Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси
Mixail_An

Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

 

Гилам остидаги ахлат ёки мажлисда айтилмаган оғриқли нуқталар.

Киритилган сана: 2011-12-28 21:45

  Яқинда телевизорда бир фильм кўрдим. Унда кемада ҳалокатга учраган инсонларни қутқариш билан шуғулланувчи одамлар ҳаёти ва айнан уларни тарбияловчи мактаб хусусида гап боради. Шу мактабда ўқийдиган бир талаба, ўзининг машғулотларга чидамлилиги билан ҳамманинг эътиборини тортади. У музлаган сувда ҳам, сувнинг остида ҳам узоқ тура оларди. 
  Ҳаммани ўзига қарата олган бу йигитни эса бошқа нарса қизиқтириб қолган эди. Яъни ўзига устозлик қиладиган ва денгизлардаги кема ҳалокатларида 103 нафар одамни қутқариб қолиб, афсонага айланган инсондан ўзиб кетиш. 
  Кунлардан бир куни, ўша талаба ўзининг афсонага айланган устозидан “Денгизда қанча одамни қутқаргансиз”-деб сўраб қолади. “ Йигирма иккита ” дейди устоз. “ Қутқаролмаган одамларим сони йигирма иккита. Мен шуни санаганман холос”
  Мана, ЎФФ да ҳам йиллик ҳисобот мажлиси ўтказилди. Йил ғолибларига эътирозим йўқ. Уларнинг бари футболимиз учун катта ишлар қилишди. Аввало уларнинг ҳаммасига катта раҳмат. Мени бошқа масалалар қизиқтирди. Яъни йил охирида кўрилмаган муаммолар. Ҳамма гапларнинг фақат ютуқлар ҳақида эканлиги.
   
  Тан олиш керак, бу йил футболимиз учун омадли келиб, омадли якунланди. Йил бошида бош жамоамиз қитъада тўртинчи ўринни олди. Албатта Австралия билан бўлган ўйин ҳақида гапирмайман. Ҳозиргача ҳеч бир ўзбек буни ҳазм қила олмаяпти. Мана шунисига шукр. Бироқ саралашнинг кейинги ўйинларидан кейин, бош мураббийимизга бўлган ишонч ортди. Ҳозирча биринчи ўриндамиз.Олимпия терма жамоамиз ҳам Лондонннинг майсаларида, мадҳиямизни ижро этишларини тасаввур қилишни ҳам бошлаб юбордик насиб қилса. ОЧЛ даги ишларимиз юришмаган бўлса-да, ОФК кубогини ютдик.”Насаф” ҳаммамизга шундай тарихий ғалабани тақдим этди.Ҳакамларимиз ҳалқаро майдонларда жамоаларимиз чиқолмаган финалларни бошқариб юришибди.ОЧЛ да 3.5 та ўрин олдик. Умид қиламан-ки, “Нефтчи”нинг ғалабаси билан йўлланма сони 4 тага етади.Ўсмирларимиз ҳам Мексикада яхши ўйнашди. Янги саҳифа очишди футболимизда. Йил охирида Эрматов, Расулов ва Жепаров Осиёнинг энг яхшилари бўлишди.Булар ҳам катта ютуқ. Аммо...
  Мен бежизга юқоридаги фильмни келтирмадим. Нимагадир футболимиз раҳбари фақат ўша кинодагидек, қутқарилган 103 та йўловчи ҳақида гапиргандек бўлди холос. Қутқарилмаган 22 та инсон, яъни ўша кино қахрамони айтганидек эришолмаган нарсалар сарҳисоб қилинмаган.
   
  Мираброр Зуфаровични билмаган кўр бўлади. У инсоннинг ҳаркатлари билан шу кунларга етишдик. Футболимизда сезиларли ўзгаришлар қилди. Аммо айрим камчиликлар бор-ки, бунисини ёзмасак бўлмайди.Демак кетдик.
1. ФИФА тортиб олган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Айримлар бу мусобақни ўтказишимиз эълон қилинганда : “Шуям мусобақами” деганди. Аслида ҳамма нарса мана шунақа кичикроқ нарсалардан бошланади. Ёки ҳеч кўрганмисиз, милицияга янги ишга кирган ёш йигитга бир ҳафтадаёқ “майор” унвони берилганини? Яъни ҳамма нарса вақт ўтиши ва тажрибалар ошиши билан, мева бера бошлайди.Албатта хурсанд бўлдим кўпчилик қатори бу хабардан ўшанда. Биз энди жаҳонда ҳам, футбол ҳақида баландроқ гапиришимиз мумкин.  
  Аммо яқинда газетада ўқиб ҳайратда қолдим. Мундиал мезбонлиги биздан олиб қўйилибди?! Японларга берилибди мезбонлик! Ҳаммаси тушунарли эди . Демак тайёргарликдан кўнгил тўлмаган. Инфратузилмамиз қониқтирмаган уларни.

Тасаввур қилинг, дўконингизга ишчи олгансиз ва уни қўли эгрироқ чиқиб қолди. Уни ишдан ҳайдайсиз. Кейин ёнингиздаги дўкондагилар сиздан нега у йигитнинг ишга келмай қўйганини сўрашса, минг бир баҳона қилиб, дейлик сиз берган маош уни қониқтирмаётганини ёки унинг бошқа яхшироқ иш топганини айтиб уни ёмон кўрсатмасликка ҳаракат қилсангиз ҳам, барибир қўшни дўкондагилар ишонишмайди. “Бир гап бор бўлмаса ишлан бўшатмасди” дейишади улар. Худди шунга ўхшаб, ҳаммаси равшан бошқа вилоятлардаги шароитлар ФИФАни қониқтирмаган. Тошкентдаги беш юлдузли меҳмонхоналар ўша мундиал ўтказилиши мўлжалланган бошқа жойларда етарлича эмас. Бошқа қулайликлар билан ҳам фақат пойтахт мақтана олади. Стадионлар борасида ҳам мана шу.
  Бир ойлик ҳарбий хизматга кетаётган кунимиз эди. Андижоннинг барча туманларидан келган йигитлар йиғилганмиз. Лекин қайсидир тумандаги 24 та боланинг комиссияга олиб борган тиббий кўрик варақалари етарлича эмас деб топилиб, ўша 24 та бола ҳарбий хизматга яроқсиз, ҳужжатлар тўла эмас деб қайтарилди. Қайтиб кетаётган йигитлар роса кулиб кетишарди. Буни кўрган бир майор унвонли ҳарбий уларга шундай деди: “Ўзларинг “негодний” деган тамға олиб кетаяпсанлар-у, яна хурсандлигингга ўлайми”.
  Хуллас, катта йўлга олиб чиқувчи кичик йўлимиз беркилиб қолди. Биз эса чапак чалиб ўтирибмиз. Мажлисда бу нарса эсланмадиям. Бу воқеа худди Иорданияни енгиб осмонларда учган йигитларимизни, рогаткада “оптом” уриб туширган Австралия билан ўйинга ўхшатиб юборди. Ҳамма ютуқларимизга соя солди.
   
  Чили 1962 йилги мундиалга мезбонлик қилган. Ўша мусобақадан олдин, у ерда қаттиқ зилзила содир бўлиб, ҳамма нарса вайрон бўлганди. Ўшанда ФИФА мезбонликни бошқа давлатларга бермоқчи бўлганди, аммо битта гап уларни карахт қилган ва мезбонлик Жанубий Америкаликларда қолган. Чилилик бир инсон шундай деган экан : “Бу зилзила биздан уйларимизни, аёлларимизни ва болаларимизни, яъни кўп нарсамизни тортиб олди. Илтимос қиламан, энди сизлар охиргисини ҳам тортиб олманглар”. Кейин бутун халқ оёққа туради ва мисли кўрилмаган тарзда Чили тезда қайта тикланиб, мусобақани чиройли қилиб ўтказиб беради.  
  Ўзбекистондек тинч, жаннатмакон, шундай катта имкониятларга эга юртимиз бўла туриб, мезбонликни қўлдан чиқарсак. ЎФФ мажлисидаги миллиардларни стадионларни тезроқ қуришга ажратса бўлмасмиди? Иш кучи ҳам муаммо эмас. Ватан шаъни учун ким ёрдам бермайди? Ахир бир вақтлар, Фарғона каналини 45 кунда ковлаб ташлаган ҳам ўзимизнинг ўзбеклар эди-ку! 
2 Тақвим.Ҳар йилги муаммо. Бир қарасанг битта клубимиз Ўзбекистон кубогининг финалига чиқиб рақибини кутаётган бўлса, иккинчи клуб энди чорак финалда ўйнаб ярим финалга ҳаракат қилаётган бўлади. Зўр-а? Ёки чемпионатнинг биринчи даврасидан кейин, ёки мавсум тугагандан кейин қолиб кетган ўйинлар ўйналадимией.Ҳатто бир марта қолдирилган учрашув яна бир марта қолдирилаверади. Бунақаси ҳатто Қирғизистон чемпионатида ҳам бўлмаса керак.

Зафар Имом хўжаев бекорга ўз кўрсатувида суҳбатдошини бопламаганди. “Нимага “Насаф”нинг ОФК кубогидаги ярим финал ва финалдаги ўйинлари куни тақвимда инобатга олинмаган, ё қаршиликларнинг шу ергача келишларига ишонмаганмидингиз” ?деб тузлаб қўйганди ўшанда Зафар ака. 
  Ростдан ҳам тақвим тузиш шунчалик қийинми? Ёки ҳақиқатданда улар клубларимизга ишонишмас эканми? Бунисига ҳайронман. Аммо қачон қарама ё термамизда ўйнайдиган ёки клубларимизнинг ҳалқаро майдондаги ўйинлари деб тақвим ўзгараверади. Сабаб аниқ.“Бунёдкор” ёки “ Пахтакор”нинг 4 нафардан ортиқ аъзоси терма жамоамизда ўйнагани учун, уларнинг ўйини шартта кўчирилади қўяди. Шуни эрта ўйлаб кўришмайдида тақвим тузарлар. 

3 Ўйинлар вақти. Аввалги муаммо. Ёдимда бор “Пахтакор”да Писарев, Акопянц, Бугало, Ширшовлар ўйнаган йили жамоа Андижонга келганди. Ўйин соат кечаси 22-00 да тугаганди. Ҳамма ишдан чарчаганлар бемалол ўйинни кўрганди. Ҳозир умуман унақа эмас. Биргина “Бунёдкор” ва “Насаф”нинг ўйинлари кечки пайт холос. Қолган ҳамма ўйинлар офтобда бошланади. Шу ҳақидаги гаплар қани мажлисда? Футбол халқ учун дейилади. Ҳеч тасавур қила оласизми, “Олмалиқ”нинг уйида “Насаф” билан соат 20 -00 да ўйинни бошлаганини? Балки ёритгичлар ишмасдир. Аммо қани унда ўша ПФЛ? Ёки бунинг нимаси ПФЛ? Наманганними, Андижонними, Фарғонаними қаранг бошқа вилоятлардаям фақат кундуз куни ўйин. Яна футбол халқ учун ўйналармиш.

4 Ўзбекистон кубоги финали. Доим Тошкентда. Футбол оммавийлиги деб бошқа жойларда ҳам ўтказса нима қиларкин? Йўқ, бизда доим пойтахтда ўтказилади. Бу йилги финалдан кейин анча гап-сўзлар бўлди. Ҳар йили таклиф қилади мухлислар бошқа жойда ўтказишни, аммо осонгина пойтахтда ўтказилиб қўйилаверади. Ҳеч кимга керак эмас чиқим. Осонгина Тошкентда ўтказади, кубокни топширади. Қандай осон-а? 
  Финал ҳар йили қайсидир вилоятда ўтказилса буни нимаси ёмон? Дейлик бир йили Фарғонада, кейинги йили Самарқандда, яна бир йилдан сўнг Қашқадарёда, кейин Андижонда ва ҳоказо. Шу билан кубокка бўлган эътибор ўзгарарди. Масалан, “Навбаҳор” финалга чиқди ва ўша йили финал Наманганда бўлиб ўтиши керак эди. Ҳал қилувчи ўйинда “Пахтакор” билан ўйнаши керак. Стадионда ажойиб муҳитни кўра оламиз назаримда. Мана шу масалани ҳам амалга ошириши керак футболимиз раҳбарлари.
   
5 Майдонларни қўйиб турайлик, аксарият жамоаларимизнинг ўйинчилари ҳар турда, ҳар – хил рақамли либосларда майдонга тушади. Баъзиларни суриштирсанг, форма муаммо дейишадимией. 3 млрд сўм бюджети бўлиши шарт бўлган клублардаги муаммони қаранг.
  Қозоғистонда бу нарса йўлга қўйилган, бизда эса йўқ.. Мана шу масалани ўтган йили ҳал қилишга ваъда беришган, аммо ҳозирча ҳеч қанақа гап йўқ.
 
  Хуллас, муаммоларимиз етарлича вазифамиз эса ундан қочиб эмас,айнан у билан юзлашиб, уни бартараф этишдир. Йил охиридаги йиғилишларда футболимизнинг фақат яхши томонларини гапириб, ёмонини яшириш, бу худди уйни йиғиштираётган одамнинг ахлатларни гилам остига ёки сандиқлар тагига тиқиб, уйни покиза кўрсатиб олқиш олишига ўхшайди. Аслида, уй ивирсиқ тураверади,аммо одамлар кўзига чиройли кўринади. Лекин эртага бир иш билан сандиқлар олинса, ювиш учун гиламларни кўтарсагу остидан ахлат чиқиб турса, бундан ёмони йўқ. Албатта муаммо доим хунук кўринади. Лекин ўша “гилам остидаги ахлатини” тозалаган давлатларгина доимий мундиалларда юрибди.
  Мен ҳам оддий мухлисман, мундиалларга чиқишимизни ва унда оддий саёҳатчи бўлмаслигимизни ҳоҳлайман. Йил охирида бунақа гапларни ёзганим учун маъзур тутасиз мени ўқийдиган инсонлар. Аммо мен кўрган фильмдаги денгизда, кема ҳалокатларида 100 дан зиёд инсонни қутқарган, аммо бу билан фахрланмай, аксинча қутқаролмаган 22 та инсонни ўйлаб юрадиган буюк қахрамоннинг гаплари, ҳозиргача кўз олдимдан ёзилиб ўтаётгандек. Модоми-ки, буюк футбол давлатига айланиш учун ҳаркат қилар эканмиз, футболимиз ютуқлари олдида, камчиликларимизни ва бу йил бой берилган мундиал мезбонлигига ўхшаган оғриқли нуқталарни, йил охирида таҳлил қилиб чиқишимиз шарт. Чунки гилам остидаги ахлат, барибир бир куни чиқиб қолади. Ахлатни эса ўзимиз кўриб олиб ташлашимиз керак, бўлмасам уйимизни ремонт қилишга келган усталар уйни бўшатиш чоғида гиламни олишганда, кўпгина бўлиб чиқиб қолади. Ана шундан уятли нарса йўқ.  


ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

BOTIR_Z 2012-01-09 20:13:01
Хар 40 кунда битта макола чикса хам хурсанд буладиган ахволда колдик. Шу маколани ёзаётганингда уз журналистикангиз кандай ахволда эканлигини уйлаб курмадингизми

sirojiddin0010 2011-12-30 14:12:33
яхши...муаллифга гап йук..огрикли нукталаримизни кутарибсиз...лекин узбек футболи учун фойдаси булармикин бу гапларни ...???..ёки тошга ёккан ёмгирдек навбатдаги курук гапга айланиб колармикин..???..ПФЛни бутунлай таркатиб юбориш керак назаримда...ёки Фарход Магометовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш керак.......

volume 2011-12-29 22:05:07
Дуст ачитиб гапирар..

realpul 2011-12-29 18:05:34
Чилини укиб куздан беихтиёр ёш чикиб кетди. Омад.

Begali 2011-12-29 15:39:47
Блогни ёпиб куямиз деганни таъсири бу))))
Маладес Акмал!

Barlos 2011-12-29 14:36:54
яхши...

rasi_server 2011-12-29 13:30:15
malades zo'r yozilgan nima faqat poytaxtmi lekin qachongacha

Messi_1993 2011-12-29 10:25:31
Зафар Имом хўжаев бекорга ўз кўрсатувида суҳбатдошини бопламаганди. “Нимага “Насаф”нинг ОФК кубогидаги ярим финал ва финалдаги ўйинлари куни тақвимда инобатга олинмаган, ё қаршиликларнинг шу ергача келишларига ишонмаганмидингиз” ?деб тузлаб қўйганди ўшанда Зафар ака.
--------------------------------------
сиз хам бунда яхши урганибсиз макола зур чикибти сиз хам рахбарларни ёммон тузлабсиз лекин койил

sanches9 2011-12-29 09:43:08
Ха жуда тугри ёзилган. Хакикатда килиниши кере булган ишлар талайгина,аммо рахбарларимиз хали хамон мактаниш билан овора !

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Arsen_Wenger
«Тўпчилар»

BARSA_MESSI
Мухлис нигоҳи

Coolman&KvarTeT
«Аристократлар»

Elgamo & Barsa_Messi
Каталония ифтиxори

EL_MADRIDISTA_ & MASKA
XX-асрнинг энг яхши клуби

JEKI_CHAN
Қуда тараф

Mixail_An
Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

MR ERGASHEV
Пахтакорим - фахрим...

NEVER_WALK_ALONE
«Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан»

OdiljonK
Ўзбек трансфермаркети

WALKMAN & SONYERICSSON
Шаҳарда «Қизиллар»!

YURGEN_GEDE
«Футболимиз»

Алексей Глазунов
Футбол и жизнь

Бобур Мирзо
Полимонолог

Ёқубжон Бобожонов
Биз бир жамоамиз!

Зафар Қосимов
Футбол сўқмоқларида ...

Норбек Ниёзов
«Арена»

Озоджон Ҳамраев
«Милан» - Италия футболи афсонаси!

Олимхўжа Бўронов
Футбол ҳалоллик ва профессионалликни талаб қилади

Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари

Рустам Қўчқоров
2x2=4

Тоҳир Қобилов
Ўзбек ва жаҳон спорти

Тошкентий
Фусункор футбол

Усмон Ибодов
Кўҳна шаҳарнинг 50 ёшли футболи

Фурқат
Футбол - бу бор йўғи бир ўйин

Хушнуд Худайбердиев
Викториналар, беллашувлар

Шуҳратбек Парпиев
3-тайм: 10 дақиқа

«Чемпион» ҳакам
Сиз ҳакамсиз ...

«Чемпион» саволи
«Чемпион» мунозара

«Чемпион» фото
Сурат тилга кирганда ...




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

БОЛЬШЕ ПОКАЗЫВАТЬ »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX