Фурқат Юсупов
Фурқат Юсупов
Football Times.
Ҳакамлар ҳаётидан қизиқарли воқеалар
Укилган: 1786

Футбол учрашувларида ҳакам бўлиш осон иш деб ҳисоблайдиганлар қаттиқ янглишишади.  Орангизда  нимага энди деб эътироз билдирувчилар топилса,  мархамат қилиб қуйидаги мақолани ўқиб чиқиб,  бемалол хулоса қилиши мумкин.  Демак,  ушбу мақола орқали сиз азиз футболсевар мухлисларга ҳакамлар ҳаётида рўй берган энг қизиқарли,  ҳайратланарли,  ажабланарли ва кулгули воқеалар ҳақида сўз юритамиз.

***

Испания қуйи лигасидаги жамоалар – “Рионе” ва “Ла Катино” учрашувида ғаройиб воқеа юз берди.  Учрашув бошланишидаёқ,  меҳмонлар ҳужумчисининг зарбаси ҳакамнинг оёғига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди.  Ноқулай вазиятда қолган ҳакам голни ҳисобга олишга мажбур бўлади.  Вақт ўтиб борарди.  Ҳисоб эса ўзгаргани йўқ.  асабийлашиб,  ўзларини қўярга жой топа олмаган мухлислар учрашув тугагач,  бесўнақай ҳакамни қандай қилиб таъзирини бериб қўйиш режасини тузишаётганди.  Ҳисобни тенглаштириш учун жон-жаҳдлари билан энг сўнгги ҳужумларни уюштирган “Риоре” футболчилари зарбаси ногаҳон ҳакамнинг бошига тегди-ю,  йўналишини ўзгартирди ва гол.  Ҳисоб – 1:1,  ҳар иккала гол муаллифи ҳакам.

***

Футбол тарихида Англиялик Мелвин Силвестр – энг адолатли ҳакам номини қўлга киритган.  Ўйин пайтида жамоа ҳужумчиларидан бири Ричард Керд ҳакамни бир неча марта турткилади.  Сўнги марта очиқчасига ҳакамни турткилагандан сўнг,  ўз хиссиётини жиловлай олмаган ҳакам,  унга 3 маротаба боксча зарба билан уни майдонга қулатди.  Шундан сўнг,  ҳакам ўзига қизил карточка кўрсатиб,  майдонни тарк этди.  Футболчиларга ҳакамни кўпам турткилайверишни маслаҳат бермаган бўлардик.

*** 

Ҳакамнинг қароридан норози бўлганлар учун аргентиналик Родолфо Гарсия янги қўлланма жорий қилди.  2002 йилнинг августида Эквадор чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида “Эсполи”да ўйнаётган Гарсия бош ҳакамнинг бир неча бор оғзаки огоҳлантиришига қарамай футболкасини шортигига киргизмай юради.  Ниҳоят,  тоқати-тоқ бўлган ҳакам Гарсияга сариқ карточка кўрсатади.  Лекин футболчи бу ҳолатга умуман эътибор бермайди.  Ана шунда ҳакам чўнтагидан қизил карточкасини олади ва ўйинчини майдондан четлатади.  Аргентиналик футболчи майдонни тарк этиш ўрнига шу ондаёқ “қора кийим” соҳибидан ўч олишга ошиқади.  Жазавага тушган Гарсия минглаб мухлислар кўз ўнгида бош ҳакам олдига бориб… шортигини ечиб ташлайди.  Жазо белгилаш вақтида Эквадор футбол федерацияси маъсуллари “Нима учун бундай аҳлоқсизлик қилдингиз?”,  - деб сўрашганда,  Родолфо бамайлихотир “Нега энди аҳлоқсизлик бўларкан,  бу норозиликнинг янги бир тури холос”,  - дея жавоб берган.

Давоми Блогда

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
19 январь
17:43
Андижонда «Келажагимиз умидлари» фестивали давом этмоқда
0
17:14
Фарҳод Абдуллаев U-23 ОЧдан ўрин олган Жанубий Корея - Малайзия учрашувида назоратчилик қилади
0
15:50
Ёш ҳакамларни танлаб олиш мезонлари тасдиқланди
0
15:46
ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурномаси
0
14:51
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияни йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди
0
12:55
Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади
0
12:07
Япония – Ўзбекистон: Таркиблар!
0
10:58
Превью: Япония – Ўзбекистон
0
10:08
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бокуда медаллар шодаси билан қайтди
0
10:02
АГМК ўртоқлик учрашувида йирик ғалабага эришди
0
07:35
«Қўқон-1912»: Мухлислар клубининг йиғилиши бўлиб ўтди
0
03:32
Дмитрий Михайлович блогида. Эзгу ишни давом эттириб
0
18 январь
18:11
«Чиғатой»да Про-лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда
0
17:22
«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
0
16:55
Равшан Ҳайдаров: Ғалаба учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз
0
16:52
Крис ван Пуйвельде «Бунёдкор»га ҳам ташриф буюрди
0
15:36
Эксклюзив! Бабаяннинг арман журналистига жавоби: «Менинг Ватаним тўғрисида бундай дейишга нима ҳаққингиз бор?!»
0
15:19
«Пахтакор» Туркиядаги сўнгги ўйинини қайси жамоага қарши ўтказишини биласизми?
0
19 январь
17:40
Алексис Санчес «Арсенал» ёшлари билан шуғулланди
0
17:22
«Ал-Наср» Чезаре Пранделлини истеъфога чиқарди
0
16:20
Пол Мерсон: Мхитарян – Премьер-лигада энг яхшилардан бири
0
15:58
Усмон Дембеленинг «Барселона»даги саргузашти туфайли Мундиалдан қуруқ қолиши мумкин (Penalti.uz блоги)
0
15:44
Фернандиньо «Манчестер Сити» билан шартномасиини 2020 йилгача узайтирди
0
14:41
Эдинсон Кавани ёзда Италияга қайтиши мумкин
0
14:31
«Реал» 17 ёшли футболчи учун курашда «Барселона» ва «Арсенал»ни доғда қолдирди
0
14:16
Блан ЖЧ-2018 ғолиблиги учун даъвогар 4та фаворит номини айтиб ўтди
0
13:42
«Боруссия» Обамейянг ўрнига Россия терма жамоаси ҳужумчисини олиб келмоқчи
0
13:18
Варан: Яхши ўйнаб мағлуб бўлгандан, ёмон ўйнаб ғалаба қозонишни маъқул кўраман
0
12:08
Ди Кампли: Ҳеч ким Неймарни «ПСЖ»дан тортиб ололмайди, у олтин қафасда
0
11:13
«Севилья» Старриж учун курашда «Интер»дан ўзиб кетмоқда
0
11:12
«Реал» футболчиси жароҳат олди
0
11:02
Фотогалерея: хайр, катта футбол ёхуд фаолиятини якунлаган юлдузлар
0
11:02
Зидан: «Реал» яхши ўйин ўтказди деб айтолмайман, аммо муҳим ғалабага эришдик
0
10:10
«Рома» Жекони «Челси»га сотмади
0
09:51
«Боруссия» спортдиректори: Обамеянг нима ҳақида ўйлаяпти, билмаймиз
0
09:48
Арсен Венгер: Уларнинг исмини сир сақлаймиз
0
09:46
«Манчестер Юнайтед» Санчес трансферини бугун расмийлаштирмоқчи
0
Барча хабарлар >>
19 январь
18 январь
17 январь
16 январь
15 январь
14 январь
13 январь
12 январь
11 январь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О