Vodiymedia.uz
Vodiymedia.uz
Vodiymedia.uz – Спорт хабарлари водийси
Тренернинг уруғи қуриган бўлса ҳам Бабаянни терма жамоадан узоқлаштириш керак!
Киритилган сана: Июнь 13, 2017, 12:17 д.п.

Эронни ютишимизга ким ишонганди? Ҳеч ким!!! Сабаби оддий – жамоа бошида Самвел Бабаян бор экан, бу жамоа ҳеч бир натижага эриша олмаслиги барчага кўпдан аён эди. Ўтган турда Сурияга имкониятни бой бергач, Самвелнинг кавушини тўғрилаш керак эди ўзи аслида. Янги мураббий билан Теҳронда йигитлар бошқача ўйин кўрсатишлари аниқ эди...

Йилига 1 миллион доллардан камига ишламайдиган Шотани “Пахтакор”га Алишер Усмонов олиб келдими?
Киритилган сана: Июнь 7, 2017, 12:09 п.п.

Апрель ойида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси акцияларини миллиардер Алишер Усмонов сотиб олгани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабар “Пахтакор” раҳбарияти томонидан инкор этилганди.

ШОТА АРВЕЛАДЗЕ – “ПАХТАКОР” БОШ МУРАББИЙИ!!
Киритилган сана: Июнь 6, 2017, 1:06 д.п.

Шота Арвеладзе Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

"Навбаҳор" нинг 45 кунлик, 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз, 4 баҳслик эса қуруқ сериясига "Пахтакор" барҳам берди!
Киритилган сана: Апрель 28, 2017, 9:12 п.п.

Хусусан вилоят ҳокимлиги, шахсан ҳоким Хайрулло Бозоровнинг эътибори туфайли молиявий жиҳатдан тўкис таъминотга эга бўлаётган наманганлик футболчилар, ғамхўрликларга лаббай дея жавоб бериб, юқори савияда ўйин намойиш этишмоқда эди.

Футбол ва ўзбек миллиардерлари ёҳуд Ўзбекистон Олий лигаси Осиёда Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев, Алижон Ибрагимов ҳамда Аъзам Аслановлар билан биринчи бўлиши эҳтимоллари ҳақида
Киритилган сана: Апрель 16, 2017, 2:23 п.п.

Хуллас, Алишер Усмонов Наманганнинг «Навбаҳор», Искандар Маҳмудов Нукуснинг “Орол”, Фаттоҳ Шодиев Жиззахнинг “Сўғдиёна”, Алижон Ибрагимов Фарғонанинг “Нефтчи”, Аъзам Асланов Самарқанднинг “Динамо” клублари хўжайинига айланса ва қолган жамоалар юқоридаги режа асосида фаолият кўрсатсалар Ўзбекистон Олий лигаси Осиёда биринчи ўринга кўтарилади!

САЙЁРАМИЗНИНГ СЕРДАРОМАД СПОРТЧИЛАРИ ёхуд мухлислар ардоғидаги машҳурлар
Киритилган сана: Апрель 6, 2017, 11:06 д.п.

Ўз устида тинимсиз ишлаб, юқори даромад олувчи профессионал спортчилар ҳамиша мухлислар ардоғида бўлиб келган. Қуйида биз эътиборингизга “InsiderPro” манбасига таянган ҳолда жаҳоннинг турли даврлардаги энг юқори даромад олувчи 20 нафар энг кучли ва машҳур спортчилар ҳақида сўз юритишни жоиз деб топдик.

Қўл жанги усталари Наманганда аниқланди
Киритилган сана: Март 27, 2017, 8:32 п.п.

Шу йилнинг 24-26 март кунлари Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида қўл жанги спорт тури бўйича ўсмирлар, ёшлар, қизлар ва профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Бабаян ўрнига Шквирин
Киритилган сана: Март 25, 2017, 10:57 д.п.

Матбуот бугун тўлиб кетди Бабаян танқиди билан. Бугунгача бу даражага чиқмаганди танқидий муносабат. Демак, буёғига ҳолатни ўзгартирмаса бўлмайди. Ўзбек футбол ишқибозларининг бу сафар ҳам Жаҳон чемпионатидан мосуво қилишга арзимайди терма жамоадан зудлик билан олиб ташланса йўқоладиган репетуацияси Бабаяннинг!

Бабаян, чиқиш у томонга: Буёғига мураббийни алмаштирмаса бўлмайди!
Киритилган сана: Март 23, 2017, 7:15 п.п.

Очиғи, бу футбол эмас! Бу майдонда мавжуд бўлиш холос. Бундай ўйин билан Жаҳон чемпионатига музқаймоқ егани боргандан, ўша музқаймоқни Тошкентда истеъмол қилган яхши.

Vodiymedia экслюзив - Маҳмуд Алмавас: Сурия Ўзбекистон билан ўйинда ғолиб бўлади!
Киритилган сана: Март 21, 2017, 9:41 п.п.

23 март куни Малайзияда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурия термасига қарши майдонга чиқишади. Терма жамоамизда бўлгани каби, Сурия миллий терма жамоаси ҳам бу ўйинга пухта тайёргарлик билан келмоқда. Vodiymedia.uz вакиллари сурияликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Маҳмуд Алмавас билан суҳбатлашди. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

JOGO BONITO. Биз соғинган Бразилия
Киритилган сана: Март 19, 2017, 7:51 п.п.

1994 йили бразилияликлар жаҳон чемпионати финалига қадар етиб бориб, итальянларни мағлуб этишган, 1998 йили эса уларнинг ўзини Зидан ва унинг дўстлари доғда қолдиришганди. 2002 йили эса улар финалда Оливер Кан дарвозасига иккита гол уришган ва футбол тарихида биринчи бўлиб, бешинчи маротаба жаҳон чемпиони номини қўлга киритишган. Келинг, футбол оламидаги энг қувноқ ва қизиқарли терма жамоа ҳақида суҳбатлашайлик.

Бокс мухлислари хотиржам бўлишсин, "Рио"чилар ўрнини "Токио"чилар шиддат билан эгаллашмоқда!
Киритилган сана: Март 15, 2017, 9:14 п.п.

Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғойибназаров, Баҳодир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби чарм қўлқоп усталари  ўзбек спорти маҳоратини намойиш этдилар. Навбатдаги 2020 йилги Токио олимпидасида ҳам бу мақомни ушлаб қолиш учун бизда жуда катта имкониятлар мавжуд. Бунинг ўсиб келаётган ёшларимиз исботлашмоқда.

VODIYMEDIA башорати: "Байер" бугун сенсацияни деярли амалга оширади, "Монако" эса дарвозасидан гол чиқариб чарчайди!
Киритилган сана: Март 15, 2017, 8:26 п.п.

Бу кеча бўлиб ўтадиган учрашувларда меҳмонлар “Барса” каби сенсацияни амалга оширишларини кутиш бироз қийин. Лекин VODIYMEDIA ҳисоб-китобига кўра, ҳар икки учрашув бир хил сценарий асосида ўтмайди.

Vodiymedia башорати: Бу кеча Европа Шекспирни тан олади!
Киритилган сана: Март 14, 2017, 9:08 п.п.

Аммо Vodiymedia башорати уларникидан анча фарқ қилади: бу кеча Европа Шекспирни тан олади ва “Лестер”нинг Европа эртаги давом этади. Бунга қуйидагиларни омил қилиб кўрсатиш мумкин.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши сессиясининг футболга таъсири ёҳуд "Динамо"нинг 10 кундаги 3 ғалабаси ва бошқа хусуслар ҳақида
Киритилган сана: Март 13, 2017, 7:21 п.п.

Шу маънода Фарғонага Мирзажон Исломов раҳбарлик қилган пайтларда “Нефтчи” жамоаси юртимиз миқёсида оламшумул ютуқларга эга чиқиб, тўрт карра чемпионликка эришди. Кучли клуб сифатида шаклланди. Наманган футболининг юлдузли онлари вилоятга Бургутали Рапиғалиев ҳокимлик қилган даврга тўғри келиб, айнан ўша йиллар “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпиони, уч бора мамлакат кубоги соҳиби бўлган. 

Акинфеев Яшиннинг рекордини янгилади!
Киритилган сана: Март 11, 2017, 7:42 п.п.

Москванинг ЦСКА ва Россия терма жамоаси голкипери Игорь Акинфеев дунёда «Олтин тўп» соҳибига айланган ягона, афсонавий дарвозабон Лев Яшиннинг “қуруқ” ўтказилган ўйинлар бўйича рекордни янгилади.

35 ёшли беш карра жаҳон чемпиони ҳалок бўлди
Киритилган сана: Март 10, 2017, 4:51 п.п.

Деляль мотопойга бўйича беш карра жаҳон чемпиони эди. У Suzuki жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 35 ёши пойгачидан беваси ва икки нафар фарзанди қолди.

Nike муслима спортчилар учун ҳижоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Киритилган сана: Март 10, 2017, 4:41 п.п.

Сўнгги пайтларда ҳижобга қарши бутун Европа бўйлаб турли акциялар ўтказалаётган бўлсада, барибир бу мусулмон маданиятининг рамзларидан биридир. Бунга Nike томонидан ҳурмат-эътибор қаратилаётгани барчани хурсанд қилади.

УЕФА ва BT еврокубокларни Буюк Британиядаги намойиши бўйича йирик шартнома имзолади
Киритилган сана: Март 6, 2017, 3:15 п.п.

УЕФА BT Group телекоммуникация компанияси билан Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси ўйинларини Буюк Британияда намойиш қилиш борасида келишувга эришди.