Спортчининг отаси: Телевизор қаршисида ўтира олмадим...
Укилган: 2598

Кундалик – иш дафтарим ва мақолаларимда қайд этилган қуйидаги баъзи жумлалар, парчаларни севимли сайтимиздаги ушбу блогимга ҳам жойлагим келди. (Эски маълумотлар учун айбга йўйманг.)

 2016 йил. 15 август. Эрта тонг! Хурсандман...

 

XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича 59 килограмм вазн тоифасида бронза медали соҳиби Элмурод Тасмурадовнинг оила аъзолари даврасидамиз!

 

– Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимидаёқ Ўзбекистон спорт делегацияси сафида болам Элмуродни кўриб... Телевизор қаршисида ўтира олмадим, – дейди спортчининг отаси Зулфиқор ака Тиллаев овозларидаги титроқ ва энтикишни босишга уриниб. – Ҳаяжондан туриб кетавераман... Ўғлимнинг ҳар бир чиқишини бутун қишлоқ бизнинг уйга йиғилиб кузатдик. Элмуродбойнинг ҳар бир муваффақиятидан кейин йиғилганлар мени, онасини алқашганида теримга сиғмайман денг, кўзларимда ёш ялтирайди. Мустақиллик ёшларимизга ўз салоҳиятини кенг намоён этиш, биз, ота-оналарга мана шундай бахтиёрликни инъом этди.

 ***

2016 йил. 22 август. Эрта тонг!

 

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби Фазлиддин Ғоибназаров яшайдиган гавжум, байрам бўлаётган маҳалладаман.

 

Зар чопон қўлтиқлаган эркаклар, гулдаста тутган хотин-қизлар, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб чопиб бораётган болажонлар ортидан Фазлиддиннинг уйи томон “сузиб” кетаяпман....

 

Қўшнимиз – Ғоибназаровлар хонадонида тунда бошланган ўйин-кулгу тонгга бориб ҳақиқий байрамга айланди, – дейди меҳнат фахрийси, 77 ёшли Раҳимжон ота. – Карнай-сурнай садолари янграган... Таниган-танимаган бир бирини табриклаган... Ёшлар қўлларини баланд кўтариб: “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” деб ҳайқирган...

 

– Фазлиддиним билан телефонда гаплашдим, – дейди чемпионнинг онаси Малоҳат опа. – Болагинамнинг кўнгли бўш-да, ўзи. Ғалабадан кейин қандай йиғлаганини барча кўрди. Нега бундай қилдинг, болам, десам, “Қувонч ёшларини яширма, халқнинг ишончини оқлаш, Ўзбекистонда ёшларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятларга муносиб жавоб қайтариш энг улуғ бахт. Агар шундай қилсанг, йиғла, ҳаққинг бор!” деб ўзингиз айтгансиз-ку, она, деса бўладими. Мен ҳам қўшилиб йиғладим.

 

Супада ўтирган ёши улуғлар давраларига келиб қўшилган ҳар янги гуруҳ меҳмон учун қўлларини дуога очади:

 

– Юртимизнинг тингчлиги, олмшумул ютуқларимиз, мана шундай қувончли кунларимиз бардавом бўлсин!

 

***

 

2016 йил. 15 сентябр. Бугун.

 

Ҳамкасбим Байрам Айтмуродовнинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV Паралимпия ўйинлари натижалари доирасидаги яна бир хабарини ўқиб чиқдим. Якундаги жумлага такрор кўз югуртираман: «Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 7 олтин, 6 кумуш, 17 бронза, жами 30 медаль бор». Чексиз фахр туйғуси бутун борлиғимни чулғаб олади.

 

***

Юртимизнинг тингчлиги, олмшумул ютуқларимиз... бардавом бўлсин!

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
16 январь
19:16
Андрей Переплеткин: «Насаф»дан кетганимдан афсусдаман (1News.Uz блоги)
0
18:57
Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади
0
17:15
Ўзбекистон терма жамоасини Берт ван Марвейк бошқаради. Нима учун?
0
16:55
«Пахтакор»: «Ал-Гарафа»га қарши учрашув вақти маълум
0
16:42
Достон Турсунов: Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз
0
16:28
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чорак финалда Японияга қарши ўйнайди
0
16:12
Гап фақат Бабаяндамиди?
0
14:29
«Локомотив» жамоаси мухлислари учун айтилган қўшиқни эшитганмисиз? (видео)
0
13:35
Отабек Нарзуллаев: Малайзия клубидан таклиф бўлганлиги рост
0
13:34
«Насаф»: Рақибимиз «Ал Файсалий» ҳақида
0
13:11
«Пахтакор» Албания жамоасини мағлубиятга учратди
0
12:17
Уммон бағрига беркинган жавоб
0
11:11
«Бунёдкор»да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди
0
11:10
Одил Аҳмедов: Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак
1
10:15
«Навбаҳор» легионери сафга қайтди
0
10:11
«Насаф» Тожикистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
0
10:03
Андрей Шипилов: Биринчи мавсумдаёқ совриндорлар қаторидан жой оламиз десам бунга ҳеч ким ишонмайди
0
08:25
Равшан Ҳайдаров: Рақибимизнинг услубидан келиб чиқиб тактика танлаган эдик
0
07:35
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига БАА мамлакатида тайёргарлик кўради
0
16 январь
20:13
«Интер» клуби спорт директори Пасторенинг агенти билан учрашди
0
19:32
«Арсенал» Уолкоттнинг нархини эълон қилди
0
19:13
Гвардиола жамоасида «Реал» футболчисини кўрмоқчи
0
18:36
«Реал» ёзда Икардини қўлга киритиш учун 110 млн евро сарфлайди
0
18:11
Ван Гал «МЮ»дан қасос олиш учун Бельгия термасини бошқаришдан бош тортган
0
17:29
Силлессен: «Барселона» асосий дарвозабони бўлиш учун тинмай ишламоқдаман
0
17:16
Мхитарян тез орада «Манчестер Юнайтед» билан хайрлашади
0
16:46
Мухлислар «Ювентус»га талаб билан чиқишди (фото)
0
16:13
«Боруссия Д» Обамейянг тарнсфери учун «Арсенал»дан 70 млн евро сўрамоқда
0
15:24
Санчес «МЮ»га ўтади. Энди Мхитарян «Арсенал» билан келишиб олиши керак
0
15:08
Испания полицияси Мессига жиддий айблов қўймоқда
0
14:33
«Интер» «Бенфика»дан футболчи ижарага олди
0
14:17
«Боруссия Д» бугун Обамейянг трансфери борасида бир қарорга келади
0
13:49
Роналду - «Реал»нинг декабрдаги энг яхши футболчиси
0
12:06
«МЮ» Де Хеа билан шартномани узайтиради
0
12:05
«Арсенал» Малком билан келишувга эришди
0
12:00
Жозе Моуриньо: Конте билан орамиздаги рақобат тугади
0
11:55
Арсен Венгер: Санчеснинг тақдири 48 соат ичида ҳал бўлади
0
11:50
Поль Погба: Ғалаба қозонишга мажбур эдик
0
Барча хабарлар >>
16 январь
15 январь
14 январь
13 январь
12 январь
11 январь
10 январь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О