• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

Hojiakbar Sirojiddinov

Futbol o'yinlari haqida

  • Ибрагимович — журналистларнинг чинакам кушандаси

  • Златан Ибрагимович — бу футболчи ҳар доим ўзига хос интервюлари-ю хатти-ҳаракатлари билан жамоатчилик эътиборини ўзига тортиб келади. Айниқса, унинг журналистлар билан муомаласи ҳар доим баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Хўш, у нега журналистларни ёмон кўради? Айб кимда, Златандами ёки журналистларда? Келинг, бу саволга жавоб топиш учун унинг айрим интервюларига мурожаат қиламиз.

    «ҲEЧ НАРСАНИ БИЛМАСАНГ, ГАПИРМА!»
    Златан Ибрагимович “ПСЖ”да ўйнаган кезларида миллий чемпионат доирасидаги ўйинлардан бирида жароҳат олиб, маълум муддат майдонга туша олмаганди. Ўшанда журналистлардан бири уни суҳбатга чорлади.
    Ибрагимович маълум муддатлик танаффусдан кейин «Лион»га қарши ўйинда майдонга тушган ва гол киритганди. Аммо журналист Златанга «Сент-Этьен» дарвозасини ишғол қилганлигини айтди. Бу факт шветсиялик юлдузни ғазаблантирди. Оқибатда интервю қуйидагича кўриниш касб этди:
    Журналист: — Мана, икки ойлик танаффусдан кейин яна майдонга қайтдингиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
    Ибрагимович: — Икки ой?
    Журналист: — Ҳа.
    Ибрагимович: (ғалати жилмайиб): — «Сент-Этен»га гол урдимми?
    Ноқулай сукут
    Ибрагимович: — Илтимос, ҳеч нарсани билмасанг, яхшиси, менга гапирмай қўя қол.
    САВОЛЛАР ЎРИНЛИ БЎЛМАСА...
    Яна бир интервюсида Златан журналистни яхшигина хижолат қилди. Таъкидлаш керакки, бунда ҳам Ибрагимовични айблаб бўлмайди. Чунки журналист шветсиялик футболчидан Эдинсон Кавани билан муносабатлари бузилгани ҳақида сўради, Златан эса бу савол ўзига ёқмаганини яшириб ўтирмади ва интервю йўналишини тамомила ўзгартириб юборди. Интервю эса қуйидагича кўриниш олди.
    Журналист: — Одамлар Эдинсон билан ўртангиздаги ёмон муносабат ҳақида кўп гапиряпти.
    Златан: — Одамларми ёки сиз?
    Журналист: — Матбуот билан алоқадаги кўплаб одамлар.
    Златан: — Одамларми ёки сиз?
    Журналист: — Мен кўпчилик билан ўртангиздаги муносабат ҳақида гаплашдим. Улар бу ҳақда салбий фикр билдиришди. Бу ёлғонми?
    Златан: — Унда сиз бу ҳақда мендан кўпроқ нарса билар экансиз-ку! Яна нега сўраяпсиз?
    Журналист: — Йўқ, мен билмайман...
    Златан: — Лекин бу ҳақда сиз гапиряпсиз, мен эмас.
    Журналист: — Мен шундай жавоб берасиз деб тахмин қилгандим.
    Златан: — Бу ҳақда фақат сиз гапиряпсиз. Мен қаердан биламан?
    Журналист: — Қаердан? Айни дамда биз бу ҳақда кўп эшитяпмиз. Майдонда ҳам бирга шуғулланмаяпсизлар. Ўки бош мураббийнинг аралашуви билан алоқаларингиз яхшиландими?
    Златан: — Сиз футболни мендан яхши биласизми?
    Журналист: — Йўқ.
    Златан: — Унда нега бу мавзуда суҳбатлашяпсиз?
    Журналист: — Мен сизга савол беряпман. Ўз ишимни қиляпман.
    Златан: — Сиз журналистмисиз ёки телеоператор?
    Журналист: — Журналистман.
    Златан: — Унда нега камера кўтариб олгансиз? Сизга алоҳида телеоператор керак эмасмиди?
    Журналист: — Менинг раҳбарим... Нима десам экан?
    Златан: — Демак, бунга унинг пули етмайди.
    Журналист: — Ҳа.
    Ибрагимович: — Кавани билан муносабатларимиз яхши. Бор гап шу.
    Бу жавобларда ҳам Ибрагимовичнинг ўзига хос характери кўриниб турибди. Бундай суҳбатдан кейин бошқа журналистлар футболчи билан ўйлаб гаплашишга мажбур бўладилар.
    «ОШХОНАГА КИРИНГ-ДА, ОВҚАТ ПИШИРИНГ»
    2012 йил баҳорида Ибрагимович билан Массимилиано Аллегри ўртасида унинг «Милан»дан кетиши билан боғлиқ можаро келиб чиқади. Шунда журналист Вера Спадини шведтсиялик футболчининг бош мураббийдан нега жаҳли чиққани билан қизиқади. Ибра эса унинг саволига «Мен Аллегридан ғазабланибманми? Агар одамлар ҳеч нимани билишмаса, умуман гапирмаганлари маъқул», — деб жавоб беради. Аммо Вера яна шу мавзуга қайтавергач, Ибрагимовичнинг ғазаби қўзийди ва хунук қилиб қилиб, «Овозингни ўчирасанми ёки йўқми? Ундан кўра, ошхонага бориб, кечки овқатингни тайёрла», деб бақиради. Бироқ кейинчалик қизишиб кетганини тан олиб, Спадинидан узр сўрайди ҳамда унга чиройли гулдаста совға қилади.
    МАШИНА ОСТИДА ҚОЛАЕЗГАН АЕЛ

    Апеннин ярим оролида Ибрагимович журналистлар билан умуман келишмаган. Жумладан, италиялик журналист аёллардан бири Златандан интервю олмоқчи бўлади ва у келаётган машина йўлини тўсиб чиқади. Афтидан, у ноодатийроқ репортаж тайёрламоқчи бўлган. Аммо аёл машина йўлидан зўрға қочиб қолади, боиси Ибрагимович машинасини тўхтатишни хаёлига ҳам келтирмаганди.

    «СИЗ ХУДОДАН СЎРАНГ»
    Ибрагимович кўп гапиришни ёқтирмайдиганлар сирасига киради. Шунинг учунми, журналистлар ундан интервю олишга ҳар доим қийналади. 

    Давоми

  • Киритилган сана: 2017-05-19 22:48. Ўқилди: 323 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

Блоглар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.