Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш

18.12.14 23:00   A Серия     Кальяри 1:3 Ювентус 19.12.14 00:00   Испания кубоги     Атлетико М 2:2 Л'Оспиталет 19.12.14 01:00   A Серия     Наполи 2:0 Парма
20.12.14 00:30   Бундеслига     Майнц -:- Бавария 20.12.14 17:45   Премьер-лига     Манчестер Сити -:- Кристал Пэлас 20.12.14 19:30   Бундеслига     Вердер -:- Боруссия Д
20.12.14 20:00   Ла лига     Барселона -:- Кордова 20.12.14 20:00   Премьер-лига     Астон Вилла -:- Манчестер Юнайтед 20.12.14 20:00   Премьер-лига     Тоттенхэм -:- Бёрнли
20.12.14 21:00   Лига 1     ПСЖ -:- Монпелье 21.12.14 00:00   Ла лига     Эйбар -:- Валенсия 21.12.14 00:00   Лига 1     Метц -:- Монако

Хабарлар


Хабарлар архиви




PATINUM AVIA'дан Топ мақолалар


Иордания - Ўзбекистон — 1:1

Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ

Амман шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Иордания ҳамда Ўзбекистон терма жамоалар ўртасида ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги плей-офф учрашуви бошланмоқда.

Умуман, Миржалол Қосимов танлаган таркиб оптималлардан бири десак ҳам бўлаверади. Егор Кримец учун ажойиб имконият. Ислом Иномов ҳам бир пайтлар ўнг қанот ҳимоясида жуда ажойиб равишда тўп сурарди.

Таркибларни яна бир бор таништириб ўтамиз:

Иордания:
Амир, Муҳаммад Мустафо, Абу Ҳашҳаш, Бани Ёсин, Ал-Димайри, Миржоҳ, Ҳалил Заид, Ҳасан, Мусаб Аллаҳам, Аҳмад Ҳайил, Одай Заҳрон.

Ўзбекистон:
Мурод Зуҳуров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Хасанов, Сервер Жепаров, Баҳодир Насимов.

Ўйин бошланяпти. Мазкур саҳифа орқали баҳснинг асосий жойларни онлайн-трансляция қилиб борамиз. Ҳакам Юичи Нишимура.

Давлат мадҳиялари ижро этилди. Ҳаяжонли дақиқалар... Термамизга омад!

*****

1'. Ўйин бошланди

2'. Тўпни бизникилар ўйинга киритиб беришди. Жасур Хасановнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хафли чиқай деди. Иорданияликлар ўз ўринларида

3'. Ташаббус Ўзбекистон футболчилари томонида. Санжар Турсуновни йиқитишди. Жарима зарбасини ижро этамиз

4'. Сервер Жепаров жарима зарбасини ижро этиб, тўпни дарвоза ёнига кўтарди. У ерда ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишди. Бурчак зарбаси ишладик

6'. Футболчиларимиз тўп билан муомалада бўлишмоқда. Чап қанотимиз анча фаол

7'. Ўзбекистоннинг иккинчи бурчак зарбасини ҳам араблар қайтаришди, аммо Жепаровнинг ўзи узоқдан зарба йўллади, бироз ноаниқ

9'. Иорданияликлар муғомбирлик ишлатишмоқчи бўлишди. Нишимура буни пайқади ва тўғри қарор қабул қилди. Ўйин марказга кўчди

11'. Майдон эгалари секин-аста ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишмоқда

13'. Яна бурчак зарбасини тепдик, аммо дарвозабон тўпни ушлаб олди. Бу орада Ислом Иномов қоида бузди

15'. Анзур Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди

17'. Жасур Хасановга нисбатан қўполлик ишлатилди, Зуҳуров тўпни ўйинга киритиб берди

19'. Виталий Денисов тўпни кўпроқ ўзида ушлаб қолди. Натижада у тўпни йўқотди. Рақиб футболчилари ҳужум бошлашга уринмоқдалар

21'. Ислом Иномов қоида бузди. Чамаси 22 метрлардан Иордания жарима зарбасини йўллайди

22'. Жарима зарбаси ушчалик ишончли чиқмади. Ўйин майдон марказига кўчди. Ҳакам Денисовни қоида бузди деб ҳисоблади

24'. Ўйин сурати юқори. Тўп гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга кўчмоқда. Аҳмедовнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ кетди

26'. Жепаров - Денисов - Хасанов триосининг узатмалари Насимовнинг зарбаси билан якунланди. Баҳодир тепган тўп ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

28'. Жасур Хасанов чап қанотдан чиройли рейд уюштирди ва тўпни жарима майдончасига уатди. Аммо, Насимов улгурмади.

30'. ГОЛ! Иордания урди! Ҳисоб — 1:0

31'. Ҳимоямизни рақиб ҳужумчилари қисқа узатмалар билан ёриб киришди ва дарвозабонимизнинг чап томонидан зарба йўллаб ҳисобни очишди. Гол муаллифи - Мусаб ал-Лаҳам.

33'. Киритилган годан сўнг, Иордания мухлислари жонланиб қолишди. Улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришибди

35'. ГООООЛЛЛЛЛ! Сервер Жепаров! Ҳисоб — 1:1

36'. Жасур Хасанов ва Сервер Жепаров комбинацияси ажойиб чиқди. Жарима майдончаси ичида Жепаровнинг Хасановнинг узатмасини голга айлантирди.

38'. Егор Кримеч ўрнига Ислом Тўхтахўжаев майдонга тушмоқда. Егор жароҳат олди

40'. Жасур Хасанов ўз қанотида 35 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни чиқариб юборди. Бурчак зарбаси ишладик. Зарбани ҳимоячилари бартараф этишди

42'. Иордания жарима зарбасини ижро этмоқда. Ўйин ҳамон марказда кечмоқда.

44'. Энди, майдон эгалари бурчак зарбасини ишлашди. Ҳаммаси жойида

45'. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

45+1'. Ўзбекистон ҳужумларни тўхтатмаяпти.

45+2'. Одил Аҳмедовдан суперрейд амалга оширилди. Ҳимоячилари тўпни ён чизиққа чиқариб юборишди.

45+3'. Денисовнинг узатмасини Жепаров кучли зарба билан дарвозага йўллади. Тўпни дарвозабон қайтаришга улгурди.

0'. Бу орада биринчи бўлим якунланди.

0'. Умуман, ўйин ёмон эмас. Футболчиларимиз салгина жипслашаг ҳолда ўйнашса, мақсадга мувофиқ бўларди

46'. Иккинчи бўлим бошланди.

47'. Майдонда қўпол ўйин давом этмоқда. Иордания ҳужумларни уюштирмоқда

50'. Ўзбекистон футболчилари бурчак тўпини ишлашди. Жепаровнинг йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Санжар Турсунов яна бир бурчак зарбасини ишлаб олди.

52'. Жепаров яна бир бурчак тўпини ноаниқ ижро этди.

54'. Иордания футболчилари жарима майдончамизгача етиб келишди. Тўп ён чизиққа чиқиб кетди

56'. Ўнг қанотдан тепилган бурчак зарбасини бартараф этдик. Баҳодир Насимов ҳимоячиларимизга ёрдамга етиб келди

59'. Ўйин сурати тобора ортиб бормоқда. Бу орада Абдулла Дийб захирадан майдонга тушди

61'. Иорданиянинг яна бир хавфли ҳужумини Анзур Исмоилов йўққа чиқарди

62'. Зуҳуров ўз ўрнида.

64'. Ўзбекистон футболчиларининг ҳужумлар ўнг қанотда бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди. Жепаров йўллага зарбани дарвозабон қўллари билан уриб юборди.

65'. Баҳодир Насимов ўрнига Улуғбек Бақоев туширилди

66'. Жасур Хасанов бурчак зарбасини йўққа чиқарди. Ташаббус араблар томонига ўтмоқда

68'. Саид ал Муржоннинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди. Зухуров тўпни ўйинга киритиб беряпти

70'. Иордания ҳужумларни тиндирмаяпти. Яна бир хавфли зарбани Ислом Тўхтахўжаев бартараф этди

73'. Хасановга нисбатан қоида бузилди. Масофа 30 метрча. Тўп олдида Аҳмедов. Одилнинг зарбаси бурчак тўпига айланди. Жепаровнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди ва олдинга ўтиб кетишди

75'. Мустафо тўпни майдон ташқарисиг чиқариб юборди. Ўзбекистон навбатдаги бурчак зарбани ижро этди. Кападзенинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди

77'. Иорданияликлар жарима зарбасини йўллашди. Ҳаммаси жойида. Аммо, тўп билан майдон эгалари

79'. Мурод Зухуров жамоадошларини олдинга бошламоқда.

81'. Иорданияликлар сўнгги футболчини ҳам алмаштиришди. Улар бурчак зарбасини йўллашди. Дарвозабонимиз Зухуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

83'. Денисов тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиб берди. Тўп Санжар Турсунов қанотидан майдон ташқарисига чиқиб кетди

84'. Жасур Хасанов ташлаб берган тўпни Жепаров ўнг оёғи билан чиройли тарзда дарвозага йўллади. Аммо, дарвозабон ўз ўрнида

85'. Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини йўллаяпмиз. футболчиларимиз ўйнаб кетишди. Санжар Тусунов 17 метрлардан берган зарбаси тўғри дарвозабонга бориб тушди.

86'. Санжар Турсунов ўрнига Жамшид Искандаров майдонга тушди

87'. Искандаров тезда ўйинга киришиб кетди

89'. Ўнг қанотимиз бироз фаоллашди. Жепаров марказдан ёриб кирганди - тўпни йўқотиб қўйди. Бу орада араблар қарши ҳужумги ўтиб кетишди.

90'. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди

90+1'. Иорданияликлар дарвозамиз олдида зарба йўллашди. Ҳайриятки, ноаниқ

90+2'. Денисов ажойиб ўйин кўрсатиб тўпни олиб қўйди

90+3'. Иордания ён чизиқда тўпни ўйинга киритиб беряпти.

90+4'. Нишимура соатига қарамоқда. Ўйин марказда давом этяпти.

Бўлди, ўйин тугади. Ҳисоб 1:1. 

Эътиборингиз учун раҳамат!

Манба: www.uff.uz   

Ўқилган: 91533. Фикрлар: 0. Сана: 06.09.2013 20:30.

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!




Чемпионатлар






HAMKORLARIMIZ XABARLARI




Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »









© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2014.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.