• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

Penalti.uz

Футбол янгиликлари олами

  • Мбаппе туғилгунга қадар Буффон нималарга улгурган?

  • Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида Италиянинг «Ювентус» ва Франциянинг «Монако» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Мазкур ўйинларда икки футболчи — итальянлардан Жанлуижи Буффан, французлардан эса Килиан Мбаппе алоҳида ажралиб турди. Энг қизиғи, айнан шу икки футболчига оид шундай қизиқарли статистикалар бор эканки, уларни ўқиб, айни дамда улар бир даврда ўйнаётганига ҳам ишонмайсиз. Масалан, Буффон Мбаппедан 20 йилу 326 кунлик катта. Қуйидаги фактлар эса бундан ҳам қизиқроқ.
    Буффоннинг натижалари

    Жанлуижи Буффон Мбаппе туғилгунга қадар Италия А сериясида 82 та ўйин ўтказган. Уларнинг 36 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
    Шунингдек, Мбаппе туғилгунча Буффон профессионал фаолиятида 107 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 44 тасида рақиблар уни доғда қолдира олишмаган.
    Мбаппе туғилгунга қадар Жанлуижи Италия терма жамоаси сафида уч бор ҳаракат қилган. Қолаверса, 1998 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси таркибига киритилган.
    Мбаппе туғилгунга қадар Буффон УЕФА Чемпионлар лигаси ва УЕФА кубоги соҳибига айланган. Шу билан бирга, Италия чемпионатида кумуш медалларга эгалик қилган.
    Ниҳоят, Мбаппе туғилгунга қадар Буффон 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган.
    Футболчилар нима дейди?

    Давоми

  • Киритилган сана: 2017-05-18 21:10. Ўқилди: 380 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.