Одамлар нима деди? Бабаянми, ЎФФми, болалар футболими? Ким айбдор?
Укилган: 1441

Ўша болачанинг айтиши бўйича, ўйинга тушиши учун ота-онаси 3 миллион сўм пул тўлабди. Айтишича, муҳимроқ ўйинда ўйнаш учун ўз ставкалари бор экан.

Ўтган ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Футбол ишқибозлари бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб, акция ҳам ўтказишди.

Лекин Ўзбекистон футбол федерацияси қарор чиқариб, Самвел Бабаян бош мураббийлик постида камида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар қолишини айтди.

Шу мақсадда “Одамлар нима дейди?” рукнининг навбатдаги сонини ўзбек футболига бағишлаган эдик. Унда ўзбек футболини ривожлантириш, уни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қандай ислоҳотлар ўтказилиши керак каби саволлар орқали жамоатчилик фикри ўрганилди.

Кўпчилик ҳозирги бош мураббийни бош айбдор санаб, унинг истеъфосини талаб қилган. Лекин бунга энди кеч, чунки Ўзбекистон футбол федерацияси қарор қабул қилиб бўлди. Футбол мухлислари камида 5 сентябргача кутишга мажбур, агар ЎФФ ўзидан ташаббус қилиб, халқ дардига қулоқ тутмаса.

Айримлар айнан ЎФФ раҳбариятининг қарорларидан норозилигини билдирган, уларнинг кўп ваъда бериб, аксариятини бажармаслигини таъна қилган. Мисол тарзида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг “Пахтакор” хусусидаги ваъдаси эсга олинган.

Шунингдек, мухлисларнинг бир қисми барча муаммо тизимда эканини, болалар спорти тизимини қайтадан кўриб чиқиб, ислоҳот ўтказиш кераклиги, порахўрлик ва таъмагирлик эвазига футбол ўйнатишларга чек қўйиш лозимлигини таъкидлашган.

Айримлари ўз ҳаёти мисолида порахўрликка гувоҳ бўлганларини ёзишган. Бунисига бир нима деёлмаймиз, чунки исботимиз йўқ. Лекин бир нима дея оладиган мутасадди ташкилотлар бир ўйлаб кўришар балки.

Қуйида эса жонкуяр футбол ишқибозлари ва мутахассисларининг фикрларидан намуналар келтирамиз.

Ёқубжон Бобожонов, UzReport TV телеканали Спорт таҳририяти бош муҳаррири, спорт журналисти:

“Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида катта ўзгаришлар, янгиланишлар кузатилмоқда. Менинг фикримча, мамлакатимиздаги футбол тизимида ҳам туб ислоҳотлар қилиш вақти келди.

Шу пайтга қадар футболга ҳукумат даражасида жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Катта маблағлар сарфланяпти, футбол инфраструктураси яхшиланиб бормоқда. Эндиликда шунга яраша натижа кўрсатиш вақти ҳам келди, деб ўйлайман.
 
Бунинг учун чет эллик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш керак. Осиёда футболи ривожланган мамлакатларга назар ташлайдиган бўлсак (Япония, Жанубий Корея, Австралия), уларнинг барчаси хорижлик кучли мутахассислар ёрдамида футбол тизимини тўғри йўлга қўйиб олишган. Биз ҳам Европадан кучли футбол функционерларини юртимизга узоқ муддатли шартнома билан таклиф қилишимиз керак.

Уларнинг катта тажрибаларига суянган ҳолда болалар футболидан тортиб, ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоа даражасидаги тайёргарлик ишларини тубдан янгилашимиз зарур.

Шундагина биз ҳам Осиёда футболи кучли ҳисобланадиган терма жамоалар сафига қўшила оламиз. Жаҳон чемпионати йўлланмалари эса биз учун оддий ҳолга айланади.

Асосий мақсад ЖЧга йўлланмани қўлга киритиш эмас, рақобатбардош футбол намойиш қилиш бўлади”. ДАВОМИ

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
19 февраль
19:30
ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Аҳан»га имкониятни бой берди
0
19:15
«Ал Васл» «Марказий» стадионида расмий машғулот ўтказди
0
18:47
«Насаф» ўйинолди расмий машғулотини ўтказди
0
16:40
ОЧЛ. «Зобаҳан» - «Локомотив»: Таркиблар!
0
16:35
Қашқадарёда «Келажагимиз умидлари» футбол фестивали якунига етди
0
16:30
Мини-футбол: Наманганда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди
0
15:44
Тиаго Безерра: Мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз
0
15:43
«Сўғдиёна» икки нафар футболчи билан шартнома имзолади
0
15:17
Умид Аҳмаджонов: Миллий терма жамоага Суперлиганинг барча мураббийлари бирдек жавобгар бўлади
1
14:48
«Насаф» эртага кўк либосда майдонга тушади
0
14:46
Назорат учрашуви. «Бухоро» «Навбаҳор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
0
14:28
«Бунёдкор»нинг БААдаги навбатдаги рақиби – «Шабаб Ал-Аҳли»
0
13:39
Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади
0
13:37
Велоспорт. Ўзбекистон нуфузли мусобақага мезбонлик қилади
0
13:34
Темур Кападзе: Миллий терма жамоада устувор вазифа - таркибни ёшартириш
0
13:21
Рўзиқул Бердиев: Биз учун уч очко жуда муҳим
0
13:21
«Локомотив» бугун Осиё Чемпионлар Лигаси финалчисига қарши ўйнайди
0
13:18
Родолфа Аррауабаррена: Таркибимизда айрим йўқотишлар бор
0
13:18
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
19 февраль
22:20
Хайнкес: «Бешиктош» жамоасига қарши осон ўйин бўлмайди, уларда тажрибали футболчилар бор
0
21:15
Пойет: «Челси» ва «Реал» ўхшаш – улар муҳим ўйинларда чемпионлар каби ўйнашади
0
21:12
Европанинг энг ёш умидли футболчилари рейтинги эълон қилинди (фото)
0
20:35
Кроос – «Манчестер Юнайтед» клубининг ёзги трансфер оралиғидаги асосий мақсади
0
20:17
«Арсенал» клуби Emirates билан рекорд нархдаги янги шартнома имзолайди
0
19:49
Мартинес: Батшуайи – Европадаги энг яхши қишки трансфер
0
19:37
Асенсио: Ҳар бир ўйинда майдонга тушмасанг, ўзингни кўрсата олмайсан
0
18:22
«Боруссия М» – «Боруссия Д» учрашувида бир нечта рекордлар қайд этилди
0
18:00
Жорди Местре: Мессининг шартномаси торт устидаги безак
0
17:37
Анчелотти Англияга қайтишни истамоқда
0
17:29
Гуардадо: «Реал» сизнинг ҳар қандай хатойингизни жазолайди
0
17:20
Гонсало Игуаин: Ҳаммага раҳмат айтаман. Тез орада қайтаман
0
15:01
Рак хасталигидан устун келган Эдуардо Бериссо
0
14:27
Левандовски ЕЧЛ бош соврини учун фаворитларни санаб ўтди
0
13:33
Роналду «Реал» раҳбариятидан АПЛ тўпурарини сотиб олишни сўради
0
13:16
Азар: Қачондир хоҳласамгина «Челси»дан кетаман
0
11:39
Карим Бензема 2017 йилнинг кузидан буён илк бор Примерада гол урди
0
10:58
«Ювентус»нинг икки асосий футболчиси «Тоттенхэм»га қарши ўйнамаслиги мумкин
0
10:48
Сеск Фабрегас: Иньеста қариб қолгани йўқ
0
Барча хабарлар >>
19 февраль
18 февраль
17 февраль
16 февраль
15 февраль
14 февраль
13 февраль
11 февраль
10 февраль
9 февраль
7 февраль
6 февраль
4 февраль
2 февраль
30 январь
29 январь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О