• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

Vodiymedia.uz

Vodiymedia.uz – Спорт хабарлари водийси

  • Тренернинг уруғи қуриган бўлса ҳам Бабаянни терма жамоадан узоқлаштириш керак!

  • Эронни ютишимизга ким ишонганди? Ҳеч ким!!! Сабаби оддий – жамоа бошида Самвел Бабаян бор экан, бу жамоа ҳеч бир натижага эриша олмаслиги барчага кўпдан аён эди. Ўтган турда Сурияга имкониятни бой бергач, Самвелнинг кавушини тўғрилаш керак эди ўзи аслида. Янги мураббий билан Теҳронда йигитлар бошқача ўйин кўрсатишлари аниқ эди...
     
     

    Бабаяннинг ўзбек футболида нони тугади. Энди “Пахтакор” уни жамоа машғулотларига яқин йўлатмаслиги тайин. Терма жамоадан ҳам кеч бўлсада лаш-лушини йиғиштиради, бошқа чора қолмади. Бундан буёғига ўзи бирор клубни сотиб олмаса, ҳеч бир мутасадди ўз клубига уни чорламайди мураббий сифатида.

    Эрондаги ўйинни қаранг: бу йигитлар бошқача ўйнай олади шубҳасиз. Техникалари ўзгармас балки, тезликни табиат инъом этганидан ортиғини кутиш кераксиз, бироқ мураббий дегани жамоага ишонч бериши керак, унинг айтганини, кўрсатмасини бажарсак, ютамиз албатта, деган фикр бўлиши керак футболчиларда. “Озоди”да эса ўйинга берилган кўрсатма “ютишимиз керак, ё бўлмаса ҳеч бўлмаганда дуранг керак бизга” шаклида бўлганга ўхшайди. Йигитлар ҳаракат қилишди, бироқ ҳар ким “Ватан учун” деб ўз ҳолича ўйнади, тактика деган нарса умуман кўринмади. 
    Сурия мағлубиятидан кейин биринчи бўлиб бонг урдик, Бабаян кетиши керак бу жамоадан дея. Игор Шквиринни тезлик билан ишни ўз қўлига ола оладиган мураббий деб, мутасаддиларимизга тавсияда ҳам бўлдик...
     
     
     
  • Киритилган сана: 2017-06-13 00:17. Ўқилди: 1506 марта.

ФИКР БИЛДИРИНГ:

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

БИЛДИРИЛГАН ФИКРЛАР:

дилиш_1980 13.06.2017 07:05
Бабажанни уругини куритиш керак армани тренердан бошка куриб кетдими?Андреев умрбод футболдан кетса хам рози эдим коринбой Лобанга термада пишириб куйибдими?уни кузини Кашкадаре жамоалари уйсин!!!

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.