| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Зафар Қосимов
Рустам Қўчқоров
Фарҳод Абдуллаев
Санъат Шарипов
Норбек НиёзовКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
|
Отабек Эшмаматов
Локомотив Тошкент: Буюк мақсадлар сари |
NASAF84 |
САВОЛ: Paxtakor o'yinchisi Sherzod Karimov Lokomotivga o'tgani rostmi yoki bu ham mish-mishmi |
|
ЖАВОБ: Ҳозирча Шерзод Каримов "Пахтакор" ва олимпия терма жамоаси сафида янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. У "Локомотив" жамоасига ўтгани йўқ. Демак, бу хабар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Жавоб берилган сана: 17.02.2012 12:22 |
Forward777 |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Отабек ака! Ҳозирда баъзи мухлислар орасида таниқли мураббийи Игорь Шквирин «Локомотив» жамоасига келармиш, деган гап-сўзлар юрибди. Бу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин? |
|
ЖАВОБ: Ваалайкум-ассалом. Билишимча, Игорь Шквириннинг "Олмалиқ" клуби билан шартномаси бор. Қолаверса, Игорь Анатольевич "Олмалиқ"да бошлаган ишларини охирига етказишни мақсад қилганидан хабарим бор. Бу йил олмалиқликлар ҳам юқори ўринлар учун курашсалар, асло ажабланмайман. Шундай экан, бу гап-сўзлар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Жавоб берилган сана: 28.01.2012 12:48 |
F_Chimyon |
САВОЛ: Ассалому алайкум мен сизни анчадан бери танийман,биламан. Тухтахужаевни Локомотивга утиши сиз учун олдинга босилган кадамми? еки... Олдинга деб аташ учун нима асос бор? |
|
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Менга бефарқ эмаслигингиздан бошим кўкка етди. Саволингизга келсак, Ислом Тўхтахўжаевнинг "Локомотив"га ўтишини футболчи учун олдинга ташланган қадам, деган бўлардим. Негаки, "Локомотив" ҳозир юксалиш палласида, клубда ўз ишининг ҳақиқий усталари ишламоқда. Мутахассислар ҳам кучли, замон билан ҳамнафас одимламоқда. Бу жараёнда Ислом янада ўсишига ишониш мумкин. Асида, Тўхтахўжаев Россия ёки Европа клубларига йўл олса, бундан ҳам ўсиш имкониятига эга бўларди. Бироқ, иккинчи томондан хорижда унга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Шу маънода унга "Локо"да тўп суриш манфаатли бўлади, деб ўйлайман. Жавоб берилган сана: 17.02.2012 12:20 |
|
azamjon |
САВОЛ: Салом. Отабека ака, клуб тренерларида неки рахбариятидан сураб беринг илтимос. Клубга Хачатрян, Байрамов деган 32 - 33 ёшли хамда утган мавсумда кучсиз чемпионатларда уйнаган уйинчиларни чакиришдан максад нима? |
|
ЖАВОБ: "Локомотив" тақдирига бефарқ эмаслигингиздан хурсандмиз. Клубда айни пайтда фаол селекция жараёни кетмоқда. Кучли, рақобатбардош жамоа шакллантириш учун мураббийлар штаби бир қатор тажрибали футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Байрамов кўрикда қатнашиб, ҳали жамоа БААга жўнаб кетмасидан аввал унга жавоб берилган эди. Ромик Хачатрян ҳам жамоада кўрикдан ўтмоқда. Унинг "Локомотив" жамоасида қолиш-қолмаслиги масаласи БАА йиғинида ҳал бўлиши мумкин. Уларнинг бой тажрибаси жамоамизга қўл келиши эҳтимолдан холи эмас. Шу мақсада мураббийлар штаби тажрибали футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказмоқда. Жавоб берилган сана: 28.01.2012 12:57 |
maurino |
САВОЛ: ассалому алайкум сизни очган конференцингиз бн табриклиман,сизга омад хар хил саволларга сабр токат тилиман. 1.Локомативда Абрамов нималар килиб юрибди нима энди локониям абрамов бошкармокчими? 2.нега куплаб имкониятларга эга булатуриб локомотив халиям аутсайдер(локони маблаг имкониятини назарда тутдим)команда. РАХМАТ! |
|
ЖАВОБ: эътиборингиз учун рахмат. 1-саволингизга келсак, Абрамовни "Локомотив"га хеч қандай алоқаси йўқ. Шунчаки Абрамов клуб раҳбарияти ва мураббийлар билан дўстона алоқада. Билишимча, айни пайтда Абрамовнинг фикру-хаёли олимпия ва миллий терма жамоага қаратилган. 2-савол. "Локомотив" факат 2007 ва 2010 йилги мавсумларда аутсайдерлар сафига тушиб қолган. Шунда ҳам 2007 йили қийин вазиятдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. 2011 йилги омадсизлик сабабини мураббийлар қўнимсизлиги билан изоҳлаган бўлардим. Қолаверса, мавсум оралиғида таркибни деярли 70 фоизга ўзгариши ҳам жамоа зарарига хизмат қилди ўшанда. Бу йил "Локомотив" ўз сўзини айтади, деган умиддаман. Жавоб берилган сана: 28.01.2012 12:44 |
Knyaz-andrey |
САВОЛ: Ассалому-алайкум! Янги йилингиз билан! Олий лига қуллуқ бўлсин! Энди саволимга келсак, Сиздан икки нарсани сўрамоқчи эдим: 1.Локомотив жамоаси олдига бу йил қандай вазифа қўйилди? 2.Дилшод Жабборов жамода қоладими ёки "Навбаҳор"га қайтадими? |
|
ЖАВОБ: Сизни ҳам кириб келган Янги йил билан табриклайман. Саволингизга келсак,"Локомотив" Олий лиганинг рақобатбардош клубларидан бирига айланиш учун курашади. Дилшод Жабборовга келадиган бўлсак, унинг жамоада қолиш эҳтимоли юқори. Дилшоднинг "Навбаҳор"га ўтишидан асло хабарим йўқ. Жавоб берилган сана: 06.01.2012 15:29 |
Shava11 |
САВОЛ: Ассалому алейкум! Тугриси мен Локомотив клубидан бу мавсумда куп нарсаларни кутмокдаман, клубга хориждан уйинчилар келиши кутилаяптими?, клуб стадиони качон очилади? Жавоб учун рахмат! |
|
ЖАВОБ: Савол учун ташаккур. Албатта, хориждан ўйинчилар таклиф этилади. Клуб раҳбарияти жамоага чиндан ҳам савия борасида маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлган ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" спорт мажмуасининг тақдимоти яқин кунларда бўлиши мумкин. Жавоб берилган сана: 06.01.2012 15:26 |
jasur20111 |
САВОЛ: салом. Айтингчи, Локомотив жамоаси 1 турдан бошлаб янги стадионда уйинларини утказадими? Жавоб у-н олдиндан рахмат. |
|
ЖАВОБ: "Локомотив" спорт мажмуаси тўлиқ қуриб битказилган бўлса-да, аммо стадион майсаси 1-тургача тайёр бўлиши амри маҳол. Бу борада биз билан ҳамкорлик қилишаётган жанубий кореялик мутахассислар янги майса тўлиқ илдиз отиши учун камида 9 ой кераклигини таъкидлашган. Майсанинг август ойи охирларида ўтқазилганини инобатга олсак, мартгача стадион тайёр бўлиши мушкул вазифа экани ойдинлашади. Жавоб берилган сана: 06.01.2012 15:21 |
Davids |
САВОЛ: Ассалому алейкум Отабек! Ишлариз яхшими? Бу йил "Локомотив" жиддий мақсадларни олдига қўйган деб эшитяпмиз. Айтингчи, клуб олдида аниқ бир мақсад қўйилганми? Масалан: ОЧЛ ёки ОФК кубогида иштирок этиш ёки кучли учликдан ўрин олиш каби... |
|
ЖАВОБ: Тўғри таъкидладингиз, янги мавсумда жамоамиз ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда. Вазифа - минимум кучли саккизлик сафидан жой олиш ва Ўзбекистон кубогида камида финалга чиқиш. Жавоб берилган сана: 06.01.2012 15:16 |
Зафар Қосимов
«Чемпион» саволи
Норбек Ниёзов
YURGEN_GEDE
Elgamo & Barsa_Messi|
|