Хабарлар

Qalampir.Uz

Qalampir.uz — Ҳақиқат аччиқ бўлади

  • Одамлар нима деди? Бабаянми, ЎФФми, болалар футболими? Ким айбдор?

  • Ўша болачанинг айтиши бўйича, ўйинга тушиши учун ота-онаси 3 миллион сўм пул тўлабди. Айтишича, муҳимроқ ўйинда ўйнаш учун ўз ставкалари бор экан.

    Ўтган ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Футбол ишқибозлари бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб, акция ҳам ўтказишди.

    Лекин Ўзбекистон футбол федерацияси қарор чиқариб, Самвел Бабаян бош мураббийлик постида камида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар қолишини айтди.

    Шу мақсадда “Одамлар нима дейди?” рукнининг навбатдаги сонини ўзбек футболига бағишлаган эдик. Унда ўзбек футболини ривожлантириш, уни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қандай ислоҳотлар ўтказилиши керак каби саволлар орқали жамоатчилик фикри ўрганилди.

    Кўпчилик ҳозирги бош мураббийни бош айбдор санаб, унинг истеъфосини талаб қилган. Лекин бунга энди кеч, чунки Ўзбекистон футбол федерацияси қарор қабул қилиб бўлди. Футбол мухлислари камида 5 сентябргача кутишга мажбур, агар ЎФФ ўзидан ташаббус қилиб, халқ дардига қулоқ тутмаса.

    Айримлар айнан ЎФФ раҳбариятининг қарорларидан норозилигини билдирган, уларнинг кўп ваъда бериб, аксариятини бажармаслигини таъна қилган. Мисол тарзида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг “Пахтакор” хусусидаги ваъдаси эсга олинган.

    Шунингдек, мухлисларнинг бир қисми барча муаммо тизимда эканини, болалар спорти тизимини қайтадан кўриб чиқиб, ислоҳот ўтказиш кераклиги, порахўрлик ва таъмагирлик эвазига футбол ўйнатишларга чек қўйиш лозимлигини таъкидлашган.

    Айримлари ўз ҳаёти мисолида порахўрликка гувоҳ бўлганларини ёзишган. Бунисига бир нима деёлмаймиз, чунки исботимиз йўқ. Лекин бир нима дея оладиган мутасадди ташкилотлар бир ўйлаб кўришар балки.

    Қуйида эса жонкуяр футбол ишқибозлари ва мутахассисларининг фикрларидан намуналар келтирамиз.

    Ёқубжон Бобожонов, UzReport TV телеканали Спорт таҳририяти бош муҳаррири, спорт журналисти:

    “Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида катта ўзгаришлар, янгиланишлар кузатилмоқда. Менинг фикримча, мамлакатимиздаги футбол тизимида ҳам туб ислоҳотлар қилиш вақти келди.

    Шу пайтга қадар футболга ҳукумат даражасида жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Катта маблағлар сарфланяпти, футбол инфраструктураси яхшиланиб бормоқда. Эндиликда шунга яраша натижа кўрсатиш вақти ҳам келди, деб ўйлайман.
     
    Бунинг учун чет эллик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш керак. Осиёда футболи ривожланган мамлакатларга назар ташлайдиган бўлсак (Япония, Жанубий Корея, Австралия), уларнинг барчаси хорижлик кучли мутахассислар ёрдамида футбол тизимини тўғри йўлга қўйиб олишган. Биз ҳам Европадан кучли футбол функционерларини юртимизга узоқ муддатли шартнома билан таклиф қилишимиз керак.

    Уларнинг катта тажрибаларига суянган ҳолда болалар футболидан тортиб, ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоа даражасидаги тайёргарлик ишларини тубдан янгилашимиз зарур.

    Шундагина биз ҳам Осиёда футболи кучли ҳисобланадиган терма жамоалар сафига қўшила оламиз. Жаҳон чемпионати йўлланмалари эса биз учун оддий ҳолга айланади.

    Асосий мақсад ЖЧга йўлланмани қўлга киритиш эмас, рақобатбардош футбол намойиш қилиш бўлади”. ДАВОМИ

  • Киритилган сана: 2017-06-19 14:22. Ўқилди: 743 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.