• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

Хайрулло Васиев

Футболга наф келтириш - олий бахт

  • Сурия – Ўзбекистон учрашуви мухлислар нигоҳида

  • Бу ўйиннинг аҳамияти қанчалик мухимлиги барчамизга маълум. Ўйин олдидан барча мухлисларда турлича фикрлар бўлмоқда. Аксарият мухлислар миллий терма жамоамизни ғалаба қозонишига ишонишмоқда. Шу сабабли, фидоий мухлисларимизни бугунги ўйин ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

  • Киритилган сана: 23.03.2017 09:46. Ўқилди: 632 марта.
  • Аёл бахти оламни тўлдирсин

  • Бутун дунёда бўлгани каби март ойининг дастлабки кунларида жаннатмакон юртимизда 8-март халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланади. Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

  • Киритилган сана: 06.03.2017 12:05. Ўқилди: 425 марта.
  • “Бунёдкор” мухлислари қаерда?

  • “Бунёдкор” мухлислари қаерда?

    Юртимизнинг номдор жамоаларидан бири сифатида эътироф этиладиган “Бунёдкор” нафақат юртимизда балки, ҳорижда ҳам ўз хурмати ва обрўсига эга. Ўзбекистон профессионал лигаси сайти берган маълумотга кўра 1-турда энг кам мухлис айнан мухташам “Бунёдкор” стадионидаги ўйинни кўришга келган. Эътибор қаратингга 509 нафар мухлис “Бунёдкор” – “Суғдиёна” ўртасидаги бахсни бевосита стадионда кўрган. Уларни ичида пойтахтда ўқиётган ёки ишлаётган асли жиззахлик бўлган мухлислар ҳам бўлиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас.

  • Киритилган сана: 05.03.2017 15:00. Ўқилди: 522 марта.
  • http://www.uff.uz/blogs/author/ishonch/articles/12731

  • Миллий чемпионатимизнинг 1 тури қизиқарли кечди дейишимиз мумкин. Бу мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоаларимизнинг натижалари ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаса керак. Тўғриси шундай жамоаларимиздан бири "Олмалиқ"нинг сафарда "Бухоро"га қарши ўтказган ўйини ва ундаги натижа хайрон қолдирди. Акбар Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов каби бир қатор етакчилари бор жамоа сафарда ҳеч бўлмаса дуранг натижани қайд этмагани кутилмаган ҳолат бўлди. 

    Албатта "Бухоро" ва унинг содиқ мухлисларини ғалаба билан табриклаб, кейинги ўйинда эса "Олмалиқ"га омад тилаб қоламиз. Ўз олдига халқаро майдонларга чиқиш вазифасини қўйган жамоа учун мағлубият ярашмайди...

    ВАСИЕВ Хайрулло

  • Киритилган сана: 04.03.2017 18:48. Ўқилди: 423 марта.
  • Мухлис майдонда саҳналаштирилган театр эмас, тоза футбол баҳсини кўрсин

  • Маданият ўчоғи хисобланган театр, ҳамиша инсонларни ўзига ром қилиб келган. театрга кирган инсон маданий хордиқ чиқаради, дам олади. Театрнинг ўзгачалиги шундаки, у аввалдан сахналаштирилади, яъни режиссёр томонидан актёрларнинг сценарий асосидаги диалоглари, ҳаракатланиши, йиқилишидан тортиб, кулишигача режалаштирилади. Театрни фақат маданият муассасасида кўрсангизгина роҳатланасиз, агар бошқа соҳаларда, жумладан футболда кўрсангиз эса...

  • Киритилган сана: 02.03.2017 12:04. Ўқилди: 484 марта.
  • Улкан ғалабалар йўлида бирлашайлик!

  • Ҳар йили март ойининг кириб келиши барчамизга кўплаб қувончли онларни хадя этишига ўрганиб қолганмиз. Бир-биридан гўзал ва мафтункор байрамларимиз қалбларимизга олам – олам қувонч олиб келиши бор гап. Шундай байрамларимиз қаторида яна бири борки, у бизга чин маънодаги хурсандчиликни олиб келади.

  • Киритилган сана: 01.03.2017 16:47. Ўқилди: 442 марта.
  • 2015 ЙИЛНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

  • Кўз-очиб юмгунча 2015 йил ҳам ниҳояланиб боряпти ва ўз ўрнини янги 2016 йилга бўшатиб бермоқда. Табиийки, ҳар қандай инсон ортда қолаётган мазкур йил ҳақида ўйлайди ва уни ўзича сарҳисоб қилади. Бу ҳар бир соҳада мавжуд бўлиб, анъана тусига кирган. Шу нутқаи назардан қараганда, миллий футболимизда ҳам бир қатор эътиборга молик воқеалар кузатилганини айтиб ўтишимиз керак. 2015 йил якунларига бағишлаб футболимизда юз берган энг муҳим ҳолатларни эслаб ўтишга қарор қилдик.

  • Киритилган сана: 30.12.2015 21:28. Ўқилди: 1669 марта.
  • ЎРНАК ОЛСА АРЗИЙДИГАН ҲУЖУМЧИ ёхуд Анвар Бердиевнинг фаолиятига назар

  • Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ушбу мавсумни “Андижон” сафида якунлади. Иккинчи даврада ушбу клуб аъзосига айланди ва дастлабки учта ўйинда майдонга туша олмади. Аммо шунга қарамасдан, 37 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам олдингидек шижоат билан ўйнай олишини исботлади ва 7 та голнинг муаллифига айланди. Бизнинг бугунги мақоламиз тўлалигича ушбу футболчига бағишланади. Аниқроғи, унинг футболга кириб келиши ва шу пайтгача босиб ўтган йўли хусусида. Бу борада унинг биз билган ва билмаган жиҳатлари ҳам эътиборингизни торта ажаб эмас.

  • Киритилган сана: 28.12.2015 21:37. Ўқилди: 1723 марта.
  • Номи ўзгармаган лига

  • “Олий лига” – бу сўз бизга миллий чемпионатимизни яъни юқори лигамизни номини англатади. Хўш нега “Олий лига” ? Бу ном ўзи нимани билдиради? Нима учун айнан олий лига деб атаймиз! Сизни билмадиму лекин бу саволга мен аниқ жавоб топа олмадим, вариантлар бор, лекин бу кулгили... .

  • Киритилган сана: 18.12.2015 21:19. Ўқилди: 1673 марта.
  • Аброр ПИРРИЕВ ВА ФУТБОЛ ТИББИЁТИ...

  • Ҳозирги замон футболида шифокорларнинг ўрни жуда катта аҳамият касб этади. Ўйинчиларнинг соғлигига жавобгар шахс ҳисобланган ушбу касб эгаларининг масъулияти ҳам бош мураббийникидан кам бўлмаган даражада дейишга асосларимиз етарли. Унинг футболчи ҳақидаги ташхиси, соғлиғи борасидаги хулосалари туфайли таркибдан жой олиш ёки жой олмаслигига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман айтганда, шифокорларга қаратилаётган эътибор катта. Бу борада “Локомотив” клубида фаолият олиб бораётган Аброр Пирриевни мисол келтира оламиз. У бутун эътиборини футболга қаратган ҳамда асосий йўналиши спорт соҳаси бўйича шифокорликни ўз ичига олади. Айнан шу йўналишда у Киевда тажриба тўплаб қайтган. ФИФА томонидан махсус рўйхатга олинган шифокорлар орасида айнан Пирриев ҳам ўрин олган. Шу сабабли у ФИФА томонидан ташкил этиладиган турли ўқув семинарларида иштирок этиб келади.

  • Киритилган сана: 05.10.2015 21:42. Ўқилди: 1323 марта.
  • Фахрийлар - фахримиз

  • Фахрийлар - фахримиз

    Кексалари эъзозланган юрт аҳлининг кўнгиллари хотиржам, ҳаёти тинч, осойишта, турмуши эса обод ва фаровон бўлади. Халқимиз ҳаётини ана шу мазмунан бой онлар асло тарк этмасин. Хонадонларимизнинг пир-у бадавлат соҳиблари, фаришталари омон бўлсинлар!

  • Киритилган сана: 05.04.2015 21:17. Ўқилди: 1588 марта.
  • Бугун байрам ... .

  • Бугун байрам ... .

    14 - январь ватан ҳимоячилари куни. Бу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Дарҳақиқат, юртимиз тинчлиги, унинг даҳлсизлигини таъминлашда ватан ҳимоячиларининг ўрни салмоқлидир. Айнан, шунинг учун ҳам бу кун юртимизда байрам сифатида нишонланади, ватан ҳимоячилари эьзозланади.

  • Киритилган сана: 14.01.2015 10:43. Ўқилди: 2010 марта.
  • Осиё кубоги ўйинларини UFF.UZ. да кўрамизми?

  • Осиё кубоги ўйинларини UFF.UZ. да кўрамизми?

    9 январь куни Австралияда Осиё кубоги - 2015 ўйинлари бошланади. Ўзбек мухлислари ушбу ўйинларни интизор бўлиб кутишаётгани хеч кимга сир эмас.

  • Киритилган сана: 04.01.2015 16:15. Ўқилди: 2151 марта.
  • Биз сен билан UFF.UZ. ёхуд янгиланиш давр талаби.

  • Биз сен билан UFF.UZ.

    ёхуд янгиланиш давр талаби.

    Бугун юртимизда футболни тарғиб қилиш, уни кенг ҳалқ оммасига етказиш мақсадида бир-биридан ажойиб спорт сайтлари фаолият олиб бормоқда. Шундай оммавий ахборот воситаларидан бири, барчамизни қалбимизни забт этиб, футбол янгиликларини яшин тезлигида мухлисларга етказаётган UFF.UZ сайти хисобланади.

  • Киритилган сана: 29.12.2014 16:55. Ўқилди: 1982 марта.

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

29.05.2017 11:34
MAN4ESTER

Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.

29.05.2017 01:11
TEKILA

Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.