Бугун
Эртага
Кеча
Барча учрашувлар
Sports.uz
Sports.uz
O'zbekiston sport portali - Спортивный портал Узбекистана
40 ёшида ҳам футбол ўйнаган 10 футболчи. Дидадан Ривалдогача
Киритилган сана: Окт. 1, 2016, 7:20 п.п.

27 сентябрь куни “Рома” клубининг тирик афсонаси Франческо Тотти 40 ёшни қаршилади. Футбол олами учун бу ёш жуда катталигини инобатга оладиган бўлсак, Тоттининг ишлари беш дейиш мумкин. Бугун ҳудди “Император” сингари 40 ёшида ҳам тўп ортидан югуришни ташламаган 10 футболчи билан сизларни таништиришда давом этамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан фотомақола
Киритилган сана: Авг. 31, 2016, 5:41 п.п.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Айни дамда миллий терма жамоамиз ушбу учрашувга жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Самвел Бабаян шогирдлари 20 августдан машғулотларни бошлашган эди. Кеча ҳам бош жамоамиз “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди.

Машғулот жараёнини SPORTS.uz ижодий жамоаси ҳам бевосита воқеа жойидан кузатиб борди. Қуйида машғулот пайти олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сардор Рашидов: Чемпионлар Лигасида ҳозирга келиб кучсиз жамоа қолмади
Киритилган сана: Авг. 19, 2016, 5:44 п.п.

Хабарингиз бор, келаси ҳафтада Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финал дастлабки учрашувлари ўтказилади. Қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирида юртимиз номидан фақатгина “Локомотив” ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Сиз-у бизни хурсанд этадиган жиҳати шундаки, ОЧЛ чорак финалига ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ҳам йўл олган. “Жаиш”га ушбу босқичда БААнинг “Ал Наср” клуби рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири SPORTS.uz интернет-ахборот портали мухбирига “Ал Жаиш”нинг мазкур матчга тайёргарлиги хусусида гапириб берди.

- Сардор, “Ал Жаиш”нинг ОЧЛ доирасидаги “Ал Наср” билан баҳсга тайёргарлиги қандай кечмоқда?

- Жамоамиз, Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳсларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Август бошида Австрияда йиғин ўтказдик. Мазкур йиғин давомида бир қатор синов-назорат баҳсларида майдонга тушдик. Айниқса, “Удинезе” билан бўлган ўйин биз учун анча фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро ўзимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни айнан шу ўйинлар орқали яна бир бор билиб олдик.

Ҳасанбой Дўсматов: Олтин медални Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман
Киритилган сана: Авг. 15, 2016, 5:38 п.п.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс беллашувларида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг.) финал жангида колумбиялик Юбержен Мартинесни мағлубиятга учратди

Нега Ўзбекистонда ўйнайдиган легионер футболчилар ўз терма жамоаларига чақирилмайди?!
Киритилган сана: Авг. 12, 2016, 3:08 п.п.

Биласиз, айни дамда юртимизда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг 25-мавсуми секин-аста авж палласига кириб бормоқда. Ўзбекистон Олий Лигаси қитъамиздаги кучли миллий биринчиликлар қаторида эътироф этиб келинади. Тўғри, бизнинг чемпионатимизни Япония “J”-Лигаси, Жанубий Корея “K”-Лигаси ёки Қатар Юлдузлар Лигаси каби етакчи лигалар билан солишитириш ноўриндир, балки. Лекин ҳар тугул Олий Лига савияси ортиқча даражада паст эмас.

Легионерлар: Ҳусниддин Ғофуров ўйнаётган “Явор” “Партизан”га енгилди (Фото+Видео)
Киритилган сана: Авг. 11, 2016, 4:52 п.п.

Биласиз, Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи саналадиган Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда Сербиянинг “Явор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Кеча Суперлигада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Явор” бу турда мамлакат грандларидан бири – “Партизан”га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кўриниш олган матчда “Явор” 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Олий Лига: “Ҳафта мухлиси” лойиҳасига келган фотосуратлар ичидан ғолиблар аниқланди (+ФОТО)
Киритилган сана: Авг. 10, 2016, 9:07 п.п.

Хабарингиз бор, SPORTS.uz ижодий жамоаси Ҳафта мухлиси” лойиҳасини эълон қилган эди.

8-9 август кунлари Олий Лигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасидан ўрин олган беллашувларга ташриф буюрган бир қатор футбол мухлисларидан фотосуратлар етиб келди.

Ушбу лойиҳамиз кўплаб ишқибозларда катта қизиқиш уйғотганидан мамнунмиз. Қуйида бизга юборилган суратлар ичидан энг сара деб топилганларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Яшил майдон” лойиҳаси – Жамшид Искандеров: Кўҳна қитъада ўзимни синаб кўришни кўпдан буён орзу қиламан
Киритилган сана: Авг. 10, 2016, 9:06 п.п.

Азиз футбол ишқибозлари, хабарингиз бор, www.SPORTS.uz интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида уюштираётган эксклюзив интервьюларимиз сиз – азиз муштарийларимизга маъқул бўлаётганидан жуда-жуда мамнунмиз. Эндиликда “Яшил майдон”ни юртимиздаги етакчи спорт нашрларидан бири саналувчи – “Интерфутбол” газетасида ҳам ўқишингиз мумкин бўлади.

Бу сафар лойиҳамизда “Пахтакор” жамоаси ҳимоячиси Жамшид Искандеров меҳмон бўлди.

Олий Лига учрашувларини бевосита стадионда кузатинг ва “Ҳафта мухлиси” бўлинг!
Киритилган сана: Авг. 7, 2016, 8:16 п.п.

Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали доим ўз ўқувчилари билан яқин муносабат ўрнатишга, айнан муштарийларни қизиқтирган мавзуларда турли хил эксклюзив материаллар-у фоторепортажлар тайёрлашга ҳаракат қилиб келади. Олий Лигада иккинчи давра учрашувлари старт олишини инобатга олиб, ажойиб бир лойиҳа бошламоқдамиз.

8-9 август кунлари Олий Лигада 17-тур учрашувлари ўтказилади. Айнан 17-тур ўйинларини бевосита стадиондан туриб кузатадиган асл ишқибозлар Ҳафта мухлиси лойиҳамизда иштирок этиш имконига эга бўлишади. Бунинг учун бизга стадионда олинган фотосуратларингизни юборсангиз – кифоя!

“Яшил майдон” лойиҳаси – Шуҳрат Муҳаммадиев: Вақтида Туркия жамоалари ва Киевнинг “Динамо” клубидан қизиқишлар бўлганди…
Киритилган сана: Июнь 14, 2016, 9:52 п.п.

Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

Бу сафар “Яшил майдон” лойиҳасида Қаршининг “Насаф” клуби ўйинчиси Шуҳрат Муҳаммадиев меҳмон бўлди. Маҳоратли футболчи суҳбат давомида анчагина қизиқарли маълумотлар ва янгиликлар билан ўртоқлашди.

Санжар Турсунов Қатар Юлдузлар Лигаси 2015-16 мавсумининг энг яхши 10 та ассистентлари қаторида! (+Video)
Киритилган сана: Июнь 3, 2016, 3:32 п.п.

Қатар Юлдузлар Лигаси – Осиёдаги энг кучли миллий чемпионатлардан бири экани сиз-у бизга жуда яхши маълум. Мазкур лигада жаҳонга номи чиққан бир қатор машҳур футболчилар фаолият олиб бораётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Қувонарли жиҳати шундаки, ортда қолган мавсумда Қатар миллий чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар муваффақиятли тўп суришди. Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов сингари ўйинчилар Хавидек юлдузлар ўйнаётган лигада йўқолиб қолишмади! Аксинча, Сардор “Ал Жаиш” таркибида қатор голлар киритган бўлса, Санжар ўзининг моҳирона тўп узатишлари билан жамоасининг голларига бир неча бор ҳаммуаллифлик қилди.

Эрон ҳужумчиси Сардор Азмунни Македония тўхтата олмади. Ўзбекистончи? (видео)
Киритилган сана: Июнь 3, 2016, 1:53 п.п.

Бир неча кундан бери терма жамоалар ФИФА кунларидан фойдаланиб ўртоқлик ўйинлари ўтказишмоқда. Европада чемпионат яқинлашгани сари барча ўз имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олмоқда.

Осиё қитъасида ҳам шундай деса ҳам бўлади. Фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари. ЖЧ-2018 саралашидан бир гуруҳдан жой олган рақибларимиз Жанубий Корея Испания билан ўйин ўтказиб 6:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо бу мағлубият улар учун хатоларни имкони борида тўғрилашга замин яратди.

Эрон эса Македония билан назорат учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси эронликлар ҳужумчиси Сардор Азмункундан-кун ўз имкониятларини янада яхшилаб бормоқда. У ҳар беллашувдан сўнг ОАВ томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу беллашувда ҳам Азмун 3 та гол уришни уддалади.

Македония ҳимоячилари Сардор Азмунни тўхтатишнинг иложисини топа олишмади. Уни қўриқлаши керак бўлган футболчи Азмунни тўхтатиш тугил етиб олишни ҳам уддалай олмади.шу ўринда савол туғилади, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сардор Азмунни қандай тўхтатади? Бунга жавобни ҳар ким ушбу видеони томоша қилгандан сўнг ўзи жавоб бера олсин. 

“Яшил майдон” лойиҳаси – Носир Отақўзиев: Футболчилик фаолиятимни тугатгач ўзимни мураббийликда синаб кўрмоқчиман
Киритилган сана: Июнь 2, 2016, 8:12 п.п.

Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган “Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

Бу сафар “Яшил майдон” лойиҳаси муаллифлари “Қўқон-1912” клуби ҳужумчиси – Носир Отақўзиев билан дилдан суҳбат уюштиришди. Суҳбат давомида тажрибали ҳужумчи бир қатор саволларга кутилмаган жавоблар бериб, ижодий жамоамизни лол қолдирди.

Евро-2016ни ўтказиб юборадиган футболчилар терма жамоаси
Киритилган сана: Июнь 2, 2016, 5:02 п.п.

Хабарингиз бор, 10 июндан Францияда Европа чемпионати старт олади. Ушбу мусобақани интизорлик билан кутаётган мухлислар етарликчо топилади.

Аммо кишини бироз ранжитадиган томони ҳам йўқ. Эмас. Айрим терма жамоаларда жиддий йўқотишлар ёки мураббийлар қайсидир футболчини Евро-2016дан мосуво қилган ҳолатларни ҳам кузатмоқдамиз.

Масалан, Карим Бензема Франция терма жамоаси бош мураббийи билан келиша олмагани учун ўз юртидаги чемпионатни ўтказиб юборади. Марко Ройс ҳам Германия терма жамоасига чақирилмади. “Боруссия Д” футболчисининг ўрнига бошқа бир германиялик йўл оли. ИскоДиего КостаТорресСауль ҳам шулар жумласидан.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси легионерлардан иборат жамоага қарши баҳс олдидан машғулот ўтказди (Фоторепортаж)
Киритилган сана: Июнь 1, 2016, 9:46 п.п.

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 май кунидан пойтахтимизда йиғин бошлаган эди. Даставвал режа қилинганидек Экваториал Гвинея ҳамда Канадага қарши ўйинларга ҳозирлик олиб борила бошланганди. Бироқ кеча Африка термаси билан ўйин ўтказилмаслиги маълум бўлди.

Шундай бўлса ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур йиғинни давом эттирмоқда. Зеро ҳали олдинда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви кутиб турибди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз жоизки, эртага бош жамоамиз ўйин ўтказади. Рақиб эса Олий Лигада тўп сураётган хорижлик легионер футболчилар бўлишади. Бугун терма жамоамиз мазкур ўйин олдидан машғулот ўтказди. Мазкур жараённи SPORTS.uz интернет-портали ижодий жамоаси доимгидек воқеа жойидан кузатди. Қуйида эътиборингизга машғулотнинг “қайноқ” вазиятлари мухрланган фотосуратларни ҳавола этамиз.

“Яшил майдон” лойиҳаси – Жасур Ҳасанов: Халқимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқаришимиз шарт
Киритилган сана: Май 31, 2016, 7:18 п.п.

Азиз футбол ишқибозлари, биласиз, SPORTS.uz интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

Бу сафар “Яшил майдон” лойиҳаси муаллифлари Тошкентнинг “Локомотив” клуби етакчиларидан бири Жасур Ҳасанов билан дилдан суҳбат уюштиришди. Ушбу суҳбат давомида тажрибали ярим ҳимоячи ҳали ҳеч қачон бирор бир журналистга айтмаган дилдаги гаплари билан ҳам ўртоқлашди.

 

>>> “Майдон марказида” лойиҳаси – Жалолиддин Машарипов: Агар футболчи бўлмаганимда ўзимни албатта санъатда синаб кўрган бўлардим

>>> “Майдон марказида” лойиҳаси – Аббос Махситалиев: “Монако”да нималар бўлганлигини рости унчалик тушунмаганман

>>> “Яшил майдон” лойиҳаси – Алишер Шоғуломов: Энг катта хатоим – “Локомотив”дан кетганим

 

 

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ: Кўплаб жамоаларда тўп сурдингиз, шу жамоалардаги фаолиятингиз ҳақида ҳам икки оғиз

- Ортда қолган фаолиятим ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, кўплаб жамоаларда ўйнадим. Аввалига “Сўғдиёна” жамоаси сафида олий лигада дебют қилган бўлсам, кейинчалик “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бунёдкор” каби мамлакатимизнинг номдор жамоалари сафида тўп сурдим. Бундан ташқари Қатар юлдузлар лигасида “Лаҳвия” клуби шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтдим. Шукурки, мана “Локомотив” сафида ҳам муваффақиятли ўйнаб келмоқдаман. Аввал тўп сурган барча жамоаларим ҳақида фақатгина илиқ фикрларни айтишим мумкин.

Дилрабо СОБИРОВА: Жароҳат олиб, руҳан қийнлган пайтларингизда ким сизга далда беради?

- Тўғри, жароҳатлар доим спортчи билан ёнма-ён юради. Футболчи сифатида жароҳат олган пайтларим кўп бўлган. Бундай ҳолатларда менга фақатгина онамнинг далдалари куч-қувват бўлар эди. Чунки онажоним ҳар қандай вазиятда ҳам доим ёнимдалар.

ФИФАнинг қарори Ўзбекистонни ўртоқлик ўйинидан махрум қилди!
Киритилган сана: Май 31, 2016, 3:14 п.п.

Хабарингиз бор, 2 июнь куни Тошкентда миллий терма жамоамиз ўртоқлик ўйини ўтказиши керак эди. Унда вакилларимизга рақиб сифатида Экваториал Гвинея танланди.

Фотомақола: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
Киритилган сана: Май 30, 2016, 9:43 п.п.

Самвел Бабаян устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин 10 кун ичида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишини биласиз. 2 июнь куни бош жамоамиз Тошкентда Экваториал Гвинея терма жамоасига қарши баҳс юритса, 7 июнда Австрияда Канада миллий терма жамоасига қарши майдонга тушилади.

Миллий терма жамоамиз бугундан мазкур ўйинларга ҳозирликни бошлади. Самвел Бабаян шогирдлари “Жар” стадионида ушбу йиғин доирасидаги илк машғулотини ўтказишди.

SPORTS.uz ижодий жамоаси ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда терма жамоамизнинг машғулотини бевосита воқеа жойидан кузатиб борди. Қуйида мазкур машғулотнинг “энг қайноқ” вазиятлари мухрланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Реал" 11 карра ЕЧЛ чемпиони ёхуд ўтган ҳафтанинг 5 та энг муҳим воқеаси
Киритилган сана: Май 30, 2016, 8:40 п.п.

Хабарингиз бор, бир қанча вақт олдин “Ҳафтанинг 5 та энг муҳим воқеаси” рукнини йўлга қўйгандик. Бугун ушбу лойиҳанинг навбатдаги сонини тақдим этамиз.

SPORTS.uz “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан матнли трансляция олиб боради
Киритилган сана: Май 30, 2016, 4:31 п.п.

Бугун Олий Лигада 10-тур учрашувларига якун ясалади.

Кун доирасидан фақат битта учрашув ўрин олган бўлиб, унда “Қўқон-1912” “Локомотив”га қарши баҳс юритади. Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур беллашувни SPORTS.uz ижодий жамоаси бевосита стадионнинг ўзидан ёритади.