• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

Ҳасанали ота

Футбол сен учун ва сен билан

  • Карвон саройми бу?

  • Кимгадир ўзингни яқин тутсанг, унга дилингда борини тўкиб соласан. Урушиб тўкасан, қайғуриб тўкасан, овуниб тўкасан, хўрсиниб тўкасан. Ҳамдард қидирасан. Футболимизни ўйласам, ҳеч кимдан тасалли ё юмшоқ сўз кутмайман. Кўнглимга сиғмайди. Мендан ҳам буни кутманг.

    Ҳозир Фарҳодлар, Асқарлар, Сардорлар кўнглини ҳушлаб оиласи даврасида ором олаётгандир. Чин ишқибознинг ороми йўқ. Дарди чексиз. Йил бошида мен ҳам шундай аҳволдаман. Мен ҳам янги йилни байрам қилгим келади. Янги футбол мавсумидан умидвор бўлгим келади. Қандоқ қилай, Сизни ҳам, ўзимни ҳам алдай олмайман. Кўнглимга қил сиғмаяпти.  Келиним эшитсин деб, қизимни қаттиқ урушиб ёзмоқдаман. Ўз қизимга жон сўзим, саркаш сўзим оғир ботмайди-да. Эшитган қулоқ, агар у ақлга эгиз бўлса, ўзи хулоса чиқариб олар.

    Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли футболимиз аҳволидан ўзгача қайғуриб мақолалар ёзмоқда. “Футбол Эксресс”нинг №1-сонида унинг иккита мақоласини босиб чиқаришди. Бирида “Ўгай” лиганинг ҳаробатидан эзилиб ёзган бўлса, бошқасида ҳар ярим йилда клубларни қақшатадиган кўчманчиликдан зорланиб ёзган. Бу мақолаларни раҳбарият ўқимайди. Футболимиз ҳолатидан куюнмайди. Ушбу мақолаларга муносабат билдирмайди. Ё тасдиқлаб, ё инкор этиб кейинги сонда чиқиш қилмайди. Раҳбарият учун халқ билан мулоқат қилиш бегона нарса.

    КЎЧМАНЧИЛИК ДАВРИ БОШЛАНДИ
    Бундай шароитда Клуб мураббийлари, ҳусусан Сўғдиёна бош мураббийи Даврон Файзиев кабилар не машаққат билан қура бошлаган ўйин иморати ҳар ярим йилда ерпарчин бўлишини ўз кўзлари билан кўрмоқдалар. Улар кўриб турганини кўролмай, бунга кўниколмай, нима қиларини билолмай ҳайрон туришибди. Сарғайиб юришибди. Бундай шароитда Сўғдиёнада бултур янги ўйин шакл топа бошлаган эди. Бу йил шу ўйинчилар билан бирга бошлаган ишни давом эттириб, Бухоро, Қизилқумга ўхшаб четдан кучлироғини йиғиб келмасдан ҳам, бошқаларни шилмасдан ҳам мана шу ўйинини кучайтириб, танлаган ўйин тасвирини вояга етказиб ижод қилса, изланса бўлар эди. Кейинги йили уч йиллик меҳнатнинг натижасини ҳаммага кўрсата олар эди. Қарабсизки, Сўғдиёна ҳам Насафга ўхшаган мағзи тўқ, эртаси тайин жамоага айланармиди? Бундай дейишимга асос бор.

    Кўчманчилик клубларгаям, ўзбек футболигаям, футболчиларгаям катта зарар етказмоқда. Туркман миллий термасининг асосий ўйинчиси ҳисобланган Геворкян ярим йилдан бери янги жамоаси Локомотив ўйинига қўшилиб кета олмаяпти. Насафга қўшилиб ниҳоят яхши мураббийни кўрган, Шаҳбоз Эркиновнинг барча қирралари Рўзиқул Бердиев қўл остида очилади деб умид қилмоқдаман. Бунга вақт керак. Бир мавсум етмайди. Дунёнинг энг буюк футболчиси бўлган Родальду ҳам Реалга ўтиб, машҳур Моуриньё бошчилигида ўйнаб жамоага бир йилгача қўшилиб кета олмаганини, очилмаганини эсланг. Анчелотти келиб, юлдузлар ягана қилингач, Рональду очилган эди. Ўзимизга келсак, ҳар ярим ё ҳар бир йилда клубни алмаштирувчи футболчининг ўйини қайдан ўссин? Қайдан очилсин? Ҳар ярим йилда жамоа футболчилари буткул ўзгариб турса, мураббийнинг маҳорати қайдан ўссин? Ёки бизнинг футболчиларимизга ўсишнинг, маҳоратнинг кераги йўқми. Кўтарма пуллар  келиб турса бўлганими? Барибир совриндор бўла олишмайди. Пастга тушиб кетишмайди ҳам. Ўртада жонни койитмасдан юриш қулай-да. Шундайми? Бу аниқ гап.

    КАРВОН ЙЎЛСИЗ, ЎНГУ-СЎЛСИЗ ҚОЛМОҚДА  
    Ҳар ярим йилда содир бўладиган бундай кўчманчилик туфайли, яъни мураббий меҳнатини вайрон қиладиган “кўчки” туфайли Сўғдиёнанинг  эришган ютуқлари, ўйин иморати ҳар гал “лойга” қорилиб кетади, “лой” остида қолиб кетади. Бу ҳам аниқ гап. Футболчиларнинг 5сўм кўпроқ пул топайин деб изғиб юриш пойгаси бошланди. “Лойли” жой топиш илинжида тентираш бошланди. Баъзи бир клуб мураббийлари Еличичга ўхшаб, ҳар бир футболчи маҳоратини йил сайин ўстириб натижа кўрсатаётган бўлса, қолганлари ҳар бир чизиқ учун кўзига озгина кучлироқ кўринган янги ўйинчини четдан қидира бошлайди. Топганини кўтарма пуллар билан авраб олиб келади. Ўзиникини ҳайдайди. Кейин ярим йилдан сўнг, мураббийлик маҳорати кам эмасми, адашганини сезиб қолиб, ойлигини бермай, қарзини узмай уни ҳам ҳайдаб юборади. Ундан-да “кучлироғини” излайди. Йил сайин бундай “чархпалак” айлана беради. Айлана беради.

    Кўчманчиликдан нисбатан бойроқ бўлган воҳа клублари “фойда” кўриб қолса, водий клублари ҳар йили қурган жамоа ўйини ўша йилиёқ вайрон бўлганига чидаб, бир амаллаб кун кўриб юришибди. Бу ҳолатдан ўзбек футболи хонавайрон бўлмоқда. Абдулҳафиз (№1.7-бет) бундай ҳолатга футболчиларнинг шаҳсий манфаатини айбдор қилмоқда. Манимча, бу ноҳақ айблов. Ҳар бир футболчининг шаҳсий манфаатини оёқ ости қилган, унинг рўёбига тўсиқ қўйган, истеъдодни пулдорчилик лойига ботириб  футболдан кураш завқини олиб қўйган, инсонда инсоний талабларни ҳор қилиб қўйган бугунги футбол ҳўжалигимиз айбдордир, унда ҳукм сураётган боқимандалик тизими ва бу ҳолатни яратиб қўйган футболимизнинг танбал раҳбарияти айбдордир. Газетанинг ҳар бир сонида Абдулҳафиз зорланиб ёзади, Зафарлар, Қаҳрамонлар бош қотириб ёзишади, Ҳасанали-отангиз йиғламоқдан бери бўлиб, танқидни таҳлил қилиб эзилиб юради. Раҳбариятнинг парвойи фалак. Ит ҳуради, карвон ўта беради деганларидек ҳамма ҳеч нарсани кўрмагандек, без бўлиб тура беришади. Лекин ушбу футбол карвонимиз қаёққа кетяпти, ривожланиш стратегияси қандай? Бу саволлар билан раҳбариятнинг иши йўқ. Ҳеч ким билан мулоқатга киришмайди. Ҳеч кимнинг манфаатини ўйламайди. Ўзининг туб манфаатини ҳам тушиниб етмайди.

    Давоми бор...

  • Киритилган сана: 2016-05-17 11:24. Ўқилди: 1708 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

ZHM-Neftchi 19.05.2016 16:16
Отахон сизни жуда ҳурмат қиламан. Мақолаларингиз жуда савияли ўқиса одам зерикмайдиган, мушохада қиладиган, мақолалар. Лекин Ҳайрулла акани ҳам футболда ўз ўрни бор у киши йўқолиб қолганларида менга жуда қадри билинганди. Сизни ушбу мақолангизни Чемпион газетасида ҳам ўқидим. Битта нарса ёқмади. Ҳурмат қилган икки инсон бир бирига қарши ёзишмалар қилса, одам кимга ён босишни ҳам билмай қоларкан. Ёки сизларни ҳам бизнесменлар ўз домига тортиб олишдими?????? Тушунолмаяпман????????Умид қиламан, ишқилиб, эртага Ҳайрулла ака сизга қарши бирор нарса ёзиб чиқмасинлар.

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.