• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

Фарҳод Норбўтаев

Тақдир футболи

  • ОЛАРДА КИРАР ЖОНИМ...

  • Маълумотларга кўра, дастлабки ўрганиш жараёнида салкам 36 миллион сўмлик қинғир ишлар аниқланган. Текширув жараёнида аниқланган маблағнинг 16 миллион сўми “хизмат сафари”даги “ўйинлар” эвазига келиб чиққан бўлса, футбол мактаби ҳисобчисининг “олғирлиги” эвазига 20 миллион сўм ўзлаштирилган. Афсуски, тегишли ташкилотлар ишониб юборган “ревизор” текширув жараёнида аниқланган ҳолатларнинг айримларини кўрмай қолган ёинки кўришни истамаган. Балки футбол мактаби директори ва ҳисобчисининг “илтимоси”га кўра “ревизор” текширувни “енгиллаштиргандир”. Буёғи ҳозирча бизга номаълум.

     

  • Киритилган сана: 03.05.2017 11:31. Ўқилди: 548 марта.
  • БИЗ СЕН БИЛАН, СИРОЖИДДИН!

  • Анашундай қийин аҳволда қолган пайтда клуб Сирожиддин Сайфиевнинг ойлиги тугул, жароҳат олганда тўланиши лозим бўлган пулни ҳам бермади. Унга ажратилган суғурта пулини эшитиб очиғи, кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмай қолдим. Атиги 174 минг сўм.

    Клубга ойлигимни сўраб келганимда бош ҳисобчи сизга суғурта пули чиқардик деб 174 минг сўм ёзилган қоғозни кўрсатди, деб эслаганди ўша вақтда у. Тўғриси, бу гапни эшитиб йиғлаб юборай деганман. Суғурта пулингиз керак эмас, ойлигимни берсангиз бўлди деганман бош ҳисобчига. У бўлса яна клуб раҳбариятига мурожаат қилишимни айтганди.

    Сирожиддин Сайфиев каби футболчилар борлиги учун элнинг олдида кўкрагини кериб юрадиган клуб раҳбарларининг “ҳимматини” қаранг!!! Уларнинг бу қилмишларига нима деб изоҳ ёзишни ҳам билмайди киши. 

    Сирожиддин бир йил давомида ойлик маоши ва ютуқ пулларини олиш учун жуда кўп жойга мурожаат қилди. Клуб ҳомийлари биз пулни тўлаганмиз деса, клуб раҳбарлари ҳали бизга пул ташлаб бергани йўқ деб алдаб юрди. У ҳар сафар Самарқандга келганида клуб ҳуқуқшуноси Ш. Ҳотамовга, Ҳотамов клуб вице-президенти Ф. Каримовга, у эса  клубнинг спорт директори Рустам Истамовга, Истамов эса клуб ҳисобчисига, ҳисобчи эса яна клуб раҳбарига, клуб раҳбари эса футболни қўллаб қувватлаш фонди раҳбари Бахтиёр акага учрашишини айтиб, Сирожни Тошкент-Самарқанд ўртасида “бўзчининг мокидек” қилиб қўйди.

    Афсуски, бугун футболчиларни алдаб орттирган пуллар эвазига унинг исига туролмайдиган бўлиб қолганлар ЎФФни, ЎзПФЛни ва ҳомийларни алдаган ҳолда ҳамон клубни бошқариб ётишибди. Бироқ, “Динамо” клуби учун жонини берган футболчи эса минг бир азобда. Билмадим, бугун улар яна қанча самарқандлик футболчиларнинг ҳаётини издан чиқарар экан.

  • Киритилган сана: 05.04.2017 14:42. Ўқилди: 959 марта.
  • ЎРАГА СИЧҚОН ТУШДИ...(Хулоса сиздан)

  • Футболнинг, айниқса болалар футболининг бугунги иш усули, фақат ҳисоб-китоб ва маълумотлар эмас, балки амалий ва тезкор чора-тадбирлар кўришни талаб этмаяптими? Бугун барча соҳа раҳбарлари каби футболга, унинг ривожланишига, қолаверса болалар спортига, уларнинг саломатлигига жавоб берадиган раҳбарлар ҳам ўз иш жойидан четга чиқиб, халқ билан мулоқот қилиб уларнинг дардини, фикрларини тинглаш ва инсон манфаатлари таъминлаш учун ҳаракат қилиш керак эмасми?

    Қачонгача спортга, хусусан футболга масъул бўлган мутасадди ходимлар ўз соҳасидаги термин каби “ўйиндан ташқари” ҳолатда қолади?

    “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мана иккинчи ойи ҳам ўтиб бормоқда. Хўш, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилда спорт, хусусан футбол бўйича қилинган ишларнинг сарҳисобини сўрасалар яна аллақандай ҳисоб-китобларга тўла сохта ҳисоботлар ўқиб бериладими? Қисқаси саволлар кўп. Аммо бунга жавоб берадиган бирор бир мутасадди ходим йўқ.

  • Киритилган сана: 15.02.2017 16:47. Ўқилди: 1132 марта.
  • ЎРАГА СИЧҚОН ТУШДИ...(2-қисм)

  • “Вақтинчалик директор” ўз мансаб доирасини жиловлай олмаганлиги, аниқроғи раҳбарликка ўтирганидан сўнг босар-тусарини билмай қолганини қўл остида ишлайдиган котиба Мафтуна Олимовани ҳақоратлаганию, унинг дугонаси Гулмира Шодмоновани урганини шунчаки сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шуми, бугун биз кўкларга кўтаришимиз лозим бўлган аёлга муносабат, деган аччиқ савол виждони бор инсонни қийнаши табиий. Ўз жиловини билмаган директор котиба ва унинг дугонасини ургани учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида маъмурий жавобгарлик иши кўрилган. Аммо яраштирув асосида иш “ҳал қилган”. Аёл кишига қўл кўтариб, маъмурий яраштириш шарти билан қилмишини ёпиб кетган директор эртага яна шу ишни такрорламаслигига ким кафолат бера олади. Ахир, “ўрганган кўнгил ўрганса қўймас”, деган нақл бежизга айтилмаганку?

  • Киритилган сана: 13.02.2017 13:17. Ўқилди: 670 марта.
  • ЎРАГА СИЧҚОН ТУШДИ...

  • Савол туғилади, амалдаги қонунни кўр-кўрона бузган клуб раҳбарияти янги директорни тайинлашда нега юқоридаги қонунга амал қилишни истамади? Нега малакаси етарли бўлмаган, боз устига ОФК ва ПФЛнинг “А” лицензиясига эга бўлмаган, энг ёмони мутахассислиги шарқ яккакураш турига ихтисослашган ходимни қўйди? Ахир юртимизда қонун ҳамма учун баробар эмасми? Ёки ўз манфаатларидан келиб чиқиб қонун истаганча талқин қилинадими? Хўш, клубнинг бу қонунбузарлигини ким ёки қайси юридик ташкилот изоҳлаб бера олади. Бу каби саволларга қайси масъул ташкилот жавоб беради? Маданият ва спорт ишлари вазирлигими ёки Халқ таълими вазирлигими? Умуман олганда футбол мактабларининг фаолияти қачон назоратга олинади? Қачонгача “салла деса каллани оламиз”?

  • Киритилган сана: 10.02.2017 18:37. Ўқилди: 1103 марта.
  • САЛЛА ЎРНИГА КАЛЛА ёхуд “туя” қилинган ўйингоҳ

  • Шу йил 4 февраль куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юртбошимиз Ислом Каримов “Мен бир фикрни кўп марта айтганман ва уни бугун ҳам такрорлашга мажбурман: қаердаки раҳбарлар ўз зиммасидаги масъулиятни унутса, қаердаки ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ўша ерда иш орқага кетади, бундан қанча-қанча одамлар зарар кўради, энг ёмони,�аҳолининг жойлардаги ҳокимият идораларига ишончи йўқолади”, деб таъкидлаганди.�Шунингдек, ҳар бир раҳбар – у қайси вазифада ишлаши, қайси бўғинни бошқаришидан қатъи назар, авваламбор ўзининг манфаати билан эмас, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаши, уларни қийнаётган муаммоларни ечиш ҳақида чуқурроқ ўйлаши, узоқроқни кўриши ва жамоатчиликни ўз ортидан эргаштириш учун уларнинг ишончини қозониши керак, дея айтиб ўтганди.

    Аммо “Амир Темур” ва “Ўрикзор” маҳалла фаоллари тайёр ўйингоҳни�сақлаб қолиш мақсадида шаҳар ҳокимияти ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарларга кўп бора мурожаат қилишган. Бироқ улар қаерга мурожжат қилишмасин масала қурилиш ташкилоти фойдасига ҳал бўлиб келмоқда. Сабаби оддий. Жойни ҳатто келиб ҳам кўрмаган, маҳалла фуқароларининг дардига қулоқ солмаган шаҳар ҳокимининг қарори.

  • Киритилган сана: 07.03.2016 17:13. Ўқилди: 2489 марта.
  • «Динамо»ни калтаклашди

  • Оммавий ахборот воситаларида аёллар спортини ривожлантириш борасида қилаётган ишлар ҳақидаги хабарларни кўриб дилинг қувнайди. Минг афсуски ҳамма жойда ҳам аёллар футболини ривожлантиришда кўнгилдагидек ишлар амалга оширилмаяпти. Эркаклар футболидаги барча кирдикорлар том маънода аёллар футболига ҳам кўчиб бўлган. Сабаби катта футболда узоқ йиллардан бери ишлаб «бўри»га айланиб олган футбол кушандаларидир. Қисқаси ёзаман деса гап кўп. Бошингизни оғритмасдан аёллар футболида бўлган бир воқеани айтиб ўтмоқчиман. Хулоса чиқариш ўзингиздан.

  • Киритилган сана: 18.08.2015 09:44. Ўқилди: 5320 марта.
  • ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ

  • Ҳеч бир клуб асосий футболчиларсиз Олий лига тугул Биринчи лига мусобақасида ҳам бирор бир натижага эришолмайди. Айни пайтда жамоада олиб борилаётган ишларни оддий мухлис тугул ҳатто футболнинг етук мутахассиси ҳам тушинмайди. Клуб янги мавсум аввалида ўз таркибини деярли янгилаб бўлди. Ўзингиз ўйланг, ҳар мавсум ўз таркибини ўзгартирадиган, ҳар олти ойда янги футболчи олиб келадиган жамоа қайси мусобақада натижага эришган? Ўтган йили Равшан Ҳайдаров, бу йил Тажмурот Агамуродов жамоа таркибини бутунлай ўзгартириб ташлади.�

  • Киритилган сана: 04.03.2015 20:14. Ўқилди: 7491 марта.
  • ЁМҒИРДАН ҚОЧИБ, ДЎЛГА ЙЎЛИҚҚАН “НЕФТЧИ”

  • Гап келганда ўтган йилги “ҳайдалиш операцияси”нинг қурбонлари қаторида бўлган Анвар Бердиев ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Маълумотларга кўра Бердиев “Нефтчи”га ҳурмати сабаб клуб тўлаши лозим бўлган 35 миллион пулни олмасликка қарор қилган ва ушбу суммадан воз кечган. Бироқ клуб раҳбарининг талабига биноан футболчи оқ қоғозга олмаган пулини олдим деб қўл қўйиб берган. Хўш, айтингчи, Анварнинг пуллари кимнинг чўнтагини “излаб” топди. Бу жумбоқ саволга ҳали бери жавоб топилмаса керак.

  • Киритилган сана: 31.03.2014 08:48. Ўқилди: 5795 марта.
  • САМАРҚАНД ФУТБОЛИ: ўзига хос доҳий ва ботқоқдаги футбол ҳақида ҳақиқатлар

  • Соғлом бола ҳақида гап кетар экан, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимизнинг соғлом болани вояга етказишда таълим-тарбия ва спортнинг ўрни ва таъсири янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаганини алоҳида эслаш зарур. Бироқ, айни пайтда Самарқанд футболи, хусусан “Динамо” жамоаси ҳақида гап кетганда амалга оширилаётган ишлар бунинг мутлақо акси бўлаётганига гувоҳ бўламиз. 

  • Киритилган сана: 29.01.2014 00:39. Ўқилди: 5149 марта.
  • “ДИНАМО” ОРТИДАГИ НАЙРАНГЛАР

  • 9 йилдан бери футбол ўйнаб бирор сўм ҳам олмаган қизлар янги жамоага ўтиш чоғида катта тўсиққа келиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган. Узоқ йиллар давомида сариқ чақасиз бир клуб номини ҳимоя қилган қизлар ишлаган меҳнати учун пул тўлайдиган “Пахтакор” остонасига киришолмай ҳалак. Мана Ўзбекистон футбол федерациясию, Профессионал лигамиз қўяётган талабларга муносабат. Мана аёллар футболини ривожлантириш учун аёлларни қурбон қилиш санъати.

  • Киритилган сана: 11.08.2013 17:31. Ўқилди: 9693 марта.
  • Ола товуқ сомон сочар, ўзининг сирини ўзи очар («Динамо» футбол клубининг раддиясига жавоб)

  • Раддияда клуб хабарда келтирилган барча сўзларга алоҳида эътибор қаратган ва жамоани тўлақонли оқлашга ҳаракат қилган. Майли қайсидир жиҳатдан улар ўзларини айбдор эмаслигини кўрсатишга урингандир. Аммо нега жамоа ҳуқуқшуноси адашмасам исми Шуҳрат (фамилиясини билмайман) журналистга қўнғироқ қилиб, турли хил гаплар билан, ҳурматсизлик оҳангида гапиргани ва журналистга тазйиқ ўтказганини нега раддияда кўрсатиб ўтилмаган? 

  • Киритилган сана: 22.05.2013 23:04. Ўқилди: 4216 марта.
  • “Андижон”га нима бўляпти

  •  

    “Андижон” клуби келажаги билан боғлиқ масалалар юзасидан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси клуб раҳбариятини йиғилишга чақирганда лоаққал номига бўлсада клубдан бирор бир вакилни юбормаганлигини қандай тушиниш мумкин. Ҳар ҳолда ЎзПФЛ йиғинига бормаган клуб раҳбари Фозил Мирзаевга 3 миллион жарима қўллагани ҳам ҳақиқат. Агарда ЎзПФЛ ўз ҳаққини қолдирмаслигини инобатга олсак, клуб қўлланилган жаримани тўлаб бериши аниқ. Энди ўзингиз ўйланг, бундай ҳолда бир неча ойдан бери пешона териси тўкилиб меҳнат қилган футболчи ўз ҳаққини сўраб кимга мурожаат қилсин. Яна ўша вилоят ҳокимигами? 

     

  • Киритилган сана: 13.12.2012 10:53. Ўқилди: 2617 марта.
  • Холис бўлайлик

  • Алишер Никимбаев берган ахборотларни қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш учун ахборотни эълон қилган газета ёки интернет нашрини эмас, балки ўша оммавий ахборот воситасида чоп этилган ҳолатларни ўрганишса мақсадга мувофиқ бўларди.

  • Киритилган сана: 06.09.2012 18:49. Ўқилди: 2242 марта.
  • Майдондаги Гвардиола ва матбуотдаги Моуриньо (архивдан)

  • Актёр. У шунақа инсонки, ҳаётдаги ҳар бир одамнинг қиёфасига кира олади. Бир вақтнинг ўзига бой ҳам ғариб ҳам бўла олади. Ҳатто баъзи пайтларда дунёдаги энг хокисор одаму, гап борасида сўз усталарини ҳам доғда қолдиради. Шу сабали ҳам у актёр. Ўтган ҳафта ЎФФда Вадим Абрамов билан ташкил этилган матуот анжуманида ҳам эндиликда собиқ олимпиада терма жамоаси бош мураббийи саналадиган мураббийнинг ҳақиқий актёр эканлигига яна бир бора ишонч ҳосил қилдим.

  • Киритилган сана: 11.07.2012 07:44. Ўқилди: 2930 марта.
  • Стадионга тушасизми? Пулини тўланг! (архивдан)

  • Ўтган йили мавсум бошланганида ҳар бир ўқитувчи 25.000 сўм, сўнгра мавсум тугаш арафасида яна 25.000 сўмдан клуб ҳисобига пул ўтказиб берганмиз. Бироқ, шунча маблағ бўлишига қарамасдан жамоанинг бирор бир натижага эриша олмаслиги учун ачиниб кетаман. 

  • Киритилган сана: 10.07.2012 19:50. Ўқилди: 2596 марта.
  • Энг катта бойлик қаерда?

  • «Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин бахту саодат фақат бойлик, молу мулк билан белгиланмайди. Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир». 

     

  • Киритилган сана: 09.07.2012 17:46. Ўқилди: 2203 марта.
  • Талабларига биноан (Архивдан)

  • Ҳаётда ҳар бир нарсага талаб ва таклиф булади. Айнан ўша талаб ва таклиф булгани учун ҳам ижод аҳлининг сеҳрли ижоди унутилмайди.

  • Киритилган сана: 30.06.2012 17:24. Ўқилди: 2397 марта.
  • Бизда футбол ўйналадими ёки футболни ўйнатишадими?

  • Болалар ва катталар футболи орасида ўзига хос ўрганиш, бошқача қилиб айтганда мослашиш бўғини мавжуд. Ўша мослашиш бўғинини иккинчи ва биринчи лига мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар орасида кўришимиз мумкин. Айнан мазкур икки мусобақада иштирок этган футболчи олий лига ўйинларига келганда тайёр футболни ўйнатишадиган чарм тўм “устаси” бўлиб келишади. 

  • Киритилган сана: 29.06.2012 18:26. Ўқилди: 2648 марта.
  • Ё пулинг, ё зўринг бўлсин

  •  

    Футбол оламида ҳали ёш бўла туриб турли хил ғавғоларни бошидан кечирган боланинг онаси билан суҳбат анча аввал уюштирилганди. Ичи дардга тўла бўлган онанинг гапларини эшитгандан сўнг уни оммага ошкор қилишига бироз иккиланиб қолдим. Охир оқибат ўйлаб шундай хулосага келдимки, агар бугун ушбу муаммони яширсак, ўзи шундоқ ҳам иси чиқиб бораётган футболимиз вақт ўтиб қуртлаб кетиши турган гап экан. Хуллас, қуйидаги суҳбат орқали гарчи 90 дақиқа бўлмасада кичиклар ичидаги катта футбол ўйинидан баҳраманд бўласиз.

     

  • Киритилган сана: 28.06.2012 15:47. Ўқилди: 3219 марта.

 1  2  »  

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

29.05.2017 11:34
MAN4ESTER

Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.

29.05.2017 01:11
TEKILA

Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.