхеннинг «Бавария»сини бошқараётган Хосеп Гвардиоланинг ҳали «МЮ», «Челси», ҳали «ПСЖ», бир қарасанг яна бошқа бир жамоани қабул қилиши тахмин қилинаётган эди. Улоқни эса «Манчестер Сити» илиб кетди.

ФИФАнинг янги президенти ким бўлади?
Дата: Янв. 29, 2016, 7:19 п.п.

2015 йилнинг 12 ноябрида ФИФАнинг янги президентлиги учун кураш олиб бораётган номзодлар рўйхати эълон қилинган эди. Келинг, улар билан танишиб, сайловолди дастурларида илгари сурилган муҳим ғояларга баҳо берамиз ва сайловдаги имкониятларини чамалаб кўрамиз:

Месси “Бунёдкор” формасида
Дата: Май 12, 2015, 6:50 п.п.

Яқинда Мессининг футболдаги финтлари жамланган видео тўпламни кўриб қолдим. Ана маҳорат, мана санъат! Бежизга ўтган йили ҳамюртимиз Акмалжон акамиз (эҳтимол укамиздир) ўғлига Месси деб исм қўймаган экан, деб ўйлаб қолдим. Беихтиёр бу ўзгача салоҳият эгасини ўзимизнинг яшил майдонларда тўп сураётганини тасаввур қилдим. Орзуга “жазо” йўқ, шундай эмасми? 

“Бавария”ни қутқарган “Генерал” ёки “анъана”ни бузган мураббий
Дата: Апрель 3, 2015, 7:25 п.п.

Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги “Бавария” жамоаси учун ниҳоятда аянчли ўтди. Бу йиллар ичида жамоа мавсумни ўнинчи ўринда тугатган паллалар ҳам бўлди. Кетма-кет мураббийлар алмаштирилган мавсумларни айтмайсизми? Ачинарлиси, ўша “булутли” дамларда Лербю, Риббек, Беккенбауер, Траппатони, Аугенталер каби номдор мураббийлар ҳам жамоани бу тушкунликдан қутқаришнинг чорасини топишолмади.

“Олимпиада-2016”ни кузатиш учун 7,5 АҚШ доллорига чипта харид қилиш мумкин
Дата: Апрель 2, 2015, 10:05 д.п.

Рио-де-Жайнеро шаҳрида ўтказиладиган “Олимпиада-2016” учун чипталар сотувга чиқарилди.

Пеле сериалларда рол ижро этишга қандай вақт ажратган бўлса?
Дата: Апрель 1, 2015, 5:11 п.п.

Стэн  Коллимор ва Роналдо ижроларидаги роллар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди.

Актёрлик қобилияти синовдан ўтган, лекин симуляция ишлатмаган футболчилар
Дата: Март 31, 2015, 5:33 п.п.

Винни Жонс исмли ярим ҳимоячини билсангиз керак. У 1991/1992 йилги мавсумда «Челси» сафида тўп сурган. Тўғри, футболдаги фаолияти у қадар яхши кечмаган, аммо фильмларда ажойиб роллар яратган. Хусусан, «Қарталар, пуллар ва икки ствол» фильмида суратга тушганидан кейин

Машҳурларнинг барчага маълум "сири" ёки Зиданнинг кинода омади чопмадими?
Дата: Март 30, 2015, 5:18 п.п.

Таниқли футболчиларнинг фаолиятини тугатгандан кейин нима билан шуғулланиши кўпчиликка қизиқ, албатта. Футбол афсоналари эса яшил майдондан ташқарида ҳам ўзларини зериктириб қўйишмайди ва доимо мухлислар эътиборини йўқотмасликка интилишади. Биз бугунги саҳифамизда сўз юритадиган собиқ футбол юлдузлари ҳам ишқибозлар эътиборида қолишни хуш кўради.

“Олмалиқ”нинг “Насаф”ни мағлуб этиш борасидаги “сир”и
Дата: Март 24, 2015, 6:03 п.п.

“Олмалиқ” ва “Насаф” учрашувидан кейинги  матбуот анжуманида сафардаги оғир ўйин ўз таъсирини ўтказди, дея таъкидлаб ўтди Рўзиқул Бердиев. Ҳақиқатдан ҳам “Насаф”нинг  ОЧЛ доирасидаги ўйнлари осон кечгани йўқ. Устага-устак “йўл азоби” деган гаплар бор. Ёки футболчилардага “Олмалиқ”ни осон ютиш кайфияти “Насаф”нинг оёғидан тортдимикин?..

Серхио Агуэронинг ўн уч ёшли мухлиси мактаб маъмурияти томонидан жазоланган
Дата: Март 23, 2015, 6:23 п.п.

Англиянинг Солфорд шаҳридаги "St Ambrose Barlow Catolic High School" мактаби ўқувчиси Льюис Кенни оддий соч турмаги сабаб дарслардан четлатилган эди. 

Яшил майдондаги қаттиққўл хоним
Дата: Март 23, 2015, 11:18 д.п.

Бибиана Штайнхаус 1979 йил Бад-Лаутербергда таваллуд топган. У бир вақтнинг ўзида Ганновер полицияси ходими ва футбол ҳаками сифатида фаолият олиб боради. У ҳакамлик қилиш билан бирга, қуйи Саксония полицияси жамоасида ҳимоячи сифатида тўп суради.

“Насаф” клубига тегишли “эди...”ларга тўхталамиз
Дата: Март 19, 2015, 2:03 п.п.

Танқид ўз мевасини (эшитишса, тушуниб етишса)беради. Лекин яхшироқ ишлаганни бир оғиз мақтаб қўйиш ҳаммасидан ҳам яхши. 

Бугун “Насаф” ва “Пахтакор”нинг ютқазишга ҳақлари қолмади ёхуд мухлисларнинг “Локомотив”га айтар сўзи
Дата: Март 18, 2015, 11:30 д.п.

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-туридан ўрин олган “Ас-Садд” ҳамда “Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувда қайд этилган натижа футболга қизиқмайдиганларни ҳам “қизиқтириб” қўйди. Uff.uzга кирсанг ҳам муҳокама, Sports.uzга кирсанг ҳам муҳокама. Таксига чиқсанг ҳам шу гап, Метрога тушсанг ҳам шу гап. (Хожибой Тожибоев орамизда бўлганида...)

Мессининг мувафаққиятларига ишонган биргина аёл ёхуд футбол юлдузининг дастлабки фаолиятидан 10 та факт
Дата: Март 17, 2015, 7:50 п.п.

Дунё футболининг бугунги энг сермаҳсул ва омадли ўйинчиларидан бири шубҳасиз Леонел Мессидир. У жуда эрта миллиардлаб футболсеварларнинг кўнглидан жой олиб улгурди, оламга машҳур бўлди. Бугун футбол майдонининг тенгсиз қиролига айланган Мессининг дастлабки фаолияти ҳақидаги фактлардан ТОП 10 талик ташкил қилдик.

Зайниддин Зиданн фаолиятидан энг сара 38 та факт
Дата: Март 14, 2015, 7:16 п.п.
  • Зайниддин Зиданн болалигида дзюдо, велосипед пойгаси каби спорт турлари билан ҳам шуғулланган.
  • Кунларнинг бирида кўчада Зиданнинг футбол ўйнашини кўриб, қизиқиб қолган "Канн" клуби мураббийси уни болалар футбол мактабига беришларини отасидан сўрайди.