Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси
BARSA_MESSI

Мухлис нигоҳи

 

ОФК Кубоги 2011. Финал. Превью.

Киритилган сана: 2011-10-29 09:36


Бугун катта финал. Ҳар доим ҳам бу каби йирик турнирлар финалини ўз стадионларимизда ўтказавермаймиз. Чиндан-да тарихий кун бугун. Футбол сайтларимиз Қаршидан репортажларни бошлаб юборишди. Мен эса финал превьюсини эътиборингизга ҳавола этаман. (Сайтларда маълумотлар чиқавермагач, ўзим қоралаб қўя қолдим :))

29 ноябр. ОФК Кубоги 2011. Финал. “Насаф” – "Қувайт СК"

Учрашув ўтказиладиган жой: "Насаф" Марказий стадиони.

Намойиш этилади: “Спорт” телерадиоканали. Соат 19 00да.

Рақиб ҳақида маълумот

Қувайтнинг энг номдор жамоаларидан бири саналган “Қувайт спорт клуби” Каифан шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб 1960 йилнинг 20 октябрида ташкил топган. Жамоа уй учрашувларини 18500 томошабинга мўлжалланган “Қувайт Спорт клуби” стадионида ўтказади.

Жамоа Қувайт премьер лигасида ўн маротаба чемпион бўлган, тўққиз бор Қувайт Амири кубогини, беш бора Қувайт шаҳзодаси кубогини қўлга киритган.

Халқаро майдондаги энг катта муваффақияти – 2009 йили ОФК кубоги ғолиби бўлган. Демак, қувайтликлар иккинчи бор ОФК кубоги финалида баҳс олиб борадилар.

“Қувайт СК” халқаро ўйинларни Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида бошлашган. Улар қитъамизнинг энг нуфузли турнирида тўрт маротаба иштирок этишган.

2009 йилдан бошлаб эса ОФК кубоги учрашувларида қатнашиб келишади. Эътибор беринг, улар дастлабки уринишда мусобақанинг бош совринига сазовор бўлишган.

Жамоанинг ОФК кубогидаги иштироки статистикаси:

Ўтказган ўйинлари: 28

Ғалаба: 16

Дуранг: 9

Мағлубият: 3

Тўплар нисбати: 51-25

Энг йирик ғалабаcи: 7:1

Энг йирик мағлубияти: 1:3

Кимлардан хавфсираш лозим?

Жамоа етакчилари сифатида биринчи навбатда легионерларни санаб ўтиш мумкин. “Насаф” дарвозасига асосий хавф бразилиялик Коутиньо ва кот-д’ивуарлик Борис Каби томонидан содир этилади. Рақиблар устози ўйинни бошқаришда малилик Лассана Фанедан фойдаланади. Шунингдек, таркибда Қувайт миллий терма жамоасининг бир нечта аъзоси бор. Ҳимоячилари бақувват ва бўйдор. Иккинчи қаватда яхши ўйнай олишади.

Бугунги учрашувга бошланғич таркибда тахминан қуйидаги футболчилар тушади:

Дарвозабон: Холид Ал Фадхли; ҳимоячилар: Ёқуб Абдуллоҳ, Лассана Фане, Фаҳад Шахин, Носир Ал Шаққатҳ; ярим ҳимоячилар:  Сами Ал Санеа, Рафат Али Аҳмад Жабер, Жараҳ Ал Атаиқи, Ҳусайн Ал Шаммари; ҳужумчилар: Коутиньо, Борис Ландри Каби.

“Насаф” ҳақида

Қаршиликлар ушбу мавсумни ҳар қачонгидан ҳам яхши ўтказяпти. 2001/02 йилги мавсумда “Насаф” Осиё чемпионлари кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Мана бу сафар ОФК кубогида чемпионликни қўлга киритиш имконига эга бўлиб турибди. Анатолий Демьяненко шогирдлари Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ҳам 2-ўринни банд этиш имконини сақлаб турибди. “Насаф”нинг шу вақтга қадар чемпионатимизда қайтд этган энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланади. Қаршиликлар 6 бора чемпионатимизнинг бронза медалига эга чиқишган. Шунингдек, жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги финалига чиқишни ҳам уддалашди. Хуллас, 2011 йилни “Насаф” учун ҳар қачонгидан муваффақиятли мавсум деб атаса бўлади. Жамоанинг айниқса, ОФК кубогида кўрсатаётган натижалари қувонарли. Ўтган йили нимчорак финалдан юришини тўхтатган қаршиликлар бу сафар финалга қадар етиб келишди ва бу натижа билан кифояланиб қолишмайди деган умиддамиз.

Жамоанинг ОФК кубогидаги иштироки статистикаси:

Ўтказган ўйинлари: 18

Ғалаба: 12

Дуранг: 3

Мағлубият: 3

Тўплар нисбати: 47-12

Энг йирик ғалабаcи: 9:0

Энг йирик мағлубияти: 1:2, 0:1.

Ўзаро ўйинлар

“Насаф” ва "Қувайт СК" бир бора ўзаро тўқнаш келишган. Осиё чемпионлар кубогининг 1/4 финали БААда ташкил этилганди. Унда тўрт жамоа давра тизимида биттадан ўйин ўтказиб, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўрин соҳибларини аниқлашган. 2002 йилнинг 6 февралида “Насаф” - “Ал Қувайт” учрашуви 1:1 ҳисоби билан якун топган. Гуруҳ ўйинлари натижасига кўра “Насаф” ва Эроннинг “Истиқлол” жамоаси ярим финалга йўл олган, қувайтликлар шу ерда мусобақани тарк этган.

Дуэл

Финал ўйинида жамоаларнинг қайсидир етакчи футболчилари ўртасида эмас, Анатолий Демьяненко ва Драган Талажич ўртасида баҳс кечади. Иккаласи ҳам халқаро ўйинларда тажриба орттирган мураббийлардир. Талажич бош мураббийлигида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси 2004 йилда Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида бош совринга сазовор бўлган. Демьяненко эса Европа чемпионлар лигаси “ҳаво”сини олган мутахассис ҳисобланади. Бугунги натижада айнан уларнинг роли бошқаларникидан кўра юқорироқ бўлади.

Тўғрисини айтсам, Анатолий Демьяненконинг ўйин услуби менга унчалик ёқмайди. Аммо жамоанинг имкониятларидан келиб чиқиб, керакли натижани қайд этиш учун бу услубдан яхшироғи бўлмаса керак. “Насаф” яққол ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатмайди. Аммо ўз дарвозасини яхши қўриқлайди, рақибларга эса керагича гол ура олади. Яъни, майдон марказини қўлга олади. Бу – Демьяненконинг услуби. Балки айнан ушбу ўзига хослик бизга чемпионликни тақдим этар!


ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

Beckzod88 2012-03-17 12:05:29
Футбол юлдузлари автобиографиялари хакида янги бўлим ташкил килинса максадга мувофик бўлар эди, ва Оммалашарди! Хамма ўзининг севимли ўйинчиси хакида билгиси келади

Dallol 2012-02-11 20:34:44

Лутфулло Турсунов менимча факат дуэт куйламокда.:)))

arsenal-2013 2012-01-18 15:36:36
Насафнинг 2012да бошлаган фаолияти хакида малумотладан булсин........ илтимос!

Assi0504 2011-10-29 13:38:29
olga NASAFIM

Sanjar-ibn-Umar 2011-10-29 13:30:25
bugun nasafga omad
o'z maydonimizda yana kachon bunaka imkoniyat boladi bilmaymiz .ammo bugun nima kilib bo'lsa xam kubokni karshida olib kolsh zarur bunda muxlislar o'rni juda katta.

calchopoli 2011-10-29 12:34:30
Nasib qilsa jamoam kubokni qulga kiritsa UZBEK futboli tarixida "PORTLASH" sodir qiladi.

VVTI 2011-10-29 12:15:28
Этибор берсангиз бугунги ракибимиз гурухда 2-щринни олган 2 марта маҒлуб бўлган, плей офф бахсларида хам анча тер тўккан, Насаф эса ўз гуруҳида ракибларига хеч кандай имконият колдирмади, Нима бўлган такдирда хам Финал номи билан Финал бугунги тахминим 2:0 Насаф ЧЕМПИОН

Lion from Samarkand 2011-10-29 12:01:11
Ko`ramiz,kuzatamiz va bolet qilamiz!

Nasaf_jony 2011-10-29 11:56:29
Vihdat quvaytni yutgan vaqtida vihdatning murabbiyi aynan talajich edi demak ancha tajribali murabbiy ekan

Biskat 2011-10-29 11:44:56
Маълумотлар учун ташаккур!
Насафда четлатилганлар ва жароҳат олганлар йўқ бўлсинда ишқилиб.

Maska 2011-10-29 11:38:30
Ўзбекларни чемпион бўладиган пайти келди...

Botir_ 2011-10-29 11:21:30
Худо хохласа кубок Узбекистонда колади

Begali 2011-10-29 11:19:28
Барса Мессига қойил!. Тахлил дегани мундоқ бўпти. Худо хохласа Демяненконинг хира футбол услуби бизга бугун қўл келади.

MAN_CITY 2011-10-29 11:04:41
Эрталаб Спорт каналидан бир курсатув курдим Кувайт СК гурухда Насаф билан ярим финалда куч синашган Ал-Вихдат билан бир гурухда жой олган экан. Ал Вихдан икки уйинда хам Кувайт СК ни маглубиятга учратган экан.

joqi 2011-10-29 11:00:54
"Қувайт СК" курсаткичлари юкори эканлигини билиб олдик лекин бугинги уйинда у хеч нарсани белгилаб бермайди. Бугун насиб булса “Насаф” тарихий галабага эришади биз мухлислар бунга ишонамиз !!!! ОЛГА "НАСАФ"

GUCCI 2011-10-29 11:00:49
Бугун голларга бой жанговар уйин булса керак. Тахм: 3:2

77777 2011-10-29 10:50:50
Насаф ОЛГА!!!!

fanat-777 2011-10-29 10:40:15
канака уйнаса хам мухими галаба козонса булди

Uzbek-ronaldo 2011-10-29 10:39:33
avtor fondagi rasmni qayerdan oldiz????

umiddavala 2011-10-29 10:37:54
nasaf omad uzbek klublari ichda birinchi bolib osiyo kubogini olishinni tilayman

MOBILE_SERVIS 2011-10-29 10:37:17
nasafga omad bugun dimyanenko taktikasi ish beradi . HUDO HOHLASA KUBOK QARSHIDA QOLADI

oqsoqol1 2011-10-29 10:23:13
Бугун Насафга омад. Насиб бўлса ётиб бизни хурсанд қилади деган умиддамиз.

oqsoqol1 2011-10-29 10:22:21
Лекин Насаф стадиони чиройли экан. Худо хохласа Қаршига борсам албатта стадионни кўриб қайтаман.

Металлург 2011-10-29 10:21:34
Ажойиб! Раҳмат!

oqsoqol1 2011-10-29 10:20:42
Даааа. "Қувайт СК" хам анойлардан эмасга ўҳшайди. Уларга умуман ўйин бермаслик керак экан. Насафчилар хотиржамликкга берилмаслиги керак.

sanches9 2011-10-29 09:47:52
Рахмат катта. Узим билмаган куп маълумотларга эга булдим. Энди финал олдидан Насаф ким ва кандай кучка эга жамоа билан уйнашини билиб олдим !

shukurjon 2011-10-29 09:42:47
E qoil e !!!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Arsen_Wenger
«Тўпчилар»

BARSA_MESSI
Мухлис нигоҳи

Coolman&KvarTeT
«Аристократлар»

Elgamo & Barsa_Messi
Каталония ифтиxори

EL_MADRIDISTA_ & MASKA
XX-асрнинг энг яхши клуби

JEKI_CHAN
Қуда тараф

Mixail_An
Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

MR ERGASHEV
Пахтакорим - фахрим...

NEVER_WALK_ALONE
«Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан»

OdiljonK
Ўзбек трансфермаркети

WALKMAN & SONYERICSSON
Шаҳарда «Қизиллар»!

YURGEN_GEDE
«Футболимиз»

Алексей Глазунов
Футбол и жизнь

Бобур Мирзо
Полимонолог

Ёқубжон Бобожонов
Биз бир жамоамиз!

Зафар Қосимов
Футбол сўқмоқларида ...

Норбек Ниёзов
«Арена»

Озоджон Ҳамраев
«Милан» - Италия футболи афсонаси!

Олимхўжа Бўронов
Футбол ҳалоллик ва профессионалликни талаб қилади

Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари

Рустам Қўчқоров
2x2=4

Тоҳир Қобилов
Ўзбек ва жаҳон спорти

Тошкентий
Фусункор футбол

Усмон Ибодов
Кўҳна шаҳарнинг 50 ёшли футболи

Фурқат
Футбол - бу бор йўғи бир ўйин

Хушнуд Худайбердиев
Викториналар, беллашувлар

Шуҳратбек Парпиев
3-тайм: 10 дақиқа

«Чемпион» ҳакам
Сиз ҳакамсиз ...

«Чемпион» саволи
«Чемпион» мунозара

«Чемпион» фото
Сурат тилга кирганда ...




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • worldstars.doira.uz
    Dunyo futbol yulduzlari haqida to'liq ma'lumotlar va yana boshqa ko'plab qiziqarli ma'lumot;ar.
    http://worldstars.doira.uz/default.aspx
  • !!!
    Kiring gaplashamiz!
    psd.voy.uz
  • SIR - Интернет Реклама Тизими
    SIR.uz – Ўзбекистондаги Интернет-реклама сервиси. SIR.uz тақдим этилган рўйхатдан сайт(лар)ни танлаш ва реклама баннерингизни кўрсатишни бошлаш имконини беради.
    http://sir.uz/lang.php?lang=UZ
  • YOUTUBE.COM ДАН ВИДЕОЛАРНИ ЮКЛАБ ОЛИШ!
    youtube.com сайтидан видеоларни юклаб олиш сервиси
    http://metube.uz

РЕГИСТРАЦИЯ »

БОЛЬШЕ ПОКАЗЫВАТЬ »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX