| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
|
YURGEN_GEDE
«Футболимиз» |
Абрамовдан иқтибослар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Киритилган сана: 2012-02-20 22:19 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Деярли ҳар куни интернет сайтларида, газеталарда жаҳон футболи юлдузлари, мураббийларининг такрорланмас иқтибосларига дуч келамиз. Жозе Моуринью ёки Алекс Фергюсон каби топ мураббийларнинг иқтибосларини кўп эшитганмиз. Энди навбат, улардан гапга чечанликда қолишмайдиган, миллий ва олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовга. “Дарҳақиқат, буни бугунги йиғилишда эълон қилишганидан сўнг билиб олдим. Бундан олдин умуман хабарим йўқ эди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов маълум қилгач хабардор бўлдим. Кутилмаган воқеа бўлди мен учун.” (Бош мураббий бўлгандаги биринчи интервьюси) “Менинг фикримча Грузиялик арбитр ўйинни юқори савияда бошқара олмади. Албатта барчаси маълум, Ереван Тбилисига Тошкентдан кўра яқинроқ. Арманистон терма жамоаси бизнинг кайфиятимизни ва ғалабага интилишимизни тортиб олди. Биз бу ўйинда янги ўйинчиларни синаб кўрдик, уларнинг ўйинлари менда илиқ таассурот қолдирмади.” (Илк ўртоқлик учрашуви, яъни Арманистон терма жамоаси билан ўйиндан сўнг) “Албатта жамоа мағлубиятларга учраётган вақтда уни танқид қилиш осон. Мен бу омадсизликларимизда илгари ишлаган мураббийларни ҳам танқид қилмоқчи эмасман. Агарда бирон дўконга харид қилиш учун киргудек бўлсангиз, албатта юзага келадиган можарода сотувчи айбдор бўлади. Худди шундай мағлубиятларда ҳам бош мураббийни айбдор қилиш осон иш. Аммо биз хозирда терма жамоани шакллантирмоқдамиз ва ўртоқлик учрашувларини анчайин қийин шароитда ўтказмоқдамиз.” (Эгаллаб турган ўрнингизга муносибмисиз деган маънода берган саволга жавоби) “Бу шунчаки техник муаммо. Бунақа ҳолатлар ҳар доим учраб туриши мумкин. Бу футболчиларнинг барчаси янги эди ва улар упаковка ҳолатида эди. Ўша футболканинг олдида "9", орқасида "6" рақами ёзилганди. Гап шундаки, бу йиғинга 18 комплект форма тайёрланганди, йиғинда эса 20 нафар футболчи иштирок этаётганди. Битта "брак" футболкани эса алмаштиришнинг имкони йўқ эди. Бу ўйин эса шунчаки назорат ўйини бўлгани учун номерларнинг катта аҳамияти йўқ эди. Битта брак футболкани деб, битта футболчини майдонга туширмаслик ғалати бўларди. Ундан кўра, яна бир нафар футболчини синаб кўрганим мен учун фойдалироқ эди. Ундан ташқари Умрзоқов ушбу футболкани кийди ва Саҳоб билан бир қанотда ўйнашига тўғри келди. Агар Музаффар чап эмас, ўнг қанотда ўйганида, бу ҳолатга ҳеч ким эътибор бермасди ва улар биргаликда суратга тушиб қолишмасди.” (2 та 6 – рақамдаги футболчилар майдонга тушгани ҳақида) “Терма жамоанинг барча аъзолари менинг севимли футболчиларимдир. Футбол шунақа ўйинки, бир ўйинда бир футболчини ёқтириб қолишингиз, иккинчи ўйинда эса уларни ёмон кўриб қолишингиз мумкин. Лекин улар аёллар эмаски, исталган пайтда уларни алмаштираверсангиз.” (Терма жамоада севимли футболчингиз борми деган саволга жавоби) "Ўйиндан кейин менга шунақа савол беришганидек, мен ўша пайтда эҳтирос билан Саудиядан потенциал борасида кучли эканлигимизни таъкидлаб ўтгандим. Агар Шотландия-Испания ўйинини кўрган бўлсангиз, шотландлар 2 та гол уришди ва ўйин дуранг билан якунланиши мумкин эди. Аммо ўйинда Испания терма жамоасининг кучли эканлиги кўриниб турганди. Футболда баъзан шунақаси бўлиб туради. Бир жамоа ўйин давомида роса ҳужум қиладию, аммо мағлубиятга учрайди. Лекин бу жамоа кучсиз дегани эмас. Кучли жамоа эса доимо барқарор ўйин кўрсатади. Мухлислар ўйинни кўриб, ўзлари хулоса чиқаришади. Мени хурсанд қилаётган жиҳат шуки, ҳозиирги кунда мухлислар ўйинни кўриб, ўзлари хулоса чиқара оладиган бўлишган. Гарчи бу эҳтирос билан айтган бўлсамда, ҳозирги кунда Саудия Арабистонидан кучсиз эмасмиз!" “Қатарга ачинаман, сабаби, бу мусобақанинг очилиш маросими улар учун катта байрам эди ва яна битта гол ура олмаганимиз учун узр сурайман.” "Аввало, ҳар қандай мураббий ўз жамоасининг муҳим учрашувда фақат ғалаба қозонишини орзу қилади. Мен ҳам шундай. Лекин мен башоратчи Ванга ёки Германиядаги башоратчи саккизоёқ Паул эмасман. Шунчаки, эртага ҳам ғалаба қозонишимизни хоҳлайман ва бунга ишонаман." Менга фарқи йўқ, бу – уларнинг муаммоси! (Кейинги босқичда Австралия рақиб бўлишини истайсизми ёки Ироқ? Деган саволга жавоби) "Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – мақсадимиз финалда ўйнашдир! Бу йўлда бизга ким рақиблик қилишидан қатъий назар – ғалаба қозонишимиз керак! Нега Япония Аргентина терма жамоасини мағлубиятга учратади-ю, биз Австралияни юта олмаслигимиз керак?!" "Мен бунгача ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: араб жамоаларига қарши ўйинларда Ўзбекистон ҳеч қачон қийналмаслиги керак. Бу жамоалардан биз бир бош устунмиз." "Терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга муносиб ва бунга қодир. Бизда истеъдодли футболчилар етарли. Шундайлардан биттаси Фаррух Нурлибоев. У яқин келажакда терма жамоамизнинг марказий ҳимоя чизиғида ўз ўрнига эга бўлади. Ростини тан оладиган бўлсам, уни Австралияга қарши баҳсда майдонга туширмоқчи эдим. Аммо атрофимдаги мутахассислар Фаррухнинг жуда ёшлиги, тажрибаси йўқлигини таъкидлашиб, фикримдан қайтаришди. Уларнинг гапига қулоқ солмаслигим керак экан." “Олти марта 1-0 га ютқазгандан кўра, бир марта 6-0 га ютқазган яхши.” “Бу борада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. Сафимиздаги йигитларнинг кўпчилиги Жаҳон чемпионатида ўйнаган. Сурия билан ўйинда зўр ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо биз бу ўйинни унутдик. Эртага ҳаммаси жойида бўлиши керак. Хавотир олманглар.” Вадим Карленович биз томонга яна бир бор бош ирғаб қўйди-да, кечадан буён анча машҳур бўлиб кетган жумласини такрорлади: Э, хавотир олаверманглар. Ҳаммаси жойида бўлади! Карленович айтганидек хавотир олманглар, худо ҳоҳласа ҳаммаси жойида бўлади!!! ФИКР БИЛДИРИНГ: ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК! БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Норбек Ниёзов
Тошкентий
Олимхўжа Бўронов
WALKMAN & SONYERICSSON
Озоджон Ҳамраев|
|