Хабарлар

InterSPORT - оммабоп спорт мақолалари

Оммабоп спорт мақолалари

Етуклик ва мукаммалик сари биргаликда
  • Ислом Аҳмедов: Пул тўлаб, мураббий бўлиш тушунчасидан воз кечиш керак

  • ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов сўнгги йилларда қитъамизнинг бир қатор давлатларида ташкил этилаётган мураббийлик курсларига раҳбарлик қилиб келяпти. 2017 йил ҳам Ислом ака учун шундай курслар билан бошланди. Ҳамюртимиз ФИФА ташаббуси билан Таиланд ва Қирғизистонда ташкил этилган ўқув-курсларини олиб борди. Етакчи мутахассисимиз сафардан қайтгач, у билан мавзу ва таассуротлари юзасидан суҳбатлашдик.

    - Ислом ака, дастлаб Таиланддаги семинар ҳақида маълумот берсангиз. Унда кимлар иштирок этишди?

    - Ушбу ўқув-курслари ОФК томонидан ташкил этилди ва бўлажак мураббийлар «А» лицензияси учун таҳсил олишди. Курсларда жами 21 нафар тингловчи қатнашди - Таиланд­дан 19 киши, Индонезиядан 2 киши ва Мўғилистондан бир киши.

    - Ўқув-курслари жараёнида кўпроқ нималар устида ишладинглар, яъни қайси жиҳатларга катта урғу қаратилди?

    - Биринчи галда, таҳсил юқори савияда ташкил этилганини айтишим лозим. Демоқчиманки, Таиланд футбол ассоциацияси ташкилотчиликни аъло даражада бажарди. Ассоциация ўқув-курсларига мамлакатдаги энг истеъдодли мураббийларни жалб этибди. Ўқув жараёни ҳар куни эрталаб соат 08:00дан кечки 19:00га қадар давом этди. Табиийки, замонавий футболнинг бугунги талабларига катта эътибор қаратилди. Замон билан ҳамнафас ҳолда, машғулотларни сўнгги методлар асосида олиб бордик. Амалий жараёнда ўйиннинг боришига қараб, тактикани ўзгартириш устида кўпроқ ишладик. Шунингдек, футболчиларни ўйинларга қандай тайёрлаш, мавсумлар ва давралар оралиғида йиғинларни қандай ташкиллаш масалаларига ҳам жиддий ёндашдик. Замонавий футболнинг асосий талабларидан бири - ҳимоядан ҳужумга тез суръатда ўтиш ва тўп йўқотилган тақдирда уни саноқли сонияларда қайтариб олиш. Мураббийлар машғулотлар чоғи шулар устида жиддий ишлашлари лозим. 

    - Хўш, таиландлик ёш мураббийлар савияси қандай экан?

    - Таиланд ФА мураббийларни тайёрлашга жиддий эътибор қаратяпти. Буни семинар давомида ҳам кўрдик. Умуман, у ерда мураббийлик курсларига муносабат ўзгача. Дейлик, барча хоҳловчиларга курсларда ўқиш рухсатини  бераверишмайди, аксинча, уларни махсус танлов асосида саралаб олишади. Яъни «Пулни тўла ва бемалол ўқиб, мураббийлик қилавер»  тушунчаси йўқ. Хоҳловчиларни саралаш жараёнини эса Таиланд ФА президентининг шахсан ўзи назорат остига олган. Зеро, бундай курсларда ўқиган мураббийлар мамлакат футболи келажагини белгилашда катта роль ўйнашади. Айнан шу нуқтаи назардан Таиландда мураббийларни тайёрлашга жиддий ёндашиляпти. Мен учун бундай муҳитда ишлаш мароқли бўлди. Энди ўзимизда ҳам шундай тизимни йўлга қўйишимиз керак. Умуман, биз жараёнда кўплаб янги машқларни синаб кўрдик ва барчасини видеотасмага муҳрладик. Энди уларни маҳаллий мураббийларга тарқатамиз. Дарвоқе, Таиланддаги курсларда англиялик мураббий ҳам иштирок этди.

    - Ўзимиздаги мураббийлар ва таиландликлар савиясини ўзаро таққослаганда, ўртада қандай фарқ бор? Балки қайсидир йўналишларда тайликлар кучлироқ кўрингандирлар...

    Суҳбат давоми: www.iff.uz сайтида

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Киритилган сана: 2017-03-20 10:08. Ўқилди: 423 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.