Элмурод Эрматов & ALBARS блоги
Элмурод Эрматов & ALBARS блоги
Мухлислик надур...
Ёшлар лигаси: “Андижон” – “Қўқон - 1912” баҳсидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Авг. 12, 2016, 9:37 п.п.

Олтинкўл тумани марказидаги стадионда бўлиб ўтган ўринбосарлар ўртасидаги ўйинда мезбон жамоа  3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингизга ана шу учрашувдан олинган фотолавҳаларни намойиш этамиз

“Андижанка” – “Металлург” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Май 4, 2016, 7:19 п.п.

Бугун “Соғлом авлод” стадионида аёллар ўртасида 22 миллий биринчиликнинг очилиш маросими ҳамда “Андижанка” – “Металлург” жамоалари ўртасида 2-тур ўйини бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова сўз олиб футбол ишқибозлари ва ҳар икки жамоани қутлади.

Шундай сўнг футбол баҳсига старт берилди.

Айни пайтда асосий таркибдаги олти нафар ўйинчиси жароҳат олган "Андижанка" жамоаси биринчи бўлимда жуда яхши таассурот қолдирди. Лекин, иккинчи бўлимда йўқотишлар ўз сўзини айтиб, шиддатли ўтган учрашувда меҳмон бекободлик қизлар 1:4 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Эътиборингизга ана шу ўйиндан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.     

Олий лига 6- тур:“Андижон” – “Сўғдиёна” баҳсидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Апрель 23, 2016, 8:33 п.п.

Олий лига 6- туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна”  учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Эътиборингизга, ушбу ўйиндан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.  

Водий дербиси: “Андижон” – “Нефтчи” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Апрель 9, 2016, 8:15 п.п.

Олий лига баҳсларининг 4-турида “Андижон” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингизга, ушбу учрашувдан олинган фотолавҳаларни ҳавола қиламиз.  

“Андижон” – “Нефтчи” ўринбосарлар баҳсидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Апрель 8, 2016, 6:54 п.п.

Ёшларлар лигаси 4-турдан ўрин олган “Андижон” – “Нефтчи” учрашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингизга ушбу ўйиндан олган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

Диққат! Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйин олдидан - “Мухлислар терма жамоаси таркиби”ни тузамиз!
Киритилган сана: Март 14, 2016, 5:17 п.п.

Дунёда кимгадир маслаҳат беришдан осон иш йўқ. Лекин, гап оддий футбол клуби ҳақида борса, ўргатиш ноўриндир. Чунки, ҳар бир клубнинг ички сиёсати, иқтисодий ҳолати ўзига аён. Бироқ, гап миллат шаънини ҳимоя қиладиган терма жамоа ҳақида борар экан, биз мухлислар ҳам ўзимизни натижага мураббий билан тенг даҳлдордек сезамиз.

Хабарингиз бор, Филлипин ва Баҳрайн билан кутилаётган икки ўйин олдидан МТЖнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.  Бу воқеа ишқибозлар ўртасида турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. О. Аҳмедов, В. Денисов, С. Рашидов, А. Ҳайдаров, С. Турсунов ва А. Исмоилов каби легионер футболчилар борасида бир гапни айтиш мумкин – улар дарҳақиқат терма жамоа либосини кийишга  муносиб. Лекин, йиғинга чақирилган яна бир қатор футболчилар тўғрисида тортишувлар авжида. 

Олий лига 2-тур: “Андижон” – “Локомотив” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Март 11, 2016, 7:25 п.п.

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” – “Локомотив” ўйини олдидан “Баркамол авлод” стадионида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар икки жамоа ва ўйингоҳга йиғилган кўп сонли мухлисларни мавсум бошлангани билан қутлади.

Шундан сўнг ҳакам ҳуштаги янграб ўйинга старт берилди. Бўлиб ўтган баҳсда пойтахт жамоасининг мезбонларлардан қўли баланд келиб, 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Отабек Валижонов (90) - Сардор Мирзаев (25), Темурхўжа Абдухолиқов (80, 87).

Эътиборингизга ана шу учрашувдан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

Ёшлар лигаси: “Андижон” – “Локомотив” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Март 10, 2016, 5:54 п.п.

Бугун 10 март куни “Андижон” ўринбосарлари “Олтинкўл” стадионида “Локомотив” жамоаси ёшлари билан 2-турдаги учрашувини ўтказди. Қизиқарли ўтган баҳсда "темирйўлчилар" Иван Нагаевнинг 67 дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозондилар.

Эътиборингизга, ана шу баҳсдан олинган фотолавҳаларни тақдим этамиз

Спорт тарихидаги энг омадсиз беш атлет
Киритилган сана: Фев. 12, 2016, 9:39 д.п.

Биз доим спортнинг турли жабҳаларида мукаммал савия кўрсатиб, мислсиз шон-шуҳрат ва катта маблағларга эгалик қиладиган атлетларга кўп тўҳталамиз.

Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони бўлган спортчилар эса бутун фаолияти давомида бошларига омад қуши қўнишини кутиб, алал-оқибат ҳеч бир ютуққа эриша олмаганлар.

Вагиз Галиулин Андижон шаҳар футбол мактаб-интернатида Маҳорат дарси ўтказди(фотолавҳалар)
Киритилган сана: Дек. 15, 2015, 4:53 п.п.

Мен бугун - меҳнат, изланиш самарасида келажакда қандай ютуқларга эришиш мумкинлигини англаган кўзлари чақнаб турган болажонларнинг ўз қаҳрамони билан бўлган учрашувининг гувоҳи бўлдим десам муболаға бўлмас...

Ўзбек футболи тарбияланувчиси, айни пайтда Россия премьер лигасининг “Уфа” клубида тўп сураётган маҳоратли футболчимиз Вагиз Галиулин Андижон футбол федерацияси ва Андижон шаҳар футболга ихтисослашган мактаб-интернати таклифи билан ёш тарбияланувчилар билан учрашиб “Маҳорат дарси” ўтиб берди. Вагиз турли ёшдаги футболчилар билан жисмоний ва тактик машғулотлар ўтиб, кичик таймлардан иборат ўзаро матчларда майдонга тушди.

Тадбир сўнгида Вагиз Галиулин ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, турли мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётган тарбияланувчиларга совғалар топширди. Вилоят футбол федерацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда ўқув даргоҳи директори Насибулло Мадраҳимовлар меҳмонга ташрифи учун миннатдорчилик билдирдилар.

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалида “УзДонгЖу-2” ҳамда “Қорасув” жамоалари баҳслашди
Киритилган сана: Окт. 2, 2015, 7:20 п.п.

Андижон шаҳрининг “Баркамол авлод” стадионида иккинчи табақа жамоалари ўртасидаги вилоят ҳокими кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ғолиблик учун ҳал қилувчи ўйинда вилоят туман ва шаҳарлари жамоалари ичида рақибларидан устунлик қилган Андижон ва Қорасув шаҳарларининг “УзДонгЖу” ҳамда “Қорасув” жамоалари тўқнаш келдилар.

“Андижон” – “Локомотив” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Сен. 26, 2015, 2:22 п.п.

Эътиборингизга кеча “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтган “Андижон” – “Локомотив” баҳсидан олинган фотосуратларни ҳавола этамиз. Ўйин меҳмонлар фойдасига 1:2 ҳисобида якун топган.�

“Андижон” – “Қўқон 1912” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Авг. 22, 2015, 9:23 п.п.

Эътиборингизга, 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонган "Андижон" - "Қўқон 1912" жамоалари ўртасидаги Олий лига 19 туридан ўрин олган баҳсдан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

“Андижон” – “Машъал” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Авг. 8, 2015, 9:37 п.п.

Эътиборингизга, мамлакат олий лигасининг 17-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" баҳсидан олинган фотолавҳаларни тақдим этамиз. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Андижон” – “Машъал” ўринбосарлар учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Авг. 7, 2015, 8:08 п.п.

Эътиборингизга, “Олтинкўл” стадионида бўлиб ўтган мамлакат чемпионати 17 тур Ёшлар лигасининг “Андижон” ва “Машъал” ўринбосарлар баҳсидан олинган фотолавҳаларни тақдим этамиз. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

“Андижон” – “Насаф” ўринбосарлар баҳсидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Авг. 1, 2015, 8:46 п.п.

Эътиборингизга, “Олтинкўл” стадионида бўлиб ўтган мамалакат Олий лигаси 16-тур Ёшлар лигасининг “Андижон” – “Насаф” ўйинидан фотолавҳаларни ҳавола этамиз. Қизиғи, "Андижон" клуби ёшлар жамоаси �ташкилий ишлардаги муаммолар сабаб ҳар икки бўлимни заҳира ўйинчиларисиз ўтказди. Ҳисоб меҳмонлар фойдасига 1:2

Футбол дунёси “янги Месси” изламоқда
Киритилган сана: Июль 18, 2015, 8:36 д.п.

“Барселона”нинг аргентиналик юлдузи ҳали куч-қувватга тўла бўлсада, футбол олами вакиллари унинг ўрнига янги ворис излаб топиш ҳаракатига тушиб кетган. Эътиборингизга, “янги Месси”лар ўнталигини тақдим этамиз.

Икер Морено
11 ёшли мексикалик болакай ватанида аллақачон “Янги Месси” лақабини олиб бўлган. Морено ҳақида кўп маълумотга эга бўлмасакда уни “Реал” клубига Луиш Фигу тавсия қилганлигидан хабардормиз. Афсонавий португалиялик футболчи “Клуба Америка” деб номланувчи болалар жамоаси футболчисининг ақлли ва юқори техникадаги ўйинидан ҳайратга тушган экан. Моренонинг профессионал футболчи бўлиши ёки бўлмаслигини вақт кўрсатади, лекин ундаги қобилият даражаси юқори савияда. Испан спорт сайтлари мексикалик болакай финтлари тасвирга туширилган маълумотлардан жуда кўп фойдаланишади.

Клаудио Нанкуфил

“Барселона” ва “Реал” қаршилиги ҳатто эндигина илк қадамларини ташлаётган ўйинчиларнинг трансфер бозорида ҳам давом этади. 2014-йилнинг январи ойи чет эл газеталарининг биринчи саҳифаларида каталония ва мадридликлар клубининг Клаудио Нанкуфилани ўз академиясига қўшиб олиш борасида тортишаётгани ҳақидаги хабарлар чиқди. 10 ёшли болакай Анд тоғлари этагида жойлашган таниқли курорт шаҳарлардан бири Барилочеда яшайди. Тўп билан ўз ёшига тўғри келмайдиган даражадаги ажабтовур ҳаракатларни амалга оширадиган болакайга “Тоғли Месси” дея лақаб қўйишган.

Лусиано Вьетто

Европада 21 ёшли аргентиналик моҳир ўйинчини жуда яхши таниб қолишган. У ўтган мавсум “Вильяреал” сафида 32 марта майдонга тушиб 12 бора гол киритишга муваффақ бўлгач, “Атлетико” клуби унга беш йиллик шартнома таклиф қилди. Мадридликлар Лусианога эга чиқиш учун “Ливерпул” билан баҳс олиб бориб, уни “Вильяреал” дан 20 миллион доллар эвазига сотиб олишди. Вьетто ўтган йилнинг декабрьойида Примеронинг энг яхши ўйинчиси бўлган. Ёш иқтидор Аргентинанинг ёшлар термаси сафида тўп сурмоқда. Уни ҳали миллий терма жамоага таклиф этишгани йўқ. Фикримизча, Лусиано яқин кунларда асосий термага аниқ чақирилса керак.
Кристиан Атсу...

Ёшлигимизнинг афсонавий жангчилари: Боло Янгдан-Дудикоффгача
Киритилган сана: Июль 4, 2015, 6:15 п.п.

Улар бир тўда рақибни бир ўзи мағлуб эта олар ва ўша пайтдаги барча йигитларнинг идеаллари эди. Ҳўш, ўша бундан 20-30 йил олдин, киносаноат жангари фильмларининг асосий қаҳрамонлари бўлган юлдузлар бугун қаерда?

БОЛО ЯНГ

Эсладингизми? “Қонли спорт” фильмида Ван Даммнинг асосий рақиби ролидаги мускулли ҳитой жангчиси. Боло Ван Дамм билан бирга ўйнашдан ўн йил олдин кинодаги фаолиятини бошлаган эди. У 1973-йили “Аждаҳонинг чиқиши” картинасида Брюс Ли билан жанг қилган. 70 йиллар охири ва 80-йиллар бошида гонконглик киночилар Болони қулларча ишлатганлар. Улар марҳум Брюс Ли номидан фойдаланиб қолиш мақсадида машҳур каратэчига кўриниши ўҳшайдиганлардан фойдаланиб, ўнлаб кинофильмлар олишди. Мускуллари ўйнаб турадиган Боло Янг эса ҳар доим салбий образлар эгаси эди. 1978 ва 1979 йилларнинг ўзида Боло 13та асарда суратга тушди. Улар орасида “Брюс-суперқаҳрамон” " Брюс Ли руҳи", "Енгилмас Брюс" ва "Бу - Брюс Ли" киноасарларини тилга олиш мумкин. 80- йили барчаси ўзгарди. Боло Янг бутун дунёга “Қонли спорт”даги аёвсиз курашувчи атлет сифатида танилиб, Америкага кўчиб келди.

Ҳозирда: Америкад яшайди. У ҳам деярли суратга тушмай қўйган. Жангари кинолардаги жанг саҳналари бўйича мутахассис сифатида фаолият олиб боради. Унинг ўғли - Дэвид Янг, Голливуддаги таниқли фитнес-мураббийлардан бири.

“Андижон” – “Пахтакор” ўринбосарлар баҳсидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Июнь 30, 2015, 10:07 п.п.

“Олтинкўл” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувга мингга яқин ишқибозлар ташриф буюрди. Тенг курашлар остида кечган баҳс ҳисобда ҳам акс этиб, якуний натижа 1:1 бўлди. Эътиборингизга ана шу матчдан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

Ёшлар лигаси “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувидан фотолавҳалар
Киритилган сана: Июнь 19, 2015, 10:23 п.п.

Бугун Олтинкўл марказий стадионида “Андижон” ҳамда “Бунёдкор” ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Тан олиб айтиш лозим, ўйинда савия ўз сўзини айтиб таркибида куни кеча Янги Зеландия майдонларида тўп сурган олти нафар футболчи бўлган пойтахтликлар 0:3 ҳисобида майдон эгаларини мағлубиятга учратдилар.

Эътиборингизга ана шу учрашувдан олинган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.��