Хабарлар

Фурқат Юсупов

Football Times.

  • Ҳакамлар ҳаётидан қизиқарли воқеалар

  • Футбол учрашувларида ҳакам бўлиш осон иш деб ҳисоблайдиганлар қаттиқ янглишишади.  Орангизда  нимага энди деб эътироз билдирувчилар топилса,  мархамат қилиб қуйидаги мақолани ўқиб чиқиб,  бемалол хулоса қилиши мумкин.  Демак,  ушбу мақола орқали сиз азиз футболсевар мухлисларга ҳакамлар ҳаётида рўй берган энг қизиқарли,  ҳайратланарли,  ажабланарли ва кулгули воқеалар ҳақида сўз юритамиз.

    ***

    Испания қуйи лигасидаги жамоалар – “Рионе” ва “Ла Катино” учрашувида ғаройиб воқеа юз берди.  Учрашув бошланишидаёқ,  меҳмонлар ҳужумчисининг зарбаси ҳакамнинг оёғига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди.  Ноқулай вазиятда қолган ҳакам голни ҳисобга олишга мажбур бўлади.  Вақт ўтиб борарди.  Ҳисоб эса ўзгаргани йўқ.  асабийлашиб,  ўзларини қўярга жой топа олмаган мухлислар учрашув тугагач,  бесўнақай ҳакамни қандай қилиб таъзирини бериб қўйиш режасини тузишаётганди.  Ҳисобни тенглаштириш учун жон-жаҳдлари билан энг сўнгги ҳужумларни уюштирган “Риоре” футболчилари зарбаси ногаҳон ҳакамнинг бошига тегди-ю,  йўналишини ўзгартирди ва гол.  Ҳисоб – 1:1,  ҳар иккала гол муаллифи ҳакам.

    ***

    Футбол тарихида Англиялик Мелвин Силвестр – энг адолатли ҳакам номини қўлга киритган.  Ўйин пайтида жамоа ҳужумчиларидан бири Ричард Керд ҳакамни бир неча марта турткилади.  Сўнги марта очиқчасига ҳакамни турткилагандан сўнг,  ўз хиссиётини жиловлай олмаган ҳакам,  унга 3 маротаба боксча зарба билан уни майдонга қулатди.  Шундан сўнг,  ҳакам ўзига қизил карточка кўрсатиб,  майдонни тарк этди.  Футболчиларга ҳакамни кўпам турткилайверишни маслаҳат бермаган бўлардик.

    *** 

    Ҳакамнинг қароридан норози бўлганлар учун аргентиналик Родолфо Гарсия янги қўлланма жорий қилди.  2002 йилнинг августида Эквадор чемпионатининг навбатдаги тур учрашувида “Эсполи”да ўйнаётган Гарсия бош ҳакамнинг бир неча бор оғзаки огоҳлантиришига қарамай футболкасини шортигига киргизмай юради.  Ниҳоят,  тоқати-тоқ бўлган ҳакам Гарсияга сариқ карточка кўрсатади.  Лекин футболчи бу ҳолатга умуман эътибор бермайди.  Ана шунда ҳакам чўнтагидан қизил карточкасини олади ва ўйинчини майдондан четлатади.  Аргентиналик футболчи майдонни тарк этиш ўрнига шу ондаёқ “қора кийим” соҳибидан ўч олишга ошиқади.  Жазавага тушган Гарсия минглаб мухлислар кўз ўнгида бош ҳакам олдига бориб… шортигини ечиб ташлайди.  Жазо белгилаш вақтида Эквадор футбол федерацияси маъсуллари “Нима учун бундай аҳлоқсизлик қилдингиз?”,  - деб сўрашганда,  Родолфо бамайлихотир “Нега энди аҳлоқсизлик бўларкан,  бу норозиликнинг янги бир тури холос”,  - дея жавоб берган.

    Давоми Блогда

  • Киритилган сана: 2017-06-11 12:35. Ўқилди: 454 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.