• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

Tafsilot.Uz

Миллионлар ўйини: танқид, таҳлил, энг муҳим тафсилотлар!

  • Қаҳрамон Асланов: «Минг доллар»

  • Инсонни эътиқод бошқарадими ёки манфаат? Менимча, барча инсонлар учун умумий жавоб беришни на психология, на социология уддалайди. Одамлар ҳар хил, кимдир эътиқодни қаттиқ ушлайди. Унинг айнан қандай эътиқодда бўлиши алоҳида масала, агар унинг қанчалик кучли шахсият эканини билмоқчи бўлсак, ўзи учун танлаган эътиқодга қанчалик содиқ эканини ўлчаб кўрамиз. Бошқа бир инсонни манфаат бошқаради. Буям эътиқод аслида. Инсон ўз манфаатини доимо ҳимоя қилиши керак, деган эътиқод. Буёғи фалсафа бўлиб кетди. Яна бир тоифа борки, қалбида доимо эътиқод ва манфаат кураши авж олади. Ҳар қадамида. Бундайлар кўп. Ҳар қадамда.

    Масалан йўлда кетяпсиз, сиздан олдинда кетаётган бир йўловчи чўнтагидан бир нарса тушиб қолди. Олиб қарадингиз. Пул экан. Ўн минг сўм атрофида. Шошиб чақирасиз. «Хой, биродар, пулингиз тушиб қолди» дейсиз. Олижаноб ва ҳалол инсонлигингизга ҳалиги йўловчига қўшилиб ўзингиз ҳам қойил қола бошлайсиз. Албатта маълум муддат бу воқеа руҳингизга ором беради.

    Воқеани бироз орқага қайтарамиз. Олиб қарадингиз. Пул экан. Минг доллар атрофида. Шошиб чақирасизМИ? Ёки ўша ичингизда юқорида эсланган азалий кураш учун вақт берасизми? Рўпарангизда турган моддий муаммолар ўзини эслатишни бошлайдими?

    Мен чет эл сафарларига чиқмаганман. Асосан атрофимдаги инсонлар ҳақида фикр юритаман ва «барча инсонлар мана шунақа фикрлайди» деб кетавераман. Аслида сал бошқача бўлиши мумкин. Масалан, бир танишим Японияга сафар қилганини гапириб берганди. Тезюрар поездда кармонини унутиб қолдиради. Орадан икки кун ўтиб, умуман бошқа шаҳарда туриб, қаерда қолдирганини эслайди, станцияга мурожаат қилади. Кармон жойида турган экан. Биз бундай воқеаларни кўзимизни катта очиб гапириб берамиз, оғзимизни катта очиб тинглаймиз. Лекин балки ўша японларнинг хаёлига ҳам келмас, кармонни титиб кўриш, нафс ва виждон курашини бошлаш. Демак улар учун эътиқод синови бутунлай бошқа фронтларда, бошқа шаклда кечади, шундайми?

    Ёки бошқа мисол. Англия чемпионати якунида битта мақола ёзгандим. Шундай бўлиб қолиши мумкин эдики, «Сток Сити» еврокубокларда қатнашиши учун, миллий чемпионатда «Манчестер Сити» га ютқазиб бериши керак бўларди. Пул учун эмас, шунчаки, турнир формати шуни тақозо қилганди. Албатта, мен ўшанда ғирт ўзбекча фикрлаганман, «Сток»нинг ўрнига «Металлург» ёки «Шўртан»ни қўйиб кўрганман. Ютқазиб берса керак! Ўшанда Англия футбол оммаси ва менталитетини мендан кўра анча яхши биладиган Алишер Никимбаев эътироз билдирганди. Англиядаги ўлчовлар бутунлай бошқача. У ерда буни хаёлнинг кўчасига ҳам киритишмайди. Худди японлар сумкани очиб кўрмагандек, «ютқазиб ҳам мақсадга эришса бўлади» деган фикрнинг олдига умуман яқинлашишмайди. «Сток» ғалаба учун ўйнайди! Якунда унақа вазиятга етиб келинмади, ким ҳақ эканини била олмадик. Аммо мана шу ҳолатларнинг ўзи менда бутунлай бошқа хулосаларнинг уйғонишига сабаб бўлди.

    Футболимиз Япония ёки Англия каби бўлиши учун, футболимизда қандай ишлар қилиши керак деган масала умуман ечимсиз қолиб кетишидан қўрқиб қолдим. Ахир футболнинг ўзи инсонларнинг қалбини ўзгартириб юборишга қодирми? Ўз оламингиздан футболимиз оламига ўтишингиз, қандайдир ўзгача муҳит оғушига ташламаяпти-ку, сизни! Футболимиз аслида чиркин эмас, у ҳаммамиз яшаётган ўша чиркин олам ичида қолганини қачон тушунамиз? Футболчиларнинг даромадлари сир тутилиши ҳақида бонг урамиз. Хўш, қайси соҳа даромадлари сир тутилмайди?  Хакамлар ойликка каноат қилишмаяпти! Фақат ҳакамларми? Бу гап анча саёз булмадими? Мен билан сизчи? «Одамлар ойликка каноат килишмаяпти» деб ўзгартирсак, нотугри булмас?!

    Туркияда келишилган учрашувлар борасида катта жанжал бошланди. Катта катта клубларнинг раҳбарлари қамоққа ташланмоқдалар. Четдан қараганда қўрқиб кетасиз. Наҳотки миллионларни жалб қилган турк футболи шунчаки масхарабозлик бўлган? Шу ракурсда ўз футболимизга қараймиз. Унчаликмасдир. Ё шунчаликми? Кимга қанақа. Масала бунда эмас.

    Мен математика билан анча вақт шуғулланганман. Масала мени қўрқитмайди. Унинг ечимсиз қолиши даҳшатга солади. Айтмоқчиманки, футболимиздаги у ёки бу муаммонинг айни вақтда қанчалик хавфли эканидан кўра, ўша муаммонинг ечими бор ёки йўқлиги мени кўпроқ ташвишга солади. Тасаввур қилишингиз учун бир мисол келтираман. Оёғингиз синди. Уч ойгача тўшакда ётасиз. Муаммо. Аммо бунинг ечими бор. Вақт ва муолажа. Энди бошқа вазият – бир бармоғингиз бироз тирналиб, енгил оғриқ беряпти. Бу ҳолатда юрасиз, ўтирасиз, футбол ўйнай олмасиз, аммо, оғриқ бор. Ана энди мана шу оғриқ умрингизнинг охиригача сизни таъқиб қилишини билиб қолсангиз, қай аҳволга тушасиз? Даҳшат-ку бу! Миянгизнинг бир нуқтасиги тинимсиз томиб турадиган томчи ҳар қандай зарбандан оғирроқ, ишонаверинг...

    ...

    Давоми «TAFSILOT.UZ» сайтида

  • Киритилган сана: 2017-05-12 15:23. Ўқилди: 636 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.