Хабарлар

Never_walk_alone

Барчаси «Ливерпуль» ҳақида!

  • Тўртинчи ўрин муваффақият гаровими?

  • АПЛда мавсумнинг энг қайноқ паллалари давом этаяпти. Жамоалар Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун қаттиқ курашга киришган. Лекин премьер лигада тўртинчи ўринни эгаллайдиган жамоа охир оқибат ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум бўлиши ҳам мумкин...



    Агар "Ливерпуль" мавсумни тўртинчи ўрин билан якунласа, нима бўлиши мумкин.

    Испания ва Германия чемпионатларига ўхшаб, Англия чемпионатининг биринчи учта жамоаси чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўл олади.

    Агар "қизиллар" турнир жадвалида тўртинчи ўринга эга чиқса, ЕЧЛ саралашининг охирги 4-босқичига йўл олишади (учрашувлар 15-23 август кунлари бўлиб ўтади). Биринчи учрашув катта эҳтимол билан АПЛ янги мавсуми бошлангач, биринчи ва иккинчи турлар орасида бўлади.

    Маълумки, кейинги мавсумдан бошлаб, Англияда тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўл олади. Аммо бу мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа бир ҳолатда йўлланмадан қуруқ қолиши, унинг ўрнига Европа Лигасига йўл олиши мумкин. ЕЧЛ қоидалари бўйича, ҳеч қайси давлатдан 5дан ортиқ жамоа чемпионлар лигасида ўйнай олмайди. Шунинг учун "Лестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсумда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолибликни қўлга киритса, премьер-лиганинг тўртинчи клуби кейинги мавсумни Европа лигасида бошлашига тўғри келади.

    Эслаб қолиш учун:

    4 август - ЕЧЛ 4-саралаш босқичи қуръаси

    15-16 август – саралашнинг биринчи ўйини

    22-23 август – саралашнинг жавоб ўйини

    24 август - гуруҳ босқичи қуръаси

    12-13 сентябр - гуруҳ босқичи биринчи тури

    2018 йил 26 май - Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали.

    "Ливерпуль" қолган олти учрашувни ҳисобга олиб, кучли тўртлик масаласини ҳал қила олармикан?

    Мавсумнинг қолган учрашувлари:

    - Вест Бромвич (меҳмонда)

    - Кристал Пэлас (уйда)

    - Уотфорд (меҳмонда)

    - Саутгемптон (уйда)

    - Вест Хэм (меҳмонда)

    - Мидлсбро (уйда)

  • Киритилган сана: 2017-04-13 12:12. Ўқилди: 868 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.