• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

InterSPORT - оммабоп спорт мақолалари

Оммабоп спорт мақолалари

Етуклик ва мукаммалик сари биргаликда
  • Бемаъно пойга ёхуд «Локомотив» ва «Бунёдкор» ОЧЛда нима қила олишди?

  • Маррага сўнгги бўлиб келишингизни била туриб пойгада қатнашаверармидингиз? Ахир бу ғалати-ку! Бошқа томондан, «Барибир, ютқазаман», деб, курашдан тўхташ ҳам нотўғри. Аммо энг охирида қолиш инсоннинг ҳамиятига тегади. Алам қилади. Клубларимизнинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки шунга ўхшаш. Имкониятларини била туриб ҳам пойгага чиқишади. Аввал бу ишни фақат «Бунёдкор» «уддаларди», энди «Локомотив» ҳам унинг ёнига қўшилди. Бир сўз билан айтганда, бемаъно пойга...

    Яқин-яқингача ўзбек клублари ОЧЛ­да анча рақобатбардош ҳисобланарди. Тўғри, улардан ҳеч ким ғолибликни кутмаган. Лекин турнир фаворитлигига асосий даъвогарлар ҳам ўйланиб майдонга тушардилар. Бу йил эса, Ғарбий минтақада энг ёмон натижа қайд этгани айнан бизнинг вакиллар бўлди. Хўш, бунга нима сабаб? Кимга нима етишмади? Ҳамма ҳиссиётларни бир четга суриб, шу ҳақда бироз мулоҳаза юритсак.

    «БУНЁДКОР»

    Аслини олганда, «қалдирғочлар» йил ўтгани сари Чемпионлар Лигасида «яхшироқ» натижа қайд этишмоқда. Клуб икки йил муқаддам 1 очко билан гуруҳда қолиб кетган эди. Кейинги сафаргисида кўрсаткич нисбатан яхшиланди - очколар сони ошди. Бу мавсум эса «Бунёдкор» ҳатто битта ғалабага ҳам эришди. Бир сўз билан айтганда, ўсиш бор. Агар эски раҳбарият ва мураббийлар штаби алмашмаганда, бирор 10 йилдан сўнг жамоа гуруҳдан чиққанини ҳам балки кўрармидик?!

    «Бунёдкор»га нима етишмаслигини футболга энди қизиқа бошлаган мухлис ҳам айтиб бера олса керак. Сўнгги йилларда клуб олдига ғалабалар эмас, «терма жамоага номзод футболчилар етиштириб бериш» вазифаси қўйилгани боис рақобатбардош таркиб деярли қолмади. Жамоа иштирокидаги охирги ўйинлар ҳам бунга мисол - дарвозабон Муроджон Зуҳуровдан бошқаларнинг ҳеч бири 23 ёшдан катта эмасди. Бундай жамоага нима етишмаслиги мумкин? Албатта, руҳий барқарорлик ва оғир вазиятлардан чиқиб кетиш кўникмаси.

    Ёшлардан тузилган жамоада бир камчилик кузатилади - голни биринчи бўлиб уриб олса, кўтаринки руҳда ҳужумларни давом эттиради. Аксинча, ўзи гол ўтказиб юборган тақдирда футболчилар босимни кўтара олмай, «синиб» қолишади. «Бунёдкор»га сўнгги пайтларда айнан ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган тажрибали футболчи етишмади. Муроджон Зуҳуров иложи борича уларга кўрсатма бериб туришга интилди, аммо ёшларга ўз атрофида теппа-тенг, керак бўлса, кўпроқ югурадиган етакчи керак. Ишонинг, бундай сардор ёнида туриб, баланд овозда кўрсатмалар берса, ҳатто силласи қуриб, кучи қолмаган ўйинчи ҳам борини сафарбар этади.

    Миржалол Қосимовнинг жамоани қабул қилиб олганидан сўнг таркиб кучайтирилиши ва тажрибали футболчилар таклиф этилиши ҳақида гапиргани бежиз эмас. Ёшлар бўлгани яхши, аммо улар кимдандир ўрнак олиши шарт. Акс ҳолда, на жамоа ва на ўйинчида ўсиш кузатилади. Қосимовнинг ўзи бир вақтлари «Пахтакор»да Хорен Оганесян билан бирга тўп суриб, ундан кўп нарсалар ўрганмаганда, шундай савияга чиқармиди ёки йўқ, баҳсли масала. Ҳозирги «Бунёдкор»да ким Шомуродов ва Ҳамдамовга ўрнак бўла олади? Ҳеч ким. Шундай экан, бу футболчиларнинг вақти келиб кучли чемпионатларда ўйнашига умид қила оламизми? Миржалол Қосимов Европада ўз обрўсига эга «Ливерпуль» дарвозасини ишғол этишни уддалаганди. «Бунёдкор» ёшлари эса Осиё жамоаларига гол уришда қийинчиликка дуч келишмоқда.

    Жамоанинг яна бир муаммоси мураббий билан боғлиқ эди. Албатта, четдан туриб гапириш тўғримасдир, аммо оддий мухлис учун ҳам «Бунёдкор»да мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабат рисоладагидек эмаслиги сезилиб қолганди. Сергей Лушан кўп асабийлашарди, футболчиларидан норози бўлиб, тез-тез овозини кўтарганча кўрсатмалар берарди. Ҳатто захирага чиққан ўйинчиларига ҳам майдон четидаёқ эътироз билдиришдан ўзини тиёлмади. Мазкур ҳолат эса клубда ички муҳит борасида ишлар силлиқ кечмаётганини кўрсатиб турганди. Аслида, бу ҳақида гапириш унчалик ҳам шарт эмасдир. Чунки «Бун­ёдкор»да мураббийлар штаби ҳам ўзгарди, раҳбарият ҳам. Умид қиламизки, ушбу ўзгаришлар жамоага барқарорлик олиб келади.

    «Бунёдкор»да иштиёқ, куч ва ғайрат борасида ҳаммаси жойида эди. Тўғрисини айтганда, «Ал-Айн»дан учралган сўнгги мағлубиятни инобатга олмаганда, қолган баҳсларда «қалдирғочлар» енгилган бўлсалар-да, ёмон ўйин намойиш этишмади. Мана шу таркибга икки-уч нафар юқори савиядаги ўйинчи қўшилса, жамоанинг аввалги мавқеини қайтаришига ишонамиз. Аммо мавжуд муаммоларни ҳал қилиш осон эмас. Энг катта масала - Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш бўлса керак. Клуб ҳозир олий лигада кучли ўнликка кириш учун курашмоқда. Бундай вазиятда ОЧЛдаги иштирок ҳақида гапириш ортиқчадек, гўё. Кўрамиз, янги мураббийлар штаби нималар қилар экан.

    «ЛОКОМОТИВ»

    «Локомотив»га Чемпионлар Лигасида етишмаган нарса шундоқ ҳам маълум - 4 очко. Нима учун 3 ёки 6 эмас? Ахир футболда ғалаба учун 2 очко бериладиган вақтлар аллақачон ўтиб кетган-ку!

    Ҳамма гап шундаки, «Локомотив» бу сафар гуруҳ баҳсларида икки ўйинда ғалаба қозона туриб, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва дуранг қайд этди. Математик ҳисоб-китобларга таянадиган бўлсак, «темирйўлчилар»га гуруҳдан чиқиш учун айнан шу 4 очко етишмади. Аммо умумий жиҳатдан олиб қаралса, клубда бошқа масалаларда ҳам муаммолар етарли эканини кўриш мумкин.

    Мавсум бошланиши олдидан «Локомотив»ни етакчи футболчилар тарк этишди. Ўтган қисқа вақт давомида ўтказилган ўйинларга назар ташласак, кетганлар орасидан уч футболчининг ўрнини боса оладигани топилмади - Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов ва Сервер Жепаров. Агар шу ўйинчилар жорий мавсум ҳам «Локомотив»да қолганларида, балки бугунги мақола мавзуси бошқача бўлармиди?!

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Киритилган сана: 2017-05-19 00:33. Ўқилди: 293 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

Блоглар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.