Хабарлар

Liverpul.uz

Liverpul.uz

  • ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлида ёки «Ливерпуль»нинг эҳтимолий рақиблари ҳақида

  • Мавсумни Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринда якунлаган «Ливерпул» жамоаси кейинги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйнаш учун саралаш раундида иштирок этади. Ўз-ўзидан маълумки, Европанинг клублар ўртасида энг нуфузли турнирида ҳар қандай жамоа гуруҳ босқичида кучли жамоаларга қарши ўйнашни истайди ва бунинг учун бор кучини ишга солади. Тhe Anfield Wrap нашри «Ливерпуль»га плей-офф босқичида рақиблик қилиши эҳтимоли мавжуд бўлган жамоалар ҳақида сўз юритди.

  • Киритилган сана: 31.05.2017 23:39. Ўқилди: 597 марта.
  • Лукас Лейванинг «Ливерпуль»даги 10 йиллик фаолиятига доир 21 факт

  • «Ливерпуль» аъзоси Лукас Лейва клуб сафида узоқ йиллардан бери фаолиятини давом эттириб келмоқда. Кеча унинг «Ливерпуль»га келганига роппа-роса 10 йил бўлди. Шу муносабат билан клуб расмий сайти футболчининг клубда ўтказаётган фаолиятига миннатдорчилик билдирган ҳолда, 21 рақам эгаси ҳақида 21 фактни ҳавола этди.

  • Киритилган сана: 12.05.2017 12:31. Ўқилди: 391 марта.
  • Кексалар ўрнини бўшатишади ёҳуд Италия А Сериясининг бўлажак юлдузлари

  • FootballHD.ru сайти блогери Юрий Усинин кўҳна қитъанинг «кучли бешлик» чемпионатларида ўйнайдиган ёш футболчиларнинг ўйинларидан xулоса қилиб, ўзига xос тарзда улардан мамлакат чемпионатининг яқин йилларда катта эҳтимол билан юлдуз даражасида бемалол тўп сура оладиган футболчиларни кашф қилишга киришди. Блогер ўз нуқтаи назарини дастлаб Италия А Сериясига қаратди.

  • Киритилган сана: 02.05.2017 17:29. Ўқилди: 596 марта.
  • АПЛ ТОП клубларининг таркибдаги камчиликлари ва уларга ечимлар.

  • АПЛнинг ушбу мавсуми грандлар учун йўқотишларга бой бўлмоқда. «Арсенал» доимгидек жароҳатлар гирдобида ва уларнинг ҳар йилгидек оғриқли нуқтаси заҳира ўриндиғининг тор эканлигида. «Челси» юқори даражали марказий ярим ҳимоячига эҳтиёж сезаётган бўлса, «Ливерпуль»да Суаресдан кейин вазиятларга сўнгги нуқтани қўя оладиган форвард етишмаябди. «Манчестер Юнайтед»га таркиб борасида катта инқилоблар зарур бўлса, «Манчестер Сити» деярли бутун таркибини янгилаши лозим. Бугун шу ва бошқа ТОП Премьер-лига клубларининг камчиликлари борасида фикр юритамиз.

  • Киритилган сана: 27.04.2017 14:24. Ўқилди: 766 марта.
  • АПЛ ТОП клубларининг таркибдаги камчиликлари ва уларга ечимлар.

  • АПЛнинг ушбу мавсуми грандлар учун йўқотишларга бой бўлмоқда. «Арсенал» доимгидек жароҳатлар гирдобида ва уларнинг ҳар йилгидек оғриқли нуқтаси заҳира ўриндиғининг тор эканлигида. «Челси» юқори даражали марказий ярим ҳимоячига эҳтиёж сезаётган бўлса, «Ливерпуль»да Суаресдан кейин вазиятларга сўнгги нуқтани қўя оладиган форвард етишмаябди. «Манчестер Юнайтед»га таркиб борасида катта инқилоблар зарур бўлса, «Манчестер Сити» деярли бутун таркибини янгилаши лозим. Бугун шу ва бошқа ТОП Премьер-лига клубларининг камчиликлари борасида фикр юритамиз.

  • Киритилган сана: 27.04.2017 14:24. Ўқилди: 11 марта.
  • Адам Лаллана ҳақида қизиқарли фактлар

  • Бугунги мақоламиз орқали Англия терма жамоаси ва «Ливерпуль» клубининг маҳоратли футболчиси Адам Лалланага тегишли бўлган қизиқарли фактлар билан танишиб чиқамиз.

  • Киритилган сана: 25.04.2017 14:30. Ўқилди: 348 марта.
  • «Ливерпуль» рекорд даражадаги трансферни амалга ошириши керакми?

  • Xабарингиз бор, мавсум якунида агар «Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга кирита олса, клуб раҳбарлари жамоанинг келаси мавсумда таркибни муккамал даражага келтириши учун рекорд даражадаги сумма ажратишни ваъда қилди. 

    Бу пуллардан Юрген Клопп биринчи навбатда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга эътибор бермоқчи. Айни дамда бир қатор нашрлар «Саутгемптон» ҳимоячиси Виргил Ван Дейкни «Ливерпуль»га 50 миллион фунт эвазига ўтиши мумкинлиги ҳақида баёнот бераяпти. Лекин мазкур ҳимоячини Энфилдга олиб келиш осон бўлмаслиги табиий. Боиси, унга «мерсисайдликлар»дан ташқари «Челси», «Манчестер Сити» ва «Эвертон» клубларидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд. Шунинг учун ҳам Юрген Клопп отни эрта қамчилаш мақсадида, клуб раҳбариятидан голландиялик ҳимоячи учун таклиф юборишни сўрамоқда. 

    Бугун Liverpul.uz сайти Виргил Ван Дейк ҳақида қисқача мақола тайёрлади ва унинг клубга қай даражада қўшилиб кетиши ҳақида фикр юритади.

  • Киритилган сана: 22.04.2017 18:09. Ўқилди: 1064 марта.
  • Тактик таҳлил. Юрген Клопп учун «Б» режа

  • 2015-2016 йилги мавсум Юрген Клопп ва унинг жамоаси учун жуда ёрқин ўтди. Клуб мазмунли ўйинларни яна қайта намойиш этишни бошлади, энг муҳими - улар бир мавсумнинг ўзида иккита мусобоқанинг ҳал қилувчи раундида ўйнашди. Ундан ташқари Адам Лаллана ҳамда Роберто Фирмино тўла-тўкис жамоа ўйинига киришиб кетди.

    Ўтган ойнинг дастлабки кунларида "Ливерпуль" клуби учун бефарқ бўлмаган, унинг ривожи учун қўлидан келганча ҳаракат қиладиган Anfield Index нашри Юрген Клоппнинг баъзи ўйинлардаги бир xил тактикасига бироз ўзгартириш киритди ва бунда жамоанинг иккинчи таркибига бор эътиборини қаратишди. Ўша вақтда Ҳендерсон ва Лаллана жароҳат олишган, Мане эса сафда эди. Биз ҳам «Photoshop» ишлатмасдан, Садионинг ўрнига эксперимент қўллаётган Клоппнинг тактикасига ҳеч қандай ўзгартириш киритмадик. Яъни инглиз тилидаги мақола тўғридан-тўғри ўзбек тилига ўгирилди.

  • Киритилган сана: 17.04.2017 19:33. Ўқилди: 608 марта.
  • Жоэль Матипга тааллуқли қизиқарли фактлар

  • Бугун сизнинг эътиборингизга «Ливерпуль» жамоаси сафида ишончли ўйинлари билан мухлислар кўнглини овлай олган  камерунлик маҳоратли ҳимоячи Жоэль Матип ҳакида

    қизиқарли бўлган бтр қанча фактларни тақдим этамиз.

  • Киритилган сана: 12.04.2017 21:02. Ўқилди: 601 марта.
  • Мен энди сеники эмасман ёҳуд «Ливерпуль»ни афсусда қолдирган 7 юлдуз

  • Футболда баъзи бир жамоалар ўз мақсадлари йўлида кучли футболчиларни сотиб олишади, баъзилари эса ёш иқтидор эгаларини қидириб топиб, улардан фойда олиш билан шуғулланадилар. Футболчининг сотувидан тушган пуллар клуб ғазнасига фойда келтиради, бироқ бундан жамоа таркиби кучсизланиб қолиши ва ўз-ўзидан натижалар салбий тус олиши мумкин. Масалан, «Атлетико Мадрид» бир неча йиллар олдин ўзининг етакчиларини сотиб юбориб Испанияда ҳозиргидек мавқега эга эмасди. Бироқ Диего Симеоне келгач, клуб ўз етакчиларини сақлаб қола бошлади ва бугунга келиб «Атлетико» Европанинг гранд жамоаларидан ҳисобланади. «Боруссия Дортмунд» ҳам етакчиларга таянган ҳолда Чемпионлар Лигаси финалчисига айланди. Лекин финалдаги мағлубиятдан кейин клуб бирор бир шов-шув кўтара олмади. Боиси, улар ҳам бир қатор керакли футболчиларидан айрилди. Аммо Томас Тухель Дортмундга келиб, клуб сиёсатини бироз ўзгартирди. Натижада, «Боруссия» ҳам айни вақтда Европада кучли жамоалар сирасига киради.
     
    «Ливерпуль» қайта шаклланиш жараёнини секин-асталик билан ниҳоялаётган бир пайтда, жамоа етакчиларининг бир нечтаси бу клубни тарк этиб қолмоқда. Бу эса клубнинг чўққига чиқишига қаршилик қилиб келяпти. Liverpul.uz сайти шу муносабат билан клубнинг сўнгги йилларда жамоа таркибида муҳим рол ўйнаган футболчиларнинг нима сабабдан кетиб қолганлиги тўғрисида сўз юритади.
  • Киритилган сана: 08.04.2017 00:34. Ўқилди: 1336 марта.

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.