Хабарлар

Эркин Ғайбуллаев

Maydonda faqat mardlar kuch sinashadi

  • Криштиано Роналду ўзини “Барселона” билан таққослади

  • Криштиану айни дамда 32 ёшида фантастик даражада ўйин кўрсатаётган саноқли футболчилардан бири. Хўш, бунинг сири нимада? Умуман, Роналду ўзининг айни дамдаги ҳолатидан қониқадими?

    — Сиз ҳар бир чемпионатнинг, у қайси доирадаги мусобақа бўлсин, асосий ўйинчиларидан бирисиз. Буни ҳис қилиш ёқимли бўлса керак?

    — Албатта. Бундан завқлироқ ҳиссиёт бўлмаса керак. Бу натижага еришиш учун анча меҳнат қилишимга тўғри келди. Аммо ҳали ўз устимда ишлашда давом етаман. Ҳали еришишим керак бўлган мақсадларим кўп.

    — Маълумки, илгари «Манчестер Юнайтед»да тўп сургансиз. Ҳозир еса «Реал»да ўйнаяпсиз. Сизнингча, бу икки клубнинг бир-биридан фарқи нимада?

    — Биласизми, «Манчестер» мен учун қадрлироқ. Чунки мен бу клубда танилганман, халқаро майдонларга қадам қўйганман. «Реал» еса муҳимроқ. Негаки мен Мадридда тажриба орттирдим. Бу ерда олдинги клубимга қараганда босим, рақобат кучлироқ. Бу еса ўз устингизда кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Масалан, майдонда дастлаб мен тепган тўп нотўғри кетиши, аниқроғи, тўп менга келганида оёғим ўз-ўзидан қалтираши мумкин. Бу босимга бўйсуниш, дегани. Ўз устингизда ишлайверсангиз, шу босимдан қутулиб, бора-бора тажрибангиз ошади, профессионал бўлиб бораверасиз.

    — Газеталарда сиз ва «Реал» ҳақида турли фикрлар чоп етилади...

    — Матбуот кун бўйи тинимсиз мақолалар чоп етади. Баъзилари ҳақиқатга яқинроқ, аксарияти еса миш-миш. Ақлли одам ўзи керакли хулосани чиқариб олаверади. Олайлик, бирор газета «Реал» кучсиз дегани билан дунёнинг енг кучли жамоаси тажрибасиз бўлиб қолмайди. Менга келадиган бўлсак, Роналду ҳақида ёзиш матбуотнинг хоббисига айланиб улгурди. Энг алам қиладигани, бунинг сабабини билмайман. Нима, мендан бошқа ишлари йўқми?! Ҳатто баъзи фикрларни ўқиб, етим жимирлаб кетади. Бироқ мен танқидчиларни ҳам ҳурмат қиламан. Чунки, гарчи нотўғри бўлса-да, уларда мен ҳақимда тасаввур бор. Ўйинларимни кузатишади, фикр билдиришади. Бу, ҳар ҳолда, сен ҳақингда умуман гапирмагандан кўра яхшироқ. Қолаверса, менинг қандай футболчи еканлигимни ҳамма билади. Мен бирор кишининг фикри билан маҳоратсизга айланиб қоладиган ўйинчилардан емасман.

    — «Бернабео»да Жозе Моуринони тинимсиз ҳуштаклар билан қарши олишар, унга тинимсиз норозилик билдиришарди. Бунга муносабатингиз қандай?

    — Агар ишқибозлар жазавага тушишяптими, демак, улар нимадандир норози ва уларнинг фикри билан ҳисоблашишинг шарт. Бироқ мухлислар Жозега нисбатан сабрлироқ бўлишлари керак еди. Чунки, мен аниқ биламан, Жозе «Реал»нинг енг яхши бўлиши учун ҳар нарсага тайёр еди. Аммо унда ҳам айб бор. Негаки чемпион бўлиш учун Моуринога ҳамма имконият яратиб берилганди. Бироқ у буни уддалай олмади. Мен ушбу мутахассисни енг кучли мураббий, деб ҳисоблайман. Чунки у клуби учун асабийлашади, жазавага тушади, хуллас, ўлимга ҳам тайёр бўлади. Мен икки хил Жозени биламан. Биринчиси, ҳазилкаш, очиқкўнгил, дилкаш инсон, яхши суҳбатдош. Тушкунликка тушганингизда кайфиятингизни кўтара олади. Сизга керак нарсани бера олади. Иккинчиси еса қаттиққўл, жиддий. Лекин бу иккала Жозени бир жиҳат — самимийлик боғлаб туради.

    — Карерангизда деярли барча кунларингиз омадли кечган. Бунинг сири нимада?

    Давоми

  • Киритилган сана: 2017-06-19 12:38. Ўқилди: 964 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.