Ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийлари кимлар?
Укилган: 2255

Клублар таркибни кучайтиришга астойли киришаётган паллада якунига етган мавсумни сарҳисоб қилишда давом этамиз. Бу гал мавзу мураббийларга бориб тақалади. Аниқроғи, кучли бешлик чемпионатларида қўл остидаги жамоа билан муваффақият қозонган мутахассислар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

1. Антонио Конте (47 ёш, «Челси»)

2016 йилнинг ёзида Лондон клубида иш бошлаган италиялик мутахассис илк мавсумдаёқ жамоасини чемпионлик сари етаклади. Дастлаб ишлар кўнгилдагидек кечмади: «кўклар» аввал «Ливерпул»га, кейин эса «Арсенал»га ютқазишди.

Кўп ўтмай Конте схемага ўзгартириш киритиб, уч ҳимоячи тактикасига ўтди ва бу қарор самара келтирди: «Челси» 13та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Умуман, «аристократлар» миллий биринчилик дои-расидаги 38та баҳсдан атиги 5тасида имкониятни бой беришди. Бу эса ажойиб кўрсаткич.

2. Маурисио Почеттино (45 ёш, «Тоттенхэм»)

Контенинг чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчиси ҳам кучли жамоа шакллантирди. Ҳозирги «Тоттенхэм» - чемпионатнинг энг ёш клубларидан бири. Шунга қарамай, «шпорлар»нинг аксарият ўйинчилари Испания, Германия ва Франциянинг топ-клублари қизиқишига сабаб бўлишмоқда.

Экспертлар Почеттинонинг кучли жиҳатларини алоҳида кўрсатишмоқда, улардан энг асосийси - ёшлар билан ишлаш салоҳияти. Қолаверса, аргентиналик мутахассис ўз жамоасига қайси футболчини таклиф этишни яхши билади. Мисол учун, ўтган мавсум ҳеч кимга таниш бўлмаган Виктор Ваньяма «Тоттенхэм» кашфиётларидан бирига айланиб, турли нашрлар талқинига кўра, АПЛ рамзий термасидан жой олди.

3. Хосеп Гвардиола (46 ёш, «Манчестер Сити»)

Испаниялик машҳур мутахассис ўтган ёзда Англия чемпионатини забт этишга киришганди. Дастлаб Гвардиоланинг ишлари бинойидек кечди - унинг жамоаси турнир жадвалида иккинчи ўринда борди, аммо кейинчалик жароҳатлар ўз сўзини айтди.

Қолаверса, Гвардиола тактик нуқтаи назардан қўпол хатоларга йўл қўйиб, буни ўзи ҳам тан олди. Хосепнинг фаолиятини якунлаш ҳақида фикр билдиргани ҳамон ёдимизда. Ҳар қандай вазиятда ҳам, мутахассис жамоасини юқори учликка қайтаришни уддалаб, «шаҳарликлар»нинг ЕЧЛдаги иштирокини таъминлади.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРАСИ

1. Зайниддин Зидан (44 ёш, «Реал»)

«Бланкос» устози Европа футболи чўққисини эгаллашда давом этмоқда. Ўтган мавсум унинг учун «Реал» бошқарувидаги дастлабкиси бўлган ва у ЕЧЛда ғолиб чиққанди. Жорий йилда эса француз сўнгги беш йил ичида илк марта жамоасини мамлакат чемпионлиги сари етаклади.

«Реал»нинг ўйини кўзни қувонтиради. Кўриниб турибдики, мадридликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси қўл остидаги футболчилар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйган, жамоасида эса ўзига хос услуб бор. Ўз навбатида, «Реал», худди «Челси» каби, бутун мавсумни деярли бир хил таркибда ўтказди. Зидан, кўриб турибмизки, ротацияга иштиёқманд эмас. Чемпионат аутсайдерига қарши баҳсда истисно қилмаса, албатта.

Бир-икки йил аввал «Реал» ёшларига устозлик қилган мутахассиснинг қисқа муддатда Европанинг энг кучли мураббийлари сафидан ўрин эгаллашини ким ҳам ўйлаб дейсиз?!

2. Луис Энрике (44 ёш, «Барселона»)

Ўтган мавсум испаниялик мутахассис учун Каталония клубидаги охиргиси бўлди. Энрике ўз жамоасини шакллантириб, Чемпионлар Лигаси ва бошқа мусобақаларда ғолиб чиқишга улгурди.

Сўнгги мавсумда эса мураббий етакчилар билан муаммоларга йўлиқди. Кўпчиликка мураббийлар штабининг қарори ёқмади, ЕЧЛни тарк этиш эса ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Ҳар қандай вазиятда ҳам, бу мураббийга ҳаммаси учун ташаккур билдириш лозим. Айниқса, «ПСЖ»га қарши кечган баҳсдаги «камбэк» учун. Ишқибозлар «Камп Ноу»да бўлиб ўтган бу ўйинни ҳали узоқ вақт эслаб юришади.

3. Диего Симеоне (47 ёш, «Атлетико»)

Аргентиналик мураббий ўйлаб кўрадиган вақт келди. ОАВда Симеоненинг «Интер»дан таклиф олгани, миланликлар унга йилига 15 млн. евро тўлашга тайёр эканликлари ҳақида ёзилди. Диего қўл остидаги жамоа ЕЧЛ ғолиблиги сари астойдил қадам ташлаганди, аммо бу сафар ҳам унинг йўлига «Реал» тўғаноқ бўлди. Албатта, бундай вазиятда ҳар қандай кишида барчасини ташлаб, бошқа чемпионатга ўтиб кетиш фикри туғилиши табиий. Аммо Симеонедан мазкур масалада бирор ҳаракат кузатилмади.

«Атлетико» примерада учинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида қатнашади. Бу сафар курашга Диего билан киришадими ёки бошқа мутахассис жалб этадими, вақт ўтгач билиб оламиз.

ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
22 ноябрь
15:52
Қўқонда немис футбол мактаби иш бошламоқда
0
15:25
InterSPORT блоги: Ҳаммаси равшан ёхуд «Локо» гудоги баралла эшитилди
0
13:47
Бутунжаҳон каратэ федерацияси Президенти Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди
0
13:11
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
12:44
Лобановнинг ҳаракатлари сабаб «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари жаримага тортилиши белгиланди (ASR.UZ блоги)
0
10:21
ОАВ вакилларини Ўзбекистон Кубоги финалига рўйхатга олиш жараёни бошланди
0
09:42
Футзал бўйича «Федерация Кубоги» мусобақаси 1-тур натижалари
0
07:38
Дмитрий Михайлович блогида. Чемпионатнинг сўнгги иккита ўйини
0
03:31
«Қўқон-1912»: Сўнгги учрашувга тайёргарлик бошланди
0
21 ноябрь
23:25
«Фил суриб, от ўйнатиш» - ғалаба имкони
0
23:06
«Насаф» – «Пахтакор» учрашувидаги ҳолат юзасидан ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарори
9
20:19
«Бунёдкор» совриндорларни табриклайди
0
18:01
Немис мураббийи нималар ўргатмоқда? Семинарнинг 12 куни
0
17:01
Музаффаров: «Машъал»га қарши баҳсда омад биз тарафда бўлди
0
16:32
«Металлург-W» чемпионатни юз фоизлик натижа билан якунлади!!!
0
14:57
«Пахтакор»: СССР чемпионатидаги энг яхши натижага 55 йил тўлди
2
13:11
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
12:30
ASR.UZ блоги. Футбол мухлисларини ҳақорат қилган Александр Лобановни «Пахтакор» жаримага тортди
0
22 ноябрь
16:30
Тибо Куртуа: «Челси» доимо биринчи бўлишни истайди
0
16:14
Эрнесто Вальверде: «Ювентус» таркибидан кимни олиб ташлардим? Албатта, ҳаммасини
0
15:23
«Реал» клуби ЕЧЛда яна бир рекорд қайд этди
0
14:56
«Барселона» рекордчилари (Фурқат Юсупов блоги)
0
14:41
Зидан: «Реал» гуруҳни иккинчи ўринда якунлайди ва бунга кўнишдан бошқа иложимиз йўқ
0
14:24
«Атлетико» клуби Ян Облакка ўринбосар топиб қўйди
0
13:42
«Севилья» – «Ливерпуль». Бериццо танаффусда футболчиларга саратонга чалинганини айтган
0
13:09
Гвардиола: Плей-офф йўлланмаси ҳал қилингач, бор куч билан ўйнаш қийин
0
12:28
InterSPORT блоги: Энди бу юлдузларни майдонда кўрмаймиз… (Фотогалерея)
0
11:24
Бензема ЕЧЛ баҳсларида Руд ван Нистелройнинг кўрсаткичини такрорлади
0
11:11
Аллегри: Месси майдоннинг 10 сантиметр жойида ҳам ақлбовар қилмас ишлар қилади
0
10:34
Роналду ўз натижасини янгилаб, ЕЧЛ рекордини ўрнатди
0
10:28
Зидан: Бензема қайси клубда тўп сураётганини билади
0
09:49
Фирмино «Ливерпуль» клуби ва ЕЧЛ рекордини янгилади
0
08:34
Куртуа: «Қорабоғ» билан кечган биринчи ўйиндаги ҳисобни унутишимиз керак
0
08:07
«Анжи» клубининг собиқ раҳбари Сулейман Керимов Францияда қўлга олинди
0
07:38
Роберто Фирмино «Ливерпуль»нинг ЕЧЛдаги энг тезкор голини киритди
0
07:29
Жордан Хендерсон: Клопп «Ливерпуль» ўйичиларни курашни давом эттиришни сўраганди
0
07:19
Маурисио Почеттино: Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш — «Тоттенхэм» учун жуда катта ютуқ
0
Барча хабарлар >>
22 ноябрь
21 ноябрь
20 ноябрь
19 ноябрь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О