Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси
Хушнуд Худайбердиев

Викториналар, беллашувлар

Ушбу блогда сиз турли хил танлов ҳамда викториналар билан танишишингиз мумкин бўлади.

 

МЕНИНГ НОМИМДАН ГАПИРМАНГ!!!

Киритилган сана: 2011-12-16 14:31

Бу раддияни илк бор uff.uz сайтидаги бир хабар остига ёзилган комментдан ўқигандим. Рости, ўқиганимда жуда ҳам кулгим келди ва кулдим ҳам...

Ҳа, билдингиз, бу ўша uff.uz сайти ва “Чемпион” газетасига раддия қилиб ёзилган мақола ҳақида бораяпти. “Энди сен ҳам бошламагин” демоқчисиз-а... ))) Сездим. Биламан, шунақа дейишингизни. Лекин мен интервьюдаги гаплар қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида умуман гапирмоқчи эмасман. Умуман! Газета ва "Пахтакор" клуби орасидаги можаролар ҳақида унчалик хабарим йўқ, бунга аралашмаганман. Ўзлари келишиб олади...
Эътиборимни тортган нарса бошқа жойда... Бошқа нарса ундади мақола ёзишимга... Яъни раддияда менинг номимдан ҳам гапирилганлиги сабабли, унга жавоб ёзишни афзал деб топдим.
Қисқа гапираман, кўп вақтингизни олмайман... (мақолани тугатгач, қарасам, кўп ёзибман, барибир... Узр...)


Қ.Асланов бу борада ўз мақоласида энг керакли жойларини тўғри тушунтириб бера олган. Ўзи бу вазият оддий мантиқни талаб қиларди! Бунга контрмақолалар ёзиш ҳеч ҳам шарт эмасди. Аммо...
Аммо ўша оддий мантиқни тушунмаётган “Пахтакор” фан клуби ва клуб матбуот хизматининг ишини тушуниш қийин.
Биринчидан, “Пахтакор” фан клуби ҳақида. Ўзи ким ёзган бу мақолани? Сизлар халқ оғзаки ижоди ёзмаяпсиз-ку ахир, оғиздан-оғизга ўтиб битта мақола йиғилиб қолгани. Ёки Илья Ильф ва Евгений Петровга ўхшаган ёзувчилар эмассиз-ку, кўпчилик бўлиб битта асар ёзгани. Аниқ битта инсон шу мақолани ёзган-ку! Бунақа деяётганимни сабаби, хозирги айбни бутун фан клубга қарата айтмоқчи эмасдим, лекин аниқ муаллиф бўлмаганлиги сабабли шунга мажбурман.

Энди айб:
Нега мени номимдан гапиряпсизлар??? Бунга нима ҳаққингиз бор??? Ким сизга рухсат берди??? Жинними, бу бола деяпсизми? Қани, сени номингдан ёзилган жойи демоқчимисиз? Мана ўқинг:

"Пахтакор" МУХЛИСЛАРИда ҳам айнан мана шу "коса"нинг тўлганлиги бундай чиқиш қилишимизга, яъни юқорида кўрсатилган сайт ва газета ходимларига БУТУН "Пахтакор" мухлислари НОМИДАН расмий эътироз билдиришимизга сабаб бўлмоқда. (“Пахтакор” РАСМИЙ сайтида чоп этилган мақоладан парча)

Мен ҳам “Пахтакор” мухлисиман (исбот: uff.uz сайтида 08.25.2008, соат 23:27да чоп этилган мақола). Демак, бу расмий эътироз нега менинг номимдан ҳам кетаяпти?

Барака топгурлар, ким сизларга рухсат берди, менинг номимдан гапиришга???

Умид қиламанки, шу гапларимдан кейин, “Пахтакор” фан клуби “Агар сен биз томонда бўлмасанг, унда “пахтакор” мухлиси эмассан” деган беъмани раддия билан чиқишмайди. Ёки кимлардир менга “Пахтакор” клубига мухлислик қилишимни таъқиқлаб қўймаса керак.

Марҳамат, жавоб беринг, жаноб «“Пахтакор” фан клуби»! (чунки у мақолани бир киши ёзгани аниқ)

Иккинчидан, “Пахтакор” матбуот хизмати ҳақида. Ҳурматли, матбуот хизмати ходимлари. Бу мақолада сизларнинг ҳеч ҳам айбингиз йўқ, биламан. Чунки бу мақолани сизлар ёзмагансиз, шундайми?
Лекин бир нарса қизиқда мен учун! Сизларга савол: нега сизлар расмий сайтга чиқарилаётган мақолаларни тўғри ёки нотўғрилигини текширмайсизлар умуман? Мен юқорида айтган мақола бутун “Пахтакор” мухлислари номидан кетган. Нега сизлар биздан, яъни бу мақолани ёзилишидан хабарсиз бўлган “Пахтакор” мухлисларидан бу гаплар тўғри ёки нотўғрилигини сўрамадингиз?

Ўша мақолада қуйидаги фикрлар бор:
“...агент С.Шарипов "Пахтакор" клуби, унинг раҳбарияти, ходимлари ҳақида салбий фикрлар билдириб ўтган. Гап унинг салбий фикрлари ҳақида ҳам эмас. Чунки ҳар ким мустақил фикрлаш ва ўз қарашларини эркин билдириш имокниятга эга. Бошқача қилиб айтганда бу унинг ҳуқуқи...
...Лекин, журналист-чи? Ахир у ўз мақола ёки ўзи қўйган хабарига жавобгар шахс ҳисобланади.”


Худди шунингдек, жаноб «“Пахтакор” фан клуби» ўз фикрини ёзиш ҳуқуқига эга, буни тунушаман.
Лекин расмий сайт-чи?! Матбуот хизматида ишлаётган журналистлар-чи? Ахир улар сайтга қўяётган ҳар бир маълумот тўғрилигига жавобгарлар-ку! Эҳ, сизлар эса, буни текширмасдан оммага эълон қилиб юборибсизлар-а! Сал шу жойда нотўғри иш қилибсизми, дейманда...

Ҳа, яна, ҳурматли матбуот хизмати вакиллари. Ўша мақолани ўқидингизми? У ерда сизларни ҳам айблаган жойи бор. Қаерда дейсизми? Хозир тушунтираман...

Мақолада, интервью олган ва уни чоп этган инсонлар, интервью берган одамнинг гаплари қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаши керак дейилган. Худди шу асосда жамоанинг расмий сайтида эълон қилинган жуда кўп интервьюларда сизлар жаноб «“Пахтакор” фан клуби» томонидан “ихтиро” қилинган “қоидага” амал қилмагансиз деган хавотирдаман. Масалан, 12-11-11 да сайтга жойлаштирилган Анатолий Демьяненко билан бўлган суҳбатда қуйидаги фикрлар бор:
- Эртага ҳам шогирдларингиз қуюшқондан чиқиб кетмасликларини таъминлаш учун улар билан суҳбат ўтказдингизми?
- Ҳа.

Тўўўўғрисини айтинг, интервьюни, яъни матбуот анжуманидаги ушбу фикрларни тўғрилигини текшириб кўрмагансиз-а? Яъни ҳақиқатдан “Насаф” бош мураббийи бу борада суҳбат ўтказганми, йўқми, сиз билмайсиз. Мураббий қанчалик ҳақлиги умуман бошқа масала, лекин сизларнинг текшириб кўрмасдан сайтга жойлаштирганингиз, бу жаноб «“Пахтакор” фан клуби» томонидан қаттиқ қораланаяпти. Қизиқ-а? Биламан, биламан, сизлар сайтга жойлаштираётган ҳар бир интервьюни текшириб кўришга мажбур эмассиз, сизларнинг бу ерда айбингиз йўқ. Шунчаки, жаноб «“Пахтакор” фан клуби»нинг гапи қанчалик кулгили эканлигига мисол келтирдим холос...


Хуллас, яхшигина кайфиятни кўтарадиган воқеа бўлди, азизлар. Майнавозчилик!!! Мухлисларни алдаш ва уларни лақиллатишдан бошқа нарса эмас бу!

P/S: Ушбу мақола остига фикр билдиришни хоҳлаган мухлисларга эслатиб ўтмоқчи эдим. “Сен қанақа мухлиссан ўзи” деб мени айблашга шошилманг. Бу ерда мени “Пахтакор”га қай даражада чин дилдан мухлислик қилишим, умуман бошқа масала. Мен шунчаки оддий мухлис бўлишим ҳам мумкин. Интервьюдаги гаплар қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги эса бу алоҳида иш (марҳамат, “Пахтакор” С.Шариповни судга берсин, тамом-вассалом).
Бу ерда асосий мантиқ шундаки, бутун бошли мухлислар номидан гапиришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ! Чунки “Пахтакор” мухлислари деганда минглаб, балки миллионлаб инсонлар ҳам кўз олдимизга келади. У сиз, мен, қўшним, амаким, тоғам, дўстим ва ҳ.к, ва ҳ.к. Улардан сўрамасдан туриб, уларни номидан гапириш, бу ўта аҳмақона иш! Мени тушунгандирсиз, жаноб «“Пахтакор” фан клуби»!

Майли, асабни асрайлик... "Здоровья" журналида ёзилишича... Давомини биласиз..


ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

Y_U_R_I_S_T 2011-12-17 09:34:36
Kuldashev... га:

Агарда сиз учун нотўғри иш қилган бўлсам, унда сиздан узр сўрайман.

Шунчаки, Асланов мақоласида бошқа маъно бор эди, ўшанинг учун масалани бошқа томонини гапирай дегандим.

Y_U_R_I_S_T 2011-12-17 09:32:12
Djoni га:

"балки миллионлаб" мухлис дейилган. Қўшиб-чатиб хисобласа, чиқиб қолар шунча? ))))

Кейин 1970-1979 йилларда яшаган инсонларнинг кўпчилиги ҳалиям тирик-ку, уларни ҳам ҳисобласам, нима қибди? ))))

Kuldashev... 2011-12-17 04:48:57
Хуллас, яхшигина кайфиятни кўтарадиган воқеа бўлди, азизлар. Майнавозчилик!!!
--------------------------
Майнавозчиликни давоми айнан узингизни маколангизда пайдо булибди. Юморга бойитибми, кесатикларга тулдирибми ёзмокчи булиб, анча тер тукибсиз-у, лекин хеч ухшамабди. Кахрамон акани маколаларидан кейин буниси шартмасди, манимча. Ёниб турган оловга ховликиб келиб, гугурт чаккандай булибди. Хуллас, "Детский сад"!!!

jahon07 2011-12-16 21:57:39
Тыц... Яхшиси ЧЛ хакида гаплашайлик. Бошим огриб кетди, тугриси.

Жа, жанжалга учсизларда. Баъзан бирорта тахлилий маколани 3-4 кун кутамиз. Мана бунака вазият буса хамма уз фикрини билдириб утишга харакат килади.

Djoni 2011-12-16 20:24:22
Пахтакорда бормикан миллион мухлис? Ё бу раддия 1970-1979йиллари ёзилганмикан?

MEKSIKA2011 2011-12-16 18:44:41
Ҳақиқатдан ҳам нима кераги бор бунақа тортишувларни???? Пахтакор клуби ҳақ бўлса судга берсин Санъатни !!!! Пахткаор жамоаси ҳақми ўзи????????????

Y_U_R_I_S_T 2011-12-16 15:22:29
Montyor га:

Ким ўчираяпти ўзи комментларни, кўрсатинг, қулоғини кесиб қўяман )))))

Montyor 2011-12-16 15:15:35
вой, мени комментимниям учиринг ) Мтеграникини учирворипсиз, жиннига ухшаб копман )

Montyor 2011-12-16 15:07:54
Mtegra

))))))))))))))

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Arsen_Wenger
«Тўпчилар»

BARSA_MESSI
Мухлис нигоҳи

Coolman&KvarTeT
«Аристократлар»

Elgamo & Barsa_Messi
Каталония ифтиxори

EL_MADRIDISTA_ & MASKA
XX-асрнинг энг яхши клуби

JEKI_CHAN
Қуда тараф

Mixail_An
Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

MR ERGASHEV
Пахтакорим - фахрим...

NEVER_WALK_ALONE
«Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан»

OdiljonK
Ўзбек трансфермаркети

WALKMAN & SONYERICSSON
Шаҳарда «Қизиллар»!

YURGEN_GEDE
«Футболимиз»

Алексей Глазунов
Футбол и жизнь

Бобур Мирзо
Полимонолог

Ёқубжон Бобожонов
Биз бир жамоамиз!

Зафар Қосимов
Футбол сўқмоқларида ...

Норбек Ниёзов
«Арена»

Озоджон Ҳамраев
«Милан» - Италия футболи афсонаси!

Олимхўжа Бўронов
Футбол ҳалоллик ва профессионалликни талаб қилади

Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари

Рустам Қўчқоров
2x2=4

Тоҳир Қобилов
Ўзбек ва жаҳон спорти

Тошкентий
Фусункор футбол

Усмон Ибодов
Кўҳна шаҳарнинг 50 ёшли футболи

Фурқат
Футбол - бу бор йўғи бир ўйин

Хушнуд Худайбердиев
Викториналар, беллашувлар

Шуҳратбек Парпиев
3-тайм: 10 дақиқа

«Чемпион» ҳакам
Сиз ҳакамсиз ...

«Чемпион» саволи
«Чемпион» мунозара

«Чемпион» фото
Сурат тилга кирганда ...




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

БОЛЬШЕ ПОКАЗЫВАТЬ »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX