Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси
MR ERGASHEV

Пахтакорим - фахрим...

 

Деян Журжевич: "Хали хеч нарса хал бўлмаган" (ФОТО)

Киритилган сана: 2012-04-16 12:19

Хозирда Қатар пойтахти Дохада бўлиб турган “Пахтакор” жамоаси, клуб расмий сайтида хабар бериб ўтилганидек дастлабки машғулотларни ўтқазишга улгурди.


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари бирлашайлик!

Киритилган сана: 2012-04-03 13:26

"Пахтакор" жамоасининг мухлислари нафақат Тошкентда балки бутун Ўзбекистонда кўплаб топилади десак, муболаға қилмаган бўламиз.


батафсил »


Темур Жўраев балиқ овини "Пахтакор" ўйинидан устун қўйди

Киритилган сана: 2012-03-27 10:21

Маълум бир муддат ўз фаолиятини тўхтатиб турган 12-sektor.uz "Пахтакор" фан клуби сайти яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ўз услуби эга, кўп маротаба футболчилардан эксклюзив суҳбатларни уштрадиган фан клуб сайти "Олмалиқ" билан бўлган ўйиндан сўнг ажойиб хабарни фотофакт билан мухлислар эътиборига хавола этди. Бу кўпчилик учун қизиқ бўлишини хисобга олиб, ушбу сайтдаги "Пахтакор" блогида 12-sektor.uz даги мақолани тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.


батафсил »


Деградация

Киритилган сана: 2012-03-21 14:13

-Хўжайининг қандай?
-Хўжайним қандайдигини, бу хўжайиним ишдан кетиб, янгиси келгандан кейин айтаман.
Ха, шундай дўстлар! Бугунги Наврўз байрамингиз муборак! ОЧЛда қатнашаётган “Пахтакор”дан бошқа жамоаларимиз ўз мухлисларига байрам шукуҳини тақдим эта олишда, лекин Журжевич бошчилигидаги бизнинг “шерлар” бу ишни эплай олишмади.


батафсил »


ШАРМАНДА (+Фото)

Киритилган сана: 2012-03-07 14:15

Тўғриси бундан бошқа сарловҳа топа олмадим. Кечаги “Пахтакор”нинг ўйинини бошқача ифодалаш мумкунамас. Менга бу гаплани омма олдида ёзиш у ёқда турсин у-бу кимга “Пахтакор” “ШАР-МАН-ДА” деб айтиш жудаям оғир. Лекин, мажбурман! Яна, кейинги баҳсларда бу ўйин бўладиган бўса...


батафсил »


Эртага Осиё "шерлари" баҳси (ФОТО)

Киритилган сана: 2012-03-05 18:53

Хабарингиз бор эртага севимли жамоамиз “Пахтакор” Сауди Арабистонида ОЧЛдаги илк ўйинини “Ал-Иттиҳод” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйиннинг қадри қиммати иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим.


батафсил »


Сих куймайди, кабобчи???

Киритилган сана: 2012-02-16 12:51

Барчамизга маълумки хозирда барча жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарликнинг авжига чиққан махали. “Пахтакор” ҳам ўқув йиғин машғулотларини ўтказмоқда,  Туркиядаги йиғинлардан сўнг хозирда Деян Журжевич бошчилигидаги “шерлар” Тошкентда мавсумга тайёргарлик кўришмоқда.


батафсил »


Хотира турнири, "дўстлар" ва дўстлар...

Киритилган сана: 2012-02-02 18:33

Кеча, Туркияда ўқув йиғин машғулотларини олиб бораётган “Пахтакор”, Аҳмад хожи Қодиров турнирдаги иштрокига якун ясади. Хар қандай мухлис, ҳоҳ у ўртоқлик ўйинин бўлсин, ҳоҳ тижорий турнир ўз севимли жамоасидан фақат ғалабани кутади. Биз ҳам “Металист” билан ўйиндан кейин, “шерлар”ни финалга чиқишини хохлаган эдик. Афсус... Финалга чиқиш учун имконият бор бўлган жойда Бокунинг “Нефтчи”сидан 3:0 ҳисобидаги мағлубиятга учраган жамоамиз, камида 75000 АҚШ долларидан мосуво юўлди. Энди, Пахтакорчилар, Туркияда 9-февральга қадар  ўқув йиғин машғулотларини давом эттиришади.


батафсил »


"Пахтакор"нинг халқаро турнирдаги иштроки

Киритилган сана: 2012-01-31 18:27

Хабарингиз бор кеча севимли жамоамиз “Пахтакор”, Аҳмад хожи Қодиров хотирасига бағишлаб Туркияда ўтказилаётган мусобақанинг 2-турида иштрок этди. "Металлист" билан ўйиннинг асосий дақиқасида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этиб, пенальтилар сериясида ғолиб бўлди.


батафсил »


Видеолавҳадан, фоторепортаж!

Киритилган сана: 2012-01-11 20:05

Хабарингиз бор, севимли жамоамиз “Пахтакор” янги мураббий билан Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтқазмоқда. Бугун, «Пахтакор»нинг расмий веб-канал ишга тушганлиги хақидаги хабарни ўқиб, дарҳол mytube.uz сфйтига ташриф буюриб, сайтга жойланган видеоларни кўриб чиқдим. Ушбу сайтга телефон орқали кирадиган мухлислар кўплиги сабабли,  шунингдек, баъзиларда видеони кўришда қийинчиликлар юзага келиши мумкунлигини ҳисобга олиб ушбу видеоларни қисқача шарҳлаб, эътиборга молик жойларини фото шаклида жойлашга қарор қилдим.


батафсил »


Дўппи кийган "Анжи" юлдузлари (ФОТО)

Киритилган сана: 2011-12-26 16:01

2011-йил якунида собиқ Пахтакорчи Одил Аҳмедов тўп сураётган "Анжи" жамоаси матбуот хизмати клуб хаётининг кадр ортида қолиб кетган расмларни оммага тақдим қилди.


батафсил »


Янги лойиҳа: Ортга назар. "Пахтакор"нинг ОЧЛ-2002 даги иштироки!

Киритилган сана: 2011-12-23 14:07

Йил якунланмоқда, 2011-йилги футбол мавсуми ҳам ўз поёнига етиб бўлди. Севимли жамоамиз “Пахтакор” учун бу йилги мавсум ўртача бўлди деб айтиб ўтишимиз мумкин. Бу йил асосан ёшлардан таркиб топган жамоаниннг шакллантириш йили бўлди деб ҳисобласак бўлаверади. Кейинги йили селкция ишларини яхши олиб бориб, рақобат учун 3-4 та тажрибали ва энг асосийси кучли футболчиларни жамоага жалб қилинса бемалол бу йилги натижаларни яхшиласа бўлади. Шунингдек, хали бош мураббий масаласи ҳам очиқ турибди. Хозирги сизларга баён этмоқчи бўган мақолам бу хақда эмас.


батафсил »


Пахтакор ФАН-клуби: йил якунлари ёхуд мавсумга ўзига хос хотима (Фото)

Киритилган сана: 2011-12-12 13:39

Кеча, 11-декабр якшанба куни «Пахтакор» фан клуби ташаббуси билан, «Пахтакор»  мухлислари учун йил якунларига бағишлаб, “Тинчлик” ресторанида банкет ташкиллаштирилди. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, "Пахтакор" фан клуби бу борада хам биринчи бўлган, бу каби тадбир мана 3 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Кўтаринки ва қизиқарли руҳда ўтган 2011-йил якунидаги учрашув кўпчиликда илиқ таъсурот қолдирди. Айниқса, кечага футболчилар Ўзбекистон кубоги билан ташриф буюришлари нур устига аъло нур бўлди. Хонандалар ва элга таниқли бўлган актерларнинг ташрифи базмни янада кўтаринки руҳда ўтишига замин яратди.
Пахтакор мухлислари мамлакат кубоги, кечага ташриф буюрган севимли футболчилари хамда эл суйган санъаткорлар билан эсталик учун суръатларга тушишди.


батафсил »


ОЧЛ 2012

Киритилган сана: 2011-12-06 19:44

Хабарингиз бор бугун Куала-Лумпурда Осиё клублари учун ОЧЛ ва ОФК кубоги баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Севимли жамоамиз “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида “В” гуруҳидан ўрин олди ва Саудия Арабистони, Қатар, БАА вакиллари билан кейинги босқичга чиқиш масаласини хал қилиш учун баҳс олиб боради. Мен хозир “Пахтакор”нинг рақиблари хақида кенгроқ маълумот бериб ўтмоқчиман.


батафсил »


"Пахтакор" тўғри йўлдан бормоқда!

Киритилган сана: 2011-12-01 16:06

Жорий йилги футбол мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳозирда мавсум сарҳисоби айни қизиган палла! Мамлакатимиздаги футболга ихтисослашган турли хил сайтларда 20-миллий биринчилигимиз, турли ёшдаги терма жамоаларимизга оид қизиқарли фактлар, рақамлар, клублар қайд этган натижалар, футболчилар билан боғлиқ ҳар хил статистик маълумотлар, эътиборга молик кўрсаткичлар бериб борилмоқда. Ҳадемай, йилнинг "энг, энг, энг"ларини ҳам билиб оламиз.


батафсил »


11-кубок муборак!

Киритилган сана: 2011-11-13 21:02

Бугун мен учун жудаям тиғиз ва энг асосийси омадли кун бўлди. Бугунги кунинг тиғиз югур-югур ўтганлиги бу блог аудиторияси учун эмас, асосийси бугунги кун жонажон жамоамиз “Пахтакор” ғалаба қозонди. Мана буниси асосийси!


Барча “Пахтакор” мухлисларини, умуман“Пахтакор” жамоасига бефарқ бўлмаган хамма-хаммани бугунги ғалаба билан ТАБРИКЛИМАН!


батафсил »


Пахтакор ФАН клуби: Мавсумни юқори нотада якунлашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Киритилган сана: 2011-11-12 18:08


Маълумки, эртага Ўзбекистон кубоги финал беллашуви бўлиб ўтади. "Пахтакор" Марказий стадионида жорий йил финалчилари Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Пахтакор" клублари саф тортади. ПФЛ шарофати билан бошқа жамоаларимиз мавсумни якунлаб, қишки таътилга чиққан бир паллада, юқоридаги жамоалар ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Учрашув аҳамияти ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Ҳар икки жамоанинг футбол мавсумини юқори чўққида якунлашга бўлган интилиши учрашувга бўлган қизиқиш жудаям катта эканлигини исботлаб турибди.



батафсил »


Кубок финалига бағишланган ҳазиломуз шеър

Киритилган сана: 2011-11-12 18:00


батафсил »


2х2=4, Беш ЭМАС!

Киритилган сана: 2011-11-02 11:22

Бугун, турли интернет нашрларида, кечаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманидаги Пахтакор вице президентининг савол жавобларидаги «Пахтакор» келаси мавсумда ОЧЛда қатнашади-деган сўзини сарловҳа қилиб чиқарилган хабарлар остида ўзига хос баҳсларга сабаб бўлмоқда.


батафсил »


Анапа халкаро турнирининг 2 карра голиблари такдирланди

Киритилган сана: 2011-10-19 16:53


батафсил »


Кахи Махарадзе ва Иракли Климиашвили ой лауреатлари

Киритилган сана: 2011-10-19 16:23

18-октябрь куни "Пахтакор" Марказий стадионида мамлакат кубоги ярим финал беллашвининг жавоб учрашуви бўлиб утди. Унда маҳаллий "Пахтакор" жамоаси Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилди. Ёдингизда бўлса, Ғузордаги дастлабки баҳсда 1:1 хисобидаги дуранг натижа қайд этилган эди. 


батафсил »


"Навбахор"-"Пахтакор" 2:0 ёхуд Косонсойдаги "мехмондустлик" хакида

Киритилган сана: 2011-10-15 22:39

"Пахтакор"нинг чемпионатдаги колдирилган учрашуви бир канча узига хос жихатлари билан ёдда колди.


батафсил »


Эшиттингларми бугун "Пахтакор" ютқазибди!

Киритилган сана: 2011-10-14 19:36

Эшиттингларми, бугун "Пахтакор" маглуб булибди. Йўўўғеее...  Тағин 2:0 га. Росттанми??? Охирги маротаба қачон 2:0 га ютқазган эди? Эслолмайман. Бу микроблогдаги ёзишмалар. Батафсил янада пастроқда.


батафсил »


"ПАХТАКОР" мухлислари "АВГУСТ ва СЕНТЯБР ойларининг энг яхши футболчиси"ни аниқлайди

Киритилган сана: 2011-10-02 12:23

"Пахтакор" мухлислари диққатига!


батафсил »


Узбекистон кубоги.1/2 финал. "Шўртан" VS "Пахтакор". Таҳлилий превью

Киритилган сана: 2011-09-28 14:13

Шу кунларда Қашқадарё вилоятида футбол кайфияти юқори даражада десак муболаға қилмаган бўламиз. Куни кеча мамлакатимиз футбол мухлислари Қаршида ОФК кубоги чорак финал жавоб учрашувини кузатди. 120 дақиқа мобайнида мухлисларни таҳликада ушлаб турган А.Демъяненко шогирдлари, якунда футбол лотериясида Таиланд жамоаси "Чонбури" клубини борт ортида қолдириб, ярим финалга йўлланма олди.


батафсил »


Голландча инқироз?!

Киритилган сана: 2011-09-26 13:31

Институтда ўқиб юрган пайтларимда уша пайтда жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг бошланаётган пайтлари эди. Шу мавзуда лекция ўқиётган профессор: “хеч қачон бир хил типдаги товар/маҳсулотга боғланиб қолиш керак эмас”- деган жумлани айтиб ўтиб, Голландияда “лола инқирози”-деб ном олган инқирозни мисол тариқасида келтириб ўтган эди. Оммавий равишда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашиш ўзини оқламаслиги тушунтириб берган устозимиз, бизга “Диверсификация”-иборасини мазмунини ҳам ёритиб берган эди.


батафсил »


Ким қандай харакат қилди + Фото

Киритилган сана: 2011-09-07 15:11

Кеча ўйинни кўргандирсиз. Яхши ўйин бўлди. Япон сайтлари орқали кечаги ўйин фотоларини топиб сиз балан баҳам кўришни жоиз топдим. Билмадим, ғалаба қозонишни хаддан ташқари кўп хохлаворганимиз учунми, ўйинни стадионда кузатганим учунми, Япония билан ўйинни қаттиқ хаяжонда томоша қилдим. Шунга қарамасдан кечаги футболчиларни 10 баллик системада баҳолаб, ихоҳларни расмга билдирилган таг сўзлар орқали эътиборингизга хавола этмоқчиман. Ўйинни бевосита стадиондан, такрорларсиз кўрганим сабаб, нохолислик бўлмасин деб,  футболчиларга балл қўйишда маил агентдаги дўстларимиз фикри билан танишиб (Балл қўйишда ўта оптимист 14 та ўйинчидан 9 тасига 8 баллдан пастини қўймаган ва ўта песимист 4 та ўйинчига 2-3 балллар қўйганлар ҳам бўлди). Хуллас, ўртача баҳони хукмингизга хавола қиламиз. 


батафсил »


Мики Хасегава: Япониянинг ҳимоясидан хавотирдаман

Киритилган сана: 2011-09-05 09:14

Анча кунлар олдин Facebook ижтимоий тармоғидаЯпониялик Мики Хасегава исмли футбол ишқибози билан танишганидим. ЖЧга ташланган қуръадан сўнг, Япония билан бир гуруҳга тушганимиз аён бўлгандан кейин, Мики билан жуда кўп мулоқот қиладиган бўлдик. Пайти келганда шуни айтишим мумкунки uff.uz сайтида Ўзбекистон бўйича биринчи бўлиб,  Хонданинг жароҳат олиши ва КХДР билан ўйин тайфун сабаб қолдирилиши мумкин эканлигидаги хабарлар, хатто хорижий сайтлардан олдин тарқалишида Микининг хизматлари катта бўлди.


батафсил »


Дерби хақида узун микроблог

Киритилган сана: 2011-08-22 12:31

Кечаги Тошкент Дербисини кўргандирсиз. Севимли жамоамизнинг аламли мағлубияти.  Кеча “Пахтакор” бутун ўйин давомида устунлик қилди. Тўпни “Бунёдкор”га нисбатан кўпроқ назорат қилди. Хавфли вазиятлар, жарима тўпларни ҳам кўп тепди. Лекин, ўйин сўнгида мағлубиятга учради. “Бунёдкор”, “Шерлар”нинг хар бир хужумини ўзига ишонч билан қайтариб ўйин тизгинини ўз назоратида ушлади. Хар 15 дақиқада, беш-олтита “Пахтакор”нинг самрасиз хужумидан, “Бунёдкор”нинг битта-иккита ҳужуми хавфли кўриниш олди. Бунга сабаб, “Қалдирғочлар” химояда зич ва кўпчилик бўлиб ўйнашганлиги учун кўп бора “Пахтакор” жарима майдончаси ичига кирмасдан зарба беришган бўлишса, “Бунёдкор”нинг хавфли вазиятлари жарима майдончаси ичида бўлганлиги сабаб бўлгандир.


батафсил »


"Тошкент дербиси - 2". Ким қандай фикрда? 2-қисм

Киритилган сана: 2011-08-21 10:56

Бугун мухлису мутахассислар қизиқишида бўлган "Тошкент дербиси"нинг футбол тили билан айтганда жорий мавсумдаги "2-тайми" бўлиб ўтади.


батафсил »


"Тошкент дербиси - 2". Ким қандай фикрда? 1-қисм

Киритилган сана: 2011-08-21 10:38

Бугун мухлису мутахассислар қизиқишида бўлган "Тошкент дербиси"нинг футбол тили билан айтганда жорий мавсумдаги "2-тайми" бўлиб ўтади. "ЖАР" стадионида "қалдирғочлар" "шерлар"ни қабул қилади.


батафсил »


Эртага "Тошкент дербиси-2" бўлиб ўтади

Киритилган сана: 2011-08-20 10:32

20-21 август кунлари, мамлакатимизда чемпионатимизнинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур турда мухлислар бир йўла 2 та дерби гувоҳига айланади.


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари диққатига: "Тошкент дербиси-2"га тайёрланамиз!

Киритилган сана: 2011-08-19 13:18

Маълумки, "Пахтакор" жамоаси чемпионатдаги навбатдаги учрашувни 21 август (якшанба) куни ўтказади. Шу куни "шерлар" Ўзбекистон чемпионати доирасидан ўрин олган 17-турнинг марказий беллашувида, принципиал рақиб "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўлади.


батафсил »


"Пахтакор" ФАН-клуби: А.Холмуродов ИЮЛЬ ойининг тенгсизи!

Киритилган сана: 2011-08-15 13:27

13 август куни миллий чемпионатимизнинг навбатдаги 16-туридан ўрин олган "Пахтакор"-"Шўртан" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Охирги пайтларда Ғузорликларнинг "шерлар"га яхшигина рақобат кўрсатаётганлиги ҳам кўпчиликка аён.


батафсил »


32 йиллик қайғу ёҳуд "Пахтакор-79"ни ёд айлаб...

Киритилган сана: 2011-08-11 09:17

Ўзбек футболи тарихида август ойининг 11-санаси ўзгача бир энтикиш ва маъюслик билан хотирланади. Айнан шу куни ўзбек футболининг довруғ қозонишига асос бўлган, кўплаб болакайларнинг футболни касб сифатида танлашга мажбур қилган, юртимизнинг футболдаги энг қадрли овунчоғи ва миллат кўзгуси бўлган "Пахтакор-79" жамоаси авиаҳалокат туфайли ҳалок бўлган.


батафсил »


"Арслонлар" VS "Шерлар" ёҳуд кўҳна Самарқандга ташриф

Киритилган сана: 2011-08-05 11:00

Ҳаш-паш дегунча 2-давра ўйинлари ҳам бошланиб, бир-бирига уланиб кетмоқда. Август ойида кубок баҳсларида иштирок этаётган жамоаларимиз ўйинлар жадвали жудаям зич жойлашган. Деярли, ҳар 3-4 кунда майдонга тушишга тўғри келади.


батафсил »


Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. "Нефтчи"-"Пахтакор". Махсус превью.

Киритилган сана: 2011-08-02 16:09

Бугун мамлакатимизнинг 3 та стадионида мамлакат кубоги беллашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, улардан 2 таси чорак финал баҳслари бўлса, 1 таси ярим финал ўйини ҳисобланади. Бугунги ўйинларнинг дастлабки 2 таси чорак финалнинг биринчи беллашувлари ҳисобланади.


батафсил »


Т.Абдуҳолиқов: Мураббий ишончи футболчи учун энг муҳим жиҳат

Киритилган сана: 2011-08-01 13:51

Маълумки, "Пахтакор" ва "Орият Доно" радиоси ўртасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд бўлиб, мазкур ҳамкорлик самараси ўлароқ, ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари, соат 14:00 дан бошлаб 106,5 тўлқинларида "Футболдан гаплашамиз" номли эшиттириш эфирга узатилмоқда.


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари "ИЮЛЬ ойининг энг яхши футболчиси"ни аниқлайди

Киритилган сана: 2011-08-01 12:55

Маълумки, "Пахтакор" ФАН-клуби ҳар ой якунида жамоа иштирок этган беллашувларда мухлислар меҳрини қозонган ҳамда "шерлар" ғалабасига муносиб улуш қўшган ўйинчини танлаш ва уни мухлислар томонидан махсус буюртма асосида ясатилган соврин, яъни жамоа рамзи ҳисобланмиш "шер" ҳайкалчаси билан тақдирлашни тантанали равишда амалга ошириб келмоқда.


батафсил »


И.Суюнов: Андижондаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлаймиз!

Киритилган сана: 2011-07-30 10:59

Давралар оралиғи ўз якунига етиб, 2-давра ўйинлари ҳам бошланиш арафасида турибди. Бугун мамлакатмизнинг 5 та стадионида 14-тур ўйинларига старт берилади. Мазкур турда ҳам ўзига хос қизиқарли ва мухлисларбоп ўйинлар бўлиб ўтади. Фарғонада Ю.Саркисян шогирдлари "водий дербиси"да Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилса, яна бир қизиқарли беллашув "Пахтакор" марказий стадионида маҳаллий "Пахтакор" ҳамда Андижоннинг "Андижон" клублари ўртасида бўлиб ўтади.


батафсил »


Ўсмирлар терма жамоамиз аъзолари "Орият Доно" меҳмони. Саволларингизни йўлланг!

Киритилган сана: 2011-07-19 13:59


батафсил »


"Пахтакор": Давралар оралиғи. Янгиликлар

Киритилган сана: 2011-07-10 15:16

1-даврани энг кеч якунлаган "Пахтакор" жамоаси аъзоларига қисқа муддатли таътил берилди. Маълумотларга кўра, жамоа аъзолари 16 июльдан бошлаб яна ўз базасида йиғилиб, 2-давра тародигини бошлаб юборади. Одатга кўра, дастлаб Қибрайдаги базада тўпланган "шерлар" 2-даврага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Чимёнга йўл олади.


батафсил »


"Пахтакор" ФАН-клуби: С.Андреев июнь ойининг энг яхши футболчиси!

Киритилган сана: 2011-07-10 14:14

Хабарингиз бор, 7 июль куни 20-миллий биринчилигимизнинг 1-даврасини якунлаб берувчи "Пахтакор"-"Бунёдкор" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган ўйинда ҳисоб очилмаганини ҳам биласиз. Шу куни "шерлар" ёш бўлишига қарамай, тажрибали рақибидан умуман чўчимасдан майдонда ҳаракат қилганлиги алоҳида эътирофга муносиб


батафсил »


Ватан, Ота-она, "Пахтакор" танланмайди!

Киритилган сана: 2011-07-09 17:26

Дербида эътиборимни тортган жиҳатлардан бири мана шу шиор бўлди. Шу шиор ҳар бир Пахтакор мухлиси қалбидаги сўзлар. Маънони уқяпсизми?


батафсил »


Ўтди кетди

Киритилган сана: 2011-07-08 10:55

Кечаги дербиям кутилган ва кутилмаган воқеалар билан ўтди кетди-эй. Кутилган томони кўпчилик  тахмин қилганидек, дурранг бўлди, кутилмагани томони бу гал хам дурранг бўлди))). Э жонга тейди бунақа дуррангла. Хоп дурранг ўйналаринг 3:3, 4:4 хисобдаги, а бор ана 2:2 хисобдаги дурранг ўйнамисанлами, буёда биза хеч бўмаганда 4 та гол кўриб, гол бўгандан кейин бақириб-чақириб, ичимиздаги ғуборларимизни чиқариб юбормимизми-а?  Маълум бир вақт 5 минутми, 10 минутми ҳисобда олдинда/орқада бораётганимизни кўрмимизми-а эй?


батафсил »


Бугун ДЕРБИ!

Киритилган сана: 2011-07-07 11:13

Ха бугун Дерби. Баъзи Пахтакорчи мухлислар учун йилда икки ёки уч бора орзиқиб кутиладиган ўйинлардан бири. Шу хафтада Блогимиз орқали кунда кунора Дербига оид мақола ва шарҳлар чиқариб бордик. Бугун эрталаб мутахассисларни фикрларини ҳам ўқигандирсиз. 
Энди ўйин бошланишига яқин ўтган Дербилардаги мухлислар расмларини хукмингизга хавола этмоқчимиз. Ва сизни ҳам бугун жамоамизни юқори кайфият ила стадионда қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз.


батафсил »


"Тошкент дербиси". Ким қандай фикрда? 2-қисм.

Киритилган сана: 2011-07-07 09:54

Бугун мухлису мутахассислар интирозлик билан кутаётган "Тошкент дербиси" бўлиб ўтади. "Пахтакор" Марказий стадионида "шерлар", пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилади.


батафсил »


"Тошкент дербиси". Ким қандай фикрда? 1-қисм.

Киритилган сана: 2011-07-07 09:50

Бугун мухлису мутахассислар интирозлик билан кутаётган "Тошкент дербиси" бўлиб ўтади. "Пахтакор" Марказий стадионида "шерлар", пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"ни қабул қилади.


батафсил »


Б.Миладинович: "Дербида серб сербни ҳато қилишга мажбур этади"

Киритилган сана: 2011-07-05 11:19

Ўзбекистонда энг кўп тиражда сотиладиган "Даракчи" газетасининг спорт саҳифаси борлигидан кўпчиликнинг хабари бор. Шу газетанинг охирги сонида "Пахтакор" сардори Боян Миладинович билан иккита саҳифада жуда яхши интерьвю чоп этилди. Унда яқинлашиб келаётган дерби хақида ҳам Бояннинг фикрлари мавжуд. "Пахтакор"-"Бунёдкор" учрашуви арафасида ушбу фикрлар кўпчиликка қизиқ бўлганлиги сабабли, айнан 7-июлдаги ўйин хақидаги Миладиновичнинг фикрларини эътиборингизга хавола этамиз.


батафсил »


Диққат! Диққат! "Тошкент дерби"си яқинлашмоқда!

Киритилган сана: 2011-07-05 11:08

Ва ниҳоят бедор тунларимиз ҳам ўз якунига етди. Ҳайрон бўлманг, аслида бу тунларимиз давомли бўлишига, бугунги кун қаҳрамонларимизни куннинг исталган вақтида қўллаб-қувватлашга барча-барчамиз рози эдик. Лекин, уёғига кучимиз етмади, футболдаги "класс" ўз сўзини айтди ёки бошқача айтганда тажриба иштиёқдан устун келди. Аммо биз шунисига ҳам шукроналар айтамиз, улардан розимиз ва қаҳрамонларимизни муносиб кутиб оламиз.


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари диққатига: "Тошкент дербиси"га тайёрланамиз!

Киритилган сана: 2011-07-04 17:52

ДЕРБИ - бу бир шаҳарнинг икки жамоаси баҳси! 
ДЕРБИ - бу приципиал рақобат! 
ДЕРБИ - футбол ишқибози орзиқиб кутган чиройли ўйин!


батафсил »


"Пахтакор" ФАН-клуби: Июнь ойининг энг яхши ўйинчисига овоз беринг!

Киритилган сана: 2011-07-02 11:09

Кеча, севимли жамоамиз биринчи давранинг қолдирилган баҳсида "Андижон" клубига қарши майдонга тушиб, қизиқарли кечган баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради.
Спортда ютуқ ва мағлубият ҳамма вақт ёнма-ён юришини ҳисобга олсак, учралган мағлубиятдан фожеа ясаш шарт эмаслигини англаймиз. Ахир ҳаёт давом этмоқда. Шундай экан, мухлисларимизни кўнгилларини чўктирмасликка, ҳамда "Бунёдкор" билан бўладиган принципиал баҳсга муносиб тайёргарлик кўришга киришиш лозим. Ҳозир эса, ана шу тайёргарлик олдидан кичкинагина тадбирни амалга ошириб оламиз.


батафсил »


Одил Аҳмедов: "Арсенал" скаутлари назоратидаман!

Киритилган сана: 2011-06-28 15:47

Россия чемпионатидаги сўнгги учрашувини Краснодарнинг "Краснодар" клубига қарши ўтказган Одил Аҳмедов юртимизга қайтиб келган заҳоти "Орият Доно" радиосига интервью берди. Қуйида унинг сўзларидан иқтибос келтирамиз.


батафсил »


Россия премъер лигаси. 1-давра якунлари. "Анжи" ва О.Аҳмедов. Статистика.

Киритилган сана: 2011-06-27 13:12

Мана, кўз очиб юмгунимизча, Россия премъер лигаси биринчи давраси ҳам ўз якунига етди. Терма жамоамиз етакчи вакиллари бўлмиш О.Аҳмедовнинг Махачқалъанинг "Анжи" ва С.Турсуновнинг Н.Новгороднинг "Волга" жамоалари таркибидаги муваффақиятли иштироки туфайлими, бу йилги премъер лига баҳслари анча қизиқарли ва ўзбек мухлислари учун ўзига хос тарзда бўлиб ўтмоқда.


батафсил »


Балли Аббос, қойил Темур, олға ўсмирларимиз!

Киритилган сана: 2011-06-26 09:59

"Пахтакор" БЛОГи бўлсада, бугун тонгда ўсмирларимиз қайд этган натижа уларни исталган ерда ёритиш эшикларини очди. Бошқа томондан ўсмирларимиз орасида қаҳрамонлик кўрсатаётганларнинг аксарияти "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари эканлиги, бу мавзуда ҳам бемалол чиқиш қилишга ҳақли эканлигимизни кўрсатади))!


батафсил »


О.Аҳмедовдан голли "пас", "овозлар" ва В.Уткин

Киритилган сана: 2011-06-23 12:35

Кечаги кун ўзбек футбол мухлислари учун муваффақиятли якунланди дейишимиз мумкин. С.Турсуновнинг "Волга" жамоасининг Россия премьер лигасидаги биринчи давранинг сўнгги учрашувидаги мағлубиятини инобатга олмасак, дастлаб О.Аҳмедов ва "Анжи" Самарадан йирик ҳисобдаги ғалаба билан ўз мухлисларини хушнуд этган ҳолда қайтган бўлса, тунда ўсмирларимиз, ўзбек футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиладиган ишни амалга ошириб, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги дастлабки ғалабасини тантана қилди.


батафсил »


Одил Аҳмедов: "Кейинги ўйинда албатта ғалаба қозонамиз"

Киритилган сана: 2011-06-21 15:38

Хабарингиз бор Россия премьер лигасининг сўнги турида Одил Ахмедов жамоаси "Амкар" билан дуранг ўйнади. "Амкар" билан уйинда у энг яхшилардан бири булди.


батафсил »


"Пахтакор" ФАН-клуби: Д.Савич ва А.Исматуллаевлар "ой лауреатлари"!

Киритилган сана: 2011-06-16 13:24

Маълумки, "Пахтакор" ФАН-клуби мамлакатимиз ишқибозлари ичида ўзига хос ўринга эга. Уларнинг жамоа аъзоларини ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган турли хил янгиликлари, ўзига хос чиқишлари ҳар доим мухлису мутахассисларнинг диққат марказида бўлиб келган. Хабарингиз бор, ўтган мавсумдан бошлаб, ФАН-клуб томонидан ойнинг энг яхши ўйинчиси номинацияси ташкил этилиб, мухлислар томонидан энг яхши деб топилган футболчига ўзига хос рамзий совға топшириш йўлга қўйилган эди. Шу кунга қадар ой ўйинчиси маълум мухлислар билангина тақдирланар, ва бу нарсани кўпчилик пайқаб-пайқамай қолаётган эди. Жамоанинг фаол мухлислари ташаббуси ҳамда ФАН-клуб ҳатти-ҳаракатларини ҳар доим қўллаб-фувватлаб келган ва мухлислар билан доим фаол муносабатда бўлиб келаётган "Пахтакор" раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари эвазига, ана шу анъанани янги кўринишда амалга оширишга қарор қилинди.


батафсил »


Дастлабки ғолиблар аниқланди!

Киритилган сана: 2011-06-14 16:26


батафсил »


"Пахтакор" - "Динамо" баҳсини стадиондан кузатинг ва "сюрприз"лар гувоҳига айланинг!

Киритилган сана: 2011-06-14 15:07

Хабарингиз бор, "Пахтакор" клуби сўнгги пайтларда ўз мухлисларига кўплаб қулайликлар яратиб, уларни имкон қадар рағбатлантириш борасида кенг кўламдаги ишларни олиб бормоқда. Клуб ходимлари билан ҳамкорликда ишқибозлар фаоллари бирлашиб, ишчи гуруҳи тузилди ва улар ижтимоий йўналишда бир қатор ишларга қўл уришди


батафсил »


"Пахтакор" VS "Динамо". Ўзаро статистика

Киритилган сана: 2011-06-14 15:02

Эртага бўлиб ўтадиган "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳсда Бухоролик И.Танташев бош ҳақамлик вазифасини бажаради. Унга қанотларда Навоийлик О.Жумаев ва Р.Самандаровлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам вазифасини эса Тошкентлик И.Гармашов бажаради. Ҳақамларни баҳолаш маъсулияти эса Наманганлик И.Нехочинга юклатилган.


батафсил »


"Пахтакор" VS "Динамо". "Шерлар" мутлоқ рекорд остонасида

Киритилган сана: 2011-06-14 14:57

Бугун 20-миллий биринчилигимизнинг навбатдаги турига старт берилди. 11-турда "Пахтакор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади. Бу ўйин эртага, яъни 15 июнь куни "Пахтакор" Марказий стадионида кеч соат 19:00 да бўлиб ўтади.


батафсил »


Радиода учрашамиз! Футболдан гаплашамиз!

Киритилган сана: 2011-06-13 16:29

"Пахтакор" ва футбол мухлислари диққатига!
Эртадан бошлаб Пахтакорни радио орқали тингланг.


батафсил »


www.thegunninghawk.com: "Арсенал трансфер хабарлари. Карим Бензема ва Одил Аҳмедов

Киритилган сана: 2011-06-13 11:13

Ҳа яна О.Аҳмедов ҳақида ёзамиз. Нима қилайлик чет эл сайтлари бизни шунга мажбур қилмоқда. Ахир қандай қилиб, ҳамюртимиз ҳақида Европа сайтлари бонг уришадию, биз эса "мухлисларимизни меъдасига тегди, ёза олмаймиз энди" - деб, жиииим ўтирамиз? Маъзур тутасиз! Бу гал ҳам жим ўтира олмаймиз! Чунки ундай қила олмаймиз! Сабаби Одилга бефарақ эмасмиз! Тамом! Қолавеса, бу гал сиз мухлисларнинг ҳам ёрдамингиз керак.


батафсил »


В.Козак 18 ёшда!

Киритилган сана: 2011-06-12 12:43

Бугун, "Пахтакор" жамоаси ярим ҳимоячиси, "шерлар" келажаги сифатида эътироф этилаётган яна бир истеъдодли ўйинчиларидан бири В.Козак ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.


батафсил »


Легионерларимизда нима гап?

Киритилган сана: 2011-06-12 11:30

Блогимиз мухлисларининг кўпчилигига маълумки, ўзчиқишларимиз орқали "Пахтакор" легионерлари хақида ҳам имкон қадар кўпроқ маълумотлар бериб борамиз. Бу хабарларнинг орасида айниқса, Одил Аҳмедов тўғрисидаги хабарлар кўпайиб кетганлиги хақида ўринли танқидлар бўлди.


батафсил »


Daily Mail:Венгер О.Аҳмедов билан қизиқмоқда

Киритилган сана: 2011-06-11 14:47

Бу ҳақда Буюк Британиянинг машҳур ОАВ ларидан бир бўлган Daily Mail ахборот агентлиги ходими Ashley Gray ўзининг навбатдаги чиқишида баёнот бериб ўтган. "М.Усмонов: Арсенал бош мураббийи А.Венгер бизнинг терма жамоамиз сардори О.Аҳмедовни ўз жамоаси таркибида кўришни истамоқда" деб номланган мақолада бугунда юртимизда барчанинг эътиборида бўлиб турган шов-шувли янгиликни тасдиқлаган.


батафсил »


Провокация? Жанжал? Йўқ Бойжонович, йўқ!!!

Киритилган сана: 2011-06-10 17:37

Мазкур мақолани ёзишимга "Бунёдкор" биринчи вице-президенти - бош директори Баҳромжон Байжанович Давлатовнинг жамоага раҳбар бўлгандан кейинги "Пахтакор" жамоасига нисбатан айтган баъзи бир сўзлари туртки бўлди.


батафсил »


Гузорга кетдик!

Киритилган сана: 2011-06-10 13:40

Терма жамоамизнинг ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, навбатдаги ўртоқлик учрашувлари боис чемпионатимизда юзага келган кичик танаффус ҳам якунига етди. Бугундан эътиборан, биринчилик иштирокчилари навбатдаги 11-турни бошлайди. Турнинг энг қизиқ икки беллашуви эртага бўлиб ўтади.


батафсил »


Одил Аҳмедов Лондоннинг "Арсенал"ида?!

Киритилган сана: 2011-06-08 13:11

Бугун, яъни 8 июнь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот анжумани залида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ва ЎФФ раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.


батафсил »


Душан Савич яна Македония термасида

Киритилган сана: 2011-06-05 11:50

Жорий мавсум бошланишига саноқли кунлар қолганда "Пахтакор" сафига келиб қўшилган македониялик ҳужумчи Душан Савич, аввалига эски жароҳатининг таъсири ҳамда янги муҳитга кўникиш жараёнининг бироз чўзилиб кетганлиги сабабли "шерлар" таркибидаги дастлабки ўйинларда мухлислар кутганчалик фаол ҳаракат қила олмади.


батафсил »


«Пахтакор» лагеридан дараклар

Киритилган сана: 2011-06-01 14:43

Айни пайтда Ўзбекистон профессионал лигасида бир ўйин заҳираси билан 3-ўринда бораётган Пахтакор жамоаси навбатдаги турга тайёргарлик олиб боряпти.


батафсил »


Одил Аҳмедов жамоаси Россияда пешқадам!

Киритилган сана: 2011-05-28 10:46

Кеча эътиборингизга Россия чемпионатининг 10 та тури статистикасини ҳаволоа этган эдик. Россияда 11-тур баҳслари ҳам 27-майдан эътиборан старт олди.


батафсил »


Аҳмедов ва Турсуновларнинг РПЛдаги кўрсаткичлари

Киритилган сана: 2011-05-27 18:52

Хабарингиз бор, ҳозирда Россия премьер-лигасининг 10-тур баҳслари ўз якунига етиб улгурди. 10 тур якунига оид қизиқарли статистикани спортс.ру сайтидаги блоггерлар тақдим қилишда. Статистика қуйидаги кўрсаткичлар бўйича: тўпурарлар, ассистентлар, гол + пас, қўпол ўйинчилар, дарвоза томон энг кўп зарба берганлар, аниқ тўп узатиш, тўпни ракибдан олиб куйиш, яккакурашлар, алдаб ўтиш, жабрланганлар, сейв, голсиз ўйинлар.
Қувонарлиси, ушбу статистик кўрсаткичларга премьер-лигада иштирок этаётган икки собиқ пахтакорчилар Одил Аҳмедов ва Санжар Турсуновлар ҳам киритилган.


батафсил »


ИЛТИМОС!

Киритилган сана: 2011-05-25 19:07

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Пахтакор”- “Андижон” жамоалари орасидаги баҳс бўлиб ўтди. Айнан, майдондаги ўйин ўзига хос одатий учрашув бўлди кеча. Мен ва уфф.уз юзерлари WALKMAN, OPEL, Never Walk Alone ва бошқа мен таниган ва танимаган Пахтакор мухлислари ўйинни 32-секторда томоша қилдик. Дарвоқе, бургутлар фан клуби ҳам кечаги ўйинни 22-секторда кузатиб боришди.  Фан клубнинг чолғу асбоблари овози баланд экан, айниқса машхур совет кинолардаги саундрекларини чалишганда бу нарса яққол сезилди.


батафсил »


"Андижон"га қарши тайёрланамиз!

Киритилган сана: 2011-05-22 12:18

Маълумки, "Пахтакор" жамоаси ўз майдонидаги навбатдаги учрашувни 24 май (сешанба) куни ўтказади. Шу куни "шерлар" Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган дастлабки ўйинда, "Андижон" жамоасини қабул қилади.


батафсил »


"Пахтакор"нинг бугунги куни ва содиқ мухлисларига бағишланади...

Киритилган сана: 2011-05-19 15:22

Ушбу сайтда "Пахтакор" блоги очилгандаги илк мақолада айтилганидек, ушбу блог минбари севимли жамоамизга бефарқ бўлмаган барча мухлислар учун.


Шу пайтга қадар бир нечта мухлисларимиз мақола ва таҳлилларини блогга жойлаб бормоқдамиз. Бугун эътиборингизга бир пайтлар ушбу сайтда ўзининг "кучли" комментлари ва  "ўткир" шеърлари билан машҳур бўлган  Оддиймухлис  номли ник эгасининг "Пахтакор" мухлислари учун битилган шеърни эътиборингизга хавола этамиз.


батафсил »


Одил Аҳмедов: Жароҳатим жиддий эмас

Киритилган сана: 2011-05-18 13:03

Маълумки, сайтимиз орқали Россия чемпионатида тўп сураётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов сўнгги, "Кубань"га қарши ўйинда жароҳат олганлиги ҳақида хабар бергандик.


батафсил »


И.Суюновнинг 28-баҳори!

Киритилган сана: 2011-05-17 10:06

Бугун, яъни 17 май куни "Пахтакор" клуби ҳамда миллий терма жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси, кучли зарба соҳиби Илҳом Суюнов ўзининг 28-баҳорини қарши олмоқда.


батафсил »


8-тур ўйинлари олдидан. PREVIEW.

Киритилган сана: 2011-05-12 11:24


батафсил »


"Пахтакор-79" доим қалбимизда!

Киритилган сана: 2011-05-08 16:41

Маълумки, эртага яъни 9 май куни бутун мамлакатимиз узра хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Шу куни, мамлакатимиз риожига улкан ҳисса қўшган ҳамда юртимиз тинчлигию фаровонлиги йўлида ўз жонини фидо қилган ҳамюртларимиз, таъбир жоиз бўлса қаҳрамонларимиз ёд этилади, улар ётган қабрлар зиёрат қилинади, қаерлардадир қаҳрамонларимиз шаънига дастурхон ёзилиб, бир пиёла чой ташкил қилинади.


батафсил »


Одил Аҳмедов “Анжи”да етакчилар қаторида!

Киритилган сана: 2011-05-07 09:29

РФПЛнинг сўнгги туридаги ғалаба махачқалъаликларни Премьер Лига турнир жадвалида тарихий 4-ўринга олиб чиқди. “Анжи” ҳали ҳеч қачон бунчалик юқори натижани қайд этмаган. 3 ғалаба, 3 дуранг ва ягона мағлубият доғистонликларни янада каттароқ вазифаларга ундаши табиий. Иштаҳа овқат маҳали келади!


батафсил »


С.Андреев 23 ёшда!

Киритилган сана: 2011-05-06 10:22


батафсил »


Ишончимдан умидим катта

Киритилган сана: 2011-05-04 15:59

Бугун, кечки соат 22-40 да ОЧЛ дирасидаги “B” гуруҳининг 5-тур баҳсларига “Ан-Наср”-“Пахтакор” ўйини орқали якун ясалади.


батафсил »


К.Тожиевни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Киритилган сана: 2011-05-03 08:05

Бугун, яъни 3 май куни "Пахтакор" футбол клуби ҳамда миллий терма жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси, Тожиевлар сулоласининг ўртанчаси Камолиддин Тожиев 28 ёшга тўлди.


батафсил »


С.Турсунов ва О.Аҳмедов рамзий жамоада!

Киритилган сана: 2011-04-23 15:11

Шу мавсумдан эътиборан,  Россиянинг энг оммабоп сайтларидан бири sports.ru сайтида мухлисларнинг овоз беришлари натижасида футболчи ампулалари бўйича энг кучли футболчилар бешлиги аниқланиши йўлга қўйилди.


батафсил »


Онлайн сўров!

Киритилган сана: 2011-04-23 14:03

Маълумки, 21 апрель куни "Пахтакор" ФАН-клуби етакчи вакиллари ва жамоа раҳбарияти ўртасида ўзига хос учрашув бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда, жамоанинг бугунги кундаги ҳолати, эришилаётган натижалар, мухлислар билан ишлаш ва шу каби бошқа муҳим ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди.


батафсил »


7-тур ўйинлари ДЕРБИ нигоҳида

Киритилган сана: 2011-04-22 11:23

6-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Бухоро" учрашувидан сўнг, 20-миллий чемпионатимизда мағлуб бўлмаган жамоалар сони биттага қисқарди. Энди, турнир жадвалида пешқадамлик қилаёган "Насаф", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоаларидагина мағлубиятлар устуни "ноль"лигича турибди. 7-тур беллашувлари олдидан, ОЧЛ-2011 да иштирок этаётган клубларимиз ва ниҳоят ўз мухлисларини хурсанд эта олди. 19 апрель куни "Пахтакор" ўз майдонида "Истиқлол"ни сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритиб маҳлуб этган бўлса, 20 апрелда "Бунёдкор" "Озодий"да "Пирузи" меҳмони бўлиб, сафардан ғолиб бўлиб қайтиб келди. Айнан мана шу учрашувлар жамоаларимизга плей-офф йўлланмаси учун курашда давом этиш ҳуқуқини берди. Бугундан бошлаб эса, яна ўз биринчилигимиз ўйинларига эътибор қаратамиз.


батафсил »


ОЧЛ-2011. "Пахтакор" "плей-офф"га чиқа оладими?

Киритилган сана: 2011-04-21 09:03

19 апрель куни ОЧЛ-2011 мусобақасининг навбатдаги 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "В" гуруҳида "Пахтакор" Тошкентда Эроннинг "Истиқлол" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Доҳада маҳаллий "Ал-Садд", С.Арабистони вакили "Ал-Наср" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.


батафсил »


Пахтакор-Истиқлол 2:1. Yes comment!

Киритилган сана: 2011-04-20 15:13

Куни кеча бўлиб ўтган "Пахтакор"-"Истиқлол" жамоалари баҳси якунига кўра ОЧЛ да қатнашаётган жамоамиз гуруҳдан чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди.


Кримецнинг голи бизнинг умид чироқларимиз эрта сўнишини олдини олиб қолди. Кечаги ғалабадан эйфорияга берилиб дўппимни осмонга отиш ниятим йўқ. Лекин, сўнгги паллада гол уриб ғалаба қозонганимиздан яхшигина хурсанд бўлганимни ҳам яшира олмайман


 


батафсил »


Мухлис дарди ёҳуд асл "Пахтакор"ни энди қачон кўрамиз?

Киритилган сана: 2011-04-16 16:42

Ёдингизда бўлса, БЛОГ очилган пайтда шеригим К.Эргашев ўз почтасини ёзиб, бу БЛОГ "Пахтакор"нинг барча мухлислариники, шундай экан, жамоа ҳақида ким қандай фикрда эканлигини ёзишингиз мумкин, деган таклифни берганди. "Пахтакор"-"Бухоро" ўйинидан кейин ана шундай мухлислардан биридан почтамизга хат келди.


батафсил »


6-тур ўйинлари ДЕРБИ нигоҳида. PREVIEW

Киритилган сана: 2011-04-14 10:25


батафсил »


Бу футбол эмас ёхуд "Пахтакор" уйинидаги пала-партишликлар

Киритилган сана: 2011-04-12 16:51

Синчков мухлислар БЛОГ имизда кам бўлсада, жамоамизга аталган танқидий чиқишлар ҳам қилиб туришимиздан хабарлари бор. "Шерлар"нинг ОЧЛ-2011 доирасидан ўрин олган Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйини кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Дарвозабоннинг ёш болаларча хатоларга йўл қўйиши, майдон марказидаги бўшлиқ, тўп узатишдаги пала-партишликлар, ҳимоянинг бўшлиги, ярим ҳимоячиларнинг бўш ҳаракати ва ҳоказо ҳолатлар мухлислар асабини бузди.
Ўйин тўғрисида қайси ракурсда шарҳ ёзсак маъқул экан деб турган бир пайтимизда Россиянинг sports.ru сайтида рўйхатдан ўтган ва ўзбек футболига оид хабарлар тарқатадиган "Новости футбола Узбекистана и немного о Бунедкоре" номли БЛОГ да "Пахтакор"нинг "Истиқлол" жамоаси билан бўлган ўйинини турли хил схемалар асосида ёритилган "Забавные фотографии" номли мақолага кўзимиз тушди. У ерда ёзилган нарсалар ҳақиқатга мос тушишини инобатга олган ҳолда мақолани таржима қилган ҳолда сиз азизларга етказишни лозим топдик. Демак, марҳамат:


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари Жиззахга боради!

Киритилган сана: 2011-04-08 11:47


батафсил »


55 ёшинг муборак "Пахтакор"!

Киритилган сана: 2011-04-08 09:41

8 апрель куни севимли жамоамиз, ўзбек футболининг байроқдори, мамлакатимиз фахри, футболимиз тимсоли "Пахтакор" жамоасининг ташкил топганига 55 йил тўлди.


батафсил »


5-тур ўйинлари ДЕРБИ нигоҳида. PREVIEW

Киритилган сана: 2011-04-07 09:52

Сешанба ва чоршанба кунлари ОЧЛ-2011 мусобақаларида иштирок этаётган гранд клубларимиз ҳалқаро майдондаги иштирокларини давом эттирган ҳолда, кўпчиликни ишончини оқлай олишмади.


батафсил »


Ўзбек "ҳалқ жамоаси" Эрон "ҳалқ жамоаси" меҳмони!

Киритилган сана: 2011-04-05 10:38

ОЧЛ-2011 нинг дастлабки икки турида бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган "Пахтакор" жамоасининг 3-турдаги рақиби Эрон футболида ўзига хос ўринга эга бўлган Теҳроннинг "Истиқлол" жамоаси бўлади. Айтиш мумкинки, мазкур жамоа Эронда энг кўп мухлисга эга бўлган клублардан бири ҳисобланади.


батафсил »


Яна О.Аҳмедов ҳақида!

Киритилган сана: 2011-04-05 08:33

Кеча, Россия премьер лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда О.Аҳмедов жамоаси "Анжи" турнир пешқадами Қозоннинг "Рубин" жамоасини қабул қилди. Учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Анжи" чемпионатдаги дастлабки ғалабасини тантана қилди.


батафсил »


4-тур ўйинлари ДЕРБИ нигоҳида. PREVIEW

Киритилган сана: 2011-04-01 09:41

3 ва 4-тур оралиғида ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, Европа чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этаётган ва 4 ўйинда 10 очко тўплаб, "G" гуруҳида Англия, Швейцария, Болгария ва Уэльс термаларини ортда қолдириб, 1-ўринда бораётган Черногория каби кучли терма жамоа билан бўлиб ўтган ўйиндан олган таассуротларимизни бироз унитиб, яна биз учун "қадрли" бўлиб қолган миллий чемпионатимиз учрашувларига қайтамиз.


батафсил »


"Пахтакор"-"Насаф" ўйини олдидан мухлислар интригаси учун битилган шеър

Киритилган сана: 2011-03-31 13:24

Эрталабдан бери, сайтимизда эртанги ўйинлар муҳокамаси бошланган. Айниқса, "Пахтакор" ва "Насаф" мухлислари, ўз жамоасини кучли эканлигини тушунтиришга ва албатта эртанги баҳсда "улар" ғалаба қозонишини такрорлашдан чарчашмаяпти.


батафсил »


«Пахтакор» - «Насаф» ўйинига бағишланган таҳлилий ва кенгайтирилган махсус превью!

Киритилган сана: 2011-03-31 10:11

1-апрель куни 20-миллий чемпионатимизнинг 4-тур учрашувларига старт берилади. Шу куни 2 та муҳим беллашув бўлиб ўтади. Фарғонада "Нефтчи" амалдаги чемпион "Бунёдкор"ни қабул қилса, Тошкентда "Пахтакор" чемпионлик учун астойдил бел боғлаган Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади.


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари диққатига!

Киритилган сана: 2011-03-30 10:36

1-апрель куни 20-миллий чемпионатимизнинг 4-тур учрашувларига старт берилади. Мазкур турнинг энг марказий беллашуви сифатида қаралаётган баҳс Тошкентда маҳаллий "Пахтакор" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.


батафсил »


МТЖмизнинг эртанги ўйиндаги тахминий таркиби

Киритилган сана: 2011-03-24 18:19

Хабарингиз бор эртага миллий терма жамоамиз Қоратоғ миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Осиё кубогидан кейинги илк терма жамоанинг ўйини.


батафсил »


Зенит - Анжи: Одил Аҳмедов қандай ўйин кўрсатди?

Киритилган сана: 2011-03-23 16:05

Россия Премьер Лигасида тўп сураётган собиқ пахтакорчи Одил Аҳмедов чемпионатнинг 2-тур доирасида Санкт-Петербургда “Зенит”га қарши учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонга тушди.


батафсил »


МТЖ даги легионерлар (Фотогалерея)

Киритилган сана: 2011-03-23 14:59

Жамоамиздан олдингилардан фарқли ўлароқ атиги икки ўйинчи жалб қилинганлиги тушунарли хол. Хозирги, «Пахтакор» жамоасининг асосини ёш футболчилар ташкил этмоқда. Фикримиз далили сифатида Олимпия терма жамоамизга бешта пахтакорчи жалб қилинганлигини келтириб ўтишимиз мумкин. 


батафсил »


3-тур ўйинлари ДЕРБИ нигохида! PREVIEW.

Киритилган сана: 2011-03-19 09:41

15 ва 16 март кунлари етакчи клубларимиз ОЧЛ ва ОФК кубоги баҳсларида щз иштирокларини давом эттиришди. Вохаликлар ўз мухлисларига голлар шоусини тақдим этган бўлса, пойтахт жамоалари ҳақида бундай деб бўлмайди. Ўз майдонида ўйнаган "Бунёдкор" ҳам сафарда тўп сурган "Пахтакор" ҳам мос равишда С.Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" ва Катарнинг "Ал-Садд" жамоаларига мағлуб бўлди. Тўғри, ҳозирда мухлисларнинг кайфиятлари турлича, лекин на илож вақтни тўхтатиб ҳам уни ортга қайтариб ҳам бўлмайди. Ҳаёт эса ўз ўзанида давом этаверади


батафсил »


«Ас-Садд» - «Пахтакор» 2:1 Фоторепортаж

Киритилган сана: 2011-03-17 14:27

Кеча ўйинни кўрдингиз ўйин хақидаги мухлисимиз мақоласини ҳам блогимизда ўқиган бўлсангиз керак. Шу сабаб, ўйин ичидаги тафсилотларга батафсил  тўхталиб ўтмайман.


батафсил »


Адоғи йўқ, жавоби йўқ саволлар!

Киритилган сана: 2011-03-17 12:36

Кеча пойтахтимиз кўрки, республикамиз фахри “Пахтакор” мағлуб бўлди. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров ҳам савия борасида ҳеч бир устунлик жиҳатлари йўқлигини намойиш этди.


батафсил »


О.Аҳмедов Англия премьер лигасига кўчиб ўтади-ми!?

Киритилган сана: 2011-03-16 13:24

Сир эмаски, бугунги кунда рус футболи жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Мамлакатнинг 2022 йилги мундиалга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишида ҳам қайсидир маънода бугунги рус футболининг кун сайин юқорилаб бораётгани сабаб бўлди. Ҳозирда рус футболчиларининг аксари "кучли бешлик" клубларининг асосий таркибида тўп сурмоқда. Мамлакат чемпионати ҳам йилдан-йилга кучайиб бораяпти. Бу йилдан эса Россия футбол Иттифоқи Европа билан ҳамнафас бўлиш мақсадида чемпионат тизимига ўзгартириш киритиб, эндиликда "баҳор-куз" тизимидан воз кечган ҳолда "куз-баҳор-ёз" тизимига ўтишга катта қадам ташлади.


батафсил »


"Пахтакор"нинг бугунги рақиби "Ал-Садд" клуби ҳақида!

Киритилган сана: 2011-03-16 12:55

Эрталабдан шеригим MR_ERGASHEV_ "Пахтакор"-"Ал-Садд" уйинига оид ташкилий масалалар борасида олиб борилган ишлар юзасидан ажойиб хабарни сизларга такдим этган эди. Мен, эса бугунги ракибимиз хакида бир оз тухталибб утмокчиман.


батафсил »


Бугун жиддий ўйин

Киритилган сана: 2011-03-16 10:12

Барчангизга маълум бугун ОЧЛ мусобақалари доирасида иккинчи турнинг ўйинлари давом эттирилади. ОФК нинг кутилмаган ўзгартиришлари сабаб, юртизнинг икки етакчи жамоаси бир кунда майдонга тушадиган бўлишди.


батафсил »


Аҳмедов бир ярим миллион евро? Йўқ, у қимматроқ!

Киритилган сана: 2011-03-14 15:01


батафсил »


"Анжи"-"Кроснадар" ўйинидан кизикарли фоторепортаж!

Киритилган сана: 2011-03-13 14:32

Футбол! Нақадар кучли тушунча! 3 ой илгари кимдир, бир кун келиб, Доғистоннинг "Анжи" клубига муккангдан кетиб мухлислик қиласан деса, очиғи ўша одамнинг устидан кулардим. Бугун эса айнан "ўша" сеҳрли ўйин туфайли "Анжи"нинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб бораяпман.


батафсил »


О.Аҳмедов ва "Анжи" "кучли саккизлик" учун курашади!

Киритилган сана: 2011-03-10 14:09

9 март куни "Анжи" клуби раҳбарияти ҳамда мураббийлари иштрокида янги масумга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сўз олган жамоа бош директори Г.Чистяков, бошланажак мавсумда клуб олдига кучли саккизликдан ўрин эгаллаш вазифаси қўйилганлигини эълон қилди. "


батафсил »


2-тур уйинлари ДЕРБИ нигохида!

Киритилган сана: 2011-03-10 09:38

Баҳорнинг илк кунларидан йўлга чиққан миллий биринчилигимиз карвони ўзининг биринчи бекатидан ўтиб, иккинчиси сари ҳаракатланмоқда. Қувонарлиси, биринчи турданоқ сенсацион натижа қайб этилди. 1-йиллик танаффусдан кейин олийга қайтган "Бухоро" жамоаси ўз майдонида бу йил ҳатто чемпионлик учун бўладиган курашда иштирок этилиши башорат қилинаётган Ғузорнинг "Шўртан" коллективини мағлуб эта олди.


батафсил »


О.Ахмедовнинг "Анжи" жамоасидаги хаётидан лавхалар (Фоторепортаж)

Киритилган сана: 2011-03-07 16:07

Маълумки, БЛОГ имизи оркали "Пахтакор" жамоасини тарк этган футболчилар хаётидан имкор кадар лавхалар ббериб бормокдамиз. Кеча, Mr_Ergashev_ Гейнрихнинг "Сувон"даги уйинидан тайёрланган лавхаларни хукмингизга хавола этганди. Бугун эса, сизларга "шерлар"нинг собик сардори ва юраги О.Ахмедовнинг Догистондаги фаолиятига оид бир нечта лавхаларни такдим этамиз.


батафсил »


Сашадан дебют ва гол! (Фото)

Киритилган сана: 2011-03-06 15:32

 Жанубий Корея К лигасининг навбатдаги учрашувида  “Сеул” ва “Сувон Блювингз” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси  Жанубий Кореяда тўп сураётган икки ҳамюртимиз бу ўйинда  ўзаро  тўқнаш келишди.

Қувонарлиси, собиқ “Пахтакор”чи, Осиё Кубогидан кейин  “Сувон”га ўтган Александр Гейнрих учрашувнинг 40- дақиқасида ўйиндаги дастлабки голга муаллифлик қилди. Гейнрих  янги жамоасидаги дебютда  гол киритиб, жамоаси ғалабасига ўз хиссасини қўшди.


батафсил »


Т.Абдуҳолиқов: "Мураббийлар ҳоҳлаган жойда ҳаракат қиламан"

Киритилган сана: 2011-03-05 21:40

20-миллий чемпионатимизнинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, "шерлар" таркибида анча фаол ҳаракат қилган ҳамда ўйин тақдирини ҳал қилувчи гол муаллифига айланган Т.Абдуҳолиқов билан БЛОГимиз мухлислари учун қисқача суҳбат уюштирдик. Қўйида ана шу суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз:


батафсил »


1-тур ўйинлари ДЕРБИ нигоҳида

Киритилган сана: 2011-03-05 11:21

 


Кўз очиб юмгунимизча, мавсумлар оралиғи ўз якунига етиб, янги мавсум, футбол баҳори эшик қоқиб турибди. Олий лига жамоаларининг янги мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўргани-ю, ўз таркибларини қайси ўйинчилар билан тўлдирганлигини билиб улгурдик. Мана энди, жамоа мураббийлари томонидан шакллантирилган жамоалар ўз мухлислари имтиҳонидан ўтишни бошлашади. Мавсумлар оралиғида трансфер оламининг машҳур вакилларига айланган "воҳа жамоалари", бироз бўлсада камтарлик қилган пойтахт клублари, чемпионатда айтар сўзимиз бор деб турган водий жамоалари, "сирли тулпор" вазифасини ўташган элита дебютантлари (уларни дебютант ҳам деб бўлмайди) ва бошқа олий лига иштирокчилари 5-март кунидан бошлаб, катта карвон таркибида марра сари одимлашни бошлашади. 3 кунга мўлжалланган 1-тур ўйинлари 6 ва 7 март кунлари давом эттирилади.


 


батафсил »


"Пахтакор" ёшлари "Ёшлар лигаси"ни ғалаба билан бошлади!

Киритилган сана: 2011-03-04 17:42

     Бугун, жорий мавсумдан эътиборан янги ном ва форматда ўтказиладиган Ўзбекистон ёшлар чемпионатининг биринчи тур учрашувларига старт берилди. Асосий таркибга номзод футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақада 22 ёшга тўлмаган футболчилар ва 3та 22 ёшдан катта футболчилар майдонга тушадиган ҳамда "Ёшлар лигаси" дея номланган ўринбосарлар ўртасидаги баҳснинг дастлабки тўрт учрашуви айнан бугун бўлиб ўтди.


батафсил »


"Пахтакор" тўғри йўлдан кетмоқда ёҳуд дуранг фожеа эмас!

Киритилган сана: 2011-03-04 10:39

      Тунов куни қайсидир БЛОГ тагида ёзилган "коммент"ларнинг бирида бир мухлисимиз: "БЛОГлар ўз жамоасини фақатгина мақташ билан ўралашиб қолса, ундай БЛОГ га нуқта қўйиш керак" қабилидаги фикрга кўзим тушиб қолди. Жудаям тўғри айтилган гап! Қўшиламан. Лекин, гоҳ-гоҳида жамоа томонидан юритилаётган ижобий ишларни кенг оммага кўрсатиб бериш ҳам зарурлигини эсдан чиқармаганимиз маъқул. Бугун ана шу йўлдан бормоқчиман.


батафсил »


"Ал-Наср"нинг уйин олди машғулотидан фоторепортаж

Киритилган сана: 2011-02-28 15:27

     Совук иклимимизга куникиш максадида мамлакатимизга расмий уйин кунидан 4 кун аввал етиб келган "Ал-Наср" жамоаси кеча "ЖАР" стадионининг кушимча майдонида узларининг навбатдаги машгулотларини утказишди.


батафсил »


Йиғиндаги учрашув

Киритилган сана: 2011-02-27 10:12

Кечаги 26-февраль санаси “Пахтакор” футбол клуби ва бу жамоага бефарқ бўлмаганлар учун анча самарали кун бўлди. Эрта тонгдан Александр Гейнрих Корея жамоасига йўл олаётганлиги ҳақидаги хабар муҳокама қилиниб улгурмасидан, Аббос Махситалиев Европа жамоасига кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетаётганлиги хақидаги хушхабар кайфиятимизни кўтарди. 

Куннинг ўртасида "Пахтакор" матбуот анжуманлари залида ўтказилган таништирув маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Бу хақда бошқа манбаларда етарлича маълумотлар тарқатилганлиги сабаб, хозир бу анжуман ҳақида  гаплашмаймиз. Балки, шанба кунинг тугаши арафасида "Пахтакор" фан клуби йиғилишини блогимиз орқали батафсил ёритмоқчимиз. 


батафсил »


"Сувон Самсунг Блюуингз" - А.Гейнрихнинг янги жамоаси!

Киритилган сана: 2011-02-26 11:11

     Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолганда, "Пахтакор"ни яна бир етакчи ўйинчи тарк этди. Жамоа сардори О.Аҳмедовдан кейин навбат Осиё кубоги баҳсларида ёрқин ўйин намойиш этган ва "Пахтакор" мухлисларининг энг суюкли, эркатой ва ёқимтой ўйинчиси А.Гейнрихга етиб келди.


батафсил »


Қўшилмайман!

Киритилган сана: 2011-02-25 15:34


Одатий хар кунлик интернетдаги электрон қутимни текшира туриб, "Пахтакор" мухлиси томонидан ушбу блог учун ёзилган мақола электрон почтамга келиб тушганига гувоҳ бўлдим. Хабарингиз бор сайтдаги "Пахтакор" блогини мен ва Улуғбек Шукруллаев (ДЕРБИ) қўлдан келганча юритиб келмоқдамиз. Бехзод Азаматов нинг мақоласи менинг "Ноанъанавий чиқиш..." мақоламга қайсидир маънода раддия сифатида ёзилганлиги Бехзод нинг фикрларини ҳам ушбу блогга олиб чиқишимга сабаб бўлди. Зеро, фикрлар хилма-хиллигининг кони фойдалилиги ҳаммамизга маълум. 


Камолиддин Эргашев


 


батафсил »


"Пахтакор" мухлислари диккатига!

Киритилган сана: 2011-02-25 11:48

        26, 27 ва 28 февраль кунлари соат 16:00 да, Пахтакор Марказий уйингохининг кичик аренасида, ФАН-клуббнинг навбатдаги йигилиши булиб утади.


батафсил »


"Пахтакор" машғулотидан репортаж

Киритилган сана: 2011-02-24 09:49

23-февраль. Эринмасдан қор ёғмоқда. Об-ҳавонинг ноқулайлигига қарамай 5 кундан кейин жорий йилнинг дастлабки расмий ўйинида кимсан С.Арабистонининг "Ал-Наср" клубига қарши майдонга тушадиган "Пахтакор" жамоаси ўзининг тайёргарлик графигига қатъий амал қилган ҳолда, соат 14:00 да УФФ нинг сунъий майдонида навбатдаги машғулот жараёнини бошлаб юборди. Майдонга биринчилардан бўлиб, ҳар доимгидек дарвозабонлар гуруҳи чиқиб келди ва майдоннинг чап бурчагини эгаллаб ўз машғулотларини бошлаб юборишди. Аста секинлик билан Р.Ҳайдаров ортидан қолган футболчилар ҳам майдонда саф тортишди. Умумий гуруҳ майдон марказида машғулот олиб бормоқда.


 


батафсил »


"Пахтакор"нинг ОЧЛ-2011 даги дастлабки рақиби!

Киритилган сана: 2011-02-22 13:18

        Маълумки, "Пахтакор" жамоаси жорий йилдаги дастлабки расмий баҳсини ОЧЛ-2011 доирасидан ўрин олган 1-тур учрашувида С.Арабистонининг "Ал-Наср" жамоасига қарши ўтказади.


батафсил »


"Пахтакор" "Коппа Карневалле-2011" да иштирок этмайди!

Киритилган сана: 2011-02-22 13:08

        Маълум бўлишича, "Пахтакор" ўринбосарлари 21-февраль куни Италиянинг Виареджио шаҳрида старт олган 63-марта ўтказилаётган анъанавий "Коппа Карневале" ҳалқаро мусобақасида иштирок этмайди.  


батафсил »


"Ўзбек Озил"и Доғистонда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда!

Киритилган сана: 2011-02-22 12:58

     Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи ва келажаги О.Аҳмедовнинг Махачқальанинг "Анжи" клубига ўтиши анчадан бери муҳокама майдонинг асосий мавзуларидан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда.


батафсил »


О.Аҳмедов ва "Анжи"нинг навбатдаги ғалабаси!

Киритилган сана: 2011-02-21 13:15

     Маълумки, ўзбек футболининг бугунги кундаги юлдузи ва келажаги ҳамда эндиликда "Пахтакор"нинг собиқ сардорига айланган О.Аҳмедовнинг Доғистоннинг "Анжи" клубига ўтиши, махачқалъа жамоасининг мухлислари сонини камида 20-25 млн.га орттирди. Бундан буён ҳамюртимизнинг "Анжи" таркибидаги ўйинларига бўлган қизиқиш катталиги ва у билан боғлиқ ҳар қандай воқелик барчанинг диққат марказида бўлишини инобатга олиб, бугундан бошлаб мана шу БЛОГ да юқорида таъкидланган масалаларга оид исталган хабарни имкон қадар сизларга етказишга ҳаракат қиламиз.


батафсил »


"Пахтакор" ФАН-клубининг 2011 - йилдаги дастлабки йиғилиши.

Киритилган сана: 2011-02-21 13:05

     Хабар бериб ўтганимиздек, кеча "Пахтакор" ФАН-клубининг жорий йилдаги дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.


батафсил »


"ПАХТАКОР" мухлислари ва ишқибозлари диққатига!

Киритилган сана: 2011-02-17 15:07

20-февраль куни (якшанба), соат 16:00 да жамоага бефарқ бўлмаган барча ишқибозу-мухлисларни "Пахтакор" Марказий ўйингоҳининг бош биноси ёнида жойлашган кичик майдонда бўлиб ўтадиган йиғилишига таклиф этамиз.


батафсил »


"Ильичевец" - "Пахтакор" 3:1 (тўлиқ шарҳ)

Киритилган сана: 2011-02-17 14:59

Туркиянинг Белек шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси кеча ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди...


батафсил »


Л.Джакобия ва Ч.Филип "Пахтакор" нинг янги легионерлари булиши мумкин!?

Киритилган сана: 2011-02-17 14:55

Туркиянинг Белек шаҳрида машғулотларга зўр бераётган "Пахтакор" жамоа таркибида бир нечта легионерларни синовдан ўтказмоқда...


батафсил »


Коппа Карневале-2011

Киритилган сана: 2011-02-16 16:25

15-февраль куни Италиянинг Виареджио шаҳрида 63-марта ўтказилаётган анъанавий "Коппа Карневале" ҳалқаро мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.


батафсил »


Ноанъанавий чиқиш...

Киритилган сана: 2011-02-16 13:39

“Биз жуда кўп ва хўп чиройли гаплар гапирдик, бироқ билимимиз йўқ эди” - Цицерон


батафсил »


"Пахтакор"нинг навбатдаги рақиби: ФК "Ильичевец"

Киритилган сана: 2011-02-15 17:17

Туркиянинг Белек шаҳрида янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтказаётган (биринчи босқич БАА да ташкил этилганди), ҳамда бўлажак оғир мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "шерлар", 16 февраль куни Туркиядаги 3-ўртоқлик учрашуви доирасида Украина олий лигаси иштирокчиси ФК "Ильичевец" клубига қарши майдонга тушади.


батафсил »


Янги мавсумда "Пахтакор" дан нима кутамиз?

Киритилган сана: 2011-02-05 10:36

Биз учун аҳамиятлиси, севимли жамоамиз янги мавсумда қандай кўринишга эга бўлади? "Пахтакор"да содир бўлаётган ўзгаришлар "шерлар"нинг қандай мақсадларни амалга оширишда ёрдам бера олади? Ёки умуман янги мавсумда "Пахтакор" дан нима кутишимиз мумкин? Ана шу саволлар, бугунги кунда барча "Пахтакор" мухлисларини ўйлантираётган бўлса не ажаб?
Келинг, мавсум олдидан севимли жамоамизнинг ҳар бир чизиғи қандай аҳволда эканлигини мухлис сифатида кўрган-кечирганларимиз ва эшитган-ўқиганларимиз асосида баҳолаб кўрамиз. Бошладик:


батафсил »


Абрамовнинг “очилмаган қартаси” борми ёҳуд Иорданияга қарши ўйин олдидан

Киритилган сана: 2011-01-20 19:08

Вадим Абрамовнинг “Очилмаган қартаси” борми? Гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил ўйин, уч хил тактика ва таркиб билан харакат қилган Карленовичнинг Иорданияга қарши ўйинда яна қандай “қартаси” бор? Бу борада Абрамовнинг “айёрлик”лари хақиқатдан ўринлими?


батафсил »


Миллий терма жамоамиз хақида

Киритилган сана: 2011-01-05 09:15

Ҳозирда, ҳаммамизни ўйлантираётган саволлар қуйидагича:
Ҳимоя чизиғимиз панд бермасмикин? Марказий ҳимояда қайси футболчилар тўп суришади? Қатарга қарши биринчи ўйинда нечта ҳужумчи билан тўп сурамиз?
Мана шу саволларга қисқача, бахоли қудрат жавоб излаб, ушбу мақола сўнгида жума кунгги таркиб, бизнинг наздимизда қандай кўринишда бўлишини тахмин қилиб ўтамиз.

батафсил »


Пахтакор-2011: Иккита плюс, битта минус

Киритилган сана: 2010-12-26 20:29

Йил якунида чўмич сувдан кўтарилар экан, сиртдан қайнаб тошмаётгандек кўринаётган жамоамизга оид хар кандай янгилик биз каби мухлислар учун қизиқ. «Пахтакор» футбол клубининг сиёсати анчайин ёпиқ бўлганлиги сабабли, хозирда қайси ўйинчилар кейинги мавсумда ҳам ўз фаолиятларини “Пахтакор”да давом эттиришлари ёки қайси ўйинчи янги мавсумда “шерлар” сафида тўп суриши ҳақида расмий маълумот йўқ. Клуб матбуот хизматининг принципи ҳам бизга маълум, ҳамма нарсага тўлиқ ойдинлик киритилмагунча ортиқча хеч нарса ҳақида маълумот бермаслик! Қўшимчасига, paxtakor.uz сайти ҳам ортиқча дабдаба, турли хил овозаларни хушламайди.


батафсил »


Пахтакорим - орим, зорим, борлиғим ...

Киритилган сана: 2010-12-23 17:04

Бугундан эътиборан, ушбу блогда «Пахтакор» клубига оид бўлган «Пахтакор» расмий сайти ва бошқа манбаларда учрамайдиган мақола ва таҳлилларни бериб боришга ҳаракат қиламиз. Ушбу, имкониятни яратиб бергани учун сайт админстраторларига ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, блогимизнинг илк нуқтаи назарини тақдим қиламиз.


батафсил »


БЛОГГЕРЛАР
Arsen_Wenger
«Тўпчилар»

BARSA_MESSI
Мухлис нигоҳи

Coolman&KvarTeT
«Аристократлар»

Elgamo & Barsa_Messi
Каталония ифтиxори

EL_MADRIDISTA_ & MASKA
XX-асрнинг энг яхши клуби

JEKI_CHAN
Қуда тараф

Mixail_An
Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

MR ERGASHEV
Пахтакорим - фахрим...

NEVER_WALK_ALONE
«Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан»

OdiljonK
Ўзбек трансфермаркети

WALKMAN & SONYERICSSON
Шаҳарда «Қизиллар»!

YURGEN_GEDE
«Футболимиз»

Алексей Глазунов
Футбол и жизнь

Бобур Мирзо
Полимонолог

Ёқубжон Бобожонов
Биз бир жамоамиз!

Зафар Қосимов
Футбол сўқмоқларида ...

Норбек Ниёзов
«Арена»

Озоджон Ҳамраев
«Милан» - Италия футболи афсонаси!

Олимхўжа Бўронов
Футбол ҳалоллик ва профессионалликни талаб қилади

Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари

Рустам Қўчқоров
2x2=4

Тоҳир Қобилов
Ўзбек ва жаҳон спорти

Тошкентий
Фусункор футбол

Усмон Ибодов
Кўҳна шаҳарнинг 50 ёшли футболи

Фурқат
Футбол - бу бор йўғи бир ўйин

Хушнуд Худайбердиев
Викториналар, беллашувлар

Шуҳратбек Парпиев
3-тайм: 10 дақиқа

«Чемпион» ҳакам
Сиз ҳакамсиз ...

«Чемпион» саволи
«Чемпион» мунозара

«Чемпион» фото
Сурат тилга кирганда ...




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • pitnak.com
    Super universal Web portal
    http://pitnak.com
  • FutUZ
    Eng so'ngi futbol yangiliklari
    FutUZ.UZ
  • ManUtdUz.ru
    Manchester Unuted Fanatlari uchun super sayt hammani taklif etaman. http://manutduz.ru
    http://manutduz.ru
  • БИЗНЕС МАСЛАХАТ
    Бизнесда муамолар борми??? Бизга мурожаат килинг!!
    OKSELZ.BLOG.RU

РЕГИСТРАЦИЯ »

БОЛЬШЕ ПОКАЗЫВАТЬ »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX