|
Ростини айтсам, мен учун журналистикада энг қийин соҳа - интервью олиш. Интервью олиш учун "иссиққина хона"дан ташқарига чиқишга тўғри келгани учун шундай демаяпман, аксинча, замонанинг зайли билан айнан шу масалада анча енгиллик пайдо бўлган. "Сотка" аталмиш матоҳ яралгандан буён, унма-мунча интервьюлар чўт бўлмай қолди. Дунёнинг нариги четидаги одамни ҳам "иссиққина хона"дан чиқмай топса бўлади. Мен қийин деганда бошқа нарсани айтмоқчи бўлгандим. Аслида бировнинг нуқтаи-назарини тўғри англатиб беришдан оғири йўқ.
Айтайлик, бирор нарса ҳақида ёзмоқчи бўлсангиз, ўз фикрингизни эркин тарзда баён қилиб кетишингиз мумкин, аммо бировнинг оғзидан чиққан гапни ўша кайфият, муҳитга мослаб ўқувчига етказиб бериш бировлар ўйлаганчалик осон иш эмас. Бежизга спортчилар ва журналистлар ўртасидаги энг катта машмаша айнан шу интервьюлар туфайли келиб чиқмайди.
Аммо интервью олишнинг “мазза” томонлари ҳам бор. Масалан, ким биландир ҳамсуҳбат бўлиш учун “иссиқ хона”дан ташқарига чиқишга зарурият йўқ. Аксинча, суҳбатдошнинг ўзини иссиққина хонага таклиф қилиш ва топилса бир финжон қаҳва, топилмаса бир пиёла чой тутиб, бемалол гаплашиб ўтириш мумкин. Бирорта учрашув ҳақида шарҳ ёзмоқчи бўлсангиз ўша учрашувни томоша қилиш учун совуқда тиришиб ёки иссиқда терлаб ўйингоҳга боришингиз ёки бўлмасам таҳлилий мақола қоралаш учун яна ўша ёқимли ва жонажон “иссиққина ўрнингизни”ни совутиб, қаерларгадир боришингизга тўғри келади. Аммо интервью олиш – мазза. Ҳамсуҳбатингиз ўзининг шахсий нуқтаи-назарини билдиради ва ўшани қоғозга, йўғе, Microsoft Wordга қоралаб, саҳифаловчи йигитга узатиб юборсангиз кифоя, олам гулистон. Қолгани билан ишингиз йўқ. Бирорта жамоа ёки футболчи ҳақида мақола ёзиб бошингиз балога қолса, бу ўринда ҳамма масъулият айтадиганини айтиб ташлаган ўша мутахассиснинг ўзида қолади. Журналист учун ортиқча бош оғриғи йўқ.
Лекин интервью олишнинг турган-битгани роҳат экан, деб ўйлашга шошилманг. "Менинг гапимни нотўғри талқин қилганлар", "мен бундай демагандим", "айтган гапларимнинг фақат бир қисмини қирқиб олиб, шунга яраша хулоса чиқармоқдалар" — бундай гап-сўзларни тез-тез учратиб турамиз ва интервью олган журналистнинг бошида чақиладиган ёнғоқлар ҳам айнан шулар ҳисобланади. Ҳамсуҳбатнинг гапини нотўғри ёзворишдан Худо сақласин, наққина бошингиз балога қоладия.
Санъат Шарипов билан суҳбатлашар эканман, бу интервью одатийларидан анча фарқ қилишини билган эдим. Шу сабабли ҳам, аввалдан барча "қурол-аслаҳаларни" шайлаб, тайёр бўлиб турдим. Оғзидан чиққан гап ён дафтарга қораланди, диктофонга ёзилди. Шундан сўнггина интервьюни ёзишга ўтирдим. Ахир ўзи бўладими, бундай нозик интервьюнинг бир ҳарфи ўзгариб кетса ҳам иш чаппасига айланиб кетиши мумкин.
Бундай суҳбатга нисбатан "Пахтакор" томони эътироз билдириши аниқ эди. Аммо мен ўз ишимни тўғри қилганман, шу сабабли кўнглим тинч-ҳотиржам эди. Агарда Санъат Шарипов бирорта гапидан тонадиган бўлса, қўлимда диктофон ва ён дафтарчам турибди, камига суҳбат вақтида ёнимда бўлган гувоҳлар ҳам шай, барчасини исботлаб беришим мумкин. Аммо бунга ҳожат йўқлигини яхши биламан. Санъат билан биринчи кун бирга ишлаётганимиз йўқ, яқин уч йилдан буён кўз-кўзга тушиб турибди, шу вақтгача бир-биримизга панд берганимизча йўқ. Шу сабабли ўзимдан ҳам, Санъатдан ҳам кўнглим тўқ эди. Менга нисбатан бирорта эътироз бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим, аммо...
“Пахтакор” клубининг расмий сайтида эътирозномани кўриб, оғзим ланг очилиб қолди. Бунақасини биринчи марта кўриб турибман. Менга қандай эътироз бўлиши мумкинлигига тушунмадим. Агарда шундай эътироз бўлган тақдирда ҳам, фақат Санъат Шарипов томонидан билдирилиши мумкин. Сабаби, унинг гапларини мен ёзиб чиққанман ва бирорта фикри бошқачароқ тарзда етказилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу борада кўнглим тўқ эканини юқорида таъкидлаб ўтдим, шундай экан, бошқа такрорлаш ниятим йўқ.
“Пахтакор” томонидан билдирилган эътирозда мухлислар мендан хафа бўлибдилар. Ҳар қандай мухлис ҳам жамоасини юқори ўринларда кўришни истайди. Мен “Пахтакор”нинг “мевали дарахт” эканини яхши биламан, балким унга тош ҳам отгандирман. Тан оламан, баъзан бу жамоа ҳақида танқидий фикрлар ҳам билдириб тураман. Фақат кечаги интервьюда эмас. Кечириб қўясизлар, менга нисбатан ҳар қанча эътироз бўлса, фақат Санъат Шариповдан эшитишим мумкин. Қолгани менинг ишим эмас.
Мухлислар яна бир нарсани унутиб қўймасинлар, мевали дарахтга бежизга тош отмайдилар. Ўша дарахтда турган меваларни тушириб, ундан баҳраманд бўлишлари учун отадилар. Мева бўлгандан кейин, ундан одамлар баҳраманд бўлсинлар, унга тош отсинлар, бундан дарахтнинг бирор жойи камайиб қолмайди. Аксинча, шохларини букиб турган юкдан ҳалос бўладилар. Акс-ҳолда дарахтда ялтираб тураверадиган меванинг кимга кераги бор?! Бу ёғи пишиб, ўтиб кетмасин тағин...
Аслини олганда “Пахтакор” мухлислари орасида ҳам тош отиб турадиганлари кўп. Улар ҳам мевадан тезроқ баҳраманд бўлгилари келади. Мен бир нарсага ишонгим келади, кеча менга қарши эътироз ёзганлар орасида бир вақтлар қўрқмасдан, дадиллик билан “Жалилов в отставку” дея ёзиб чиққан мухлислар йўқ. “Пахтакор” мухлислари ҳар доим талабчан бўлиб келганлари ва ўз жамоаларини қўрқмасдан танқид қилишлари билан ҳурматга сазовор бўлиб келганлар. “Пахтакор” – шонли тарихга эга бўлган жамоа ва унинг мухлислари клубдан ҳар доим шунга яраша натижа талаб қилиб келганлар. Чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон чемпионатида охирги йиллардаги энг ёмон натижа қайд этилган экан, Кубокдаги ғалаба зинҳор уларнинг жамоадан батамом рози бўлишлари учун етарли бўлмаса керак. “Пахтакор” бундан-да ортиғига ҳақли. Жамоанинг ёш эканини таъкидлайвериш ҳам тўғри йўл эмас. Жамоа мана неча йилдирки ёшлигича қолиб келмоқда, ҳозирги таркиб билан ҳам иш тўғри йўналтирилса бемалол ғалабаларга эришиш мумкинлигини ўтган йилги ўйинларда кўрдик. “Халқ жамоаси” халқ орасига қайтадиган вақтлар келгандир...
PS: Шу ўринда яна бир гап. “Пахтакор” мухлислари томонидан қилинган эътирозни ўзимизнинг қадрдон сайтимизга ҳам жойлай олмай турган, унга қарши сайт номидан мақола ёзишнинг-ку, мутлақо иложи бўлмаган ва биргина мақола учун бутун бошли блог очишга тўғри келган бир вақтда, дўстимиз Қаҳрамон Аслановнинг ўз блогида мени ва бошқа йигитларни қўлаб-қувватлагани учун унга миннатдорчилик билдираман!
Зафар ҚОСИМОВ
ФИКР БИЛДИРИНГ:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:
| barselona1998 |
2011-12-30 00:21:30 |
|
| Хурматли Зафар Косимов. Авваламбор Сизни ва "ЧЕМПИОН"чиларни 2012-Янги Йил билан табриклайман. Ижодий ишларингизга ОМАД тилайман. |
| Kataloniyalik-Raqqos |
2011-12-23 09:58:41 |
|
| Узр "болгингизда" сўзи блогингизда деб ўқилсин. |
| Kataloniyalik-Raqqos |
2011-12-23 09:57:27 |
|
| Зафар ака тез тез болгингизда ёзиб туринг.Мақолаларингизни кутиб қоламан.Чарчаманг. |
| Kataloniyalik-Raqqos |
2011-12-23 09:55:51 |
|
| Бунёдкор хам кўп танқид остида қолган пайтлари бўлган.Сколарини олиб келиб ОЧЛда хеч бир натижага эришолмаган пайтлари Бунёдкор сайти хам матбуот котиблари хам , мухлислари хам жим эди. |
| Kataloniyalik-Raqqos |
2011-12-23 09:53:17 |
|
| Ман бир нарсага хайронман нимага Насаф,Бунёдкор,нефтчи , Шуртан ёки бошқа жамоаларимизни танқид қилишса хеч гап бўлмайди аммо Пахтакорни танқид қилишса ёки Пахтакорга нисбатан бирон гап айтилса,ота гўри қозихона бўлади қолади. |
| ULTRA |
2011-12-17 21:27:53 |
|
| Zafar aka iloji bo'lsa shu blogizga 2009 yil avgust oylarida Chempion gazetasida chiqqan X. Xamidovning "PAXTAKOR QALbimizda" nomli maqolasini joylasez |
| havi_messi_inesta |
2011-12-17 21:02:34 |
|
| Bu gap so'zlarga prosta kulish kerak.Menimcha o'sha yozgan odamni San'atni ayblashga duhi yetmidi shekili.Boshqacha o'ylashni o'zi kulgili !!! |
| jahon07 |
2011-12-16 21:48:29 |
|
| Э, куйсаларингчи. Бирор нарса узгариб колармиди? |
| Djoni |
2011-12-16 20:12:47 |
|
| Кахрамон акадан бошкасининг хаммаси нохак |
| botqa |
2011-12-16 18:50:05 |
|
never_walk_alone 2011-12-16 14:44:39
Я тоже поддерживаю Зафара!) Зафар прав! ("Зидан прав!" деганди марҳум қизиқчимиз)
_____________
Siz ham blogizda bir chiqish qivormaysizmi))) |
| EBBRF_77777 |
2011-12-16 16:13:21 |
|
ЎҲ.ҲЎЎ.Роса жанг қизибтими? Зафар оға.Шунақа, арини уясига чўп суқибсиз.Майли бу кунлар ҳам ўтади-кетади.Бу интернет дегани журналист билан оддий халқ ўртасидаги пардани олиб ташлади Зафарбек. Сизни "зиёлигина",қаламкашларга хос гапларингизга савияси сиздан фарқ қиладиган.Сиз ўқиган китобларни варақлаб хам кўрмаган инсонларни хам майдонига айланган бу -интернет.Энди чидайсиз.Гезата билан бу ИНЕТга ёзишни фарқи бор.Газетага мухлислар,яхши-ёмон одамлар(ким яхшилиги-Аллоҳга аён) ўз фикрини билдириб от чоптириб чиқмайди.Майли эндии сабр берсин
|
| ALBARS |
2011-12-16 15:32:31 |
|
| Ишингизга омад журналист укам Пахтакор ҳақиқий халқ жамоаси бўлиши керак баъзи бир ҳовуч кимсаларнинг эмас! |
| TARTIBIY |
2011-12-16 15:07:17 |
|
Зафар ака, кўп эътибор берманг буларга. Шунақа интервьюлардан янада кўпроғини кутиб қоламан.
Номард тош отгани билан забардаст дарахт қулаб тушмайди!! |
| never_walk_alone |
2011-12-16 14:44:39 |
|
| Я тоже поддерживаю Зафара!) Зафар прав! ("Зидан прав!" деганди марҳум қизиқчимиз) |
| akmaljon |
2011-12-16 14:14:48 |
|
| хаммасига манфаатлар сабаб Бабаянни Санъат билан нонини булишгиси келмаган шу холос!!! |
| Asl-032000 |
2011-12-16 13:59:22 |
|
Jam88 2011-12-16 13:44:54
-----------
nima shu intervyuni deb tanilib qoptimi qancha etiroz bo'sa sanat sharipovga etilar nimaga yomonlading deb jurnalistda nma ayb |
| Asl-032000 |
2011-12-16 13:52:48 |
|
| to'g'rida etiroz faqat sanat akadan bo'lishi mumkin edi nimaga unaqa man etmagan gaplani yo'zdiz deb |
| Asl-032000 |
2011-12-16 13:46:09 |
|
| xali maqolani o'qiganim yo' endi o'qiman lekin zafar aka shunde davom eting man siz tomondaman bizni Andijondagi xolis gazetamiz bilan shu masalani muxokama qildik siz xaqsiz |
| Jam88 |
2011-12-16 13:44:54 |
|
Хурматли Зафар , сизнинг айтаётган гапларингизда маънони курмаяпман . Узи Пахтакорга қарши пиар урушни , уз сохасини клуб футболкасига алмаштирганлар бошлашган эди сизлар эса шуни мантиқий давомини хеч иккиланмасдан давом эттираябсизлар. Туғри Пахтакор хақида шов-шув кутариб сиз хам халққа тез танилгингиз келаётгандир , лекин бировни ер билан битта қилган холда машхурликка эришиш ёки булмасам бировни айблаб шу орқали "ЗВЕЗДА" ушлаш бу ХУДБИНЛИК дейилади. Мана узингиз хам тан олибсиз Пахтакорни "БУЛҒАБ" тураман вақти-вақти билан деб хуш бундан мақсад нима? Атрофингиздаги дустларингизни юзларига қарай олмайсизми шундай қилмасангиз? Ёки газетада Пахтакорга нисбатан нафрат кучлилигидан халққа хам шуни сингдирмоқчимисизлар? Агар мақсадингиз шу булса бу нарсаларга купчилик харакат қилиб курган ва бу нарса давом этиши аниқ , лекин вақти келиб юзингиз қора булганда уша "ДУСТЛАРИНГИЗ" ЁРДАМ БЕРИШАРМИКИН ? "Халқ жамоаси" деб кесатгандан кура юзингизни очинг , маскангизни ечинг , халқ курсин ким аслида кимлигини. Хали шундай вақтлар келадики Пахтакор уз шонли тарихини албатта тиклайди ана уша Пайитда ОТАНГИЗ ХАМ УЗ ВАҚТИДА ШУ ЖАМОАГА МУХЛИСЛИК ҚИЛГАНИ ЭСИНГИЗГА ТУШИБ ҚОЛАР.
P.s Бошқа жамоага "пахта" қуйиш учун узга бир жамоани қоралаш яхши эмас. Бу гапларим бошқа "Кур" журналистларга хам тегишли. |
| tarantino |
2011-12-16 13:44:46 |
|
| PAXTAKOR har tomonlama 100% PRAV!!! |
| РОНАЛЬДО77 |
2011-12-16 13:26:21 |
|
БИР БИРИНГНИ КУТИНГГА ПАХТА КУЙИШДАН БОШКАСИГА ЯРАМИЙСАНЛАР САН ЖУРНАЛЮГАЛАР, УША САЪНАТ КУТИРО НИМАНИ КОЙИЛ КИЛДИ ШУ ПАЙТГАЧА , ХУП БИЗАНИ БОЛЛАНИ ЧЕТГА ЧИКАРОМАГАНИГА ЯРАША ЧЕТДАН БИТТА ИККИТА ТУЗУК УЙИНЧИНИ ЧЕПИОНАТИМИЗГА КИРИТДИМИ, КУЛИДАН К ЯМ КЕМИЙДИГАН БИТТАСИ ПАХТАКОРНИ УЙИНЧИ СОТИБ ОЛИШИДА УЛУШ ОЛИШ УЧУН ХАРАКАТ ИГАН БУСА АРМАНГ ЧЁТКИЙ ЖАВОБ БЕРГАН АЛАМИДАН САСИГАН
КОРОЧЕ ХАММАНИ НЕРВИГА ТЕГМАСДАН ЙИГИШТИРЛАРИНГ КАРАМ ШУРВАНИ
ПАХТАКОР НИ КУНИ САНЛАГА КОМАГАН |
| Puyol |
2011-12-16 12:55:20 |
|
| zafar aka o'sha diktafon zapisini internetga joylasez hamma eshitib oladi va olam guliston....Pahtakor klubi hapa bo'meylar shu maqolaga basma-bas bir chempionlikni qaytarib olinglar e mayli ochl da finalniyam yutvorsela....besh-besh tashela endi |
| EBBRF_77777 |
2011-12-16 12:37:04 |
|
| Шу руҳда давом этинг.Омадингизни берсин.Пахтакор шонли тарихи билан эмас.Айни пайтдаги ютуқ ва муваффақиятлари билан фахрлансин.Чунки, замон тўхтаб турмайди.Пахтакор сендан ўзбекнинг ғурурини кўкка олиб чиқувчи, ғалабалар кутиб қоламиз.Лекин миллий чемпионатда эмас, Осиё майдонларида. |
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
БЛОГГЕРЛАР
|