Хабарлар

Tafsilot.Uz

Миллионлар ўйини: танқид, таҳлил, энг муҳим тафсилотлар!

  • Қаҳрамон Асланов: «Минг доллар»

  • Инсонни эътиқод бошқарадими ёки манфаат? Менимча, барча инсонлар учун умумий жавоб беришни на психология, на социология уддалайди. Одамлар ҳар хил, кимдир эътиқодни қаттиқ ушлайди. Унинг айнан қандай эътиқодда бўлиши алоҳида масала, агар унинг қанчалик кучли шахсият эканини билмоқчи бўлсак, ўзи учун танлаган эътиқодга қанчалик содиқ эканини ўлчаб кўрамиз. Бошқа бир инсонни манфаат бошқаради. Буям эътиқод аслида. Инсон ўз манфаатини доимо ҳимоя қилиши керак, деган эътиқод. Буёғи фалсафа бўлиб кетди. Яна бир тоифа борки, қалбида доимо эътиқод ва манфаат кураши авж олади. Ҳар қадамида. Бундайлар кўп. Ҳар қадамда.

  • Киритилган сана: 12.05.2017 15:23. Ўқилди: 346 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Ҳимоя чизиғи»

  • 1999 йилги ЕЧЛ финалини кўрганимда, МЮнинг ажойиб ғалабасидан қанчалик хурсанд бўлган эрсам, Лотар Маттеуснинг йиғисидан шунчалик қайғуга чўмганман. Чунки мен бир пайтлар бу юлдузни ҳужум чизиғида голлар қалаштирганини, кейинроқ ярим ҳимояда оширган ажойиб узатмаларини кўриб ўсган эдим. Ҳимоячи бўлиб-да ўйнашга рози бўлган бу шахс ўша куни мағлубиятга ҳақли бўлмаган ягона бавариячи эди. Алам қилганди, очиғи.

  • Киритилган сана: 11.05.2017 15:16. Ўқилди: 733 марта.
  • УЕФАга ўтгач, Қозоғистон футболи нималарга эришди?

  • 2002 йилнинг айнан 25 апрелида Қозоғистон футбол федерацияси Стокҳолм (Швеция)да Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)га расман қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида Қозоғистон футболи нималарга эришди?

  • Киритилган сана: 10.05.2017 16:11. Ўқилди: 588 марта.
  • Қаҳрамон Асланов: «Терма жамоани ёшартириш керакми?»

  • Кўпинча, айниқса, терма жамоамиз бирор муваффақиятсизликка учраганда, мухлислар ва журналистлар томонидан авлодлар алмашинувини амалга ошириш, ёшларга кўпроқ имконият бериш кераклиги ҳақидаги талаблар кўпайиб қолади. Масалан, терма жамоамиз 2010 йилги жаҳон чемпионати саралашини бой бергач, Жепаров, Кападзе, Гейнрих каби «қария»ларнинг даври ўтгани, уларнинг ўрнига, ана, Мисрдаги ёшлар ўртасидаги мундиал йўлланмасини қўлга киритган Аҳмад Убайдуллаев жамоасидаги келажаги порлоқ ёшларни ўйнатиш фойдали бўлишини кўп гапиришганди. Қизиғи, орадан етти йил ўтибдики, ўша Жепаров-у Гейнрихлар навбатдаги саралашларда жавлон уришмоқда, Убайдуллаев ёшларидан эса, асар ҳам қолмади.

    Хўш, унда савол туғилади, авлодлар алмашинуви зарурий эхтиёжми? Терма жамоада тўп суриш учун паспортдаги ёш қанчалик аҳамиятга эга бўлиши керак?

  • Киритилган сана: 05.05.2017 18:54. Ўқилди: 445 марта.
  • Блогер: «Холисликдан халослик»

  • Холислик футбол журналистнинг фазилатими? Мажбуриятими? Иккаласи ҳамми? На униси ва на буниси, десам-чи?Футбол журналистидан холислик талаб қилишни яхши кўришади бизда. Ҳар доим муҳокамадан тушмайдиган мавзулардан бу. Айниқса шарҳловчиларга нисбатан шу талаб кўп янграйди. Босма нашрларда фаолиятини олиб борадиганлар ишида ҳам холислик — энг асосийси, доим ёдда тутиш керак бўлган тушунча, қадрият ва мажбурият экани кўп айтилади. «Шарҳловчи тарафкашлик қилмасин»,  «Журналист ҳеч кимга мухлис бўлмасин», «Доим ўртани ушласин», «Одил бўлсин!»…

  • Киритилган сана: 24.04.2017 10:14. Ўқилди: 392 марта.
  • Чемпион Росси

  • Спортчилар ичида ўрнак қилиб кўрсатишга арзийдиганлари билан бир қаторда бундай шарафга нолойиқ бўлганлари ҳам кўп. Ҳамма ҳам хато қилади. Асосийси уни тан олиш ва ўша ишни қайта қилмаслик.

  • Киритилган сана: 19.04.2017 18:46. Ўқилди: 421 марта.
  • Қаҳрамон Асланов: «Уч очко»

  • Кеча, назаримда, «Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо қўл остида ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди. Натижа ҳам аҳамиятга молик – Алекс Фергюсоннинг охирги мавсумидан бери биринчи марта «Челси» устидан ғалаба қозонилди. Сэрнинг ўзи ҳам охирги уч ўйинда «Челси»ни енга олмаганини эътиборга олсак, бу натижа янаям аҳамият касб этади. Ҳаммаси яхши, лекин…

  • Киритилган сана: 18.04.2017 15:13. Ўқилди: 294 марта.
  • Қаҳрамон Асланов: «Юклама»

  • Бир пайтлар ёшлар терма жамоаларимиздан бирига бош мураббий этиб тайинланган Дилшод Нуралиев терма жамоалар марказидан сўраган экан:

    – Жамоа қандай услубда тўп сурсин? Сизларга қай бири маъқул.

    Билишимча, саволни бироз тушунишмаган ва албатта, мураббийдан ўз жамоасига уйғун ва айнан қўл остидаги футболчилар учун самарали услуб сўрашган.

    Бир қараганда, мураббийнинг саволи ноўриндек. Лекин бошқа тарафдан қараганда, айнан шу савол замирида ёшлар терма жамоаларимизга бўлган муносабат қандай бўлиши кераклиги тушуниш ётади. Хўш, ёшлар терма жамоаларимиз бизга нима учун керак?

  • Киритилган сана: 17.04.2017 12:50. Ўқилди: 378 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Бабаянга қачон ҳайкал қўямиз?»

  • Бир шоир бўлган экан. Жуда кучли шеърлар ёзар экан. Ундан савиясизроқ шоирларга ҳайкал қўйишибдию, у бечорага қўйишмабди. Шогирд сўрабди: «Устоз, сизга нега ҳайкал қўйишмаган?»

    Устоз шундай деб жавоб берган экан: «Агар менга ҳайкал қўйишса, бу ҳам кимгадир ёқмасди ва у: «Нега бу одамга ҳайкал қўйишган?» деб сўрарди. Ҳозир эса «нега ҳайкал қўйилмаган?»  деб сўрашяпти. Менга иккинчи савол кўпроқ ёқяпти…»

  • Киритилган сана: 14.04.2017 15:53. Ўқилди: 2048 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Ўзгариш»

  • Михаил Булгаковнинг сўнгги асари бўлмиш «Уста ва Маргарита» адибга битмас туганмас шуҳрат келтирган. Асар фавқулодда кучли ёзилган ва унинг хотимаси борасида адабиётшунослар, янги жанрга асос солинган, деб жар соладилар. Бадкирдор гипнозчилардан талафот кўрган Иван Николаевич асар давомида содир бўлган антиқа воқеалар аслида бўлмаганини, уни рўёлар алдаганини ҳис қилгач, ғалати бир кайфиятда қолади.

  • Киритилган сана: 23.03.2017 18:02. Ўқилди: 2785 марта.
  • Қаҳрамон Асланов: «Англия ва биз»

  • Миллий футбол, айниқса, чемпионатимиз савияси, ундаги муносабатлар ҳақида гап борганда, Европа андозаларига асосланамиз, бу табиий. Клубларнинг асл эгалари йўқлиги, маблағ топадиган ва сарфлайдиганлар ўртасидаги тафовут асосан бир ечим сари ундайди – клублар хусусийлаштирилиши ва ҳақиқий эгаларига берилиши керак.

  • Киритилган сана: 23.03.2017 16:29. Ўқилди: 860 марта.
  • Шовқин ва сукунат

  • metallurg-bekabad-pakhtakor-tashkent

    «Шовқин ҳеч нарсани исботламайди. Кўпинча тухум туққан товуқ шундай шанғиллайдики, гўёки кичик бир сайёрани туққандек!»

    Бу сўзлар 19-аср сўнгида ва 20-асрнинг бошларида жуда кўплаб роману ҳикояларга муаллифлик қилган америкалик таниқли ёзувчи Марк Твенга тегишли эди. Машҳур публицистга атаб бутун бошли мақоламни бағишлаш ниятим йўқ, албатта. Шунчаки, бугунги кунда футболимиз ичида айнан мана шу каби «ҳеч нарсани исботламаган шовқинлар» тўғрисида мулоҳаза юритмоқчиман.

  • Киритилган сана: 27.02.2017 16:39. Ўқилди: 736 марта.
  • Футбол майдонида ўлдирилган 6 ҳакам

  • JV

    Ўтган йили Мексикада ҳаваскор жамоалар ўртасидаги ўйинда ҳакам футболчи томонидан ўлдирилган ва бу жараён акс этган видео ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлганди. Қуйида ҳакамларнинг майдонда ўлими билан боғлиқ бошқа воқеаларни ҳам эсга оламиз.

  • Киритилган сана: 27.02.2017 12:14. Ўқилди: 1138 марта.
  • Қаҳрамон Асланов: «Футбол, пул ва иқтисод»

  • futbol-pul

    Яқинда бир вилоятдаги бир футбол клубининг ҳокимиятга ўттиз миллиард сўмлик бюджет сўраб кирганини ва рад жавобини олганини эшитдим. Билишимча, бу клубнинг ўтган йилги бюджети 20 миллиард сўмни ташкил этар экан. Агар ўша клубни олий лигамиздаги энг «бой» клублардан бири деганимизда ҳам, бир мавсумда 16 жамоамиз камида 100 миллиард сўм ишлатади. Гап фақат қанча пул ишлатилаётганида эмас. Энг ёмони, бир йил ўтиб, клублар яна шунча пулга эҳтиёж сезадилар. Яна бир йил ўтиб, яна шунча пул, агар ошиқроқ бўлмаса.

  • Киритилган сана: 25.02.2017 14:55. Ўқилди: 579 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Гудзон мўъжизаси»

  • gudzon

    Бу ҳақда Голливуд ҳам фильм ишлади. Кимсан, Том Хэнкс бош ролда. Гудзон мўъжизаси. 2009 йилнинг 15 январь куни 1549 рейси бўйича учишни бошлаган самолёт Нью Йоркнинг Гудзон дарёсига қўнади. Нақ дарёнинг ўртасига. Учувчи Чесли Салленбергер ҳалокатга учрашга маҳкум бўлган самолётни антиқа қарор ила сувга қўндиришга мажбур бўлган. Воқеа ва фильм юракни жизиллатади, албатта. Бу фильмни томоша қилар экансиз, табиийки учувчининг ёнини оласиз, унга мухлислик қиласиз, терговда ҳам у ютиб чиқишини истайсиз.

    Қандай тергов дейсизми? Мўъжиза қаҳрамонининг ушбу қарорини муҳокама қилувчилар, ундан айб қидирувчилар ҳам топилади. Нима учун у шундай қалтис ишга қўл урди? Нима учун 155та одамнинг жонини гаровга бойлаб, дарё ўртасига қўнди? Ҳеч ким билан келишмай, нима учун ўзича шундай қарорга келди? Шунга ўхшаш саволлар билан Чеслининг қонини ичишади. Фильм давомида у ўзининг ҳақлигини исботлайди.

  • Киритилган сана: 20.02.2017 14:26. Ўқилди: 911 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Барселона» ва инқироз»

  • barsa-psj

    Бугунги «Барселона»ни Майк Тайсонга ўхшатаман. Тайсонни ҳеч ким енгишни ўйламасди – бунинг имкони йўқ эди чунки, фақатгина биринчи раундда туриб бериш ҳақида гап борарди бошқаларда. Майк шу қадар замон боксчиларидан илгарилаб кетгандики, у фақат ўзига енгилсагина, рақиби олтин камарлик бўларди. Ҳа, бугунги «Барселона»нинг ҳақиқий чизмаси шу!

  • Киритилган сана: 17.02.2017 12:12. Ўқилди: 1252 марта.
  • Диёр Имомхўжаев: «Даҳо»

  • babayan

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг интервьюсини ўқиб қолдим. Яқин орада қандайдир мақола ўқиб, бундай мазза қилмагандим.

  • Киритилган сана: 16.02.2017 12:10. Ўқилди: 1003 марта.
  • Хайрулла Ҳамидов: «Биз нега ЖЧларга бора олмаганмиз?!»

  • uzb-fut

    «Бахтли онларда қайғули кунларингни эслаб тур, шояд шу билан бахтли онларинг янада чўзилса…».

    Л. Толстой

    Менга фарқи йўқ, дўппилар осмонга ирғитилаётган пайтда, мен ўша дўппини отмасликка, яхшиси, уни бир четга қўйиб, келажак ҳақида ўйлагим келмоқда. Баҳрайн билан кечган баҳсдан кейинги кайфиятимни-да юз саксон градусга ўзгартириб, мозийнинг аччиқ саҳифаларидан бир нималар излашга киришмоқчиман. Зеро, бу саҳифалар менинг ҳаётимда тинмасдан такрорланавериб, асабимни таранг қилиб қўйган. Ҳа, беш марта такрорланган. Демакки, унинг ҳақиқатлиги, тўғрилиги ва ҳеч қандай тасодиф эмаслиги турган гапга айланган. Олтинчи марта такрорланмаслиги учун ҳам ҳозир гапирмасам бўлмайди. Кейин кеч бўлади.

  • Киритилган сана: 16.02.2017 11:43. Ўқилди: 1127 марта.

 1  2  3  »   Сўнгги ›

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.