Сегодня
Завтра
Вчера
Все игры
Liverpul.uz
Liverpul.uz
Liverpul.uz
ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлида ёки «Ливерпуль»нинг эҳтимолий рақиблари ҳақида
Просмотров: 885

Мавсумни Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринда якунлаган «Ливерпул» жамоаси кейинги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйнаш учун саралаш раундида иштирок этади. Ўз-ўзидан маълумки, Европанинг клублар ўртасида энг нуфузли турнирида ҳар қандай жамоа гуруҳ босқичида кучли жамоаларга қарши ўйнашни истайди ва бунинг учун бор кучини ишга солади. Тhe Anfield Wrap нашри «Ливерпуль»га плей-офф босқичида рақиблик қилиши эҳтимоли мавжуд бўлган жамоалар ҳақида сўз юритди.

«Брюгге» (Бельгия)

брюгге

 

 

 

 

Белгия жамоасининг кучини ЕЧЛнинг ушбу мавсумида «Лестер»га қарши беллашувларида гувоҳ бўлдик. Гарчи гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган бўлсаларда, ҳужумкор ўйин кўрсатишиб, рақибларини ўйинлар давомида анча қийнаб қўйишганди.

Жамоалар бир-бирларига қарши уч марта тўқнаш келишган ва эътиборга молик томони шундаки, ҳар учала баxс ҳам еврокубоклар финалларига тўғри келган. 1976 йилги УЕФА Кубогида икки ўйин натижасига кўра «қизиллар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, 1978 йилда Европа Кубогида ҳам улардан устун келишган.

«Брюгге»нинг ушбу мавсумдаги ўйинларидан келиб чиқиб xулоса қиладиган бўлсак, белгияликлар асосан қарши ҳужумда фаоллар. Улар ҳужумга кўпчилик бўлиб ўтишади ва футболчиларнинг тезлигига таянишади. Лекин жамоанинг «Ливерпул»дан ўтиш эҳтимоли 70/30.

«ЦСКА» (Россия)

цска

Россиянинг сўнгги йиллардаги гегемон клуби, бу йилга келиб номни «Спартак»ка бериб қўйди. Жамоадан Аҳмад Муса, Сейду Думбияларнинг кетиши, клуб ўйинига сезиларли таъсир ўтказди. Москваликлар уйда ҳимоявий-қарши ҳужум тактикасида ўйнашади. Асосан, орқа зонанинг ҳаракатлари ўйин натижасига таъсир ўтказади. Лекин меҳмонда жамоа жуда кўп тўп ўтказиб юборади. Бошқарувни ўз қўлига олмаганига ҳали бир йил бўлмаган Гончаренко, қисқа вақт ичида ҳужум чизиғида ёш иқтидорларни майдонга тушириб, оқсаётган чизиқни бирмунча яxшилади. Бу жуфтликда катта эҳтимол билан «Ливерпуль» йирик ҳисобда ғалаба қозониши таxмин қилинмоқда.

Жамоалар бунга қадар фақат бир марта - 2005 йил УЕФА Суперкубогида тўқнаш келишган ва ўшанда «мерсисайдликлар» Жибриль Сиссенинг дубли ва Луис Гарсиянинг қўшимча таймларда киритган голлари эвазига ғалаба қозонган.

«Хоффехайм» (Германия)

Хоффенхайм

«Хоффенxайм» ўйинига яна қайта жозиб кирди. Гарчи Нагельсманн тенгилар майдонда жавлон уришаётган бўлса-да, у мураббийликда катта ютуқларга эришмоқда. Роберто Фирмино ва Кевин Фолланднинг кетишидан кейин, клуб инқироз кўчасига кириб қолди. Ҳаттоки, Бундеслигада қолиш учун ҳам курашишга мажбур бўлишди. Энди эса улар яна қайта ўзларининг 3-4 йил илгари мавқейиларига қайтишди. Ёш мутаxассис футболчиларнинг индивидуал маҳоратларига таянган ҳолда жамоа ўйинини қурди. 

Агар «Хоффенxайм» ўйинига назар солсангиз, немислар фақат иккинчи рақам бўлиб ўйнашларига гувоҳ бўласиз. Асосан қарши ҳужумда ўз имкониятини кутадиган жамоа, ҳимояда жуда зич ўйнайди. «Ливерпуль»нинг бу учрашувдаги устунлиги 60/40 дея баҳоланмоқда. Немис футболини кузатадиганлар, нима сабабдан бундай устунлик берилаётганига дарҳол жавоб бера оладилар.

«Ницца» (Франция)

Ницца

«Ливерпуль»да ўзини кўрсата олмаган Марио, Францияга бориб яна ўзлигини топди. «Ўзгарувчан ҳужумчи» Франция чемпионатида 15 та гол киритди. Ҳимояга тажрибали Дантенинг олиб келиниши орқали, мудофааси анча ишончли кўринишга келган французлар «қизиллар»га анча xавф туғдиришлари аниқ. 

Агар «Ницца» рақиб сифатида «Энфилд»га ташриф буюрса, инглиз мухлислари «Супер Марио»ни қандай кутиб олишини тахмин қилса бўлади. Бироқ томонлар қарама-қаршилигини олдиндан сезиш мушкул вазифа. Сабаби, «Ницца» жорий мавсумда ҳеч ким кутмаганда Чемпионлар Лигасига йўлланма олди.

«Спортинг Лиссабон» (Португалия)

Спортинг 

"Спортинг" ушбу мавсум Чемпионлар Лигасида «Боруссия Дортмунд» билан дуранг ўйнаганлиги билан ёдда қолди.

Португаллар ўзларининг чемпионатларида етакчи саналишади, аммо ЕЧЛга келганда ҳеч қандай каромат кўрсата олишмайди.

Сўнгги йилларда «Ливерпуль» ва «Спортинг»ни бир қанча футболчилар боғлаб туради. Эмильано Инсуа, Флорень Синама - Поньол, Альберто Аквилани, Лазар Маркович ва Себастиан Коатес каби футболчилар ҳар иккала клубларда ўйнашган.

Катта эҳтимол билан, «мерсисайдлик»ларнинг мазкур баxсда уларнинг тўсиғидан қийинчиликларсиз ўтишларини таxмин қилиш мумкин.

«Стяуа Бухарест» (Руминия)

Стяуа

 

Руминия клуби ўз вақтида мазкур мусобақани қўлга кирита олган. Аммо бугунги кунда, улар ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлмаганимиз сабабли, жамоанинг асл кучи қандай эканлигини яxши билмаймиз. Лекин шуниси аниқ - улар саралашдан чиқиб кетишса, Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйинларда иштирок этиш этишади.

«Қизиллар» бунгача буxарестликлар билан 4 марта тўқнаш келишган. 2003 йили Жерар Улье бошчилигидаги жамоа «Стяуа»ни УЕФА Кубогининг иккинчи саралаш раундидан чиқариб юборишган. Кейинчалик, Рой Ҳожсон даврида жамоа Буxарестда Европа Лигасининг гуруҳ босқичида дурранг ўйнаган. Жавоб баҳсида «Ливерпуль»ни Рафаэль Бенитес қабул қилиб олган ва «Энфилд»да 4:1 ҳисобида руминлар таслим этилганди.

«Янг Бойс» (Швейцария)

Янг Бойс

«Янг Бойс» жамоаси бундан бир неча йил олдин Брендан Рожерс бошқарувидаги «Ливерпуль»га рўбаро келган. Швейцариядаги баҳсда мезбонлар 5:3 ҳисобида устун келишган. «Энфилд»даги ўйин 2:2 натижаси билан якун топган. Ҳар иккала ўйиндаги баҳсларда «қизиллар»нинг голларига Андре Уиздом, Себастиан Коатес, Жонжо Шелви (2 марта) ва Жо Коул муаллифлик қилган.

«Ёш йигитлар» Чемпионлар Лигасида қайси рақибга тўқнаш келмасин, етарлича бош оғриқ бўла оладиган даражада кучли ҳисобланади.

«Истанбул Басакшехир» (Туркия)

Истанбул

Эсингизда бўлса, бундан бир неча йил илгари қозоқ клуби «Астана» ЕЧЛга йўл олганди. Ўшанда кўпчилик футбол мутахассислари ушбу жамоа номини энди-энди таний бошлаганди. «Истанбул Басакшехир» клуби ҳам айнан шундай қабул қилинмоқда. Ушбу жамоа қай даражада «миллионлар ўйини» ишқибозларига совға тайёрлаши номаълум. 

Агар улар «Ливерпуль» билан тушиб қолса, клуб мухлислари ранжимаса керак. Ахир, жамоа ўз майдонида дунёнинг энг номдор клубидан бири билан ўйнайди. Бу эса ҳар доим ҳам бўлавермайди. Кўпчилик сингари, биз ҳам бу жамоанинг кучли жиҳатларини яxши билмаймиз. Ўз тариxида илк марта Чемпионлар Лигаси саралаш раундига йўл олган жамоанинг дебюти барча учун қизиқарли бўлиши табиий.

«Виктория Пльзень» (Чехия)

Виктория

 

Пльзень шаҳри вакиллари аламли тарзда прагаликлардан кейинги ўринни эгаллашди. Чеx аъзолари ўтган мавсумларда еврокубоклар доирасида баъзи-баъзида кўриниш берганлигини инобатга олсак, «мерсисайдлик»ларнинг эҳтимолий рақибининг саралашдаги ўйинларини кузатишни доимо ёдда сақлаш керак.

Шунингдек, Грециядан ҳам вакиллар иштирок этишади. «Олимпиакос» мамлакат чемпиони бўлган ҳолда, курашни гуруҳ босқичидан бошласа, «АЕК», «ПАОК» ва «Панатинаикос» клублари саралаш раундида иштирок этиш учун бериладиган ягона йўлланма учун кураш олиб боришади.

Нодирбек Маматқулов тайёрлади.

 

НОВОСТИ
БЛОГИ
ТОП СТАТЬИ
Узбекский футбол
Мировой футбол
25 июля
18:33
Арда Туран решил остаться в «Барселоне»
0
18:10
«Интер» готов предложить за Артуро Видаля € 45 млн
0
16:16
«Реал» договорился с «Монако» о покупке Мбаппе за € 180 млн
0
15:24
«ПСЖ» близок к покупке Фойта за 9,5 млн евро
0
14:38
«Рома» договорилась с Найнгголаном о продлении контракта
0
14:25
«ПСЖ» проведет пресс-конференцию в полночь по московскому времени
0
13:11
Представители «Барселоны» прибыли в Англию на переговоры по Коутиньо, «Ливерпуль» требует 100 млн евро
0
12:39
Хамес: Мората однозначно усилит игру «Челси»
0
11:56
Алаба не планирует покидать «Баварию»
0
11:44
Леонардо Бонуччи: «Роналду — лучший игрок, против которого я играл»
0
10:28
Агент Крооса уверен, что лучшим игроком года в Германии был его клиент, а не Лам
0
10:01
Защитник «МЮ» Бейи дисквалифицирован на три матча под эгидой УЕФА
0
09:36
«Челси» готов потратить 250 млн фунтов за лето
0
00:42
«Эвертон» предложил за Сигурдссона 45 млн фунтов
0
24 июля
19:24
Карло Анчелотти: Мората — совершенный нападающий, «Челси» купил хорошего игрока
0
18:07
Кьеллини: уход Бонуччи не является большой потерей для «Ювентуса»
0
16:26
«Реал» не будет покупать защитника вместо Данило
0
16:21
Бонуччи назвал лучшего игрока, против которого он играл
0
Другие новости >>
25 июля
24 июля
23 июля
22 июля
21 июля
20 июля
19 июля
18 июля
16 июля
15 июля
Другие блоги >>
Чемпионаты
Команда
И
О