Хабарлар

Hojiakbar Sirojiddinov

Futbol o'yinlari haqida

  • Шарҳловчи янглишганда ёхуд «бу жамоа ўз уйида ғалабага учрамаган!»

  • Юртимизда миллонлар ўйининг ишқибози анчагина эканлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Улар орасида ойнаи жаҳон орқали эфирга узатиладиган футбол ўйинларини қолдирмай кўриб борадиганлар ҳам талайгина. Бу борада эса бу ўйинларни янада жонлироқ қилиб берадиган шарҳловчиларнинг ўрни беқиёс. Таъкидлаш керакки, улар ҳар қайси ўйинни, у қайси вақтга тўғри келишидан қатъи назар, ишқибозлар билан бирга кузатишади. Бу борада уларнинг меҳнати анчайин машаққатли эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бироқ...

    ОРТИҚЧА ЭЗМАГАРЧИЛИКЛАР!

    Иш камчиликсиз бўлмайди, албатта. Айнан ана шундай нуқсонлар шарҳловчилар фаолиятида ҳам учраб туради. Бу ҳолат, айниқса, жонли эфирда кўпроқ кузатилади. Тўғри, «Бу жонли эфир, камчилик бўлиши табиий» дейишингиз мумкин. Аммо баъзида шарҳловчиларимиз шундай ғализ жумлаларни ишлатишади-ки, буни на вақт ва на бошқа сабаб билан оқлаб бўлади.

    Испания чемпионатининг мавсумидаги ўйинларидан бирини таҳлил қилган шарҳловчимизнинг «оригинал» шарҳи ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Ўша шарҳда журналистимиз биринчи бўлимда киритилган голни шарҳлаб бўлгунича ўша тайм якунланганди. Билмадим, у умрида бунақа гол кўрмаган эканми, ҳар ҳолда ундан кейинги хавфли фазиятларга эътибор ҳам қаратмаганди. Ҳамма асаббузарликлар эса иккинчи таймда бошланди. Дастлабки гол муаллифига қачон тўп тегса, шарҳловчи тағин ўша голни эслайверди. Шу билан иккинчи бўлимнинг ярми ҳам эзмагарчилик билан ўтиб кетди. Энг аламлиси эса иккинчи таймнинг нақ йигирма дақиқаси биринчи бўлим тафсилотларига бағишланди. Ахир биринчи бўлимни кўрган томошабинга бу такрорий тафсилотларнинг нима кераги бор?! Ниҳоят, иккинчи гол киритилгач, кўнглим бироз жойига тушди. Боиси журналист энди навбатдаги гол шарҳига ўтганди. Бундай такрорийликнинг сабаби нимада? Шарҳловчи шунчаки вақт ўтказмоқчи бўлдими ёки ўз ишининг устаси эмасми, буниси энди бизга қоронғи.

    ҲАММАСИ ЭЪТИБОРСИЗЛИКДАН!

    Англия чемпионатининг олдинги мавсумларидан биридаги ўйинлардан бирини кузатар эканман, шарҳловчининг алламбало гапларидан ҳайрон қолдим. Яъни ўйиндаги баъзи ҳолатларни шарҳлашда журналист очиқ-ойдин хатога йўл қўярди. Бу ҳолат кейинги ўйинларда ҳам етарлича кузатилди. Энг ажабланарлиси, оддий ишқибоз тушуниб турган ҳолатни таҳлил қилишда журналист хатога йўл қўярди. Айниқса, тажрибали шарҳловчилардан бири ўзига бириктирилган ўйинни шарҳларкан, ҳакам қабул қилган қарорга тўхталиб ўта бошлади. Бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганлиги учун бурчак тўпини инобатга олмай, тўпни мезбон жамоа дарвозабони ўйинга киритиши лозимлигини кўрсатди. Бу ҳолат такроран намойиш этилди ҳам. Бироқ шарҳловчи ҳамон бурчак тўпи тепилиши кераклиги, бунда тўп қайси ҳимоячига текканлигини таҳлил қилиб ўтирарди. (Эҳтимол, шунга берилиб такрорий лавҳани кўрмагандир). Дарвозабон тўпни ўйинга киритгач эса бундан ажабланди ва ҳакамни нотўғри қарор қабул қилганликда айблади. Бу ҳам эътиборсизликдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, яна бир шарҳловчи ўзи шарҳлаётган матчларнинг бирида пенальтидан ҳисоб очилганида гол муаллифининг исмини ўз оғзи билан айтди! Қарангки, иккинчи таймда яна ўша вазиятга тўхталаркан, гол муаллифи сифатида бошқа ўйинчининг исм-шарифини келтирди. Бир эмас, бир неча бора такрорлади. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Албатта, эътиборсизлик!

    МУҲИМИ ИШТИЁҚ, ШИЖОАТ!

    Баъзида футбол мухлисларининг «Бу ўйинни фалон шарҳловчи шарҳласайди» деган гапларини эшитиб қоламиз. Сабабини сўраганимизда эса «Унинг овозида шиддат бор, ўйинга берилиб кетади» қабилидаги жавобларни эшитамиз. Дарҳақиқат, бу фикрларда жон бор. Шундай ўйинлар ҳам бўладики, ишқибозлар уларни сабрсизлик билан кутишади.

    — Очиғи, бир ўйинда роса жаҳлим чиқди, — дея ўз фикрини билдирди Баҳодир исмли мухлис. — Мен интизорлик билан кутган ўйин бошланди. Мен севимли жамоамнинг таркибида ким майдонга тушганини билишга жуда қизиқдим. Шу боис шарҳловчининг тезроқ таркиблар билан таништиришини кута бошладим. Лекин шарҳловчи жамоаларни тарифлашга тушиб кетса бўладими? Ахир ўйин бошланганидан кейин шарҳловчининг биринчи вазифаси майдонда кимлар ҳаракат қилишини билдириб ўтиш эмасми? Бу шарҳловчи то ўйинчилар билан таништириб ўтгунича ўн дақиқалар ўтиб кетди-ёв. Оқибатда шу асабийлик мени анча пайтгача тарк этмади.

    Бундан ташқари, баъзи шарҳловчиларимиз ўйин қолиб, бошқа мавзуларга ўтлаб кетишади. Бир жамоанинг мураббийи ҳақида гап кетганида у қайси жамоаларни бошқаргани-ю, қандай натижаларга эришгани асосий мавзуга айланади. Бу ҳолат, асосан, португалиялик мутахассис Жозе Моуриньюнинг жамоаси тўп сурганида кузатилган ва кузатилади.

    ҒАЛАБАГА УЧРАШ МУМКИНМИ?

    Бир журналист жонли эфирда ўйинни шарҳлар экан, мезбон жамоа ҳақида анча илиқ фикрлар билдирди ва гап орасида «Бу жамоа ўз уйида ҳеч қачон ғалабага учрамаган» деб юборди. Дастлаб бунга эътибор қаратмадим. Бироқ шарҳловчининг бу гапини кейинчалик тушундим-у... Ғалаба қозониш мумкинлигини билардим-у, лекин ғалабага учрашни шу пайтгача эшитмагандим. Аслида, журналист бу ўринда мағлубиятга учрамаган, дейиши керак эди. Лекин негадир у юқоридаги каби қўпол хатога йўл қўйди. Таъкидлаш керакки, бу каби мантиққа тўғри келмайдиган жумлаларни ишлатиш журналист учун кечирилмас хато ҳисобланади.

    ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ...

    Давоми

  • Киритилган сана: 2017-06-19 12:52. Ўқилди: 469 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.