Бугун
Эртага
Кеча
Барча учрашувлар
Хайрулло Васиев
Хайрулло Васиев
Футболга наф келтириш - олий бахт
Сурия – Ўзбекистон учрашуви мухлислар нигоҳида
Киритилган сана: Март 23, 2017, 9:46 д.п.

Бу ўйиннинг аҳамияти қанчалик мухимлиги барчамизга маълум. Ўйин олдидан барча мухлисларда турлича фикрлар бўлмоқда. Аксарият мухлислар миллий терма жамоамизни ғалаба қозонишига ишонишмоқда. Шу сабабли, фидоий мухлисларимизни бугунги ўйин ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

Аёл бахти оламни тўлдирсин
Киритилган сана: Март 6, 2017, 12:05 п.п.

Бутун дунёда бўлгани каби март ойининг дастлабки кунларида жаннатмакон юртимизда 8-март халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланади. Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

“Бунёдкор” мухлислари қаерда?
Киритилган сана: Март 5, 2017, 3 п.п.

“Бунёдкор” мухлислари қаерда?

Юртимизнинг номдор жамоаларидан бири сифатида эътироф этиладиган “Бунёдкор” нафақат юртимизда балки, ҳорижда ҳам ўз хурмати ва обрўсига эга. Ўзбекистон профессионал лигаси сайти берган маълумотга кўра 1-турда энг кам мухлис айнан мухташам “Бунёдкор” стадионидаги ўйинни кўришга келган. Эътибор қаратингга 509 нафар мухлис “Бунёдкор” – “Суғдиёна” ўртасидаги бахсни бевосита стадионда кўрган. Уларни ичида пойтахтда ўқиётган ёки ишлаётган асли жиззахлик бўлган мухлислар ҳам бўлиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас.

Киритилган сана: Март 4, 2017, 6:48 п.п.

Миллий чемпионатимизнинг 1 тури қизиқарли кечди дейишимиз мумкин. Бу мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоаларимизнинг натижалари ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаса керак. Тўғриси шундай жамоаларимиздан бири "Олмалиқ"нинг сафарда "Бухоро"га қарши ўтказган ўйини ва ундаги натижа хайрон қолдирди. Акбар Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов каби бир қатор етакчилари бор жамоа сафарда ҳеч бўлмаса дуранг натижани қайд этмагани кутилмаган ҳолат бўлди. 

Албатта "Бухоро" ва унинг содиқ мухлисларини ғалаба билан табриклаб, кейинги ўйинда эса "Олмалиқ"га омад тилаб қоламиз. Ўз олдига халқаро майдонларга чиқиш вазифасини қўйган жамоа учун мағлубият ярашмайди...

ВАСИЕВ Хайрулло

Мухлис майдонда саҳналаштирилган театр эмас, тоза футбол баҳсини кўрсин
Киритилган сана: Март 2, 2017, 12:04 п.п.

Маданият ўчоғи хисобланган театр, ҳамиша инсонларни ўзига ром қилиб келган. театрга кирган инсон маданий хордиқ чиқаради, дам олади. Театрнинг ўзгачалиги шундаки, у аввалдан сахналаштирилади, яъни режиссёр томонидан актёрларнинг сценарий асосидаги диалоглари, ҳаракатланиши, йиқилишидан тортиб, кулишигача режалаштирилади. Театрни фақат маданият муассасасида кўрсангизгина роҳатланасиз, агар бошқа соҳаларда, жумладан футболда кўрсангиз эса...

Улкан ғалабалар йўлида бирлашайлик!
Киритилган сана: Март 1, 2017, 4:47 п.п.

Ҳар йили март ойининг кириб келиши барчамизга кўплаб қувончли онларни хадя этишига ўрганиб қолганмиз. Бир-биридан гўзал ва мафтункор байрамларимиз қалбларимизга олам – олам қувонч олиб келиши бор гап. Шундай байрамларимиз қаторида яна бири борки, у бизга чин маънодаги хурсандчиликни олиб келади.

2015 ЙИЛНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ
Киритилган сана: Дек. 30, 2015, 9:28 п.п.

Кўз-очиб юмгунча 2015 йил ҳам ниҳояланиб боряпти ва ўз ўрнини янги 2016 йилга бўшатиб бермоқда. Табиийки, ҳар қандай инсон ортда қолаётган мазкур йил ҳақида ўйлайди ва уни ўзича сарҳисоб қилади. Бу ҳар бир соҳада мавжуд бўлиб, анъана тусига кирган. Шу нутқаи назардан қараганда, миллий футболимизда ҳам бир қатор эътиборга молик воқеалар кузатилганини айтиб ўтишимиз керак. 2015 йил якунларига бағишлаб футболимизда юз берган энг муҳим ҳолатларни эслаб ўтишга қарор қилдик.

Футболчиларимизнинг Малайзия Суперлигасига кўчиб ўтишига фикрингиз қандай?
Киритилган сана: Дек. 29, 2015, 9:54 п.п.

Йил якунланиб бораётган паллада, ўзбек футболида бир қанча янгиликлар содир бўлмоқдаки, бу мухлисларни ўзига тортган бўлса эжаб эмас.

ЎРНАК ОЛСА АРЗИЙДИГАН ҲУЖУМЧИ ёхуд Анвар Бердиевнинг фаолиятига назар
Киритилган сана: Дек. 28, 2015, 9:37 п.п.

Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ушбу мавсумни “Андижон” сафида якунлади. Иккинчи даврада ушбу клуб аъзосига айланди ва дастлабки учта ўйинда майдонга туша олмади. Аммо шунга қарамасдан, 37 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам олдингидек шижоат билан ўйнай олишини исботлади ва 7 та голнинг муаллифига айланди. Бизнинг бугунги мақоламиз тўлалигича ушбу футболчига бағишланади. Аниқроғи, унинг футболга кириб келиши ва шу пайтгача босиб ўтган йўли хусусида. Бу борада унинг биз билган ва билмаган жиҳатлари ҳам эътиборингизни торта ажаб эмас.

Номи ўзгармаган лига
Киритилган сана: Дек. 18, 2015, 9:19 п.п.

“Олий лига” – бу сўз бизга миллий чемпионатимизни яъни юқори лигамизни номини англатади. Хўш нега “Олий лига” ? Бу ном ўзи нимани билдиради? Нима учун айнан олий лига деб атаймиз! Сизни билмадиму лекин бу саволга мен аниқ жавоб топа олмадим, вариантлар бор, лекин бу кулгили... .

Аброр ПИРРИЕВ ВА ФУТБОЛ ТИББИЁТИ...
Киритилган сана: Окт. 5, 2015, 9:42 п.п.

Ҳозирги замон футболида шифокорларнинг ўрни жуда катта аҳамият касб этади. Ўйинчиларнинг соғлигига жавобгар шахс ҳисобланган ушбу касб эгаларининг масъулияти ҳам бош мураббийникидан кам бўлмаган даражада дейишга асосларимиз етарли. Унинг футболчи ҳақидаги ташхиси, соғлиғи борасидаги хулосалари туфайли таркибдан жой олиш ёки жой олмаслигига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман айтганда, шифокорларга қаратилаётган эътибор катта. Бу борада “Локомотив” клубида фаолият олиб бораётган Аброр Пирриевни мисол келтира оламиз. У бутун эътиборини футболга қаратган ҳамда асосий йўналиши спорт соҳаси бўйича шифокорликни ўз ичига олади. Айнан шу йўналишда у Киевда тажриба тўплаб қайтган. ФИФА томонидан махсус рўйхатга олинган шифокорлар орасида айнан Пирриев ҳам ўрин олган. Шу сабабли у ФИФА томонидан ташкил этиладиган турли ўқув семинарларида иштирок этиб келади.

Фахрийлар - фахримиз
Киритилган сана: Апрель 5, 2015, 9:17 п.п.

Фахрийлар - фахримиз

Кексалари эъзозланган юрт аҳлининг кўнгиллари хотиржам, ҳаёти тинч, осойишта, турмуши эса обод ва фаровон бўлади. Халқимиз ҳаётини ана шу мазмунан бой онлар асло тарк этмасин. Хонадонларимизнинг пир-у бадавлат соҳиблари, фаришталари омон бўлсинлар!

Бугун байрам ... .
Киритилган сана: Янв. 14, 2015, 10:43 д.п.

Бугун байрам ... .

14 - январь ватан ҳимоячилари куни. Бу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Дарҳақиқат, юртимиз тинчлиги, унинг даҳлсизлигини таъминлашда ватан ҳимоячиларининг ўрни салмоқлидир. Айнан, шунинг учун ҳам бу кун юртимизда байрам сифатида нишонланади, ватан ҳимоячилари эьзозланади.

Осиё кубоги ўйинларини UFF.UZ. да кўрамизми?
Киритилган сана: Янв. 4, 2015, 4:15 п.п.

Осиё кубоги ўйинларини UFF.UZ. да кўрамизми?

9 январь куни Австралияда Осиё кубоги - 2015 ўйинлари бошланади. Ўзбек мухлислари ушбу ўйинларни интизор бўлиб кутишаётгани хеч кимга сир эмас.

Биз сен билан UFF.UZ. ёхуд янгиланиш давр талаби.
Киритилган сана: Дек. 29, 2014, 4:55 п.п.

Биз сен билан UFF.UZ.

ёхуд янгиланиш давр талаби.

Бугун юртимизда футболни тарғиб қилиш, уни кенг ҳалқ оммасига етказиш мақсадида бир-биридан ажойиб спорт сайтлари фаолият олиб бормоқда. Шундай оммавий ахборот воситаларидан бири, барчамизни қалбимизни забт этиб, футбол янгиликларини яшин тезлигида мухлисларга етказаётган UFF.UZ сайти хисобланади.