• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

Sports.uz

O'zbekiston sport portali - Спортивный портал Узбекистана

  • 40 ёшида ҳам футбол ўйнаган 10 футболчи. Дидадан Ривалдогача

  • 27 сентябрь куни “Рома” клубининг тирик афсонаси Франческо Тотти 40 ёшни қаршилади. Футбол олами учун бу ёш жуда катталигини инобатга оладиган бўлсак, Тоттининг ишлари беш дейиш мумкин. Бугун ҳудди “Император” сингари 40 ёшида ҳам тўп ортидан югуришни ташламаган 10 футболчи билан сизларни таништиришда давом этамиз.

  • Киритилган сана: 01.10.2016 19:20. Ўқилди: 1756 марта.
  • Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан фотомақола

  • Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичини Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

    Айни дамда миллий терма жамоамиз ушбу учрашувга жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Самвел Бабаян шогирдлари 20 августдан машғулотларни бошлашган эди. Кеча ҳам бош жамоамиз “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди.

    Машғулот жараёнини SPORTS.uz ижодий жамоаси ҳам бевосита воқеа жойидан кузатиб борди. Қуйида машғулот пайти олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  • Киритилган сана: 31.08.2016 17:41. Ўқилди: 1007 марта.
  • Сардор Рашидов: Чемпионлар Лигасида ҳозирга келиб кучсиз жамоа қолмади

  • Хабарингиз бор, келаси ҳафтада Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финал дастлабки учрашувлари ўтказилади. Қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирида юртимиз номидан фақатгина “Локомотив” ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

    Сиз-у бизни хурсанд этадиган жиҳати шундаки, ОЧЛ чорак финалига ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ҳам йўл олган. “Жаиш”га ушбу босқичда БААнинг “Ал Наср” клуби рақиблик қилади.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири SPORTS.uz интернет-ахборот портали мухбирига “Ал Жаиш”нинг мазкур матчга тайёргарлиги хусусида гапириб берди.

    - Сардор, “Ал Жаиш”нинг ОЧЛ доирасидаги “Ал Наср” билан баҳсга тайёргарлиги қандай кечмоқда?

    - Жамоамиз, Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳсларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Август бошида Австрияда йиғин ўтказдик. Мазкур йиғин давомида бир қатор синов-назорат баҳсларида майдонга тушдик. Айниқса, “Удинезе” билан бўлган ўйин биз учун анча фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро ўзимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни айнан шу ўйинлар орқали яна бир бор билиб олдик.

  • Киритилган сана: 19.08.2016 17:44. Ўқилди: 942 марта.
  • Нега Ўзбекистонда ўйнайдиган легионер футболчилар ўз терма жамоаларига чақирилмайди?!

  • Биласиз, айни дамда юртимизда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг 25-мавсуми секин-аста авж палласига кириб бормоқда. Ўзбекистон Олий Лигаси қитъамиздаги кучли миллий биринчиликлар қаторида эътироф этиб келинади. Тўғри, бизнинг чемпионатимизни Япония “J”-Лигаси, Жанубий Корея “K”-Лигаси ёки Қатар Юлдузлар Лигаси каби етакчи лигалар билан солишитириш ноўриндир, балки. Лекин ҳар тугул Олий Лига савияси ортиқча даражада паст эмас.

  • Киритилган сана: 12.08.2016 15:08. Ўқилди: 1158 марта.
  • Легионерлар: Ҳусниддин Ғофуров ўйнаётган “Явор” “Партизан”га енгилди (Фото+Видео)

  • Биласиз, Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи саналадиган Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда Сербиянинг “Явор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Кеча Суперлигада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Явор” бу турда мамлакат грандларидан бири – “Партизан”га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кўриниш олган матчда “Явор” 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

  • Киритилган сана: 11.08.2016 16:52. Ўқилди: 758 марта.
  • Олий Лига учрашувларини бевосита стадионда кузатинг ва “Ҳафта мухлиси” бўлинг!

  • Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали доим ўз ўқувчилари билан яқин муносабат ўрнатишга, айнан муштарийларни қизиқтирган мавзуларда турли хил эксклюзив материаллар-у фоторепортажлар тайёрлашга ҳаракат қилиб келади. Олий Лигада иккинчи давра учрашувлари старт олишини инобатга олиб, ажойиб бир лойиҳа бошламоқдамиз.

    8-9 август кунлари Олий Лигада 17-тур учрашувлари ўтказилади. Айнан 17-тур ўйинларини бевосита стадиондан туриб кузатадиган асл ишқибозлар Ҳафта мухлиси лойиҳамизда иштирок этиш имконига эга бўлишади. Бунинг учун бизга стадионда олинган фотосуратларингизни юборсангиз – кифоя!

  • Киритилган сана: 07.08.2016 20:16. Ўқилди: 759 марта.
  • Санжар Турсунов Қатар Юлдузлар Лигаси 2015-16 мавсумининг энг яхши 10 та ассистентлари қаторида! (+Video)

  • Қатар Юлдузлар Лигаси – Осиёдаги энг кучли миллий чемпионатлардан бири экани сиз-у бизга жуда яхши маълум. Мазкур лигада жаҳонга номи чиққан бир қатор машҳур футболчилар фаолият олиб бораётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

    Қувонарли жиҳати шундаки, ортда қолган мавсумда Қатар миллий чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар муваффақиятли тўп суришди. Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов сингари ўйинчилар Хавидек юлдузлар ўйнаётган лигада йўқолиб қолишмади! Аксинча, Сардор “Ал Жаиш” таркибида қатор голлар киритган бўлса, Санжар ўзининг моҳирона тўп узатишлари билан жамоасининг голларига бир неча бор ҳаммуаллифлик қилди.

  • Киритилган сана: 03.06.2016 15:32. Ўқилди: 1328 марта.
  • Эрон ҳужумчиси Сардор Азмунни Македония тўхтата олмади. Ўзбекистончи? (видео)

  • Бир неча кундан бери терма жамоалар ФИФА кунларидан фойдаланиб ўртоқлик ўйинлари ўтказишмоқда. Европада чемпионат яқинлашгани сари барча ўз имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олмоқда.

    Осиё қитъасида ҳам шундай деса ҳам бўлади. Фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари. ЖЧ-2018 саралашидан бир гуруҳдан жой олган рақибларимиз Жанубий Корея Испания билан ўйин ўтказиб 6:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо бу мағлубият улар учун хатоларни имкони борида тўғрилашга замин яратди.

    Эрон эса Македония билан назорат учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси эронликлар ҳужумчиси Сардор Азмункундан-кун ўз имкониятларини янада яхшилаб бормоқда. У ҳар беллашувдан сўнг ОАВ томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу беллашувда ҳам Азмун 3 та гол уришни уддалади.

    Македония ҳимоячилари Сардор Азмунни тўхтатишнинг иложисини топа олишмади. Уни қўриқлаши керак бўлган футболчи Азмунни тўхтатиш тугил етиб олишни ҳам уддалай олмади.шу ўринда савол туғилади, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сардор Азмунни қандай тўхтатади? Бунга жавобни ҳар ким ушбу видеони томоша қилгандан сўнг ўзи жавоб бера олсин. 

  • Киритилган сана: 03.06.2016 13:53. Ўқилди: 1536 марта.
  • “Яшил майдон” лойиҳаси – Носир Отақўзиев: Футболчилик фаолиятимни тугатгач ўзимни мураббийликда синаб кўрмоқчиман

  • Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали яқин вақтдан буён ўзбек футболчилари фаолиятини ишқибозларга янада яхшироқ таништириш учун мўлжалланган “Яшил майдон” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

    Бу сафар “Яшил майдон” лойиҳаси муаллифлари “Қўқон-1912” клуби ҳужумчиси – Носир Отақўзиев билан дилдан суҳбат уюштиришди. Суҳбат давомида тажрибали ҳужумчи бир қатор саволларга кутилмаган жавоблар бериб, ижодий жамоамизни лол қолдирди.

  • Киритилган сана: 02.06.2016 20:12. Ўқилди: 980 марта.
  • Евро-2016ни ўтказиб юборадиган футболчилар терма жамоаси

  • Хабарингиз бор, 10 июндан Францияда Европа чемпионати старт олади. Ушбу мусобақани интизорлик билан кутаётган мухлислар етарликчо топилади.

    Аммо кишини бироз ранжитадиган томони ҳам йўқ. Эмас. Айрим терма жамоаларда жиддий йўқотишлар ёки мураббийлар қайсидир футболчини Евро-2016дан мосуво қилган ҳолатларни ҳам кузатмоқдамиз.

    Масалан, Карим Бензема Франция терма жамоаси бош мураббийи билан келиша олмагани учун ўз юртидаги чемпионатни ўтказиб юборади. Марко Ройс ҳам Германия терма жамоасига чақирилмади. “Боруссия Д” футболчисининг ўрнига бошқа бир германиялик йўл оли. ИскоДиего КостаТорресСауль ҳам шулар жумласидан.

  • Киритилган сана: 02.06.2016 17:02. Ўқилди: 2037 марта.
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси легионерлардан иборат жамоага қарши баҳс олдидан машғулот ўтказди (Фоторепортаж)

  • Хабарингиз бор, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 май кунидан пойтахтимизда йиғин бошлаган эди. Даставвал режа қилинганидек Экваториал Гвинея ҳамда Канадага қарши ўйинларга ҳозирлик олиб борила бошланганди. Бироқ кеча Африка термаси билан ўйин ўтказилмаслиги маълум бўлди.

    Шундай бўлса ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур йиғинни давом эттирмоқда. Зеро ҳали олдинда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви кутиб турибди.

    Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз жоизки, эртага бош жамоамиз ўйин ўтказади. Рақиб эса Олий Лигада тўп сураётган хорижлик легионер футболчилар бўлишади. Бугун терма жамоамиз мазкур ўйин олдидан машғулот ўтказди. Мазкур жараённи SPORTS.uz интернет-портали ижодий жамоаси доимгидек воқеа жойидан кузатди. Қуйида эътиборингизга машғулотнинг “қайноқ” вазиятлари мухрланган фотосуратларни ҳавола этамиз.

  • Киритилган сана: 01.06.2016 21:46. Ўқилди: 1778 марта.
  • Фотомақола: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

  • Самвел Бабаян устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин 10 кун ичида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишини биласиз. 2 июнь куни бош жамоамиз Тошкентда Экваториал Гвинея терма жамоасига қарши баҳс юритса, 7 июнда Австрияда Канада миллий терма жамоасига қарши майдонга тушилади.

    Миллий терма жамоамиз бугундан мазкур ўйинларга ҳозирликни бошлади. Самвел Бабаян шогирдлари “Жар” стадионида ушбу йиғин доирасидаги илк машғулотини ўтказишди.

    SPORTS.uz ижодий жамоаси ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда терма жамоамизнинг машғулотини бевосита воқеа жойидан кузатиб борди. Қуйида мазкур машғулотнинг “энг қайноқ” вазиятлари мухрланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  • Киритилган сана: 30.05.2016 21:43. Ўқилди: 1129 марта.

 1  2  3  »   Сўнгги ›

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

29.05.2017 11:34
MAN4ESTER

Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.

29.05.2017 01:11
TEKILA

Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.