Хабарлар

Камолиддин Баховуддинов

Janob Futbol

Футбол эрмак учун ўйналмайди.
  • БАЁНОТ ва ТЕРМА тахлили: ДУБЛЬ 2 !!!

  • 2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Эронга қарши кечган учрашув ва ундаги мағлубият, қолаверса, Терма жамоа хусусан мураббийлар штаби бўйича ўз расмий баёнотини эълон қилди.

    Аммо шу кунга қадар баёнот бўйича матбуотда биронта расман ИЗОХ ёки ТУШУНТИРИШ кўрмадик.

    Федерация масъулларини эфирга чорлаш борасидаги таклифлар эътиборсиз қолдирилди.

    “Миллий Футбол федерациялари ўз фаолиятида мустақил хисобланиб, ташкилот фаолиятига 3-шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди”. (ФИФА низомидан).

    Аммо мазкур қатъий қоида миллий футбол Федерацияларига махаллий футбол, хусусан ТЕРМА жамоа тақдирига панжа ортидан қараш хуқуқини бермайди!

    Ўзбекистон Футбол Федерацияси нега очиқ мулоқотдан қочмоқда?

    Нега терма жамоа машғулотларига ОАВ ходимларининг киритилиши бўйича ЛИМИТ белгиланган?

    Нега бош мураббий матбуот, ТВ ва Радиода чиқиш қилмайди.

    ТЕРМА ишлари нега махфий характерга эга бўлмоқда!

    ТЕРМА қайд этаётган натижалар бўйича ХИСОБДОРЛИК ва ЖАВОБГАРЛИК борми ўзи?

    “RESPECT” аналитик радио лойихасининг навбатдаги сони айнан шу ва бошқа саволларга жавоб излайди.

    Дастурнинг бу галги мехмонлари: таниқли ўзбек футбол агенти, халқаро спорт хуқуқшуноси Санат Шарипов хамда футбол журналисти Диёр Имомхўжаев.

    23 июнь соат 16-00 да. Ўтказиб юборманг.

    Танқид қилишни хуш кўрадиган одамлар диққатига! Танқид қила туриб ўринли фикр қолдиршни хам унутманг. Биз асосли ва ижтимоий фойдали ТАНҚИД тарафдоримиз.

    Терма бўйича барча таклифларни telegram мобил иловаси орқали “smsfm” ник неймига йўлланг.

    Барча фикрлар жонли эфирда албатта ўқиб эшиттирилади.  

    Дастурни тинглаш учун манбалар:

    FM 90.8

    kamolotfm.uz веб сайти

    kamolotfm мобил иловаси (Google Play)

     

  • Киритилган сана: 2017-06-19 14:11. Ўқилди: 512 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.