Шарофиддин Тоғашаров
Шарофиддин Тоғашаров
Дарвоза тўсини
КИМ НИМАНИ КУТЯПТИ? (Қизиқ савол)
Укилган: 4136

Ниманидир кутиш яхши, қачонки у кутилгандек рўй берса албатта. Кутилгандек рўй бермасачи? Умидни сўндирмасдан яна кутишдан бошқа чоранг қолмайди. Лекин қачонлардир тўласан, тошасан, ниҳоят тўкиласан киши. Менимча баъзи-баъзида тўкилиб турмасак мақола ёзишга ҳам қўл тегмай қоляпти.

Бу йилги ёз ким учун қанақа ўтди, билмадиму, мен учун буниси аввалгиларидан анча секин ўтгандек бўлди. Жўжани кузда санашга ўрганиб қолганим учунми, кузнинг келишини ошиқиб кутдим. Ошиқиб кутганим куз ҳар қанча интиқ қилмасин барибир ўз вақтида келди. Лекин анчадан бўён кутаётганларим эса ҳамон мени ва менга ўхшаганларни куттирмоқда. Келинг шулар ҳақда икки оғиз.

Мундиал

Кутганларим(из)нинг энг яхшиси (балки энг асосийсидир) миллий терма жамоамизнинг мундиалга чиқишидир. Буни кўпчилик жудаям интиқлик билан кутаётгани бор ҳақиқат. Бироқ буни баралла айтиш ёки ёзишдан кўра, ичингдаги ичингни кемириб юргани роҳатлироқми дейман. Чунки бунга ҳали вери эришишга кимнингдир кўзи қачон етар экан. Бироқ мен шу сафар мундиалга чиқишимиздан кўра, Самвел Бабаян(навбатдаги янги мураббий)нинг биринчи (Яманга қарши) ўйини қачон бўлишини кўпчиликдан кўпроқ кутдим. Роса кутдим. Бироқ бекор кутган эканман, деб роса хуноб бўлдим. Бу ўйин, ўйин эмас-да, энди...

Шахматда қайси тошни қаерга юришни билганингиз билан рақибни доғда қолдириб бўладими? Ёки рақибни Мот қилиш учун шунчаки Шоҳ берилмаслигини кўпчилик билади-ку.  Яманга қарши ўйинда йигитлар шунчаки тўп тепиб югуришди холос. Очиғи шу куни бизникилар футбол ўйнашмади. Очиғи ўйнай олишмади. Қаранг тўп тепишиб ҳам гол урса бўларкан. Ҳайрият. Бўлмаса тамом эди.

Ниҳоят Самвел Бабаян нега Гейнрихни таркибга яна чақирганини билдириб қўйди. Гейнрих бизга сўнгги чора экан. Қалтис вазиятда Гейнрихдан нажотни фақатгина симуляцияга муҳтож одамгина кутади. Футболда симуляция энг сўнгги ва энг аянчли чора. Гуруҳ аутсайдери деб таъкидланаётган терма жамоага қарши, яна ўз уйимизда, энг сўнгги чорани қўллаб, зўрға ғалаба қозонаяпмизу, яна мундиалга термамиз бора олишига сиз ишоняпсизми? Ёки яманликларнинг ҳимояси кучли эканми? Нега унда биздан бошқалар, яъни мавқеи биз билан тенг терма жамоалар уларга голлар уришяпти-да, биз биргина голни зўрға урдик. Ё бўлмасам Яман гуруҳимиздаги фаворит жамоалардан биримиди? Бир нима дейиш жуда қийин. Лекин бир амалладик. Аслида Бабаян жанобларидан кўп нарса кутмаган эдигу, кутилиб қоладими деб ўйлагандик холос.

Бўёғига ҳам бир гап бўлар деб ўйлаш хато. Терма жамоа клубмидики, доимо футболчилар билан бирга бўлиб, тил топишиб, қачондир изига тушиб кетар деб ўзни овутиб юрсак. Унақаси кетмайди энди. Нега ўзи ҳар мундиал саралашида терма жамоамиз жар ёқасига яқинлашаётганида кутилмаган ўзгаришлар амалга оширилади? Бундан ненаф. Бу билан натижага эришиб бўлмайди-ку. Қачон барчаси мукаммал ўйлаб кўрилар экан? Биз қанча бўлса ҳам кутишда давом этаверамиз. Бироқ кутганимиз(мундиал)ни қачондир кутилгандек рўй беришини кўриш насиб қилармикан бу кетишда?

“Арсенал”

Европада футболчилар ўртасида йилида икки марта (қиш ва ёз фаслларида) бўладиган трансфер бозори бошланиши билан севимли жамоанг(агар бўлса) кимнидир харид қилишини интиқлик билан кутасан. Кутган ва кутилмаган трансферлар амалга ошса, нималарнидир кашф қиласан ўзингча. Бироқ умуман трансфер қилмасачи?

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳар йили қанақадир натижаларни қўлга киритиш учун ҳарчанд уринсада, қўлга кирита олмаётганидан кўра, қайсидир жамоадан ўйинчи сотиб олишини жуда интиқлик билан кутаман. Ҳар ҳолда янги жамоа шаклланади деб ўйлайман. Янгича руҳ. Янги қон. Лекин муҳит ўша: “Арсенал” ва Арсен Венгер.

Бу галги трансфер бозорининг сўнгги соатларигача жаноб Венгер сурприз қилиб, бирор бир юлдуз ёки келажаги бор ўйинчини сотиб олишига аввалига ишонгандим. Сўнгги дақиқалар, сўнгги сониялар ўтди ҳамки, ”Арсенал”да эса ҳаммаёқ жимжит. Интиқлик бўлиб кутганим қолди холос. Мураббийнинг бу қилмишларидан кейин совринларни қўлга киритиш ҳақида ўйлашига ҳам шубҳа қиламан баъзан. Кетма-кет 18 йилдан буён Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан плей-оффга чиқиш рекорд натижа бўлиши мумкин, лекин бу рекорд бир марта чемпион бўлишлик билан тенглаша олмаслиги аён эмасми, ё бўлмаса ўн тўрт йилдан буён АПЛда кучли тўртликдан тушмай келгандан кўра, турнир жадвалини бир мавсум бўлса ҳам биринчи ўрин билан якунлагани мухлислар учун афзал-ку? Ҳар қандай жамоанинг яхшими, ёмонми даражасига 99 фоиз мураббий сабабчи.

Арсен Венгер “Арсенал” учун кўп меҳнат қилди. Бу шубҳасиз. Энди буёғига менимча нимадирга эришиш учун нимадир қилиш кераклигининг вақти келганга ўхшаяпти. “Манчестер Юнайтед” учун Сэр Алекс Фергюссоннинг тўкилган терлари Венгерникидан анча кўп эди. Шундай бўлсада, Сэр Алекс жамоани тарк эта олди. Ба ҳам санъат. Ёинки “Реал” Мадрид рамзларига айланиб улгурган кимсан Рауль ва Касилясь ҳам жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Демак қачонлардир Арсен Венгер ҳам “Арсенал”ни тарк этиши аниқ. Балки баъзи бир қилаётган ҳатти-ҳаракатлари шунга ишорадир. Яна билмадим.

Нима бўлганда ҳам, таркибида дунёнинг ёрқин юлдузлари не-не умидлар билан жамоада тўп сурмоқдалар. Улар ҳам дунёда биринчи бўлишни ҳохлашади. Бунинг учун кўп иш қилиш керак. Бу эса Венгернинг қўлидан келармикан ёки келажагини ўйлаган футболчиларини бошқа клубларга сотиб, фойдани ўйлаб юраверадими? Ҳайрон қоласан киши.

Чемпион

Бир пайтлар футболнинг ашаддий ишқибози эдик. Ҳозир ҳам ундан кам эмасмизу, бироқ ўшанда бошқача эди-да. Чунки футболни қарийб ичида юрардик: футболга оид чиқадиган газеталарда ишлардик, қўлимиздан келса-келмаса мақола ҳам битиб турардик. Футбол газеталари ўртасида рақобат бўларди. Қолаверса футбол тўғрисида анча-бунча таҳлил, мунозара ва мулоҳазалар бўларди. Бугунги кунга келиб, шу нарсалар анча сустлашди чамамда. Балки техниканинг ривож олаётгани сабабми ҳозир қарийб ҳамма ўзини интернетга ураяпти. Бироқ газета соҳасининг йўли барибир бўлакчами деб ўйлайман. Қачонлардир ўша онлар яна келишини ҳам интиқлик ила кутаяпман.

Хулоса шуки, ким нимани кутяпти, хайронман.

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
18 ноябрь
16:42
«Металлург-W» Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди
0
15:14
InterFUTBOL блоги: Наҳот, ўсмир ва ёш футболчиларимиз қитъа даражасига ҳам ета олишмаса?
0
13:12
Ҳакамлар нега «Пахтакор»га ёрдам беришмоқда?
0
13:00
Дарко Гожкович: «Қўқонда кўп йиллар қолишга тайёрман
0
11:11
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
10:51
UzReport TV телеканали JFL in Tashkent фаолиятидан репортаж тайёрлади
0
10:09
Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак (1News.Uz блоги)
0
10:06
Дмитрий Михайлович блогида. «Олмалиқ-Women» биринчи бўлди
0
08:22
«Бухоро» мухлислари жамоани қўллаш учун Тошкентга боришади
0
07:48
«Локомотив» чемпионлик масаласини ҳал этувчи беллашувга қизғин ҳозирланмоқда
0
01:22
InterFUTBOL блоги: «Машъал»нинг 200та ғалабаси ҳақида
0
00:49
«Олмалиқ-Women» биринчи бўлиб Олий Лигани тугатди (Дмитрий Михайлович блоги)
0
17 ноябрь
22:34
Хайрулла Ҳамидовдан: Италиясиз мундиал!
1
18:27
«Насаф» - «Пахтакор»: Ўйин куни чипталар сотилмайди
1
17:30
«Шаҳрихон-1926» Андижон вилояти чемпиони!
0
15:57
Немис мураббийи Гётценинг фаолиятини таҳлил қилди. Семинарнинг 9 куни
1
15:14
Ўзбекистонлик киберспортчи FCDB Cup 2017 халқаро мусобақасида иштирок этади
0
15:06
«Насаф» ФМ битирувчиларига дипломлар топширилди
0
18 ноябрь
16:36
«Арсенал» - «Тоттенхэм»: Таркиблар!
0
16:23
Гарет Бейл қачон сафга қайтиши маълум
0
16:08
«Қироллик клуби»нинг «Атлетико»га қарши кенгайтирилган таркиби билан танишинг! (фото)
0
15:47
Бенитес: «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндаги мақсадимиз – уч очко
0
15:09
Алишер Усманов Бельгиянинг номдор клубини сотиб олмоқчи
0
14:42
«Манчестер Юнайтед» Бэйлни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ
0
14:19
Симеоне «Эвертон»га ўтиши борасидаги хабарларга шарҳ берди
0
13:08
Чичарито жароҳат сабаб икки ҳафтага сафдан чиқди
0
12:36
Расман! Уэльс терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди
0
12:19
«МЮ» қишда «Тоттенхэм» ҳимоячисини сотиб олишга уринади
0
11:57
Англия чемпионати. Бугун 12-тур бошланади. Марказий ўйин: «Арсенал» – «Тоттенхэм»
0
11:24
«Барселона» собиқ бош мураббийи «ПСЖ», «Челси» ёки «Бавария»да иш бошлаши мумкин
0
10:51
Испания чемпионати. Бугун Мадрид дербисини ўтказиб юборманг!
0
10:21
Агуэро «Лестер»га қарши ўйинга тайёр
0
10:07
Коутиньо: плеймейкерликдан универсалликкача (Penalti.uz блоги)
0
10:05
«Ливерпуль» – «Саутгемптон». Матип ўйинни ўтказиб юборади
0
08:48
Давид Луиз «Вест Бромвич»га қарши ўйинда «Челси» таркибига қайтади
0
08:10
«МЮ» – «Ньюкасл». Иброҳимович, Погба ва Рохо ўйинда иштирок этишга тайёрлар
0
07:37
«Барселона» «Лион» ярим ҳимоячиси Люка Тузарни кузатмоқда
0
Барча хабарлар >>
18 ноябрь
17 ноябрь
16 ноябрь
15 ноябрь
14 ноябрь
13 ноябрь
12 ноябрь
11 ноябрь
10 ноябрь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О