Бугун
Кеча
Барча учрашувлар
Евро-2016 учрашувларини «UzReport TV» телеканалида ўзбек ва рус тилидаги шарҳларда томоша қилинг!
Укилган: 2633

Шу йилнинг 10 июнь куни Францияда футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари старт олади. Евро-2016 учрашувларини Ўзбекистон бўйлаб трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқига эга бўлган “UzReport TV” телеканали мазкур мусобақани мухлислар эътиборига юқори сифатда намойиш қилиш учун жиддий тайёргарлик кўрилди.

Маълумот учун, “UzReport TV” телеканали Евро-2016 мусобақасининг барча 51та учрашувини намойиш қилади. Шулардан 45таси тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилса, 3-турнинг параллел равишда ўтадиган 6та ўйини ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади. Бундан ташқари, 7та плей-офф учрашувлари (1/4, 1/2 ва финал) “UzReport TV” телеканалида такроран ҳам намойиш этилади.

Кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, “UzReport TV” телеканали Евро-2016 ўйинларини ўзбек телевидениеси тарихида биринчи марта бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳини йўлга қўймоқда.

“Телеканалимиз мухлислари пульт орқали телевизор ёки тюнерларидаги махсус бўлимга кириб, ўзлари истаган аудио канални танлашлари ва Евро-2016 ўйинларини ўзбек ёки рус тилидаги шарҳда томоша қилишлари мумкин бўлади. “Техник жиҳатдан амалга оширилган ушбу янгилигимиз босқичма-босқич кенгайтирилиб борилади.

Ҳозирча Ямал 401 сунъий йўлдоши ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг “Телеком ТВ” IPTV хизмати орқали телеканалимизни томоша қилаётган мухлислар ушбу имкониятдан фойдланишлари мумкин. Телеканалимиз мухлислари учун яратилаётган мазкур техник имкониятлар “Ўзбектелеком” АК билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.

Ушбу техник янгилигимиз Ўзбекистондаги кўп миллатли футбол мухлислари учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб туҳфа бўлади, деб умид қиламиз”, - дейди “UzReport TV” телеканали техник директори Саидумар Ходжаев.

Евро-2016 ўйинларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев, Ёқубжон Бобожоновлар билан биргаликда юртимизнинг таниқли актёри, истеъдодли санъаткори, қисқа муддат профессионал футболчи сифатида ҳам фаолият олиб борган Алишер Узоқов шарҳлаб боради.

Рус тилида эса Отабек Джураев ва Жасурбек Гайбуллаевлар сафига 2010 йил Россиянинг “НТВ Плюс” телеканали томонидан ўтказилган шарҳловчилар конкурсида финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Азиз Ғуломов, яқиндагина 50 ёшни қаршилаган машҳур футбол юлдузи, 12-Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимовлар қўшилди.

Шу билан биргаликда, Россиянинг “МАТЧ ТВ” телеканали таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, Евро-2016 ўйинларини плей-офф босқичидан бошлаб финалга қадар, “UzReport TV” телеканали орқали шарҳлаб боради.

“UzReport TV” телеканали орқали Евро-2016 баҳсларини томоша қилинг ҳамда севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
22 сентябрь
11:14
Диёр Имомхўжаевдан: Келишмасликка келишганмиз…
0
10:42
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
10:29
Бугун футбол. «Обод» – «Насаф»
0
07:16
Дмитрий Михайлович блогида. Мавсум тақвими
0
00:22
Ёшлар лигаси. «Насаф» сафарда «Обод» ёшларини мағлуб этди
0
00:08
Ўзбекистон ўсмирлар термаси Иорданияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди (фото)
0
21 сентябрь
21:19
Илҳом Мўминжонов: Иродали дуранг учун йигитларга раҳмат
0
21:09
Ашхобод-2017: Бешинчи кун делегациямиз учун сермаҳсул ўтди
0
20:50
Андрей Микляев: Ўйин борасида ҳеч кимга эътирозим йўқ
0
20:33
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади
0
20:25
«Навбаҳор»: Ғузордан иродали дуранг билан
0
20:19
Qalampir.uz блоги: Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкинми?
0
19:53
Олий лига. «Тошкент» дербисида «Пахтакор» устун келди, «Навбахор»да иродали дуранг
4
19:11
«Динамо»нинг голсиз серияси давом этди, ёҳуд «Бунёдкор» Самарқандда ғалаба қозонди
1
18:55
Qalampir.uz блоги: Ўзбекистонга «футбол юлдузлари»нинг ташрифи кутилмоқда
0
17:00
Олий лига, 22-тур бугунги учрашувлар якунланди
2
16:29
Ўзбекистонга дунё футболи юлдузлари келиб, мастер-класс ўтказади
1
15:45
ЎФФ Президенти ФИФА Президенти билан учрашди
4
22 сентябрь
11:29
Омар Моманидан: «7 очко!» (фото)
0
11:07
InterSPORT блоги: Шартномаси якунланаётган мега юлдузлар (фотогалерея)
0
10:58
АПЛнинг 4 гранд клуби немис футболчиси учун курашмоқда, бироқ у «Барса»га ўтмоқчи
0
10:32
Испания чемпионати. 5-тур натижалари ва тўлиқ жадвал
0
09:44
Эмери Неймар ва Кавани ўртасидаги тортишув ҳақида гапириб ўтди
0
09:19
Роналдо: «Реал»да Роналду ва Бензема бор, уларга яна бир ҳужумчи керак эмас
0
07:20
Зидан шогирди Рамоснинг спорт формасидан норози
0
06:19
Неймар «ПСЖ» футболчиларидан кечирим сўради
0
00:28
«Барселона» омадсизликлар гирдобидами?
3
00:03
Гвардиола: Гюндоганнинг жароҳати жиддий деб ўйламайман
0
00:01
«Ювентус» клуби «Монако» футболчисини сотиб олмоқчи
0
21 сентябрь
22:42
«Челси» футболчиси автоҳалокатга учради
0
22:31
Ди Мария «ПСЖ» машғулотларига қайтди
0
21:44
«Реал» ҳомийси Fly Emirates'дан қанча миқдорда пул олиши маълум бўлди
0
21:37
«Реал»нинг жароҳат олган икки футболчиси машғулотларга қайтди (фото)
0
21:12
Алвес: «ПСЖ»нинг жарима тўпидан киритилган сўнгги голини мен урганман. Шундай экан, овозингизни ўчиринг
0
20:39
Карим Бензема: Албатта, фаолиятимни «Реал»да якунлашни истайман
0
20:01
Фаолиятини тугатган Штарке Нойернинг жароҳати туфайли «Бавария»га қайтди
0
Барча хабарлар >>
21 сентябрь
20 сентябрь
19 сентябрь
18 сентябрь
17 сентябрь
16 сентябрь
15 сентябрь
14 сентябрь
13 сентябрь
12 сентябрь
11 сентябрь
9 сентябрь
8 сентябрь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О