Хабарлар

UzReportTV

Футбол олами UzReportTV нигоҳида!

  • Евро-2016 учрашувларини «UzReport TV» телеканалида ўзбек ва рус тилидаги шарҳларда томоша қилинг!

  • Шу йилнинг 10 июнь куни Францияда футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари старт олади. Евро-2016 учрашувларини Ўзбекистон бўйлаб трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқига эга бўлган “UzReport TV” телеканали мазкур мусобақани мухлислар эътиборига юқори сифатда намойиш қилиш учун жиддий тайёргарлик кўрилди.

    Маълумот учун, “UzReport TV” телеканали Евро-2016 мусобақасининг барча 51та учрашувини намойиш қилади. Шулардан 45таси тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилса, 3-турнинг параллел равишда ўтадиган 6та ўйини ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади. Бундан ташқари, 7та плей-офф учрашувлари (1/4, 1/2 ва финал) “UzReport TV” телеканалида такроран ҳам намойиш этилади.

    Кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, “UzReport TV” телеканали Евро-2016 ўйинларини ўзбек телевидениеси тарихида биринчи марта бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳини йўлга қўймоқда.

    “Телеканалимиз мухлислари пульт орқали телевизор ёки тюнерларидаги махсус бўлимга кириб, ўзлари истаган аудио канални танлашлари ва Евро-2016 ўйинларини ўзбек ёки рус тилидаги шарҳда томоша қилишлари мумкин бўлади. “Техник жиҳатдан амалга оширилган ушбу янгилигимиз босқичма-босқич кенгайтирилиб борилади.

    Ҳозирча Ямал 401 сунъий йўлдоши ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг “Телеком ТВ” IPTV хизмати орқали телеканалимизни томоша қилаётган мухлислар ушбу имкониятдан фойдланишлари мумкин. Телеканалимиз мухлислари учун яратилаётган мазкур техник имкониятлар “Ўзбектелеком” АК билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.

    Ушбу техник янгилигимиз Ўзбекистондаги кўп миллатли футбол мухлислари учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб туҳфа бўлади, деб умид қиламиз”, - дейди “UzReport TV” телеканали техник директори Саидумар Ходжаев.

    Евро-2016 ўйинларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев, Ёқубжон Бобожоновлар билан биргаликда юртимизнинг таниқли актёри, истеъдодли санъаткори, қисқа муддат профессионал футболчи сифатида ҳам фаолият олиб борган Алишер Узоқов шарҳлаб боради.

    Рус тилида эса Отабек Джураев ва Жасурбек Гайбуллаевлар сафига 2010 йил Россиянинг “НТВ Плюс” телеканали томонидан ўтказилган шарҳловчилар конкурсида финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Азиз Ғуломов, яқиндагина 50 ёшни қаршилаган машҳур футбол юлдузи, 12-Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимовлар қўшилди.

    Шу билан биргаликда, Россиянинг “МАТЧ ТВ” телеканали таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, Евро-2016 ўйинларини плей-офф босқичидан бошлаб финалга қадар, “UzReport TV” телеканали орқали шарҳлаб боради.

    “UzReport TV” телеканали орқали Евро-2016 баҳсларини томоша қилинг ҳамда севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

  • Киритилган сана: 2016-06-10 12:27. Ўқилди: 1914 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

shakhzodsokh 31.03.2017 13:27
rahmat Uzrepord Tv ga omad tileymiz malades

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.