Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси
Шуҳратбек Парпиев

3-тайм: 10 дақиқа

Холислик сари ташланган қадам, адолат ва яхшиликнинг бошланишидир!

 

КУТИЛмаГАН ФУТБОЛ...

Киритилган сана: 2012-05-03 09:53

Тўғрисини айтсам, бунчалик куюнаман деб ўйламангандим. Бу ҳақда ачиниб, танқидий мулоҳаза қиламан деб режа қилмагандим. Аслида ёзишни ҳам истамасдим. Аммо, юрак қурғур қўймади. Сукут сақлаб туролмадим. Ичимдаги гапларимни, қийнаётган саволларни тўкиб сочгим келди сиз билан. “Нимани?” – деяпсизми. Ҳозир билиб оласиз. Ҳаммасини бир бошдан бошлайман.


батафсил »


Манчестер премьер лигаси ғолиби аниқланди! АПЛни-чи?

Киритилган сана: 2012-05-01 12:56

Ҳа бугун Англияда Манчестер премьер лигаси ҳал бўлди. Тўғри гапирдим ва ёздим. Бу лигада “шахарликлар” ғолиб. Лекин Англия премьер лигаси давом этади. Зеро, бутун мавсум мана шу бир шахарнинг икки жамоаси пешқадамликни ўз қўлларида сақлаб келишди. Ўзаро бир-бирларини қувватлагандек, дам “шахарликлар”, дам “маникуниянликлар” олдинга ўтишди.


батафсил »


Еврокубокларда яккакураш: “БАРСЕЛОНА” (retro)

Киритилган сана: 2012-04-30 00:24

Том маънода бугунги замонавий ва янги тотал футболнинг асосчилари айнан “Барселона” десам янглишмайман. Жамоа футболга ҳақиқий жозиба ва оханграбони олиб кирди. Футбол оламида улар янги саҳифа очишди. Европада футболнинг тараққий этишида, Испания футболининг кескин равишда ривожланишида каталонияликларнинг ҳисса беқиёс. Балким, бу баландпарвоз гап бўлиб туюлар. Лекин, бу айни ҳақиқат.


батафсил »


Орзулари осмон БАВАРИЯ

Киритилган сана: 2012-04-28 17:43

Футбол нимаси билан қизиқ? Албатта, рақобатлар, кутилмаган натижалар ва ўйинчиларнинг ижро маҳоратлари билан. Тўғрими. Шу сабаб биз футболни севамиз. Қайси вақтда, ким билан ўйин бўлишидан қатъий назар ўзимиз учун қизиқиш пайдо қилган ўйинни кўришга шошиламиз, кутамиз ва кўрамиз. Европа чемпионлар лигаси ҳам ҳар йили бизга ана шу завқли онларни тақдим этиб келади.


батафсил »


Еврокубокларда яккакураш: “РЕАЛ” (retro)

Киритилган сана: 2012-04-27 00:39

Мадриднинг “Реал” жамоасини Европадаги сўнги 10 йил ичидаги эришган натижаларини футбол барометрида ўлчасак, жамоа қандайдир ўзига хос инқироз давридан чиқиб, ривожланиш даврига ўтиб олди. Агар жамоанинг бугунги кундаги поетнциалини ҳисобга оладиган бўлсак, Европа чемпионлар лигасида камида финалгача боришга таркиб ҳам, куч ҳам, тажриба ҳам етарли. “Қироллик” жамоасининг ғалабалари, ютуқлари ва совринлари ҳақида гапириб ортиқча вақтингизни олмайман


батафсил »


«Қироллик»нинг немисча ҳисоб-китоби

Киритилган сана: 2012-04-25 12:53


батафсил »


Бедор тунлар – 4

Киритилган сана: 2012-04-24 11:17


батафсил »


Кўрдим

Киритилган сана: 2012-04-22 10:55

Кеча тунда бўлиб ўтган “эл-классико”ни кўрдим.


батафсил »


ИККИ КАТТА шахардаги “ШОУ”

Киритилган сана: 2012-04-21 14:08


батафсил »


Бедор тунлар - 2

Киритилган сана: 2012-04-18 09:11

Демак, кечаги кунги ваъдага кўра, навбатдаги "шоу"га тўхталамиз. Европа чемпионлар лигаси доирасидаги иккинчи ярим финал баҳси хақида жамоаларнинг тегишли блогларида атрофлича таҳлиллар, превьюлар ва таркиблар берилган бўлса-да, мен ҳам Европа майдонларида бўлиб ўтаётган муҳим ўйинлар тўғрисида туркум дастур тайёрлашни лозим топдим. Энди мана шу жамоанинг блоггерлари билан қаердадир такрорий таҳлил кетган бўлса, бу фикрлар муштараклигидан. Бунинг учун айбга тутиш йўқ. Шундай экан, мана буларни ҳам ўқиб кўринг.


батафсил »


Бедор тунлар

Киритилган сана: 2012-04-17 14:25

Апрель ойининг охири ва май ойида мен учун чинакам уйқусиз тунлар бошланади. Барча кучли чемпионатларда ўйинлар энг қизғин палласига кирган, Еврокубокларда жамоалар борган сари сараланаётган, кубок учун финал баҳслари бўладиган вақт айнан мана шу давр ичида бўлиб ўтади. Шу аснода, бедор тунлар бошланади. Бир томондан бўладиган ўша муҳим ўйинлар, тунни бедор ўтказишингга арзийди ҳам-да. Ҳозирча икки ҳафта ичида бўладиган “шоу”га тўхталиб ўтсам. Май ойида бўладиган “финаллар ва чемпионлар шоуси”га вақти келган яна алоҳида тўҳталамиз. Хўп, бўлмаса шу ҳафтадан бошланадиган “шоулар”ни дастлабкиси билан фикрлашсак.


батафсил »


Англиядан кетяпти. Испанияга келяпти. Италияда яшаяпти!

Киритилган сана: 2012-04-09 20:51

Шанба якшанба кунлари Европанинг кучли бешлик чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. Англия, Испания ва Италия чемпионатлари мухлислар ва мутахассислар диққат марказида. Чемпионлик масалалари сўнги турларигача бориши, интригани ортиши сабаб ўзаро ўйинларнинг рейтингини кўтарилиши мухлислар учун ўзига хос ҳаяжон тақдим этмоқда.


батафсил »


ЕВРОкубокларда яккаКУРАШ: «ЧЕЛСИ» (retro)

Киритилган сана: 2012-04-06 15:47

16 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида  еврокубокларнинг чорак финал учрашуви учун іуръа ташлаш маросими бґлиб ґтганди. Мана чорак финал ўйинлари тугаб, ярим финалчилар ҳам аниі бўлиб улгирди. Маросимни ҳамда ўйинларни кузата туриб, охирги 3-4 йилда Европа футболида катта ґзгаришлар бґлганига амин бґлди. Футбол тараііиётининг ривожида Европанинг ґрни беіиёс, албатта. Европанинг ґзига назар ташлайдиган бґлсак, бугунги кунда Испания футболига алоҳида баҳо бериш керакка ґхшайди. Шунга іарши ґлароі, Англияга ҳам ажабланиш кґзи билан назар солиш керак шекилли. Зеро, 2005 йилдан бери узлуксиз равишда (2009/10йилги Европа чемпионлар лигаси мустасно) Европа чемпионлар лигаси финалида ґйнаб келган инглиз жамоалари, бу йилги мавсумнинг чорак финал босіичидаёі биргина "Челси" іолгани, Англия футболида пасайиш бґлганининг исботи эмасмикин?


батафсил »


Ўйинлар энди бошланади - 2

Киритилган сана: 2012-04-01 13:11

Кечаги мақоладан кейин, турли хил фикр-мулоҳазалар бўлди. Гап яхшими, ёмонми, ўринлими ёки эътиборли фикрлар билдирилганида эмас. Муҳими жараёнга бефарқ эмаслигимизда. Мана бу нарса ҳаммасидан ҳам мен учун бир мукофот. Бундан мақсад, сизлар билан жараёнга ўз мулоҳазаларимиз билан киришиш эмасмиди, юз бераётган ҳодисаларга сизлар билан фикр алмашиш эмасмиди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсам, сизларни фикрларингиз, мулоҳазаларингиз тўғрими, нотўғрими, ўринлими ёки ўринсиз барибир муҳим.


батафсил »


Ўйинлар энди бошланади

Киритилган сана: 2012-03-31 08:56

Биламан, бундай аламли маҳлубиятни унутиш осон эмас. Боз устига бир оёқни Лондон сари ташлаган вазиятимизда, ундан қуруқ қолиш, энди нима дейди, жудаям аламли. Биз Лондонга боришга ҳақли эдик. Тўғрими. Лекин қачон? Фақат Ироқ билан ўйинда ғалаба қила олганимизда, ўз майдонимизда БААни юта олганимизда, “биз ҳақли эдик” дейишимиз мумкин эди.


батафсил »


Лондонга йўлланма қиймати қанча?!

Киритилган сана: 2012-03-29 13:03

14-март куни сиз қатори мен ҳам ўйинни кўрдим. Сиз каби ўйиндан гоҳида ранжидим, гоҳида таскин топдим. Сиз билан бирга мен ҳам голлар киритилганда ўзимни қўярга жой тополмадим. Худди сиздек дўстим билан қучоқлашиб табриклашдим. Аммо, якунда сиз ва баъзи мухлислар каби якуний натижадан ортиқча хафа бўлмадим. Лекин, сиз ва баъзи фанатлар каби  Абрамовга нафратимни изхор қилмадим. Сиз ва баъзи хамкасбларим каби ўйинчиларимизнинг кўрсатган ўйинидан қониқмай, уларга паст баҳо бермадим.


батафсил »


Шошилмай туринг, 14-март ўтиб олсин

Киритилган сана: 2012-03-09 18:08

Тўғри, бугун қуръа ташланди. Бош жамоамизнинг сўнгги маррада кимлар билан бир гуруҳга тушушини сабрсизлик билан кутгандик. Аммо, мен 14-мартни кутганчалик у қадар орзуқиб кутмаётгандим. Кутмаётган эдим десам алдаган бўламан. Қизиқишим суст эди. Нима учун? Сабаби оддий.


батафсил »


Кўзгу

Киритилган сана: 2012-02-25 17:28

Инсоният ўзи азалдан шунақа. На совуққа кўнади, на иссиққа. Шукр, сабр ва зикр каби тушунчаларни бошига кулфат тушгандагина эслаб қолади. Мана шу берилган ҳаёти, яшаб турган уй-жойи, еб турган озиқ-овқатлари, нафас олиб турган ҳавоси, юртнинг тинчлигию қишлоқ ва шахрининг фаровонлиги учун нима қилиш кераклиги уни кўпам қизиқтирмайди. Қизиқса ҳам, билса ҳам, аммо амалда қилмайди. Қачонки у учун қадри билгандагина ёдига тушиб, аттанг қилади. Ҳар кунлик эҳтиёжи қондирилаётгани учун шукр қилиб, бошига тушган турли ишлар учун сабр қилиб, яратганни ҳамда унга бош бўлиб турган инсонларни зикр қилса, албатта фаровон ҳаёт инсоният учун!


батафсил »


Қаттиққўл бошлиқ. (3-қисм)

Киритилган сана: 2012-02-25 09:39


батафсил »


Қаттиққўл бошлиқ. (2-қисм)

Киритилган сана: 2012-02-23 22:10


батафсил »


Қаттиққўл бошлиқ

Киритилган сана: 2012-02-18 08:55

Бир вақтлар севимли жамоамга ўта қаттиққўл бир бошлиқ келган эди. Янглишмасам ҳозир ҳам ўша бошлиқ. Бошлиқларнинг ҳаммаси ҳам қаттиққўл бўладику-я, аммо мен айтмоқчи бўлган бошлиқ бу борада уларнинг барчасини бир чўқишда қочирадиганлардан эди. Ҳали  ёш бўлишига қарамай, у шундай олий ва масъул лавозимга эришибгина қолмай, балки ўлкада* “намунали бошлиқ” сифатида анча шуҳрат қозонган эди.


батафсил »


Бунда ҳам бир хикмат бор!

Киритилган сана: 2012-02-17 17:57


батафсил »


Унутилмас "Мюнхень" !

Киритилган сана: 2012-02-11 15:59

Инсон азиз, хотираси ундан азиз!


батафсил »


(Ким) Хизмат доирасидан ташқарида !?

Киритилган сана: 2012-02-10 11:08

Бугунги кунда Англияда ирқчилик муносабатлари долзарб бўлиб қолмоқда. Яқинда Луис Суарес ирқчиликда айбланиб 8 та ўйиндан четлатилганди. Энди эса, Англия терма жамоаси сардори Жон Терри! Англия Футбол Ассоциацияси(АФА) томонидан айбдор деб топилган Жон дарров жазо сифатида Англия терма жамоаси сардорлик боғичидан маҳрум этилди. Аслида бу кимга керак эди? Англиягами? Ёки Капеллогами?


батафсил »


Гол қадри....

Киритилган сана: 2012-02-08 19:01

Бир кун олдин вазият қандай эди-ю, бугун вазият қандай. Газеталаримизда “Лондонга бир қадам” дея ҳурсанд гапираётгандик. Аммо, бугун ҳамма содир бўлаётган воқеалардан нима учундир хавотирда. Гарчи бизни олимпиячиларимизга боғлиқ муаммо бўлмаса ҳам. Қолаверса, биз олдинги 3 очколик фарқ билан олдинда бораётган вазиятда ҳам Лондон йўлланмаси кафолатмаган эди. Бир томондан хавотирлар ўринли. Энди рақибимиз биз билан хар қанақасига тенг(ғалаба, тўплар нисбати ва очко). Лекин, яхши тарафлари ҳам бор. Масалан, икки рақиб билан эмас биттаси билан кураш олиб борамиз. Расман Австралияда имконият сақланиб қолган бўлса-да, уларни давогарлар қаторига қўшолмайман. Келинг, ҳозир гуруҳдаги вазият, техник ғалабанинг бизга таъсири ҳақида гаплашамиз.


батафсил »


Кетиш эҳтимоли кўпроқ...

Киритилган сана: 2012-02-01 12:04

Матбуот, умуман оммавий ахборот воситаларининг қизиқарлилиги ҳам шунда. Икки тарафнинг қарама-қарши фикрлари қизғин мунозаралар келтириб чиқаради. Агар у машҳур, омманинг эътиборидаги инсон бўлса-чи? Кунора у тўғрисидаги турли хил хабарларнинг чиқиши авж олади. Бу нормал ҳолат.


батафсил »


25 x 70 = 25

Киритилган сана: 2012-01-28 18:51


батафсил »


Футбол луғати

Киритилган сана: 2012-01-22 12:29

Кейинги пайтларда мақоллардан гапириш жуда урф бўлиб кетди. Айниқса Facebook, Odnoklassniki, Мой мир ва агентларда бу ҳолат ўзига хос “мода”га айланди. Майли бу ҳам ўзгача йўналиш, ўзгача муносабат. Мен ҳам бошқачароқ йуналишда, яъни футболга оид атамаларнинг луғатларини тузиб чиқдим. Зора, тушкун кайфиятингиз оз бўлса-да, кўтарилса. Келинг, ҳозир футболдан луғатлашамиз:


батафсил »


Орзу армонга айланди

Киритилган сана: 2012-01-14 12:24

Бундан анча олдинмиди, билмадим қайсидир бир куни эди бу сухбат. Ишга кетаётганимда йўловчи транспортда учта 2-синф атрофидаги ўқувчи болаларнинг ўзаро сухбати мени ўзига тортганди. Хали хаётни пасту баландини кўрмаган болакайларнинг мурғак қалбидан чиқаётган самимий орзулар одамни лол қолдирарди:


батафсил »


Футбол Иттифоқидаги Фаол Аудитория - 2

Киритилган сана: 2011-12-23 09:45

Шу сарлавҳа остидаги дастлабки мақолада футбол дунёсидаги инфратузилмаларни ташкил қилувчи ҳамда футбол иттифоқи хокимиятининг фаоллари ҳақида сўз юритилган эди(http://www.uff.uz/news/sections/articls/24672). Орадан анча вақт ўтгандан сўнг, ниҳоят мақоланинг навбатдаги қисми ҳам тайёр бўлди.


батафсил »


Қонунни билиш – келажак истиқболини қуриш демак

Киритилган сана: 2011-12-08 11:44

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, ўтмиш сарқитларидан батамом ҳоли бўлиш мақсадида, жамиятнинг турли соҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Ислоҳотлар қаторида ҳуқуқий соҳа ҳам ўз аксини топган эди. Ҳуқуқий соҳадаги ана шу ислоҳотларнинг илк меваси бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясидир.


батафсил »


Дилдаги гаплар

Киритилган сана: 2011-12-07 16:56


батафсил »


Сўров – зўр ов!

Киритилган сана: 2011-12-01 19:11

Олис Австралия сафаридан сўнг ниҳоят барча терма жамоаларимиз ҳам 2011 йил мавсумини якунлашди. Юртимизда футбол танафус қилиб, энди унинг сарҳисоблари қилинадиган палла яқинлашмоқда. Анъанага кўра “энг, энг, энг”лар аниқланади.


батафсил »


Boxing day

Киритилган сана: 2011-11-22 08:10

Бугун ва эртанги кун давомида бутун футбол ишқибозлари учун жуда ҳам қизиқарли ҳамда олдиндан кутилган ўйинлар бўлиб ўтади. Ҳозир ана шу Европа ва Осиё қитъаларида бўлиб ўтадиган “кун совға”лари ҳақида гаплашамиз. Сиз учун ҳаммаси тайин бўлса ҳам бир кўз югиртириб қўйинг, ютқазмайсиз.


батафсил »


Сиз айтинг...?!

Киритилган сана: 2011-11-21 10:10

Бериладиган таълим тарбиянинг бошланиши албатта, саломлашиш. Ассалому алейкум! Ота-оналаримиз ёшлигимиздан қулоғимизга қуйиб келишади. Кўчада кетаётганингда ўзингдан катталарга ўнг қўлингни кўксинга қўйиб салом бергин(ўғлим ёки қизим) деб ўқтиришади. Дунёвий-диний томонлардан таълим-тарбиянинг кўзгуси, ўзбек маданиятининг илк намойиши бўлмиш саломлашишни ўзимизга фарз деб биламиз. Буни тасдиқлаш ҳам шарт эмас. Ҳозир мен сизларга саломлашиш одоби ҳақида лекция қилмоқчи эмасман. Оддий кундалик ҳаётимизнинг турли соҳаларида “замонавий салом бериш” ҳамда ана шу саломлашишнинг қудрати қай даражада эканлигини айтиб бермоқчиман.


батафсил »


Қумсоат!

Киритилган сана: 2011-11-17 19:09


Ниҳоят юртимизда миллий биринчилик ҳам якунланди. Доим не-не умидлар ва қувончлар билан кутадиган биринчилигимизни, мавсум паёнига етаётган бир пайтда ана шу умид ва қувончдан асар ҳам қолмаганига сўз тополмай қоламан!


батафсил »


Энди бизга нима етишмаяпти ?

Киритилган сана: 2011-11-11 07:00

2011 йил учинчи ва тўртинчи чораги Ўзбекистон терма жамоалари учун ғоятда масъулиятли давр. Бу кутилган манзара. Ҳар тўрт йилда такрор бўладиган бу жараён бизга жуда яхши таниш. Анъанавий тарзда гуруҳдаги вазият, имконият ҳақида ортиқча гапирмоқчи эмасман. Бу ҳақда етарлича мақолалар ва мулоҳазалар берилди. Мен аксинча ўтказилган тўртта ва ўтказиладиган 5-саралаш ўйинлари хақида баъзи қарашларимни статистик маълумотлар асосида баён қилмоқчиман. Йўл-йўлакай ёшларга имконият берилиши ютуқми? Ёши катта ўйинчиларнинг таркибда бўлиши-чи? Деган саволларга жавоб топсак неажаб.


батафсил »


Кириш

Киритилган сана: 2011-11-09 11:11

Йўқ, тоқатим тоқ бўлди. Ортиқ чидолмайман. Гарчи бундан юрагим енгил тортмаса-да, лекин бутун муштарийлар олдида ўз мулоҳазаларимни ўртоқлашишим керак. Қайсидир кемтик жойларимиз битиб, кейинчалик ҳаммаси равон бўлиб кетмаслигини ҳам биламан. Зеро, ҳеч қандай пушаймон қилинган айбни юволмагандай, ўтган мазмунсиз кунларни қайтара олармиди?! Лекин ўша жажжи қуш каби бир кун келиб, бу бўлаётган воқеалару ҳодисаларни индамай томоша қилиб турганлигимга изоҳ топа олмай қолишим мумкинлигидан хавотирдаман!


батафсил »


БЛОГГЕРЛАР
Arsen_Wenger
«Тўпчилар»

BARSA_MESSI
Мухлис нигоҳи

Coolman&KvarTeT
«Аристократлар»

Elgamo & Barsa_Messi
Каталония ифтиxори

EL_MADRIDISTA_ & MASKA
XX-асрнинг энг яхши клуби

JEKI_CHAN
Қуда тараф

Mixail_An
Бурни ишқаланмаган буюк бўлолмайди

MR ERGASHEV
Пахтакорим - фахрим...

NEVER_WALK_ALONE
«Сен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсан»

OdiljonK
Ўзбек трансфермаркети

WALKMAN & SONYERICSSON
Шаҳарда «Қизиллар»!

YURGEN_GEDE
«Футболимиз»

Алексей Глазунов
Футбол и жизнь

Бобур Мирзо
Полимонолог

Ёқубжон Бобожонов
Биз бир жамоамиз!

Зафар Қосимов
Футбол сўқмоқларида ...

Норбек Ниёзов
«Арена»

Озоджон Ҳамраев
«Милан» - Италия футболи афсонаси!

Олимхўжа Бўронов
Футбол ҳалоллик ва профессионалликни талаб қилади

Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари

Рустам Қўчқоров
2x2=4

Тоҳир Қобилов
Ўзбек ва жаҳон спорти

Тошкентий
Фусункор футбол

Усмон Ибодов
Кўҳна шаҳарнинг 50 ёшли футболи

Фурқат
Футбол - бу бор йўғи бир ўйин

Хушнуд Худайбердиев
Викториналар, беллашувлар

Шуҳратбек Парпиев
3-тайм: 10 дақиқа

«Чемпион» ҳакам
Сиз ҳакамсиз ...

«Чемпион» саволи
«Чемпион» мунозара

«Чемпион» фото
Сурат тилга кирганда ...




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • O'zbekona portal!
    Kiring, xamma narsani topasiz! Aksiya davom etmoqda...
    www.uzmobi.tk
  • L2Classic - Легендарный проект
    L2Classic.uz - мощьный пвп сервер. Доната нет и не будет, мы работаем ради удовольствия наших геймеров.
    http://L2Classic.uz
  • WWW.SHERLAR.UZ
    OZBEKISTONDA YOSHLARNING 1 RAQAMLI PORTALI
    WWW.SHERLAR.UZ
  • LineageII
    Открытие нового сервера L2Classic x7777
    http://l2classic.no-ip.biz/

РЕГИСТРАЦИЯ »

БОЛЬШЕ ПОКАЗЫВАТЬ »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX