Хабарлар

Sports.uz

O'zbekiston sport portali - Спортивный портал Узбекистана

  • 40 ёшида ҳам футбол ўйнаган 10 футболчи. Дидадан Ривалдогача

  • 27 сентябрь куни “Рома” клубининг тирик афсонаси Франческо Тотти 40 ёшни қаршилади. Футбол олами учун бу ёш жуда катталигини инобатга оладиган бўлсак, Тоттининг ишлари беш дейиш мумкин. Бугун ҳудди “Император” сингари 40 ёшида ҳам тўп ортидан югуришни ташламаган 10 футболчи билан сизларни таништиришда давом этамиз.

    >>> Мақоланинг биринчи қисми

    Йенс Леманн

    Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЕЧЛ финалчиси ва УЕФА Кубогида ғолиб чиққан. Бундан ташқари АПЛ, “А” серия ва Бундеслигада олтин медалга сазовор бўлган дарвозабон “Шальке 04”, “Милан” “Боруссия Дортмунд” ва “Арсенал” каби жамоаларда тўп сурган футболчи фаолиятига чиройли нуқта қўйиш мақсадида “Штутгарт”га келади. 2009/10 йилги мавсумда 40 ёшида Бундеслига ва ЕЧЛда мунтазам ўйнаган Леманн фаолиятини якунлади. Бироқ 2011 йил баҳорида дарвозабонлар муаммосига дуч келган “Арсенал” сафида пайдо бўлди ва “Блэкпул”га қарши баҳсда 41 ёшида АПЛда тўп сурди. Якунда “канонирлар” мазкур беллащувда ғалаба қозонди 3-1.

    Дида

    2002 йилги ЖЧ ғолиби бўлган Дида “Милан” сафида “А” серияда 200 га яқин ўйинда майдонга тушган. “Россонерилар” сафида фаолиятини якунлагач, яна яшил майдонга тушиш истаги пайдо бўлган кўринади. Дарвозабоннинг сўнгги клублари “Португеза”, “Гремио” ва “Интернасионал”дир. 2014 йил Дида Бразилия чемпионатида 27 та баҳсда дарвозани қўриқлади. 2015 йилда эса “Интернасионал”нинг заҳира дарвозабони бўлди. 41 ёшли кипер ўша мавсум Жанубий Америка кубогида икки ўйин ўтказади.

    >>> Мақоланинг давоми

  • Киритилган сана: 2016-10-01 19:20. Ўқилди: 1954 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.