• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

Бахтиёр Тоштемиров

Футбол ичида, футбол атрофида

  • Конфедерациялар кубогининг тақвими эълон қилинди

  • Хабарингиз бор шу йилнинг 17 июндан 2 июлига қадар Россия федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида Конфедерациялар кубоги бўлиб ўтади.

    Еча якунланган Африка миллатлар кубоги мусобақасидан сўнг турнирнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Унга кўра Миср устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Камерун терма жамоаси қитъалараро мусобақада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

  • Киритилган сана: 06.02.2017 08:24. Ўқилди: 755 марта.
  • “Реал” - “Сельта” ўйини қачон ўтказилади?

  • Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 21-турида “Сельта” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилиши керак эди. Аммо, Галисияда юзага келган бўрон туфайли “Сельта” клубига тегишли “Балайдос” стадиони зарар кўрди. Маълумотларга кўра, табиий офат  ўйингоҳ томининг бир қисмини учириб кетган.

    Юқоридаги сабабларга кўра ўйин ўтказилмаслиги эълон қилинди. Бу эса ҳар иккала жамоа учун ҳам жиддий қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Боиси, “Реал” учун ҳам, “Сельта” учун ҳам баҳорги тақвим жуда ҳам тиғиз жойлашган. “Реал” Чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттираётган бўлса, “Сельта” Европа лигасида кейинги босқичда ўйнайди.

  • Киритилган сана: 05.02.2017 15:24. Ўқилди: 912 марта.
  • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили: Хўжаободликларнинг “про лига”си ҳақида эшитганмисиз?

  • Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки юртимизда миллионлар ўйини бўлган футболга қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Боиси, айни дамда мамлакатимизнинг қай гўшасига борманг, бир-биридан гўзал ва замонавий стадионларни кўрасиз. Хаттоки, чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам қишин-ёзин футбол билан шуғулланиш имконини берувчи кўплаб мини ўйингоҳлар барпо этилган. Бу эса ёш авлоднинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб камолга етишида муҳим аҳамият касб этади. Спорт билан шуғулланган инсоннинг нафақат танаси, балки, дунёқараши ва фикрлаши  ҳам соғлом бўлади.

    Андижонда футболни бошқача севишади. Чарм тўпга шайдо кўнгиллар минглаб топилади. Ҳусусан, вилоятнинг Хўжобод туманида ҳам миллионлар ўйинига эътибор кучли. Айниқса, туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бу борада мақташга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда.

  • Киритилган сана: 04.02.2017 13:37. Ўқилди: 3773 марта.
  • Контега ёзда трансферлар учун 100 миллион фунт берилади, у бу пулларга кимларни сотиб олади?

  • Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Daily Mirror нашрининг хабар беришича жамоа бош мураббийи Антонио Контега “аристократлар” таркибини кучайтириши учун раҳбарият томонидан 100 миллион фунт (тахминан 116,5 миллион евро) берилади.

    Таъкидлаш керакки италиялик мутахассиснинг ёзги трансферлар учун режалари деярли аниқ. Конте “Челси”га "Селтик"дан Мусса Дембеле"Реал"дан Альваро Мората ва "Сатугемптон"дан Виргил ван Дейкларни олиб келмоқчи.

  • Киритилган сана: 04.02.2017 10:26. Ўқилди: 812 марта.
  • Фоторепортаж: "Андижон" - "Қизилқум" 3:1

  •    Кеча Андижон шаҳрида Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Андижон” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари навоийликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда чорак финалга чиқди.

       Эътиборингизга учрашувдан олинган энг сара фото суратларни намойиш этамиз.

    Давоми sports.uz сайтида

  • Киритилган сана: 22.05.2016 09:59. Ўқилди: 872 марта.
  • Терма жамоага лойиқ футболчилар ТОП 11 (сиз ҳам ўз фикрнгизни билдиринг!)

  • http://uff.uz/images/blog/Uz_Supporters_Big_Flag.JPG

    Ассалому алайкум қадри баланд, кўнгилчан ўзбек муҳлиси! Ҳадемай терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш циклидаги навбатдаги учрашувларини ўтказади.

    Ўтган ҳафтада термамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Филиппин ҳамда Баҳрайнга қарши кечадиган баҳс учун терма жамоанинг кенгйтирилган таркибини маълум қилди. Бу рўйхатдан ўрин олган ҳар бир футболчи шак шубҳасиз бугунги кунда ўз жамоасининг ҳақиқий етакчиларидир.

    Аммо шу ўринда терма жамоа либосини кийишга лойиқ бўлган бошқа футболчилар ҳам борки, буни асло унутиб бўлмайди. Шундай экан келинг Сиз азиз муҳлислар билан бирга терма жамоа йиғининга чақирилмаган, аммо, бунга муносиб бўлган 11та футболчидан иборат рўйхатни тузиб чиқамиз.

    Демак, терма жамоага лойиқ футболчиларнинг ТОП 11 талиги. Агар бу борада кимда қандай фикр бўлса бемалол изоҳ қолдиришлари мумкин. Якуний рўйхат албатта эътиборларингизга ҳавола этилади.

     Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.

  • Киритилган сана: 18.03.2016 17:22. Ўқилди: 3718 марта.
  • Шавкат Муҳитдинов : Мустақил Ватанимизнинг бахтли авлодига ҳавасим келади

  • http://www.uff.uz/images/blog/img_0007a29a7ee03899d63e9924ee1f1933d393.jpg

    Мамлакатимизда барча спорт турлари қатори футзал ҳам тез ривожланиб боряпти. Сўнгги йилларда спортнинг бу тури билан шуғулланувчи ёшлар сони ҳам ортмоқда. Бугун сизнинг эътиборингизга юртимизнинг кўзга кўринган футзалчиси, 4 карра Ўзбекистон чемпиони, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори, халқаро тоифадаги спорт устаси, “Шуҳрат” медали соҳиби, ҳозирда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори Шавкат Муҳитдинов билан суҳбатни ҳавола этамиз.

    Шавкат Муҳитдинов ҳақида қисқача маълумотлар:

    1977 йил Андижон вилояти Хўжаобод туманида таваллуд топган.

    Терма жамоадаги фаолияти:

    2001 йил, Эрон, Осиё чемпионатида 2-ўрин,

    2004 йил, Хитой тайпей, жаҳон чемпионатига саралаш, 4-ўрин,

    2005 йил, Виетнам, Осиё чемпионати, 3-ўрин,

    2006 йил, Ўзбекистон, Осиё чемпионати, 2-ўрин,

    2007 йил Япония, Осиё чемпионати, 3-ўрин,

    2007 йил, Хитой, ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, 3-ўрин,

    2009 йил, Ветьнам, Осиё чемпионати, 3-ўрин,

    2010 йил, Таиланд, халқаро турнир, 2-ўрин.

    Ўйнаган жамоалари:

    1994-1995 “Хўжабодчи”

    1995-1997 “Умид”

    1997-2002 “Турон солиқчи”,

    2002-2004 Қозоғистон, Астана “Аксауд”,

    2004-2008 Зарафшон “Строител”,

    2008-2009 “Учқудуқ”,

    2009-2010 “Пахтакор”,

    2010-2011 “Турон солиқчи”,

    2011-2012 Зарафшон “Строител”,

    2012-2013 “Ардус”.

     

    Ассалому-алайкум Шавкат ака, айтингчи футболчи бўлишингизга ким сабабчи бўлган?

    - Авваламбор мени бу ерга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. Футболга қизиқишим отам Қайтмасжон Муҳиддинов билан боғлиқ. У киши нафақат  жонкуяр ишқибоз, балки профессионал футболчи ҳам бўлган. Туманимизнинг “Хўжаободчи” жамоасида тўп сурган. Отам сабаб футболга меҳр қўйдим. Ҳуллас оиламизга футбол бегона эмас.

    - Футбол сирларини қаерда ўргангансиз? Биринчи устозларингиз кимлар бўлишган?

    - Дастлаб туманимиздаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да, кейинчалик эса Андижон вилоят олимпия заҳиралари спорт коллежида таҳсил олганман. Биринчи устозларим сифатида Серан Сулейманов, Одилжон Аҳмаджонов ҳамда Рашиджон Ҳамраевларни айтишим мумкин.

    Профессионал футболчи сифатида биринчи ўйнаган жамоангиз.

    - Биринчи ўйнаган жамоам бу “Хўжаободчи” (1994). Мен катта футболга айнан мана шу жамоа орқали кириб келганман.

    Фаолиятингиз давомида жуда кўп жамоаларда ўйнадингиз. Айтингчи, шу жамоалар орасидан қайси бирини алоҳида ажратиб ўтган бўлардингиз?

    - Ҳа тўғри айтасиз, футболчилик давримда кўплаб жамоаларда тўп сурдим. Уларнинг ҳаммасини яхши хотиралар билан эслайман. Лекин, фаолиятимнинг олтин даврини ўтказган Зарафшон шаҳрининг “Строител” жамоасини алоҳида такидлашим лозим. Чунки, бу жамоада мураббийлар, футболчилар, клуб раҳбарлари, хуллас, барчамиз бир оиладек бўлиб қолгандик. Балким шунинг учундир ўша пайтлардаги терма жамоанинг ўзагини ҳам айнан шу жамоа йигитлари ташкил этарди.

    Айни пайтда “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори лавозимида ишлаяпсиз. Шу ўринда ҳозирги даврда мамлакатимизда спортга, хусусан, болалар спортига берилаётган эътибор ва ғамҳўрлик ҳақида нималар дея оласиз?

    - Албатта, мустақил ватанимизнинг бахтли авлодига фақатгина ҳавас кўзи билан қараш мумкин. Бугун юртимизнинг чекка қишлоқларида ҳам жаҳон талабларига мос спорт иншоотлари қурилмоқда. Бу эса ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб тарбия топишига ҳизмат қилади.

    Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий деб кимни айтган бўлардингиз?

    - Мен билан бирга фаолият олиб борган мураббийларнинг ёмони бўлмаган (кулади). Бу борада бразилиялик Сержио Сапони алоҳида таъкидлаган бўлардим. Чунки, айнан у менга бошқа мураббийлар бермаган билимни, маҳоратни берган. Эсимда, у терма жамоа билан машғулот пайтида битта ҳужум тактикасини нақд икки кун такрорлатган. Ўшандан кейин жамоадошларимиз билан у ўргатган ҳужумни кўзимизни юмиб ҳам қайтара оладиган бўлганмиз (кулади).

    Мамлакатимизда футзални ривожлантириш учун хориждан мураббий ва футболчи олиб келинишига муносабатингиз?

    - Савол учун раҳмат. Ўзим кутган саволни бердингиз. Албатта хориждан мутахассис олиб келиш керак. Улардан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Сўнги йилларда бу борада яхши ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида юртимизга Бразиля, Испания каби футболи ривожланган мамлакатлардан мутахассислар таклиф этилгани бунга мисол бўла олади.  Легионер футболчиларга келадиган бўлсак, улар бизнинг футболчилардан бир бош устун бўлиши шарт. Ана шундагина бизнинг футзал ўсиши мумкин. 

    http://www.uff.uz/images/blog/%D0%A1%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%BD%D1%8B%D0%B9_uz%D0%92..jpg

    Айни пайтда футзал бўйича мамлакатимиз чемпионатидаги ўйинлар сифати ва ҳакамлик ҳақида ўз фикрингизни билдирсангиз.

    - Сўнгги йилларда мамлакатимиз чемпионати ўсишга эришди. Бунга асосий сабаб рақобатдош жамоалар сонининг кўпайганлиги. Ҳакамлик борасида ҳам ижобий фикрдаман.

    Миллий терма жамоадаги фаолиятингиз ва у билан боғлиқ эсда қоларли воқеалар ҳақида гапириб берсангиз.

    - Албатта, мамлакатнинг бош жамоасида тўп суриш ҳар бир футзалчининг орзуси ҳисобланади. Мен ҳам бу жамоада ўйнаб, Ватаним шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан фахрланаман. 2004 йил Хитойнинг Маккао шаҳрида жаҳон чемпионатига саралаш турнирининг ярим финалида Жан.Корея терма жамоасига биринчи бўлимидан кейин 0:4 хисобида имкониятни бой бераётгандик. Аммо, танаффус пайтида мураббий ва федерациямиз раҳбарлари бизни шундай руҳлантиришдики, якунда биз 6:5 ҳисобида ғалаба қозондик. Ушбу ўйин фаолиятимдаги энг эсда қоларли учрашув бўлган.

    Келажакда фарзандларингиз ҳам сизнинг касбингизни эгаллаш ниятида бўлсалар, уларга қандай қараган бўлардингиз?

    - Албатта яхши муносабатда бўлардим. Чунки ўзим ҳам ота касбини эгаллаб кам бўлганим йўқ. Ҳозир иккала ўғлим ҳам футбол мактабида тахсил олишади. Агар фарзандларим келажакда футболчи бўлишни исташса, мен уларга фақатгина ёрдам бераман. Ўзим эришолмаган марраларни болаларим забт этишини хохлайман. 

    Кўпчилик футболчилар фаолиятларини якунлаганидан сўнг ҳам футбол ҳавосидан нафас олишга ҳаракат қилишади. Яъни мураббий сифатида ўз фаолиятларини давом эттиришади. Сизда ҳам  келажакда бу соҳага мураббий сифатида қайтиш нияти борми?

    - Биласизми, ўтган давр мобайнида футбол орқали кўп ютуқларга эришдим, элнинг назарига тушдим. У ҳаётимнинг ажралмас бир бўлагига айланиб бўлган. Албатта келажакда мураббий сифатида ишлаш ниятим бор. 2013 йилда футзал мураббийлиги учун AFC томонидан ташкил этилган курсларда иштирок этиб, “Level 1” мураббийлик лицензиясини қўлга киритдим. Яқиндагина ниҳоясига етган 2015 йилда эса “Level 2” лицензияси учун ташкил этилган курсларни мувафаққиятли тамомлаб қайтдим. Айни пайтда “Level 2” лицензияси билан футзал бўйича Олий лига клубларини бошқариш имкониятига эгаман. 2018 йилда “Level 3” халқаро лицензияси учун бўлиб ўтадиган курсларга қатнашиб, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини мураббий сифатида ҳам муносиб химоя қилиш ниятим бор.

    http://www.uff.uz/images/blog/%D0%A4%D0%BE%D1%82%D0%BE3691.jpg

    Суратда: Шавкат Муҳитдинов (ўнгда) эронлик АФК инструктори Воҳид Шамс (чапда) билан.

     

    Маълумки шу йилнинг 10-21 февраль кунлари Пойтахтимиз футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Шу ҳақда ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

    - Авваламбор бундай йирик мусобақанинг юртимизда ташкил этилиши қувонарлидир. Чунки, айнан мана шундай турнирларнинг мамлакатимизда ўтказилиши, юртимизда бу спорт турига қизиқувчилар сонининг ортишига олиб келади. Ўйлайманки мусобақа давомида ўйингоҳ муҳлислар билан тўлади. 

    Ушбу мусобақада мамлакатимиз терма жамоасидан  қандай натижани кутяпсиз?

    - Терма жамоа сафидаги 12 йиллик фаолиятим давомида фақат битта натижани орзу қилардим. У ҳам бўлса жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Аммо бу менга насиб қилмаган экан. Лекин ҳозирги терма жамоада кучили футболчилар йиғилган. Мураббий ҳам тажрибали. Ўйлайманки йигитлар бу сафар жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади. Менинг таҳминимича терма жамоамиз финалга қадар етиб боради.

    Гуруҳдаги рақибларимиз борасида қандай фикрдасиз?

    - Авваламбор Осиё чемпионатига кучсиз жамоаларнинг ўзи келмайди. Шундай экан, гуруҳдаги қолган жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда, уларга нисбатан жиддий ўйин олиб бориш керак. Лекин, бу ерда қўшни Қирғизистон футзалчиларини алоҳида таъкидлаш лозим. Улар гуруҳимиздаги қолган икки терма жамоадан кўра кучлироқ. 

    Сиз билан бирга ўйнаган футболчилардан кимлар айни пайтда ҳам терма жамоада тўп сурмоқда?

    - Саволингиз менга бир қизиқ воқеани эслатиб юборди. 2009 йилда мен “Пахтакор” жамоасида ўйнардим. Ўша пайтда бразилиялик мураббий Сержио Сапо терма жамоага мураббийлик қилар эди. Ҳозирги терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Дилшод Раҳматов ҳазил аралаш “Нима бало Сапони кўзи кўрми, наҳотки мендек футболчини терма жамоада кўришни истамаса?” деганди. Ўшанда Сержио Сапо унга қарата: ҳали сен ёшсан, сенинг ҳам давринг келади ва албатта терма жамоада ўйнайсан деганди. Мана, вақтлар ўтиб унинг гаплари ўз тасдиғини топди, биз ўз ўрнимизни уларга бўшатдик. Ҳозир ўша йигит терма жамоамизнинг энг асосий футболчиси ҳисобланади.

    Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Келажакдаги ишларингизга эса омад ёр бўлсин. 

     

    Суҳбатдош Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ,

     Sports.uz сайти учун маҳсус.

  • Киритилган сана: 16.01.2016 09:52. Ўқилди: 1313 марта.

 1  2  »  

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

29.05.2017 11:34
MAN4ESTER

Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.

29.05.2017 01:11
TEKILA

Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.