Бугун
Кеча
Барча учрашувлар
Liverpul.uz
Liverpul.uz
Liverpul.uz
ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлида ёки «Ливерпуль»нинг эҳтимолий рақиблари ҳақида
Киритилган сана: Май 31, 2017, 11:39 п.п.

Мавсумни Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринда якунлаган «Ливерпул» жамоаси кейинги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйнаш учун саралаш раундида иштирок этади. Ўз-ўзидан маълумки, Европанинг клублар ўртасида энг нуфузли турнирида ҳар қандай жамоа гуруҳ босқичида кучли жамоаларга қарши ўйнашни истайди ва бунинг учун бор кучини ишга солади. Тhe Anfield Wrap нашри «Ливерпуль»га плей-офф босқичида рақиблик қилиши эҳтимоли мавжуд бўлган жамоалар ҳақида сўз юритди.

«Ливерпуль»да мавсумнинг энг сара онлари.
Киритилган сана: Май 25, 2017, 9:11 п.п.

Ўз ниҳоясига етган Англия Премьер-лигасининг «Ливерпуль» учун энг сара суратлари орқали мавсумни ёдингизга солиб ўтамиз.

Лукас Лейванинг «Ливерпуль»даги 10 йиллик фаолиятига доир 21 факт
Киритилган сана: Май 12, 2017, 12:31 п.п.

«Ливерпуль» аъзоси Лукас Лейва клуб сафида узоқ йиллардан бери фаолиятини давом эттириб келмоқда. Кеча унинг «Ливерпуль»га келганига роппа-роса 10 йил бўлди. Шу муносабат билан клуб расмий сайти футболчининг клубда ўтказаётган фаолиятига миннатдорчилик билдирган ҳолда, 21 рақам эгаси ҳақида 21 фактни ҳавола этди.

Кексалар ўрнини бўшатишади ёҳуд Италия А Сериясининг бўлажак юлдузлари
Киритилган сана: Май 2, 2017, 5:29 п.п.

FootballHD.ru сайти блогери Юрий Усинин кўҳна қитъанинг «кучли бешлик» чемпионатларида ўйнайдиган ёш футболчиларнинг ўйинларидан xулоса қилиб, ўзига xос тарзда улардан мамлакат чемпионатининг яқин йилларда катта эҳтимол билан юлдуз даражасида бемалол тўп сура оладиган футболчиларни кашф қилишга киришди. Блогер ўз нуқтаи назарини дастлаб Италия А Сериясига қаратди.

АПЛ ТОП клубларининг таркибдаги камчиликлари ва уларга ечимлар.
Киритилган сана: Апрель 27, 2017, 2:24 п.п.

АПЛнинг ушбу мавсуми грандлар учун йўқотишларга бой бўлмоқда. «Арсенал» доимгидек жароҳатлар гирдобида ва уларнинг ҳар йилгидек оғриқли нуқтаси заҳира ўриндиғининг тор эканлигида. «Челси» юқори даражали марказий ярим ҳимоячига эҳтиёж сезаётган бўлса, «Ливерпуль»да Суаресдан кейин вазиятларга сўнгги нуқтани қўя оладиган форвард етишмаябди. «Манчестер Юнайтед»га таркиб борасида катта инқилоблар зарур бўлса, «Манчестер Сити» деярли бутун таркибини янгилаши лозим. Бугун шу ва бошқа ТОП Премьер-лига клубларининг камчиликлари борасида фикр юритамиз.

АПЛ ТОП клубларининг таркибдаги камчиликлари ва уларга ечимлар.
Киритилган сана: Апрель 27, 2017, 2:24 п.п.

АПЛнинг ушбу мавсуми грандлар учун йўқотишларга бой бўлмоқда. «Арсенал» доимгидек жароҳатлар гирдобида ва уларнинг ҳар йилгидек оғриқли нуқтаси заҳира ўриндиғининг тор эканлигида. «Челси» юқори даражали марказий ярим ҳимоячига эҳтиёж сезаётган бўлса, «Ливерпуль»да Суаресдан кейин вазиятларга сўнгги нуқтани қўя оладиган форвард етишмаябди. «Манчестер Юнайтед»га таркиб борасида катта инқилоблар зарур бўлса, «Манчестер Сити» деярли бутун таркибини янгилаши лозим. Бугун шу ва бошқа ТОП Премьер-лига клубларининг камчиликлари борасида фикр юритамиз.

Адам Лаллана ҳақида қизиқарли фактлар
Киритилган сана: Апрель 25, 2017, 2:30 п.п.

Бугунги мақоламиз орқали Англия терма жамоаси ва «Ливерпуль» клубининг маҳоратли футболчиси Адам Лалланага тегишли бўлган қизиқарли фактлар билан танишиб чиқамиз.

«Ливерпуль» рекорд даражадаги трансферни амалга ошириши керакми?
Киритилган сана: Апрель 22, 2017, 6:09 п.п.

Xабарингиз бор, мавсум якунида агар «Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олса, клуб раҳбарлари жамоанинг келаси мавсумда таркибни муккамал даражага келтириши учун рекорд даражадаги сумма ажратишни ваъда қилди. 

Бу пуллардан Юрген Клопп биринчи навбатда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга эътибор бермоқчи. Айни дамда бир қатор нашрлар «Саутгемптон» ҳимоячиси Виргил Ван Дейкни «Ливерпуль»га 50 миллион фунт эвазига ўтиши мумкинлиги ҳақида баёнот бераяпти. Лекин мазкур ҳимоячини Энфилдга олиб келиш осон бўлмаслиги табиий. Боиси, унга «мерсисайдликлар»дан ташқари «Челси», «Манчестер Сити» ва «Эвертон» клубларидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд. Шунинг учун ҳам Юрген Клопп отни эрта қамчилаш мақсадида, клуб раҳбариятидан голландиялик ҳимоячи учун таклиф юборишни сўрамоқда. 

Бугун Liverpul.uz сайти Виргил Ван Дейк ҳақида қисқача мақола тайёрлади ва унинг клубга қай даражада қўшилиб кетиши ҳақида фикр юритади.

Тактик таҳлил. Юрген Клопп учун «Б» режа
Киритилган сана: Апрель 17, 2017, 7:33 п.п.

2015-2016 йилги мавсум Юрген Клопп ва унинг жамоаси учун жуда ёрқин ўтди. Клуб мазмунли ўйинларни яна қайта намойиш этишни бошлади, энг муҳими - улар бир мавсумнинг ўзида иккита мусобоқанинг ҳал қилувчи раундида ўйнашди. Ундан ташқари Адам Лаллана ҳамда Роберто Фирмино тўла-тўкис жамоа ўйинига киришиб кетди.

Ўтган ойнинг дастлабки кунларида "Ливерпуль" клуби учун бефарқ бўлмаган, унинг ривожи учун қўлидан келганча ҳаракат қиладиган Anfield Index нашри Юрген Клоппнинг баъзи ўйинлардаги бир xил тактикасига бироз ўзгартириш киритди ва бунда жамоанинг иккинчи таркибига бор эътиборини қаратишди. Ўша вақтда Ҳендерсон ва Лаллана жароҳат олишган, Мане эса сафда эди. Биз ҳам «Photoshop» ишлатмасдан, Садионинг ўрнига эксперимент қўллаётган Клоппнинг тактикасига ҳеч қандай ўзгартириш киритмадик. Яъни инглиз тилидаги мақола тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўгирилди.

Жоэль Матипга тааллуқли қизиқарли фактлар
Киритилган сана: Апрель 12, 2017, 9:02 п.п.

Бугун сизнинг эътиборингизга «Ливерпуль» жамоаси сафида ишончли ўйинлари билан мухлислар кўнглини овлай олган  камерунлик маҳоратли ҳимоячи Жоэль Матип ҳакида

қизиқарли бўлган бтр қанча фактларни тақдим этамиз.

Мен энди сеники эмасман ёҳуд «Ливерпуль»ни афсусда қолдирган 7 юлдуз
Киритилган сана: Апрель 8, 2017, 12:34 д.п.
Футболда баъзи бир жамоалар ўз мақсадлари йўлида кучли футболчиларни сотиб олишади, баъзилари эса ёш иқтидор эгаларини қидириб топиб, улардан фойда олиш билан шуғулланадилар. Футболчининг сотувидан тушган пуллар клуб ғазнасига фойда келтиради, бироқ бундан жамоа таркиби кучсизланиб қолиши ва ўз-ўзидан натижалар салбий тус олиши мумкин. Масалан, «Атлетико Мадрид» бир неча йиллар олдин ўзининг етакчиларини сотиб юбориб Испанияда ҳозиргидек мавқега эга эмасди. Бироқ Диего Симеоне келгач, клуб ўз етакчиларини сақлаб қола бошлади ва бугунга келиб «Атлетико» Европанинг гранд жамоаларидан ҳисобланади. «Боруссия Дортмунд» ҳам етакчиларга таянган ҳолда Чемпионлар Лигаси финалчисига айланди. Лекин финалдаги мағлубиятдан кейин клуб бирор бир шов-шув кўтара олмади. Боиси, улар ҳам бир қатор керакли футболчиларидан айрилди. Аммо Томас Тухель Дортмундга келиб, клуб сиёсатини бироз ўзгартирди. Натижада, «Боруссия» ҳам айни вақтда Европада кучли жамоалар сирасига киради.
 
«Ливерпуль» қайта шаклланиш жараёнини секин-асталик билан ниҳоялаётган бир пайтда, жамоа етакчиларининг бир нечтаси бу клубни тарк этиб қолмоқда. Бу эса клубнинг чўққига чиқишига қаршилик қилиб келяпти. Liverpul.uz сайти шу муносабат билан клубнинг сўнгги йилларда жамоа таркибида муҳим рол ўйнаган футболчиларнинг нима сабабдан кетиб қолганлиги тўғрисида сўз юритади.