Хабарлар

FCB.UZ веб сайти

We're still making history

  • Хаёлпараст футболчи

  • http://sportfile.com.ua/wp-content/uploads/karikatura-futbol.jpg

    Биринчи лига жамоа-лари ўртасидаги марказий учрашув. Ўйиннинг 90-дақиқаси, мезбонларнинг 18 ёшли ҳужумчиси дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бормоқда...

    - Тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ташласаммикан ёки алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилсаммикан? Ие, ёнимдаги жамоадошим янаям қулай вазиятда турибди-ку. Агар тўпни узатсаму, у гол урса, машҳур бўлиб кетади. Мен эса сояда қолиб кетишим аниқ. Шундай экан, ўзим зарба берганим маъқул. Агар ҳозир гол урсам, мухлисларнинг ёқимтойига айланиш билан биргаликда жуда машҳур бўлиб кетаман-да ўзи-ям. Кейин олий лигага йўл оламиз. Шундан сўнг гранд жамоалар мени талашишади. Бу пайтга келиб, ёшлар терма жамоасидан таклиф олсам, Осиё чемпионатига бораман ва биз чемпионликни қўлга киритсак, ўзим энг яхши тўпурар бўлсам, йил якунларига кўра, қитъанинг энг яхши ёш футболчиси мақомини оламан. Миллий чемпионатимиз старти арафасида бирор гранд клуб сафидан ўрин олсам, чемпионлик билан бир қаторда тўпурарликни ҳам қўлга киритаман ва миллий терма жамоага жалб қилинаман. Кейинчалик ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли тўп суриб, Европанинг кучли клублари скаутларини кўзига тушаман ва аввалига Россияга йўл оламан. Қайси жамоада тўп сурсам экан-а? Ҳа, топдим, «Анжи»га ўтаман. Махачқалъаликлар билан премьер-лигада зафар қучиб, тўпурар бўлсам, тарихдан жой оламан, кейин Европанинг мана-ман деган жамоаларидан совчилар келиши муқаррар. Терма жамоа таркибида Осиё чемпионатида ҳам зафар қучиб, тўпурарлик салоҳиятини ишга соламан. Натижада йил якунларига кўра, Осиёнинг энг яхши футболчи сифатида эътироф этиламан. Қарабсизки, шундан кейин мадриднинг «Реал» жамоасига йўл оламан. Галактикос таркибида Роналду билан ажойиб тандем ҳосил қилиб, нафақат Испания, бутун Европани ларзага соламиз. Испания чемпионати ва кубоги, Чемпионлар Лигаси, ундан кейин Испания ва Европа суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги мундиалда бизнинг йўлимизга тўғаноқ бўладиган рақиб чиқмайди. 

    Давоми>>

  • Киритилган сана: 2017-06-18 09:37. Ўқилди: 348 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.