|
Бир вақтлар севимли жамоамга ўта қаттиққўл бир бошлиқ келган эди. Янглишмасам ҳозир ҳам ўша бошлиқ. Бошлиқларнинг ҳаммаси ҳам қаттиққўл бўладику-я, аммо мен айтмоқчи бўлган бошлиқ бу борада уларнинг барчасини бир чўқишда қочирадиганлардан эди. Ҳали ёш бўлишига қарамай, у шундай олий ва масъул лавозимга эришибгина қолмай, балки ўлкада* “намунали бошлиқ” сифатида анча шуҳрат қозонган эди. Кўпчилик уни ўлкадаги барча “бевош унсурлар”га асфаласофилиннинг ҳолаваччасини кўрсатиб қўядиган ёинки бошқача қилиб айтганда, “кимларга яраю чаён бериш”деган чиройли иборани англатувчи педагогик услубни адабий тилда ҳам, ўлканинг шевасида ҳам тахминан бир хилда қўллайдиган “истиқбол арбоби” деб ҳисобларди.
Шу бошлиқ мансаб курсисига ўтиргандан сўнг тезда мазкур шуҳрати роса ваҳимали тус ола бошлагач, унинг бошқарувчилик истеъдоди самараларини, жамоадаги тубдан қиланаётган ислоҳотларни ўз кўзим билан кўриш ниятида ўша севимли жамоам қароргоҳига боришга аҳд қилдим.
Ниҳоят, мен ўша севимли жамоамиз ўйнайдиган ўйингоҳга бориб, аста-секин муҳитни ўргана бошладим. Бироқ орадан икки кун ҳам ўтмасданоқ бирдан ўйингоҳ назоратчиси пайдо бўлди-ю, тўппа-тўғри мен турган жойга “салб юриши” қилиб, каминадан камоли қатъият билан: “Паспортингиз борми?”- деб сўради. Мен: “Худога шукр, хорижий эмасман”, - деб кимлигимни тўла-тўкис тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатдим. Аммо назоратчига буларнинг ўзи камлик қилди шекилли, у бошлиқнинг жамоа қароргоҳидаги офисига дарҳол бирга боришни буюрди. Бундай пайтларда нима қилардим, бошлиқ офиси томон йўлга тушдим.
Мен азиз ватанимнинг бу бурчагида, қандай ҳолга дуч келишимдан қатъий назар, ҳеч нарсага таажжубланмасликка қарор қилган эдим. Шунинг учун ҳам ўша бошлиқ билан бўлажак учрашувни бениҳоя қизиқсиниб кутардим.
Жудаям хашаматли қилиб жиҳозланган қабулхонага кирдик. Назоратчи қаддини ростлаб, мендан юзини терс ўгирди ва формасини уёқ-буёғини тортиб тўғирлаб олди. Бошлиқнинг камераси рўпасига келиб, уч марта писанда билан эшикни қоқди-ю, ижозатсиз ичкарига кириб кетди.
Якка ўзим қабулхонада қолдим. Одатдаги икки соатли кутувдан сўнг назоратчи чиқиб, мени ичкарига таклиф қилди. Ортимдан ичкарига кираркан, у менга эшик олдида тўхтаб туришни буюрди-ю, ўзи эса ёнимда “Смирно” ҳолатида қотди. Бошлиқ кенг хонанинг тўридаги хизмат столи олдида ўтириб нималардир ёзарди. Унинг авзойига қараганда, қандайдир ўта муҳим иш билан банд эди. Чунки у бир неча дақиқалардан сўнггина қоғоз устидан бошини кўтариб, бизга қаради. Ёнбошчан ўгирилиб ўтираркан, ҳолатини ўзгартирмай, ҳўмрайиб назар солганча: - Яқинроқ келинг! – дея тўнғиллади. Назоратчи билан иккимиз унга бир неча қадам яқинроқ келдик. Бошлиқ креслосидан астагина туриб, мени ўзининг қийғирча нигоҳидан ўтказаркан: - Фамилиянгиз нима? – деб сўради. Мен унинг саволига жавоб қайтардим. - Назоратчи, сиз кетишингиз мумкин, - деди унга қараб. – Лекин қабулхонада кутиб туринг.
Назоратчи ҳарбийчасига шахдам ўгирилди-ю, хонадан чиқиб кетди. Бошлиқ мен сари бир неча қадам босар экан, фақат қимтилган лабларигина қандайдир қатъий қарорга келганидан дарак берарди. - Бедаво-лик! Ўзбошимча-лик! - деди важоҳат билан бир оҳангда. – Менинг жамоамга келиб, ўйинчилар ва ходимларни миш-миш ва уйдурма гаплар билан гиж-гижлашга қандай журъат этдингиз? Мен ҳеч кимни танимаслигим, ҳеч ким билан гаплашмаганим ва атиги ходимлардан шароитлар ва янгиликлардан сўраганлигимни жуда хокисорлик билан айтдим. - Ҳазиллашманг! Иш жиддий. Мен жами қилгану гапирганларингиз ҳақида муфассал маълумот олдим. - Агар ҳақиқатан ҳам сизда шундай маълумот бўлса ғоят мамнунман,-дедим мен.-Бундай ҳолда бошлиқ менинг ҳеч қандай ғайриқонуний иш қилмаганлигимни билсалар керак. - Хўш, ўзингиз айтинг-чи, у ерда нималар қилдингиз? - Агар бошлиқ мендан маълумотда кўрсатилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлару уйдурмалар ҳақида сўрасалар яхшироқ бўларди, деб ўйлайман, - дея камтарона эътироз билдиришга жазм этдим. – Бундан бошқа гаплар сизни қизиқтирмаса керак. - Йўқ! Мен ҳеч қандай гапга бефарқ қарамайман. Мени ҳамма нарса қизиқтиради! – ўдағайлашини давом эттирди, гарчи қўлидаги маълумотда ҳеч қандай қоидабузилиш ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёзилмаганлигини ўзи жуда яхши билса ҳам.
Мен жавоб бериш ўрнига унинг олдига ён дафтаримни қўйиб, ўша жамоанинг ўйингоҳи, у ердаги таъмирлаш ишлари қай аҳволдалиги(“кўтарма” нархлар), ўйинчилар ва журналистларга яратилган шароитлар(хўжакўрсинга қилинган ишлар), мавсумга тайёргарлик(кераксиз ҳаражатлар), жамоада амалга оширилган ва оширилаётган ўзгаришлар(ишга совуққонлик), жамоанинг юргизаётган сиёсати(керак бўлганда келишиб ўйнаш) ҳақида ёзилганларни кўрсатдим. Мукофот пуллар, трансфердан тушган пуллар ҳамда ҳомийлардан тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида ёзилганларни ҳам. Чап қўлда иш бажариб, ўнг қўлини виждонли раҳбардай кўксига қўйиб, текисланган ишларни ҳам. Барчасини кўрсатдим. Бошлиқ дафтарчани тортиб олиб, варақлай бошлади-ю, пешонасидан яна ғазаб ажинлари йиғила бошлади. - Бу нима? - Сизнинг жамоангиз ҳақида ёзганларим. Сизга тушган маълумотда булар ҳақида бирон бир гап ёзилгандир ахир.
Бошлиқ дафтарчани қайтадан варақлай кетди-ю, яна тарвузи қўлтиғидан тушгандай лоқайд бир авзойда ундан юзини ўгирди. - Мен бунақа лотинча хатни ўқий олмайман. Қаерда ким билан нима иш қилиб, нималарни гапирганингизни ва ёзганингизни ўз тилингизда айтиб беринг. - Минг таассуфки, мен ҳаммасини унутиб юборибман. Бошлиқ қичқириб юборди: - Айтасанми, йўқми?! - Сизга тушган муфассал маълумотдан ҳаммасини биладилар-ку.
Бошлиқнинг ғазаби янада тошиб, қаттиқ ҳаяжонланганидан кабинетда уёқдан-буёққа тез-тез юриб, қандайдир маъною мантиқсиз пойма-пой сўзларни гапира бошлади. Бу монологми ёки менга умумий иборалар билан айтилаётган ваъзми, билиб бўлмасди.
Тўсатдан у сўзини бўлиб, ёнимга келди-да, деярли бурнини бурнимга тегизаётиб, тезу қатъий оҳангда сўради: - Кеча ўйингоҳнинг ҳовлисида ревизорлар билан нима ҳақда гаплашдингиз? - Билмайман. Ревизорлардан сўранг. - Ҳа, у шайтонлар ўзиям жуда айтадиган! Аммо мен охири ҳамма айтган сўзларингизни бирма-бир билиб олишнинг йўлини топаман. Ўйингоҳ ҳовлисида ҳеч қандай ревизор билан ҳеч қанақа гап бўлмаган эди. Шунинг учун мен: - Ўша ерда журналист ҳам бўлган экан-ку. Шундан сурай қолинг-да, - дедим кесатиб. - Энди бир ўшанинг олдига бормаганим қолувди! – хитоб қилди бошлиқ зарда билан. – У исёнчи, бетгачопар, бебош ... шунақа... шунақаям ашаддий ғаламиски!
У яна кенг хона саҳнида юриб, қўлларини силкитиб, ўз монологини чайнашга тушди. Тағин сўзини кескин бўлиб, олдимга келди. Бу гал у трагедиядаги ўта ҳаяжонланган ота қиёфасида эди. - Хўш, сўрашга ижозат этгайсиз, ўртоқ! Ахир, сиз ақлли одамсиз-ку... Қандай қилиб сиз шундай эҳтиётсизлик, шундоқ... шундоқ... шундоқ эҳтиромсизликка, ҳа, худо ҳаққи, шундай эҳтиромсизликка жазм этдингиз-а? Сиз менинг масъулиятли лавозимда эканимни кўра-била туриб, менга шунча ташвиш орттириш учун қасддан буёққа келгансиз-а... Айнан менга-а! Қайси гуноҳим учун ахир? Нима учун? Мен таажжубланганимдан кўзларимни катта-катта очиб қолдим. Унинг мансабини ҳам, масъулиятини ҳам хаёлимга келтирмаганимни, бу ерга эса фақатгина ўз эҳтиёжларим билан келганимни айтдим. - Атига шунинг учунми? – дея хитоб қилди у ярим жаҳлноку, ярим ғамгин бир тарзда. – Й... йўқ, сиз бу чўпчакларингизни бошқа бировга айтинг. Мени эса фақат манави чалама-чаттилар учунгина келганингизга ишонтиролмайсиз! – дея ён дафтаримни стол устидан нафрат билан олиб, шу заҳотиёқ уларни янада кучлироқ нафрат билан ўрнига итқитиб ташлади. – Ҳа, атиги шу аҳмақона маълумотлару мана бу исботланмаган рақамлар учунгина шундай олис машаққатли сафарга чиққанингизга мени ишонтиролмайсиз! Сиз ўз ихтиёрингиз билан менга бор ҳақиқатни айтиб бермайсиз, албатта. Мени алдаб, “чопиб” кетмоқчисиз. Менинг уямга бойўғлининг тухумидан анча-мунча ташлаб кетганингизни, келажакда эса бу тухумлардан бола очадиганлар ҳам топилишини олдиндан билиб, ичингизда менинг устимдан куляпсиз. Ҳа, сизнинг бу ишингиз шунчалар яхшию шунчалар олийжанобки, асти қўяверинг!
Бошлиқнинг гап оҳанги бояги қулоқни кар қилувчи бақириқлардан энди йиғламсираб ғулдираш пардасигача пасайиб кетди. Жамоадаги кирдикорлари ошкор бўлишидан чўчибми, эртага бутун матбуотда чоп этилиб шарманда бўлишдан қўрқибми, ё шунчаки одамни раҳмини келтириш учунми билмадим. Аммо, шашти анча пасайган эди. Афтидан, яна қаттиқ ҳаяжонлана бошлаган бўлса керак.
____________ * - Умумий-намунавий тарзда ҳикоя қилинаётганлиги учун вилоят, воҳа, шахар кабилар ўрнига эскирган бўлса ҳам шу сўзни ишлатилди. Айнан шахарга ёки вилоятга тегишли бўлиб қолмаслиги учун.
ФИКР БИЛДИРИНГ:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:
| glory_manuted |
2012-02-18 20:00:03 |
|
botqa 2012-02-18 18:11:57
маколангизни тушунолмадим, балки ёшлик килгандирман)))), балки Эйнштейндек замондан олдиндадурсиз, лекин бир нарсани аник айта оламан, бу макола бирорта муаммога ечим була олмайди.
*******
балки мен сиз хоҳлагандек бирор мавзуни ёзмагандурман. Аниқ шундай! Бу энг мураккаб жараён - ҳаммага бирдек намоён бўлиш. афсуски.. керакли эътироз учун раҳмат! |
| botqa |
2012-02-18 18:11:57 |
|
маколангизни тушунолмадим, балки ёшлик килгандирман)))), балки Эйнштейндек замондан олдиндадурсиз, лекин бир нарсани аник айта оламан, бу макола бирорта муаммога ечим була олмайди.
Оммавий ахборот воситаларида бизда "кесиб пас берувчи" журналистлар етишмаяпти, Абрамовни кукларга кутариб (майдон ташкарисидаги курашларда) олкишлаб, кейин бирдан жазо олганда биринчи булиб хужумга утадиган журналистлар эмас. Абрамов 1 км узокликни курганда, 3 км узокликни сезадиган журналистлар. саломат булинг. |
| glory_manuted |
2012-02-18 16:53:52 |
|
Kvartet 2012-02-18 13:23:34
glory_manuted
Aynan shu xolat uchun davomi bor deb yozib qo'yilsa yaxshi bo'lardi.Men ikkilanibroq turibman sizda yo xaqiqatdan davomi bor bu maqolani yoki pastdagi postlardan so'ng davomini ijod qilishga axd qildingiz.Keyin o'ylashimcha maqoladagi mentalitet bizniki emas,bizda yuq ikki kishi o'rtasidagi bunaqa dialog maqola shubxasiz yaxshi tarjima qilingan lekin nima deb tushuntirsam ekan ECHL ni OCHL ga tenglashtirmoqchi bo'lyapsiz ..
*****
Мен айнан шунинг учун давоми бор демадим-ку. Кейинги қисмини кутинглар дедим. Сизни алдарман, аммо ҳаммани алдолмайман тўғрими. * белгиси билан берилган изоҳни эътибор билан ўқиган бўлсангизлар ҳаммаси намоён бўлади. Ҳудди муаммоли нуқталарни кино талқинида намойиш этишганидек, мен ҳам салбий оқибатларни муаллиф тили билан ҳикоя қилдим. Илтимос сизлардан ҳаммасини "бўлиши мумкин" деб қабул қилинглар! Аммо, мен мақсадимга эришиб боряпман(мени мақсадим нима эканлигини ушбу блогдаги"Кириш"дан билиб оласиз)! |
| ALBARS |
2012-02-18 13:44:27 |
|
| кутамиз давомини |
| Kvartet |
2012-02-18 13:23:34 |
|
glory_manuted
Aynan shu xolat uchun davomi bor deb yozib qo'yilsa yaxshi bo'lardi.Men ikkilanibroq turibman sizda yo xaqiqatdan davomi bor bu maqolani yoki pastdagi postlardan so'ng davomini ijod qilishga axd qildingiz.Keyin o'ylashimcha maqoladagi mentalitet bizniki emas,bizda yuq ikki kishi o'rtasidagi bunaqa dialog maqola shubxasiz yaxshi tarjima qilingan lekin nima deb tushuntirsam ekan ECHL ni OCHL ga tenglashtirmoqchi bo'lyapsiz .. |
| Kvartet |
2012-02-18 13:20:15 |
|
glory_manuted
|
| Mr_Ergashev_ |
2012-02-18 13:18:29 |
|
| Унда давомини кутамиз, ишларизга ривож |
| glory_manuted |
2012-02-18 12:33:09 |
|
MTJOTJ77
xolis_84
Hakim1979
********
аввало эътибор учун ва мақоладан озгина бўлсада таъсирланганларингиз учун РАХМАТ! Менинг мақсадим ҳам айнан шу эди, жамиятдаги яхши ва ёмон иллатларни кўрсатиб бериш эди. Худди актёрлар сингари ижобий ёки салбий қаҳрамон сиймосини яратгандек. Лекин хулоса беришда шошманглар! Мақолани кейинги қисмини ҳам ўқинглар илтимос ана шундан сўнг ҳар қандай фикрларингизни эшитишга тайёрман. |
| MTJOTJ77 |
2012-02-18 12:00:41 |
|
| нима демоқчисиз? кимни, ёки ниманитанқид қиляпсиз? мақолангиздан биз, футболимиз нима олсин? жавоб беринг, илтимос! ЭАВ бу хохлаган инсон калласига келган фикрни ёзиб халққа етказадиган жой эмаску? ха яна бир гап. уша бошлиқни ёнига бориб:"қара фамилиянгни киритмадим",-десангиз "ЭХТИЁЖИНГИЗНИ" кониқтириб юборади! |
| xolis_84 |
2012-02-18 11:30:17 |
|
| фалсафани жудачм зур укиганмисиз дейман хеч бир нарсага тушунишни иложи йук кейин бунчалар когозга урамасдан борини ёзаверинг ахир бизда суз эркинлиги бор матбуотга эркинликлар яратиб куйилган булса хуллас калом маколангиз манга ёкмади бошкаларга билмадим кайсиди вилоят кайсидир шахармиш ёзинг борини бошлабсизми охирига етказиш керак йигит ишни мана шундай когозга урашлар окибатида шундай ахволга тушиб турибмиз узи янгича фкирлаш ватан равнакини уйлаш вакти келди дустим |
| Hakim1979 |
2012-02-18 10:33:21 |
|
| Шухратбек, Сиз ёзган мақолада мени бир ибора ўзига тортди-"бу ерга фақатгина ўз эҳтиёжларим билан келганман", Кечирасизу, Сизнинг эҳтиёжингиз асл маъноси нимада, бу ишингизни охири нима билан тугади, Сиз айнан Сиз шу ишингиз орқали қондирган "ЭҲТИЁЖИНГИЗ"дан қониқдингизми. Ким кўп ишласа камчиликлари хам шунга яраша бўлади, чунки замон янгиланиб кундан кунга кўплаб янгиликлар, ўзгаришлар, бирининг бири тўлдирувчи ёки аксинча инкор қилувчи чора-тадбирлар қўлланилиб келинмоқда, буларнинг ҳаммаси ривожланишимиз йўқ тез ривожланишимиз учун қилинганлигини биламиз, Сиз ҳам биласиз. Сўнги натижа йўқ, пурмаъно сўзларингиз кимни даъват қилишга қаратилган, яъна бир марта айтаман энди ишончим комил "СИЗ АЙИҚҚА ДЎСТ ЭКАНСИЗ" |
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
БЛОГГЕРЛАР
|