Хабарлар

Шарофиддин Тоғашаров

Дарвоза тўсини

  • КИМ НИМАНИ КУТЯПТИ? (Қизиқ савол)

  • Ниманидир кутиш яхши, қачонки у кутилгандек рўй берса албатта. Кутилгандек рўй бермасачи? Умидни сўндирмасдан яна кутишдан бошқа чоранг қолмайди. Лекин қачонлардир тўласан, тошасан, ниҳоят тўкиласан киши. Менимча баъзи-баъзида тўкилиб турмасак мақола ёзишга ҳам қўл тегмай қоляпти.

    Бу йилги ёз ким учун қанақа ўтди, билмадиму, мен учун буниси аввалгиларидан анча секин ўтгандек бўлди. Жўжани кузда санашга ўрганиб қолганим учунми, кузнинг келишини ошиқиб кутдим. Ошиқиб кутганим куз ҳар қанча интиқ қилмасин барибир ўз вақтида келди. Лекин анчадан бўён кутаётганларим эса ҳамон мени ва менга ўхшаганларни куттирмоқда. Келинг шулар ҳақда икки оғиз.

    Мундиал

    Кутганларим(из)нинг энг яхшиси (балки энг асосийсидир) миллий терма жамоамизнинг мундиалга чиқишидир. Буни кўпчилик жудаям интиқлик билан кутаётгани бор ҳақиқат. Бироқ буни баралла айтиш ёки ёзишдан кўра, ичингдаги ичингни кемириб юргани роҳатлироқми дейман. Чунки бунга ҳали вери эришишга кимнингдир кўзи қачон етар экан. Бироқ мен шу сафар мундиалга чиқишимиздан кўра, Самвел Бабаян(навбатдаги янги мураббий)нинг биринчи (Яманга қарши) ўйини қачон бўлишини кўпчиликдан кўпроқ кутдим. Роса кутдим. Бироқ бекор кутган эканман, деб роса хуноб бўлдим. Бу ўйин, ўйин эмас-да, энди...

    Шахматда қайси тошни қаерга юришни билганингиз билан рақибни доғда қолдириб бўладими? Ёки рақибни Мот қилиш учун шунчаки Шоҳ берилмаслигини кўпчилик билади-ку.  Яманга қарши ўйинда йигитлар шунчаки тўп тепиб югуришди холос. Очиғи шу куни бизникилар футбол ўйнашмади. Очиғи ўйнай олишмади. Қаранг тўп тепишиб ҳам гол урса бўларкан. Ҳайрият. Бўлмаса тамом эди.

    Ниҳоят Самвел Бабаян нега Гейнрихни таркибга яна чақирганини билдириб қўйди. Гейнрих бизга сўнгги чора экан. Қалтис вазиятда Гейнрихдан нажотни фақатгина симуляцияга муҳтож одамгина кутади. Футболда симуляция энг сўнгги ва энг аянчли чора. Гуруҳ аутсайдери деб таъкидланаётган терма жамоага қарши, яна ўз уйимизда, энг сўнгги чорани қўллаб, зўрға ғалаба қозонаяпмизу, яна мундиалга термамиз бора олишига сиз ишоняпсизми? Ёки яманликларнинг ҳимояси кучли эканми? Нега унда биздан бошқалар, яъни мавқеи биз билан тенг терма жамоалар уларга голлар уришяпти-да, биз биргина голни зўрға урдик. Ё бўлмасам Яман гуруҳимиздаги фаворит жамоалардан биримиди? Бир нима дейиш жуда қийин. Лекин бир амалладик. Аслида Бабаян жанобларидан кўп нарса кутмаган эдигу, кутилиб қоладими деб ўйлагандик холос.

    Бўёғига ҳам бир гап бўлар деб ўйлаш хато. Терма жамоа клубмидики, доимо футболчилар билан бирга бўлиб, тил топишиб, қачондир изига тушиб кетар деб ўзни овутиб юрсак. Унақаси кетмайди энди. Нега ўзи ҳар мундиал саралашида терма жамоамиз жар ёқасига яқинлашаётганида кутилмаган ўзгаришлар амалга оширилади? Бундан ненаф. Бу билан натижага эришиб бўлмайди-ку. Қачон барчаси мукаммал ўйлаб кўрилар экан? Биз қанча бўлса ҳам кутишда давом этаверамиз. Бироқ кутганимиз(мундиал)ни қачондир кутилгандек рўй беришини кўриш насиб қилармикан бу кетишда?

    “Арсенал”

    Европада футболчилар ўртасида йилида икки марта (қиш ва ёз фаслларида) бўладиган трансфер бозори бошланиши билан севимли жамоанг(агар бўлса) кимнидир харид қилишини интиқлик билан кутасан. Кутган ва кутилмаган трансферлар амалга ошса, нималарнидир кашф қиласан ўзингча. Бироқ умуман трансфер қилмасачи?

    Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳар йили қанақадир натижаларни қўлга киритиш учун ҳарчанд уринсада, қўлга кирита олмаётганидан кўра, қайсидир жамоадан ўйинчи сотиб олишини жуда интиқлик билан кутаман. Ҳар ҳолда янги жамоа шаклланади деб ўйлайман. Янгича руҳ. Янги қон. Лекин муҳит ўша: “Арсенал” ва Арсен Венгер.

    Бу галги трансфер бозорининг сўнгги соатларигача жаноб Венгер сурприз қилиб, бирор бир юлдуз ёки келажаги бор ўйинчини сотиб олишига аввалига ишонгандим. Сўнгги дақиқалар, сўнгги сониялар ўтди ҳамки, ”Арсенал”да эса ҳаммаёқ жимжит. Интиқлик бўлиб кутганим қолди холос. Мураббийнинг бу қилмишларидан кейин совринларни қўлга киритиш ҳақида ўйлашига ҳам шубҳа қиламан баъзан. Кетма-кет 18 йилдан буён Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан плей-оффга чиқиш рекорд натижа бўлиши мумкин, лекин бу рекорд бир марта чемпион бўлишлик билан тенглаша олмаслиги аён эмасми, ё бўлмаса ўн тўрт йилдан буён АПЛда кучли тўртликдан тушмай келгандан кўра, турнир жадвалини бир мавсум бўлса ҳам биринчи ўрин билан якунлагани мухлислар учун афзал-ку? Ҳар қандай жамоанинг яхшими, ёмонми даражасига 99 фоиз мураббий сабабчи.

    Арсен Венгер “Арсенал” учун кўп меҳнат қилди. Бу шубҳасиз. Энди буёғига менимча нимадирга эришиш учун нимадир қилиш кераклигининг вақти келганга ўхшаяпти. “Манчестер Юнайтед” учун Сэр Алекс Фергюссоннинг тўкилган терлари Венгерникидан анча кўп эди. Шундай бўлсада, Сэр Алекс жамоани тарк эта олди. Ба ҳам санъат. Ёинки “Реал” Мадрид рамзларига айланиб улгурган кимсан Рауль ва Касилясь ҳам жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Демак қачонлардир Арсен Венгер ҳам “Арсенал”ни тарк этиши аниқ. Балки баъзи бир қилаётган ҳатти-ҳаракатлари шунга ишорадир. Яна билмадим.

    Нима бўлганда ҳам, таркибида дунёнинг ёрқин юлдузлари не-не умидлар билан жамоада тўп сурмоқдалар. Улар ҳам дунёда биринчи бўлишни ҳохлашади. Бунинг учун кўп иш қилиш керак. Бу эса Венгернинг қўлидан келармикан ёки келажагини ўйлаган футболчиларини бошқа клубларга сотиб, фойдани ўйлаб юраверадими? Ҳайрон қоласан киши.

    Чемпион

    Бир пайтлар футболнинг ашаддий ишқибози эдик. Ҳозир ҳам ундан кам эмасмизу, бироқ ўшанда бошқача эди-да. Чунки футболни қарийб ичида юрардик: футболга оид чиқадиган газеталарда ишлардик, қўлимиздан келса-келмаса мақола ҳам битиб турардик. Футбол газеталари ўртасида рақобат бўларди. Қолаверса футбол тўғрисида анча-бунча таҳлил, мунозара ва мулоҳазалар бўларди. Бугунги кунга келиб, шу нарсалар анча сустлашди чамамда. Балки техниканинг ривож олаётгани сабабми ҳозир қарийб ҳамма ўзини интернетга ураяпти. Бироқ газета соҳасининг йўли барибир бўлакчами деб ўйлайман. Қачонлардир ўша онлар яна келишини ҳам интиқлик ила кутаяпман.

    Хулоса шуки, ким нимани кутяпти, хайронман.

  • Киритилган сана: 2015-09-05 02:15. Ўқилди: 3183 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

beseda 04.03.2016 23:57
ман сизи маколангизи укиб маза килдим. Ман айтишим мумкин, бир нарсани кутвоман мундиалга боромасак кандай бахона топишларини кутвоман

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.