• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

Hala Madrid!

«Қироллик клуби»: Ўтмиш, бугун ва келажак

  • Кардиффдаги фантастик кеча ёхуд «Реал» – ЕЧЛ ғолиби

  • Кардиффдаги фантастик кеча ҳам ортда қолди. Барчангизни ушбу ажойиб ғалаба билан табриклаб қоламан. Ҳа, «Реал»нинг мутлоқ ғалабасига фақат энг ашаддий мухлислар ишонишганди. «Мадрид» барча тахмин, статистика, башорат ва иримларни четга суриб ташлади ва кетма-кет иккинчи мартта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. «Реал» бу ишни уддалади, Зидан буни эплади ва биз ушбу натижага лойиқ эдик.

    Қизиқарли фактлар, рақамлар ва рекордлар

    Зинедин Зидан шогирдлари ЕЧЛ тарихида илк бор кетма-кет икки мартта чемпионликни қўлга киритдилар;

    Криштиано Роналду ўз фаолиятидаги 600-голни нишонлади;

    «Реал» - ЕЧЛда 500 та гол урган илк жамоа;

    Кико Касилья ҳакамнинг электрон таблосни эсдаликка олиб қўйди;

    Криштиано Роналду – ЕЧЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурари;

    Каземиро – Whoscored.com талқини бўйича учрашувнинг энг яхши ўйинчиси;

     «Ювентус»га қарши кечган ўйин Гарет Бейл учун «Реал» либосидаги 150-си бўлди;

    Зидан ва Буффон 11 йилдан сўнг яна финалда учрашдилар;

    «Реал» ушбу мавсумдаги барча ўйинларда гол уришга еришди;

    Сэр Алекс Фергюсон учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Криштиано Роналдуга мукофотни топширди;

    «Реал» ўз тарихида илк бор бир мавсумда тўртта совринни қўлга киритди (ЕЧЛ, Ла Лига, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ);

    «Реал» 12-мартта Европанинг энг нуфузли мусобоқаси совринини қўлга киритди

     

    Хулоса ўрнида

    Биз ушбу финални узоқ кутдик. Кўпчилик «Ювентус»га мухлислик қилмади, аксинча «Реал»га қарши бўлди. Ҳар доимгидек. Зидан замонавий футболдаги уддалаб бўлмас вазифани бажарди ва танқидчиларга муносиб жавоб қайтарди. Бу қийин ўйин бўлди, янада аниқроғи қийин тайм бўлди. Илк 45 дақиқалик тенг курашлар остида кечган бўлса, иккинчи бўлимда «Реал» барчасини тез ҳал қилиб қўя қолди. Жамоа характер кўрсатди ва охирида бунинг учун тақдирланди.

    Ўтган йили кўпчилик «Зидан ҳеч нарса қилмади, олдинги мураббийларнинг меҳнати билан ютуқларга эришди» дея, мутаҳассиснинг иқтидорини шубҳа остига олишганди. Асосий деталлар сифатида «Реал»нинг ЕЧЛдаги кучсизроқ бўлган рақиблари тилга олинган эди. Бу йил «Мадрид» «Бавария»ни, ўтган йилги финалчи «Атлетико»ни ва икки йил олдингаҳи финалчи «Ювентус»ни мағлуб этди. Эътибор беринг: «Бавария» чорак финалнинг битта ўйинида «Реал»дан тўртта гол қабул қилиб олди, ярим финалда «Атлетико» - учта ва финалда «Юве» - тўртта.

    Ҳа, кечаги финалда «Реал» бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қилди ва ҳақли равишда Европанинг энг кучли жамоасига айланди. Кеча ишғол қилиб бўлмас «Турин қалъаси» ер билан битта қилинди.

    Мадридчилар! Ушбу кундан завқ олинг! Ушбу онлардан завқ олинг! Бугун сиз бунга ҳақлисиз. Бугун – бизнинг кун. Ўз танловингиздан ғурурланинг!

    Завқли онлардан парча

    Мухлислар ўйинни нафақат Кардиффда, балки ўзимизнинг стадион «Сантьяго Бернабеу»да ҳам кузатиб боришди

    We Are The Champions...

    Финалдан эсдалик

    Албатта бундай ғалабаларни оила билан нишонлаш ўзгача завқли

    Мората ва Марселонинг ўғли

    Бу кеча «Олтин тўп» масаласига ҳам ойдинлик киритгандек...

    Кечанинг энг маъюс суръати

    Қўмондон!

    El Matador

    HALA MADRID!!! VAMOS REAL!!!

  • Киритилган сана: 2017-06-05 04:42. Ўқилди: 1031 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.