Бугун
Кеча
Барча учрашувлар
Аброр Имомхўжаев
Аброр Имомхўжаев
Сулола
Жўжани баҳорда санаймиз...ми?
Укилган: 12237

15-16 март кунлари Осиё Чемпионлар лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Яъни биринчи даврага якун ясалди. Бу эса клубларимизнинг қитъадаги ҳозирги холати ва имкониятларини чамалайдиган айни пайт. Ўтган йили клубларимизнинг бирортаси ҳам гуруҳ босқичидан ўта олмагани, ОФК томонидан бериладиган квоталаримизга жиддий таъсир қилди. Яъни бу йилги 3+1 кейинги йилдан 1+2 га айланиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Кейинги йил квоталари шу йилнинг ноябрда аниқланади. Қуйидаги жадвал эса ҳозирги холатни ифода этади:


Мамлакат

2013

2014

2015

2016

Жами

Клуб 
рейтинг 
балли

ФИФА 
рейтинги

МТЖ 
учун 
балл

ЖАМИ 
БАЛЛ

ОЧЛ 
квотаси

 

ОФК 
кубоги
квотаси

 

1.

С.Арабистони

18,759

19,250

15,250

3,750

57,000

70,000

562

26,890

96,890

3

1

 

 

 

3.

БАА

6,250

18,333

25,000

3,333

52,917

64,985

517

24,737

89,722

3

1

 

 

 

5.

Эрон

15,333

9,500

11,250

4,667

40,750

50,044

627

30,000

80,044

2

2

 

 

 

6.

Қатар

13,250

8,750

19,000

5,500

46,500

57,105

441

21,100

78,206

2

2

 

 

 

9.

Ўзбекистон

10,500

11,000

4,750

3,500

29,750

36,535

484

23,158

59,693

1

2

 

 

 

10.

Кувайт

12,667

10,000

9,500

 

32,167

39,503

265

12,679

52,182

1

1

 

 

 

12.

Ироқ

6,167

7,667

3,167

2,000

19,000

23,333

371

17,751

41,085

-

1

    1

 

 

13.

Иордания

6,833

3,833

4,667

1,500

16,833

20,673

414

19,809

40,481

-

1

    1

 

 

15.

Сурия

7,667

0,833

5,167

1,000

16,333

20,058

279

13,349

33,408

-

1

    -

    1

 

17.

Баҳрайн

4,333

5,833

2,167

1,667

14,000

17,193

269

12,871

30,064

-

1

    -

    1

 

19.

Уммон

3,833

2,167

2,333

0,667

9,000

11,053

342

16,364

27,416

-

1

    -

    1

 

22.

Ливан

2,833

5,333

0,667

1,667

10,000

12,281

215

10,287

22,568

-

1

    -

    1

 

23.

Тожикистон

0,333

0,000

10,000

0,333

10,667

13,099

193

9,234

22,334

-

-

    1

    1

 

25,

Туркманистон

 

 

2,000

1,667

3,667

4,503

298

14,258

18,761

-

-

    1

    1

 

                                 

(Изоҳ, жадвалда тартиб рақамлари номутаносиблиги шарқий минтақа давлатлари киритилмагани билан боғлиқ. Техник муаммо туфайли жадвални тўлиқ кўрмаганлар матнни "копировать" қилиб, Word'га ташлаб, кўриб олишлари мумкин.).

Кўриниб турганидек, ўтган йили энг паст кўрсаткичга эга бўлганимиз, кейинги йилдан ўз таъсирини ўтказади. Яъни ОЧЛ да энди фақат мамлакат чемпиони гуруҳ босқичидан жой олса, вице-чемпион ва кубок соҳиби саралашдан ўтишларига тўғри келади. Ноябргача ҳали вақт бор ва кўрсаткичлар ўзгаради. Терма жамоамизнинг ўз майдонидаги 2 та ғалабаси яна қўшимча очколар олиб келди. ОЧЛ да иштирок этаётган клубларимиз ҳам гуруҳда яна 3 тадан ўйин ўтказишади ва улар ҳам қўшимча очколар тўплашлари мумкин. Лекин биз ноябргача барибир 2+2 квота берадиган ўринларга кўтарила олмаймиз. Ҳозирги 3+1 квотаси эса энди орзуга айланади шекилли. Битта ҳотиржам қиладиган томони, яқин орада 1+1 бериладиган ўринларга тушиб кетмаймиз. Қувайт термаси ва клублари ФИФА томонидан барча халқаро мусобақалардан четлатилган, демакки уларнинг очколари музлатилган. Ироқ эса биздан анча орқада. Демак 2017-18 йилги футбол мавсумларида бизга 1+2 квотаси ажратилади. Ундан кейин-чи?

Мана шуниси ҳозир катта сўроқ остида. Очиғи, яқин орада бу соҳада ижобий кўрсаткичларга ишониш қийин. Бунга асосий сабаб эса етакчи клубларимизнинг ҳозирги аҳволи. Келинг, уларнинг имкониятларини чамалаб кўрайлик.

“Пахтакор”

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва ОЧЛ даги ўйинлар сони бўйича клубларимиз орасида рекорд ўрнатган “Пахтакор” кейинги йилдан бу нуфузли турнирда иштирок этмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Бу йилги мавсумга тайёрланган таркиб шундай хулоса чиқаришимизга асос бўла олади. Клубни бир қанча етакчи ўйинчилар тарк этди, улар ўрнига қабул қилинганлар эса таркибни кучайтирмади. Ўтган йили суперкубок баҳсида асосий рақиби “Локомотив”дан қақшатқич зарба қабул қилиб олган “шерлар” бу йилги суперкубокда Тошкентда “Насаф”га имкониятни бой берди. Бу йилги ОЧЛ да энг йирик ҳисобда мағлубиятга учраган ҳам айнан “Пахтакор” бўлиб турибди. Ҳозирча Игор Сергеевнинг голлари эвазига жамоа баъзи ўйинларда ғалаба нашидасини сурмоқда. Лекин у ҳам тирик организм ва қайсидир сабабаларга кўра майдонга туша олмаса, унда ахвол нима бўлишини тасаввур қилиш қийин.

Жамоанинг бундай вазиятга тушиб қолгани Самвел Бабаяннинг терма жамоа бошқарувига ўтгани билан боғлиқ эмас. Клуб ҳозир молиявий жиҳатдан қийин аҳволдалиги ҳеч кимга сир эмас ва бу соҳада аҳвол ўнгланмаса, жамоани етакчи ўйинчилар тарк этиши давом этаверади. Агар бу йилги мавсумда “Пахтакор” юқори иккиликдан жой олмаса ёки кубокни қўлга киритмаса ОЧЛ билан ҳайрлашади, бу эса ачинарли хол.

“Локомотив”

ОЧЛ да бу йил мағлубиятга учрамаган ягона клубимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга. Клубларимиз орасида таркиб борасида энг кучлиси ҳам айнан “Локомотив”дир. Миллий чемпионатни водийда 2 та қийин учрашувдаги ғалаба билан бошлаган “темирйўлчилар” уйда “Нефтчи”ни тор-мор этишди ва бу йилги чемпионликка асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Бироқ, таркибдаги номлар жарангдорлиги билан, баъзи позициялар кучайтирилмаса, барча мусобақаларда ғолиб чиқиш қийин кечади. Масалан, ўнг қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясини тўлдиришда муаммолар бор. Голеодор ҳужумчи ҳам жамоани кучайтирган бўларди. Бу муаммоларни клуб давралар оралиғида ҳал қилиши мумкин. Унгача эса ҳозирги таркиб билан ОЧЛ гуруҳидан чиқиш вазифаси амалга оширилиши талаб этилади.

“Насаф”

Қаршиликлар ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгалар. Таркиб жиҳатидан етакчи клубларимиздек номдор футболчилар оз бўлса-да, ба жамоанинг қолганларга нисбатан битта устун томони бор – барқарорлик. Рўзиқул Бердиев бир неча йилдан жамоа ўзагини сақлаб қолаяпти, бу эса ўйинчилар тажрибаси ошиб бориши ва бир-бирини тушунишида муҳим омил ҳисобланади. Ўтган йил ОЧЛ да асосан ҳимояланган “Насаф” бу йил ўйинни назорат қилиш даражасигача етди. Ҳар йили кубок финалигача етиб келиб, аламли мағлуятга учраган қаршиликлар энди совринларни ютишни ҳам ҳадисини олдилар. Мамлакат кубоги ва суперкубогининг амалдаги соҳиби энди чемпионлик учун дадил қадам ташлашга тайёр. ОЧЛ даги ўйинлар ҳам борган сари очилиб бормоқда. “Ал-Жаиш” билан ўйин жуда яхши таассурот қолдирди. Сафарда ўйнашига қарамай, “Насаф” ўйинни назорат қилди ва легионерлари учун ўн миллион долларлар сарфлаган клубга деярли имкон бермади. Биргина омадсизлик (Муҳаммадиевнинг йиқилиб тушиши) учрашув тақдирини ҳал қилди. Лекин қаршиликлар бундан ортиғига арзирдилар. Лекин Бердиев шогирдларида ҳали имконият бор ва кетма-кет уйдаги ғалабалар гуруҳдаги вазиятни ижобий томонга ўзгартиради.

“Бунёдкор”

“Бунёдкор” клуби раҳбариятининг позициясини тушуниш қийин. Ўтган йили қониқарсиз натижа учун Сергей Лушчан бош мураббийликдан четлатилган эди. Бу йилги мавсумни у яна бош мураббий сифатида бошлади ва натижалар яна қониқарсиз (ОЧЛ назарда тутилмоқда). Лушчан бошчилигида “қалдирғочлар” гуруҳ босқичида шу кунгача 9 марта майдонга тушганлар, натижа 3 дуранг ва 6 мағлубият. Уйда 5 ўйин: 1 дуранг, 4 мағлубият, тўплар нисбати 0:4. 3 ҳужумчи билан майдонга тушаётган жамоа 450 дақиқадан бери гол ура олмаяпти. Хулоса чиқариш учун шу рақамларнинг ўзи етмайдими?

Лушчанни малакасиз мураббий деган фикрдан йироқмиз. Лекин уни қайсар ва ўжарлиги бир хатони кетма-кет такрорлашига олиб келмоқда. Жамоани ёшартирамиз дейди. Унда жамоа таркибида 42 ёшли Павел Бугало ва 39 ёшли Виктор Карпенко нима қилаяпти? Фақат бир пайтлар у билан бирга тўп суришгани учунми? Лушчан мураббийлик фаолиятини клуб академиясида 1996 йилда туғилган болаларга устозлик қилиш билан бошлаган. Айнан шу шогирдлари билан 2 йил давомида биринчи лигада иштирок этаётган “Бунёдкор-2”ни бошқарди. Иккала йил ҳам кучли саккизликка кира олмади ва мусобақани барвақт тарк этди. У ўз жамоасига 1994-95 йилларда туғилган футболчиларни қўшса ҳам бўларди. Айнан шу ёшдаги ўйинчилар билан Александр Мочинов ёшлар лигасида ғолиб чиққанди. Лекин ўжар Сергей Иванович уларни жалб этмади. Мағлуб бўлса ҳам ўз позициясини ўзгартирмади.

Ҳозир ҳам у бу йўлидан воз кечмаган. 1996 лардан юқорисини кўрмайди. Ҳозирги таркибни 4 қисмга ажратиш мумкин: юқоридаги 2 та қария, бир неча ўн миллионлаб тўланаётган, лекин наф бермаётган легионерлар, ёш футболчилар ва Лушчан фойдаланмаётган ўйинчилар . Шу боис ҳам Воҳид Шодиев Малайзияга йўл олди. Алибобо Раҳматуллаев “Навбаҳор”да, Артём Филипосян “Бухоро”да қўним топишган. Дилшод Жўраев ва Миржамол Қосимов “Олмалиқ”, Сардор Собирхўжаев “Сўғдиёна”, Эргаш Исмоилов “Металлург”, Хуршид Ғиёсов “Обод”га ижарага берилган. Акмал Шораҳмедов ва Жавлон Иброҳимов заҳира ўйинчисига айланишган. Натижа эса қониқарсиз.

“Бунёдкор”нинг барча совринлари Миржалол Қосимов билан боғлиқ. ОЧЛ ярим финалига 2 марта ҳам Қосимов олиб чиққан. У кетгандан кейин клуб бирорта ҳам соврин юта олмади. Ҳозирда бўш бўлган Миржалол Қосимовни яна қадрдон жамоасиги таклиф этиб, ижобий натижаларга эришса бўлади. Лекин Лушчаннинг ўжарлиги клуб раҳбарларига ҳам ўтган кўринади. Натижа қанчалик қониқарсиз бўлмасин, антирекордлар қанчалик кўпаймасин, улар вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмаяптилар. Балки ҳозирги холат уларни қониқтирар, яна ким билади дейсиз...   

Биринчи даврадан сўнг сўнг ҳосил қилинган мусобақа жадвали ва 2-давра ўйинларига разм солиб, дастлабки хулосага келиш мумкин. Ҳозирча умид фақат “Локомотив” ва “Насаф”дан. Агар мен янглишиб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳам кейинги босқичга йўл олишса, бундан фақат хурсанд бўлардим.

    A - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Ан-Наср Дубай

3

2

0

1

4-3

6

2

Локомотив

3

1

2

0

4-2

5

3

Фулад Сепаҳон

3

1

0

2

2-4

3

4

Ал-Иттиҳод

3

0

2

1

3-4

2

4-тур, 6 апрел. “Локомотив” – “Сепахон”, “Ан-Наср” – “Ал-Иттиҳод”

5-тур, 20 апрел. “Ал-Иттиҳод” – “Сепахон”, “Ан-Наср” – “Локомотив”

6-тур, 4 май. “Сепахон” – “Ал-Иттиҳод”, “Локомотив” – “Ан-Наср”

 

B - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Ан-Насср

3

1

2

0

5-4

5

2

Зобаҳан

3

1

2

0

1-0

5

3

Бунёдкор

3

0

2

1

3-4

2

4

Лаҳвия

3

0

2

1

1-2

2

4-тур, 5 апрел. “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор”, “Лаҳвия” – “Ан-Насср”

5-тур, 20 апрел. “Зоб-Аҳан” – “Ан-Насср”, “Бунёдкор” – “Лаҳвия”

6-тур, 4 май. “Ан-Насср” – “Зоб-Аҳан”, “Лаҳвия” – “Бунёдкор”

 

C - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Тракторсози Табриз

3

2

0

1

5-1

6

2

Ал-Ҳилол

3

1

2

0

7-4

5

3

Пахтакор

3

1

1

1

4-6

4

4

Ал-Жазира

3

0

1

2

1-6

1

4-тур, 6 апрел. “Тракторсози” – “Пахтакор”, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Жазира”

5-тур, 19 апрел. “Ал-Ҳилол” – “Тракторсози”, “Ал-Жазира” – “Пахтакор”

6-тур, 3 май. “Тракторсози” – “Ал-Ҳилол”, “Пахтакор” – “Ал-Жазира”

 

D - Гуруҳи

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

1

Ал-Жаиш

3

3

0

0

5-2

9

2

Ал-Аҳли

3

1

0

2

3-4

3

3

Ал-Айн

3

1

0

2

3-4

3

4

Насаф

3

1

0

2

3-4

3

4-тур, 5 апрел. “Насаф” – “Ал-Жаиш”, “Ал-Аҳли” – “Ал-Айн”

5-тур, 19 апрел. “Насаф” – “Ал-Айн”, “Ал-Жаиш” – “Ал-Аҳли”

6-тур, 3 май. “Ал-Айн” – “Насаф”, “Ал-Аҳли – “Ал-Жаиш”

Аброр Имомхўжаев

"News ARENA" газетасининг

9-сонидан олинди.

ХАБАРЛАР
БЛОГДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТОП МАҚОЛАЛАР
Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
22 сентябрь
11:14
Диёр Имомхўжаевдан: Келишмасликка келишганмиз…
0
10:42
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
0
10:29
Бугун футбол. «Обод» – «Насаф»
0
07:16
Дмитрий Михайлович блогида. Мавсум тақвими
0
00:22
Ёшлар лигаси. «Насаф» сафарда «Обод» ёшларини мағлуб этди
0
00:08
Ўзбекистон ўсмирлар термаси Иорданияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди (фото)
0
21 сентябрь
21:19
Илҳом Мўминжонов: Иродали дуранг учун йигитларга раҳмат
0
21:09
Ашхобод-2017: Бешинчи кун делегациямиз учун сермаҳсул ўтди
0
20:50
Андрей Микляев: Ўйин борасида ҳеч кимга эътирозим йўқ
0
20:33
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади
0
20:25
«Навбаҳор»: Ғузордан иродали дуранг билан
0
20:19
Qalampir.uz блоги: Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкинми?
0
19:53
Олий лига. «Тошкент» дербисида «Пахтакор» устун келди, «Навбахор»да иродали дуранг
4
19:11
«Динамо»нинг голсиз серияси давом этди, ёҳуд «Бунёдкор» Самарқандда ғалаба қозонди
1
18:55
Qalampir.uz блоги: Ўзбекистонга «футбол юлдузлари»нинг ташрифи кутилмоқда
0
17:00
Олий лига, 22-тур бугунги учрашувлар якунланди
2
16:29
Ўзбекистонга дунё футболи юлдузлари келиб, мастер-класс ўтказади
1
15:45
ЎФФ Президенти ФИФА Президенти билан учрашди
4
22 сентябрь
11:07
InterSPORT блоги: Шартномаси якунланаётган мега юлдузлар (фотогалерея)
0
10:58
АПЛнинг 4 гранд клуби немис футболчиси учун курашмоқда, бироқ у «Барса»га ўтмоқчи
0
10:32
Испания чемпионати. 5-тур натижалари ва тўлиқ жадвал
0
09:44
Эмери Неймар ва Кавани ўртасидаги тортишув ҳақида гапириб ўтди
0
09:19
Роналдо: «Реал»да Роналду ва Бензема бор, уларга яна бир ҳужумчи керак эмас
0
07:20
Зидан шогирди Рамоснинг спорт формасидан норози
0
06:19
Неймар «ПСЖ» футболчиларидан кечирим сўради
0
00:28
«Барселона» омадсизликлар гирдобидами?
3
00:03
Гвардиола: Гюндоганнинг жароҳати жиддий деб ўйламайман
0
00:01
«Ювентус» клуби «Монако» футболчисини сотиб олмоқчи
0
21 сентябрь
22:42
«Челси» футболчиси автоҳалокатга учради
0
22:31
Ди Мария «ПСЖ» машғулотларига қайтди
0
21:44
«Реал» ҳомийси Fly Emirates'дан қанча миқдорда пул олиши маълум бўлди
0
21:37
«Реал»нинг жароҳат олган икки футболчиси машғулотларга қайтди (фото)
0
21:12
Алвес: «ПСЖ»нинг жарима тўпидан киритилган сўнгги голини мен урганман. Шундай экан, овозингизни ўчиринг
0
20:39
Карим Бензема: Албатта, фаолиятимни «Реал»да якунлашни истайман
0
20:01
Фаолиятини тугатган Штарке Нойернинг жароҳати туфайли «Бавария»га қайтди
0
19:31
Расман! Диего Коста - «Атлетико»га қайтди
1
Барча хабарлар >>
21 сентябрь
20 сентябрь
19 сентябрь
18 сентябрь
17 сентябрь
16 сентябрь
15 сентябрь
14 сентябрь
13 сентябрь
12 сентябрь
11 сентябрь
9 сентябрь
8 сентябрь
Барча блоглар >>
Чемпионатлар
Жамоа
Ў
О